"Ниқобни еч, ахир Украинада рус йигитларини ўлдиришяпти"
Москвада метродаги йўловчи аёлдан ниқобини ечиб, "оддий кийим кийишни" талаб қилган эркаклар қўлга олинди
Ахлоқ полицияси энди фақат огоҳлантиради
Эронда аёлларнинг қоидага мос рўмол ўрашларини назорат қиладиган “ахлоқ полицияси” фаолиятига ўзгартириш киритилди. Эронлик амалдорлар ўлкадаги мажбурий рўмол ўрашни бекор қилиш доирасида янгидан иш бошлаган ахлоқ полицияси фақат огоҳлантириш беришини, ҳибсга олишга ҳақ-ҳуқуқи йўқлигини таъкидлади.
Франция суди буркинига қўйилган тақиқни бекор қилди
Франция суди инсон ҳуқуқлари Лигаси томонидан берилган даъводан сўнг Жанубий Фрежус шаҳрида "буркини" деб номланувчи ёпиқ аёллар чўмилиш костюмларига қўйилган тақиқни бекор қилди.
АҚШда ҳижобли аёл судья мансабга тайинланди
АҚШда адвокат Надия Каҳф Нью-Жерси штатида тайинланган биринчи ҳижобли судьяга айланди, деб ёзади IslamNews нашри Anadolu агентлигига таяниб. Аввалроқ IN да хабар берилганидек, Уейн шаҳридан оилавий ишлар бўйича адвокат Надия Каҳф Нью-Жерси Олий суди судьяси лавозимига номзод бўлган. Штат Сенати овоз беришдан кейин унинг номзодини тасдиқлади.
Ўқувчи қизлар ва талабаларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилади
Ингушетия парламенти Россия Федерацияси Давлат думасига ўқувчиларнинг таълим муассасаларида ўз миллий анъаналари ва динига мос келадиган кийим кийиш ҳуқуқини таъминловчи қонун лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда, деб ёзади "Коммерсант".
Асал Қодирова ҳижобини ечмоқчи бўлганида полиция ходимининг погонини йиртиб ташлади
Москвада полициячи ҳибсга олинган қирғизистонлик қизнинг бошидан рўмолини тортиб олмоқчи бўлди, натижада жанжал келиб чиқди.
Турк аёли ўзининг мустаҳкам иймони билан қутқарувчиларни лол қолдирди
Туркиянинг Газиантеп шаҳрида яшовчи аёл фавқулодда ёрдам ходимларини эътиқодининг самимийлиги билан ҳайратда қолдирди. Қутқарув операцияси чоғида қулаган бино вайроналари остидан бир аёл ва унинг болалари олиб чиқилиши керак бўлганида, муслима аёл қутқарувчиларни кўриб, қувонч кўз ёшлари билан, унинг рўмолини топмагунларича уларга кўчага чиқмаслигини айтди.
Аёлларга кўз тушишининг гуноҳи борми?
Ҳозирги пайтда кўча-кўйда, жамоат жойларида бегона аёлларга кўзингиз беихтиёр тушади. Баъзилар бу “кўз зиносидир” дейишяпти, ахир кўчада кўзингизни юмиб кетолмайсиз-ку! Бундай ҳолатларда нима қилишимиз керак?
Чеченистон ва Доғистонда туғилиб ўсган қизлар тиббиёт коллежидан ҳижоб туфайли ҳайдаб юборилганидан шикоят қилишди
Ростов вилоятида мусулмон хотин-қизларнинг таълим олиш ҳуқуқларини чеклашнинг янги резонанс ҳолати юз берди. Россия Юристлар Миллий ассоциацияси раҳбари Руслан Налгиевнинг сўзларига кўра, рўмол ўраб юргани учун Новочеркасск тиббиёт коллежидан ҳайдалган, Чеченистон ва Доғистон туғилиб ўсган қизлар юридик ёрдам учун НАЮРга мурожаат қилган.
Новочеркасск тиббиёт коллежида ҳижоб тақиқланди: Кремл "мужоҳидлари" жим
Ростов вилояти Новочеркасск тиббиёт коллежида ҳамширалик иши бўйича таҳсил олаётган беш нафар талаба қиз ҳижоб кийгани учун ўқишдан ҳайдалди.