close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
23.04.2020 07:44

Зам-зам суви ва коронавирус

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Саудия Арабистонининг SPA давлат ахборот агентлиги хабар беришича, ал-Харам масжиди ва ан-Набавий масжииди ишлаи бўйича бош вакил Абдурахман ас-Судайс буйруғи билан Зам-зам суви коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхоналарда тарқатила бошлайди. Макка бош имомининг айтишича, бу беморларнинг соғайишини тезлатишга ёрдам беради уларга маънавий кўмак беради.

23.04.2020 04:37

Бирлашган Араб Амирликларининг Фатво Кенгаши COVID-19 ташхиси қўйилган беморларга, шунингдек, уларни даволайдиган тиббиёт ходимларига 2020 йил 24 апрелда бошланиши керак бўлган Рамазон ойида рўза тутмасликларига рухсат берди. Рўза келишидан бир неча кун олдин кенгаш раиси шайх Абдуллоҳ бин Бахия барча соғлом мусулмонлар рўза тутиши лозимлиги ҳақида айтди.

23.04.2020 04:33

"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мудофаага ўтди: Der Spiegel маълумотларига кўра, G20 соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви арафасида ташкилот ҳукуматларни танқид қилди – кўпроқ пул талаб қилди".

22.04.2020 07:53

Буюк Британияда нашр этиладиган «The Economist» журнали ҳар доим янги йил арафасида анъанавий равишда нашрга эгалик қилувчи Ротшильдлар нигоҳида яқин келажакка қараш деб аталадиган қарашларини эълон қилади. Ротшильдлар – нуфузли молиячилар клани бўлиб, уларнинг манфаатлари глобал аҳамиятга эга. Уларнинг келгуси йил ҳақидаги башоратлари одатда журналнинг ребус-муковаси шаклида шифрланади.

22.04.2020 07:50

Калифорнияда ўтказилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, коронавирус билан касалланган одамлар сони илгари ўйлаганидан ўн баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Гардиан ёзмоқда. Стенфорд университетида ўтказилган тадқиқот жума куни эълон қилинди ва ҳали тақриз олмади. Олимлар Санта-Клара округидаги 3330 кишидан қон намуналарини синовдан ўтказдилар ва вирус расмий маълумотларга қараганда 50–85 марта кўпроқ топилганлигини аниқладилар.

21.04.2020 11:31

«Қирғизистонда мўътадил ва радикал ислом тарафдорлари ўртасида кескинлик ортмоқда. Бу, айниқса, пандемия даврида билиняпти» – деб ёзади немис нашри Die Tageszeitung. «Қиргизистонда коронавирус муваффақиятсиз диний ақидапарастларга панд бериб қўйди, - дейди мақола муаллифи Тимур Токтаналиев. – Машҳур руҳонийлардан бирининг ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда COVID-19 мусулмонларга юқмайди деган фейк-хабарлар тарқатилди. Гўё италияликлар ва хитойликлар ўлимдан қутулиш учун Исломни оммавий равишда қабул қила бошлаганлар».

20.04.2020 17:23

Ўтган ҳафта Афғонистон ОАВ президент Ашраф Ғани саройида ишлайдиган камида 20 та амалдор коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида юқори лавозимдаги мансабдорлардан бирининг сўзларига кўра, саройга бошқа ҳукумат департаментидан келтирилган ҳужжат бунга сабабчи бўлган.

20.04.2020 17:19

Жонс Хопкинс университети маълумотларига мувофиқ, 20 апрел ҳолатига кўра, Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 86,3 минг кишига етган. Коронавирус билан касалланиш сони бўйича Туркия 7-ўринга чиқиб, Хитойдан (83,8 минг) ўзиб кетди.

20.04.2020 17:12

Саудия Арабистонидаги энг юқори диний ташкилоти – Уламолар кенгаши бутун дунё мусулмонларини Рамазон ойида уйда ибодат қилишга чақирди, деб хабар беради SPA. Бу йил Рамазон бошланиши 24 апрелга тўғри келади (Инша Аллоҳ). Мўминларга оммавий йиғилишлардан сақланиш тавсия қилинди, чунки бу COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг асосий жойидир.

19.04.2020 22:56

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқаролари коронавирус инфекцияси ҳолатлари ҳақида маълумот берди. ТИВ Тезкор штаби маълумотларидан келиб чиқадики, 18 апрель ҳолатига коронавирусга чалинган энг кўп Ўзбекистон фуқароси Россияга тўғри келади – 42 киши, кейинги ўринларни Қозоғистон (9 киши) ва Греция (6 киши) эгаллаган:

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase