
Жамият (978)
Ҳамма паспортлар ҳам бир хил эмас. Баъзилар сизга дунёнинг кўп жойларига саёҳат қилиш эркинлигини беришса, бошқалари сиз юкларингизни йиғиб, аэропортга боришингиздан олдин сизни ойлар давомида визани кутишга мажбур қилади.
Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги баъзи Ғарб давлатлари томонидан қораланмаган, ҳаттоки қўллаб-қувватланган террорчилик ҳужумлари фонида, бир томондан Исроил ва Фаластин, бошқа томондан, Россия ва Украина қарама-қаршилигида анъанавий равишда Ғарбнинг икки томонлама стандартларидан шикоятлар тўлқини бошланди.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров имтиҳонлар олдидан абитуриентларга ўз маслаҳат ва тавсияларини берди.
Украина президенти Зеленский ўз мамлакатининг "бир жинсли никоҳ"ни тан олишни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги хабардан бир неча кундан бери Кремл ташвиқоти украиналиклар ва уларнинг диний тарафдорларини троллаш учун фойдаланиб келинмоқда.
Кейинги давр мазҳабларга таассубона эргашиш тарафдорларига саволлар бор(яъни бу ерда эътироз мазҳаб фиқҳига эмас, балки саволлар мазҳабларнинг ўзига қарши эмас, балки таассуб ва тарафкашликка қарши бўлади ...)
Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Мусулмон одам мунофиқликдан, иккиюзламачилиқдан, маддоҳликдан жуда узоқ бўлади. Чунки Ислом динининг кўрсатмаси уни бу асрда кўп одамлар тушиб қолган мана бу хатарли сирпанчиққа ағдарилишдан, натижада ўзлари сезмаган ҳолларида ҳалок қилувчи мунофиқлик чоҳига қулашдан асрайди.
Бугунги ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Шубҳасиз, интернет давримизнинг энг буюк ихтироларидан бири. Катта-кичик, ҳар ким унинг хизматидан фойдаланиши мумкин. Бироқ гап ким қандай фойдаланишига боғлиқ. Ҳозир тўрт-беш яшар бола ҳам компютердан бемалол фойдаланиши, эртадан-кечгача “автопойга” ўйнаши ёки “жангари филм иштирокчиси”га айланиши мумкин. Бир қарашда бунинг ёмон жойи йўқдек. Боланинг уқуви кучаяди, кўпроқ ахборот олади. Бироқ бу нарса одат тусига кирса, нохуш оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.
Кўп садақа қилиш инсон номаи аъмолидаги яхшиликлар захирасини орттириб, гуноҳларини ўчиради ва дўзах азобидан сақлайди. Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда ҳам садақа ва яхши ишларга сарф-харажат қилишнинг кўплаб фазилатлари ворид бўлган. Улар тўпланса, алоҳида бир китоб бўлади.
Абу Ҳасан Мовардий раҳматуллоҳи алайҳ деди: «Билингки, ҳазил нафсониятга тегувчи ҳамда одобсизлик ва ихтилоф манбаидир. Бир кишини ҳазилкаш шарманда қилади. Натижада ундан ҳайбат кетади ва халқ орасида кулгуга қолади. Мазах қилинган одамнинг қалбига озор етади. Ақлли киши бундан сақланиши ва ўзини шармандаликдан ҳимоя қилиши лозим».
2/36 Ҳар бир нарсанинг ўз душмани бор, душманликнинг эса бир неча хил усуллари мавжуд.
Эй, мусулмонлар! Эй, сўзида содиқлар! ЭЙ, намозхонлар! Эй, рўзадорлар! Аллоҳга қулоқ тутинг, У бизга бир қишлоқ ҳақида сўзламоқда. Денгиз бўйида жойлашган қишлоқ! Денгизга қўшни бўлиб, денгизни ва уларни яратган Роббисини улуғламаган, Ундан ҳаё қилмаган қишлоқ аҳли!
Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Одамлар ёлғон ва адолатсизлик ва ҳақорату ғазаблардан чарчаган. Аммо бу ҳорғинликда ҳатто мўминлар ҳам севишни ва интилишни унутиб қўйган. Маъюс ва жим бўлиб, қўрқув кишанларидан айрилишни истамайдилар, Аллоҳнинг жазосидан умидвор бўлишни афзал кўрадилар. Баъзилар ўз ҳаракатсизликларини пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қашшоқлик йўлини танлаганлари, бу дунёдан кўра яхшироқ ва мустаҳкамроқ бўлганини афзал кўрганликлари билан оқлайдилар. Лекин бу камтарлик орқасида баъзан нокераклик, дангасалик, қўрқув яширинган.
Оилаларимиздаги тартиб-қоидалар долзарб аҳамиятга эга. Умуман, оилаларимизда ўрнатилган ўзига хос қоидалар оила мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим бўлиб келган. Масалан, Марказий Осиё худудига Ислом дини ёйилгач, оилага доир қонун-қоидалар ушбу дин таълимоти асосида шаклланди.