Эронда президент сайлови кампанияси бошланди
Эроннинг «оғир вазндаги» икки сиёсатчиси, ультраконсерватор Иброҳим Раисий ва мўътадил консерватор Али Лариджаний шанба куни келаси ой бўлиб ўтадиган президент сайловида асосий «жанг»ни бошлашди.
Башар Асад «сайлов» арафасида «амнистия» эълон қилди
Сурия диктатори Башар Асад якшанба куни маҳбусларга, жумладан, "терроризм" ҳаракатларида иштирок этганликда айбланганларга амнистия бериш ҳақида фармон чиқарди, дея хабар бермоқда Сурия режими матбуоти.
Трамп сайловдаги мағлубиятни тан олиш ниятида эмас
Оқ уй раҳбари ўз ғалабасининг исботларини тақдим этишга ваъда берди. АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ҳеч қачон таслим бўлмаслиги ва давлат раҳбари сайловларидаги мағлубиятини тан олмаслигини айтди. Бу ҳақида америка етакчиси Вашингтон шаҳрида унинг кўп минг кишилик тарафдорлари манифестациясида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Пекин АҚШ сайловларига таъсир ўтказиш ҳақидаги айбловларни инкор этмоқда
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШнинг президентлик сайловларида Хитойнинг таъсири ҳақида даъволарни сохта деб атади. АҚШнинг президентлик сайловларида Хитойнинг таъсири ҳақидаги даъволар "мутлақо уйдирмадир". Бу ҳақида Хитой ТИВ матбуот котиби Ван Вэньбинь баёнот берди, деб хабар қилади Синхуа агентлиги.
Роуханий Трампнинг сайловларда мағлуб бўлганидан Эрон хурсанд эканлигини айтди
Эрон президенти Хасан Роуханий АҚШ раҳбари Дональд Трампни террорчи деб атади ва Эрон Ислом Республикаси унинг сайловларда мағлуб бўлганидан хурсанд эканлигини айтди. Сиёсатчи чоршанба куни шундай баёнот берди, деб хабар қилади ТАСС.
Сайлов органи Байденнинг ғалабасини тасдиқлади
3 ноябрда бўлиб ўтган Оқ уй раҳбари сайловининг якунлари расман тасдиқланди. Қўшма Штатларда 538 делегатдн иборат бўлган сайлов коллегияси Джо Байденни мамлакатнинг 46-президенти сифатида расман тасдиқлади. Сайлов коллегиясинин мажлиси 50 та штатда ва Вашингтонда бўлиб ўтди.
Америка ОАВ сайловда Байденнинг ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди
У сайловчиларнинг 273 та овозини олди. Fox News башоратларига кўра, демократлар партиясидан номзод Пенсильвания ва Невадада ғолиб чиққан.
Трамп Байден ғалабасини ва ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортди
АҚШ президенти душанба кунидан бошлаб унинг штаби судда ўз позициясини ҳимоя қилишни бошлашини айтди. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп шанба куни, американинг етакчи ОАВ уларнинг фикрига кўра, давлат раҳбари сайловида демократ Джозеф Байден ғолиб чиқиши ҳақида башоратлар тақдим этганидан сўнг ўз мағлубиятини тан олмади.
Байден ва Трамп: мусулмонлар нимага хурсанд бўлишлари керак?
Бу ҳафта мусулмонлар билан боғлиқ глобал ахборот маконидаги асосий воқеа Франция ва Венадаги террор хуружлари бўлиб қолган бўлса-да, дунёнинг асосий сиёсий воқеаси, албатта, АҚШдаги сайлов, аниқроғи, унинг натижаларини ҳисоблаш бўлди.
АҚШ президентлигига номзод мусулмонларга ваъда берди
АҚШ Президентлигига демократлар партиясидан номзод Жо Байден агар у ғалаба қозонса, янги маъмуриятда мусулмонлар барча даражаларда иштирок этади, деган ваъда берди, дея хабар беради 15 октябр куни Middle East Eye портали. Байден президент Дональд Трампнинг "мусулмонлар тақиқини" ўз президентлигининг биринчи куниёқ бекор қилишини айтди.