Қирғизистон бош муфтийси Тўқтўмушев ишдан кетди
Мақсатбек ҳожи Тўқтўмушев мамлакат Бош муфтийси лавозимидан кетди. Бу ҳақида маълумотни «Клооп» журналистига Қирғизистон мусулмонлари диний идорасида тасдиқлашди. Бир кун олдин ГКНБ мамлакат мусулмонлари диний идораси раҳбариятини коррупцияда ва хавфсизлик кучларига пора беришда айблаган эди.
Садир Жапаров – Қирғизистоннинг янги етакчиси
Жапаров мамлакат тарихида биринчи турда рекорд даражада энг кўп овоз тўплаб, президентлик пойгасида ғолиб чикди. Қирғизистон президенти сайловларида собиқ мухолифатчи Садир Жапаров ғалаба қозонди. Мамлакат ММК маълумотларига кўра, Садир Жапаров учун сайловчиларнинг 79,18%и овоз берди ва шу тариқа у мустақил Қирғизистон тарихида олтинчи президентга айланди.
Россия Қирғизистонга нафақа ва маош тўлаш учун пул беради
Россия Қирғизистонга беғараз 20 млн доллар ажратади. Бу ҳақида Ферғона сайти Россия Федерациясининг республикадаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Маблағлар давлат сектори ходимларига иш ҳақи тўловлари, пенсиялар, кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича бюджетдаги молиявий бўшлиқни қоплаш учун сарфланади.
Қирғизистонда рус тилини расмий тил мақомидан маҳрум қилиш истагига изоҳ берилди
Конституциявий ислоҳот лойиҳасини маромига етказиш устида иш олиб бораётган Қирғизистон конституциявий конференсияси рус тилининг расмий мақомини олиб ташлашга чақирди. Йиғин аъзоси Садирдин Торалиев ўз ташаббусини қирғиз ёшлари орасида миллий тилни асраб-авайлаш ва оммалаштириш борасида ғамхўрлик билан изоҳлади.
Қирғизистон яна Хитойдан қарзларини енгиллаштиришни сўрамоқда
Қирғизистон Хитой корхоналари хавфсизлигини таъминлашга ваъда бериб, Пекиндан ташқи қарзни тўлашни енгиллаштиришни яна бир бор сўради. Бу ҳақида Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда «Фергана» сайти хабар бермоқда.
Қирғизистон конституциясидан «дунёвий давлат» тушунчаси олиб ташланиши мумкин
Дин ишлари бўйича Давлат комиссиясининг янги директори Ақин Тўқталиев мамлакат Конституциясидан "Қирғизистон дунёвий давлат" деб билдирган бандни олиб ташлашни зарур деб ҳисоблайди, деб ёзади «Vesti.kg».
Қирғизистон президенти лавозимини тарк этди
Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди. Бу ҳақида президент маъмуриятининг сайтида хабар қилинди. «Мен ҳокимиятга ёпишиб олмайман. Мен Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ отган Президент сифатида қолишни истамайман <…> Шу сабабли истеъфо ҳақида қарор қилдим. Ҳеч қандай ҳокимият мамлакатимиз яхлитлиги ва жамиятдаги тотувликдан устун эмас», - деди Жээнбеков.
Қирғизистондаги белдан пастга зарбалар, фирибгарлик ва аймоқлар ўртасидаги рақобат
"(...) Қирғизистондаги нотинчлик мамлакат шимоли ва жануби ўртасидаги анъанавий рақобат билан, иқтисодий инқироз ва COVID-19 оқибатлари натижасида авж олган кланлар ва ҳатто мафия гуруҳлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ мураккаб сиёсий манзаранинг бир қисмидир.
Пандемия, Беларус, Қирғизистондаги қўзғолонлар ва Кавказдаги уруш
"Россиянинг ўзи эълон қилган таъсир соҳасида Россия ўз таъсирини йўқотмоқда. Белоруссия, Марказий Осиё ва Кавказдаги бир вақтнинг ўзида рўй берган инқирозлар Кремлни ҳайратга солиб, собиқ Совет республикаларида Россиянинг манфаатларини мустаҳкамлашга мажбур қилиб, президент Путиннинг жаҳон саҳнасида уста тактикачи сифатида обрўсига путур етказмоқда қилди", - деб ёзади The New York Times.
Dagens Nyheter (Швеция): Қирғиз демократияси – охиригача тикилмаган либос
Қирғизистон – Марказий Осиёдаги ягона демократия. У ерда эркин сайловлар ва сиёсий плюрализм бор. Лекин клан тизими билан коррупция ҳам ҳеч қаерга йўқолмаган. Бироқ қирғизлар сабр косаси тўлганда кўчаларга чиқишга ўрганиб қолган ва одатда ўз ниятлрига эришади, деб ёзади DN.