Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий сешанба куни Қоҳиранинг шарқий қисмида дафн этилди. Бу ҳақида унинг ўғли Аҳмад Мурсий ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди ва унинг отаси «Иҳвонул муслимийн»нинг бошқа етакчилари ёнида дафн этилганини қўшимча қилиб қўйди.
Саудия Арабистонида ОАВ қироллик ҳудудида спиртли ичимликлар рухсат этилиши ҳақида хабарларни рад қилди. Аввалроқ турли нашрларда Саудия Арабистони ҳудудида спиртли ичимликларга тақиқнинг олиб ташланиши кўзда тутилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
2013 йилнинг 3 июлида Миср Мудофаа вазири Абдулаттоҳ Ас-Сисий президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилгани ва Конституциянинг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида эълон килди. Мурсий уй қамоғига жойлаштирилди, сўнгра расман бир қатор айбловлар эълон қилинган ҳолда ҳибсга олинди.
Миср давлат телевидениесининг хабар беришича, 67 ёшлик Мурсий "жосуслик" иши бўйича суд қилинаётган суд залида вафот қилган. Мурсий шунингдек, ХАМАС ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан алоқаларда ҳам ҳарбий хунта тарафидан айбланаётганди.
Австралиялик Брентон Таррант, судда адвокат орқали унга Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда отишма билан боғлиқ барча моддалар учун ўзини "айбдор эмас", деб айтган. 28 ёшли Таррант 51 эпизодда қасддан одам ўлдириш, 40 суиқасд ва террорчилик ҳаракатида айбланади, дея хабар беради The Guardian.
Доғистоннинг «Черновик» газетаси «Дин» бўлими муҳаррири, машҳур журналист Абдулмумин Гаджиевдан экстремизмни молиялаштиришдаги айбловни олиб ташлаш ва «одамлар тақдирини синдирадиган жиноят ишлари ўйлаб топадиган» шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилиб чиқди. Бу ҳақида нашр сайтида айтилади.
Макка шаҳридаги машҳур соатли минорада 4 қаватли астрономия музейи очилди. Музейда сайёҳлар галактикалар моделлари ва астрономия мавзусидаги экспонатларни томоша қилиши мумкин, музей 600 метр баландликда жойлашган бўлиб, томоша қилиш майдончасидан Каъбани ва зиёратчилар гуруҳларини юқоридан томоша қилиш мумкин.
Мўъжиза ва каромат луғатда бир нарсадир. У одатдан ташқари содир бўлган иш. Мутақаддимларнинг наздида иккаласи ҳам бир нарсадир. Лекин кўпчилик мутааххир уламолар уларнинг орасини фарқлашади. Мўъжиза пайғамбар учун, каромат валий учун, дейишади.
200дан ошиқ мактаб қизларини ўғирлаган нигериялик «Боко ҳаром»[1] гуруҳининг расмий номи - «Жамаъату аҳли сунна вал лиддаъавати жиҳод». Бу дегани: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом суннатлари ва жиҳодни даъват қилувчи одамлар” бўлади. Номлари қилаётган ишларига умуман тўғри келмайди.
Интернетдаги сайтлар аро саёҳат қилар эканман, қизиқарли бир мақолага дуч келдим. Бу мақола исломий сайтларга хос стандартга тўғри келмас эди. Одатда, исломий сайтлар тематикасида ўтмишнинг насиҳатларга тўла ҳикоялари, танланган оятлар, намоз вақтлари ва ибодатларни тўғри бажаришга оид умумий маълумотлар, хуллас, сайт эгаси афзал билган нарсалар бўлади.
Мисрдаги ҳозирги маъмурият томонидан давлат молиясини сурункали самарасиз бошқариб келиш шунга олиб келдики, сўнгги беш йил ичида ташқи қарз беш баробар кўпайган ва давлат қарзлари икки баробардан зиёдроқ ўсган. Бу ҳақида Foreign Policy да чоп этилган мақоласида собиқ инвестиция вазири Яҳё Ҳамид ёзади.
Бутун Рамазон ойини ҳижобда ўтказган малайзиялик рэп ижрочиси бўлган аёл "Ҳижоб 30" кампаниясида иштирок этиб, ўзини художўй мусулмон аёл сифатида синаб кўрди. Рамазон ойида қўшиқчи Зизи Кирана очиқ-сочиқ образини камтар мусулмон образига ўзгартирди ва рўмол ўраган ҳолдаги фотосуратларини обуначилари билан ўртоқлашди.