close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: карантин
03.04.2020 11:02

Филиппин президенти Родриго Дутерте хавфсизлик хизмати ходимлари коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин режимини бузган ҳар бир кишига қарата ўқ узилишини талаб қилди. Бу ҳақида пайшанба, 2 апрель куни хорижий ОАВ, хусусан, France 24 нашри давлта раҳбарининг телемурожаатига таянган ҳолда маълум қилди.

02.04.2020 14:04

Коронавирус туфайли Франция бўйлаб ҳаракатланишнинг икки ҳафталик чекланиши туфайли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари деярли 360 мингта жарима солди, деди чоршанба куни Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер.

27.03.2020 12:05

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарга карантин қўйилди. Ташрифлар тўхтатилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. 25 март куни Тошкентда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

26.03.2020 04:42

Туркияда янги турдаги коронавирус (Covid-19) тарқалишига қарши кураш доирасида карантиндаги фуқароларга ёрдам тўплаш бўйича кампания олиб борилмоқда. "Ёрдам бер, яхшилик тарқат" шиори остидаги кампания «Дунё шифокорлари» гуманитар ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинди.

25.03.2020 14:23

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фавқулодда вазият жорий қилиниши билан ўз даромадларидан маҳрум бўлган шахсларга ойлик тўловлар ажратишни топширди. Бу ҳақида Тўқаев ФВ бўйича давлат комиссияси мажлисида баёнот берди, хабар қилади «Фергана».

25.03.2020 10:38

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Европа мамлакатларидан коронавирус эпидемияси пайтида Чеченистонга қайтган ва ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилмайдиганлар ўлдирилиши кераклигини айтди. Бу фикрни у республика ҳукуматининг йиғилишида билдирди. Қодировнинг нутқи маҳаллий Грозний телеканали орқали намойиш этилди. Рус тилига таржима қилинган сиёсатчининг сўзлари «Кавказский узел» портали томонидан берилган.

25.03.2020 05:56

Карантин: Нима қилиш керак?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Коронавирус, ёки COVID-19 бутун дунё бўйлаб кенг тарқалар экан,  башоратларга кўра улар тобора кўплаб мамлакатлар аҳоли ўртасида касаллик тарқалишини тўхтатиши ёки ҳеч бўлмаса чекинлаштириши лозим бўлган жиддий чоралар кўрмоқда. Мисол учун, кўп давлатларда мактаб ўқувчилари ва талабаларини уйга, масофавий ўқишга ўтказиш ва баъзи ташкилотлар ходимлари учун узоқдан ишлашни ўз ичига олган ҳолда карантин қилишга қарор қилинди.

25.03.2020 05:12

2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хавфсизлик ва инсон соғлиғини сақлаш учун бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

24.03.2020 09:09

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вабо ҳақида сўраган эканлар. Шунда у зот бундоқ хабар берибдилар: «Аслида у Аллоҳ хоҳлаганларига юборадиган азоб бўлган. Бас, Аллоҳ уни мўминларга раҳмат қилди. Бас, қай бир банда вабо воқеъ бўлганда ўз юртида сабр қилиб, Аллоҳ унинг пешонасига битганидан бошқа нарса бўлмаслигига ишониб турса, албатта, унга шаҳиднинг ажри мислидек ажр бўлур».

19.03.2020 13:18

Бутун дунё, жумладан, Марказий Осиё давлатлари карантин чоралари доирасида тобора кескин чекловлар жорий қилаётган бир пайтда Тожикистон 22 март куни Наврўз байрамини нишонлашга тайёрланяпти. Хабар қилинишича, Наврўз муносабати билан бўлиб ўтадиган байрам тадбирлари 22 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади ва унда президент Эмомали Раҳмон иштирок этади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase