Тасаввуфнинг барчаси ортиқча нарсани тарк қилишдир
Мен айтаманки, муаллиф роҳимаҳуллоҳ рост айтган.
Сўфийларнинг ўлик ва тириклардан мадад сўраши
Баъзи суфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишни сўраганлар. Бошларига тушган мушкулларни кушойиш қилишни сўраганлар. Шунингдек, бирор фойдали иш бўлишини ҳам сўраганлар. Бу ҳол айниқса, одамлар бошига оммавий кулфат тушган пайтларда ёрқин намоён бўлади. Ўша пайтларда зикрлар уюштирилиб, «Ё мадад! Ё мадад!» кўпайиб қолади. Ҳар қавм ўзи эътиқод қиладиган валий ёки солиҳ кишининг номини айтиб мадад сўрайди.
Жоҳил сўфийлар кимлар?
Сохта сўфийлик (ёки ботил тасаввуф) - бу диний таълимотнинг умумлаштирилган номи бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва сўфийлар авлиёлар деб ҳисоблайдиган шахсларларга нисбатан ҳаддан ташқари эътибор ҳисобланади. Жоҳил сўфийлик издошлари- жоҳил сўфийлар ўзларини Исломга мансуб деб ҳисоблайдилар.
Туш, Кашф ва Илҳом
Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто, тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни кўп гапирадилар. Тушга қараб иш қиладиганлар-ку исталганча топилади.
ТАРИҚАТ ВА ШАРИАТ
Тариқат ва шариат орасидаги фарқни ислом ва эҳсон орасидаги фарқни ўрганиш орқали англаб етдик. Аммо кишилар орасидаги саволларга эътибор берадиган бўлсак, кўпчилик шариат билан тариқат орасидаги боғланишни, улардан қай бири аввал келадию, қай бири кейин келади билишмайди.
Тўғрисини айтадиган бўлсак, робита ҳақидаги мақолани бу китобга киритиш ёки киритмаслик ҳақида узоқ бош қотирдик. Тасаввуфга оид ихтилофлар ичида бугунги кунда энг кўп тортишилаётган масалалардан бири бўлган робита масаласи бизнинг диёрларимизда деярли зикр қилинмас эди. Баъзи бир соликлардан сўралганда, уларнинг робита ҳақида аниқ тасаввурга эга эмаслиги ҳам бунинг далили эди.
Туш, кашф ва илҳом
Баъзи суфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто, тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни гапирадилар. Охир-оқибат тушга қараб иш қиладиган ҳам бўладилар.
Нафснинг ислоҳи шайх ва байъатга боғланмаган
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳосибий роҳимаҳуллоҳнинг бу сўзи Аллоҳ таоло томон ҳидоятланиш, нафснинг тўғри бўлиши ва покланиши шайх ва байъатга боғланмаган. У Аллоҳ таоло буюрган, Китоб, Суннат ва уммат салафларининг сулуки ўз ичига олган илм ва амални маҳкам тутишга боғланган.
Сунний тасаввуф
Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат? Аввало, турли омилларга кўра «тасаввуф» сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақиқатни руҳий тарбия, тазкиятун нафс, сулук ва шунга ўхшаш маънолар билан ифода қилинганини айтиб ўтмоғимиз лозим.
Зикрми бу ёки жазава?
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамларнинг доира бўлиб ўтириб олиб зикр айтиши видеоси тарқалди. Мазкур тасвирда тўпланган кишиларнинг зикр айтаётиб тушунарсиз ҳаракатлар қилаётгани кўпчиликда савол уйғотди. Хўш, бу ўзи нима? Агар бу зикр бўлса, Аллоҳни ёд этиш шу қадар шовқин-сурон, тўпалон билан амалга ошириладими? Пайдо бўлган саволларга Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳақизаҳуллоҳ қуйидагича жавоб берди.