close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
31.03.2024 15:47

Бирон кишини имонга мажбурлаб бўлмаганидек, фазилатларга мажбурлаш орқали ҳам уни яхши инсонга айлантириш душвор. Инсон фитратида эзгулик уруғи мавжуд. Лекин бу инсон фақат яхшилик қилади, дегани эмас, балки фитратда эзгулик ҳар доим борлигини билдиради.

31.03.2024 14:35

Билгилки, толиби илм ҳам, толиби касб-ҳунар ҳам фақатгина илм ва илм аҳлини ҳурматини ўз ўрнига келтира олиши - уни ҳурматлаб, таъзимини адо эта олиши билангина илмга, касбга эришиб, улардан муваффақият ила манфааат топади. Устозни ҳурматига эътибор ва уни қатъиян улуғлаш, салобатли тутиш эса алоҳида аҳамият касб этади. Донишмандларимиз:

31.03.2024 14:17

Исроил армиясининг 2023-йил 7-октабрдан бери Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 32 минг 705 нафарга кўтарилди.

31.03.2024 14:09

Қозоғистон автомобиллар уюшмаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида маҳаллий корхоналарда умумий қиймати 294,8 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 22 726 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Жорий йилда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2023 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 16,4 фоизга кўп, дея хабар беради Кazinform мухбири.

30.03.2024 23:33

Пандемиянинг маркази сифатида шуҳрат қозонган Хитой янги юқумли касаллик –  супергонореянинг глобал тарқалишига хизмат қилиши мумкин.

30.03.2024 23:26

1445-ҳижрий (милодий 2024) йил муборак Рамазон ойи яқинлашар экан, астрономик ҳисоб-китобларга кўра, 11 март, душанба мусулмонлар рўзасининг биринчи куни бўлади. Рамазон ойида кундузи рўза тутишнинг давомийлиги (тонгдан кечгача бўлган соатлар) турли мамлакатлардаги мусулмонлар учун фарқ қилади ва уларнинг жойлашувига қараб 12 соатдан 17 соатгача бўлиши мумкин, деб хабар беради «Ватан».

30.03.2024 21:01

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши биродарини кофирга чиқарса, албатта, иккисидан бири куфрга дучор бўлади», дедилар».
Шарҳ: (боа) сўзи «қайтиш» маъносини англатади. Бошқа ривоятда унинг ўрнига (ҳора) сўзи ишлатилган. Аслида, унинг маъноси ҳам айнан (боа) сўзининг маъноси билан бир хил. Шунда ҳадиснинг маъноси қуйидагича бўлади: «Қайси киши ўзининг мўмин биродарини кофир деса, ўзи ёки биродари кофир бўлади».

30.03.2024 18:13

«Амир Абдулқодир Жазоирда туриб мужоҳид имом Шомил ҳақида эшитган. Имом ҳам у ҳақда эшитиб, ҳурматини изҳор этган. Жисмонан учрашишмаган бўлса-да, жанговар руҳи, илгари сурган ғоялари ва олиб борган сиёсатига кўра иккаласи бир-бирига яқин бўлган».

Атокри Ислом тарихшуноси доктор Али Саллабий

30.03.2024 18:06

Ҳанафий мазҳабимизда оқувчи қон таҳоратни синдиради. Яъни, қон чиқиб баданнинг таҳорат ёки ғуслда ювиш вожиб бўлган қисмига оқса, таҳорат бузилади. Лекин жароҳат катта бўлиб, чиққан қон ёки йиринг шу жароҳат ичидан ташқарига чиқмаса, таҳорат синмайди. Қон чиқиб, оқмасдан, ўрнида қотиб қолса, таҳорат бузилмайди ("Мухтасарул виқоя" китоби).

30.03.2024 15:18

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар билан сулҳ тузишдан аввал Усмон ибн Аффонни бу тўғрисида гаплашиб келиш учун Қурайшнинг олдига юборган эдилар. Қурайш уни бир оз вақт ушлаб турди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон ўлдирилди деган хабар келган эди. У зот: "Бу қавм билан жанг қилмагунимизча жойимиздан жилмаймиз", дедилар. Ва одамларни байъатга чақирдилар. Ана шу ердаги бир дарахт остида бўлиб ўтган бу байъат Ризвон байъати деб номланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг қўлларини бирма-бир олар эканлар, улар билан бирга сабот билан туришга, ортга қайтмасликка байъатлашар эдилар. Байъат охирида у зот ўнг қўллари билан чап қўлларини ушлаб: "Бу Усмон тарафидан", дедилар. Байъат ниҳоясига етгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон розияллоҳу анҳунинг ўлганлиги ҳақидаги хабар ёлғонлиги маълум бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase