close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Маданият

Маданият (121)

Душанба, Июн 03 2024

Ислом дини, инсонлар билан бир қаторда, зарарсиз ҳайвонларга ҳам ҳақ-ҳуқуқ бериб, уларга бесабаб озор етказишдан қайтарган. Ҳатто, жонлиқ сўяётганда ҳам бу масалага катта эътибор қаратилган.

Душанба, Апр 08 2024

Исломий фарзлар, Исломий одоблар мана шу катта маънони - вақтнинг қиймати, унинг ҳар бир босқичи, ҳар бир жузъига эътибор беришни исботлайди, инсоннинг онгини уйғотади, коинот ҳаракати, фалакнинг айланиши, қуёш, юлдузлар сайри, кеча ва кундузнинг ўзгариши билан бирга вақтнинг ҳам аҳамиятли эканини айтиб огоҳлантиради.

Жума, Апр 05 2024

(1892 йилги 2-нашри (Боқчасарой, «Таржимон» босмахонаси) асосида бугунги ўзбекчага ростланди)

Чоршанба, Март 27 2024

Бу умматга берилган фазилат ва хусусиятлардан яна бири шуки, мусулмон биродарини Аллоҳ учун яхши кўрган одамга кўплаб яхшиликлар, улкан фазилатлар берилади.

Шанба, Фев 24 2024

Бу умматнинг кенг маданияти ҳақида фикр қилган инсон бу умматнинг уламоларини афзалликларни англашга қанчалик эътибор берганларини англайдилар.

Якшанба, Фев 11 2024

Islom.uz сайти очилиб, ишга тушиб, халқимизнинг эътиборини қозонганидан сўнг ходимларимиз бу хайрли фаолиятни янада кенгайтириш истаги билан ёниб-куйдилар. Жумладан, Исмоилжон ҳожи билан Абу Муслимлар ҳузуримга келиб, динимизнинг бош китоби, дастури, муқаддас китоби Қуръони Карим ҳақида Quran.uz номли янги бир сайт очишимиз мақсадга мувофиқ эканини, бу сайт Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатишга хизмат қилиши, унда Қуръоннинг тарихи, маънолар таржимаси, қироатлари ва шу каби кўплаб мавзуларга оид маълумотлар, илмий мақолалар жойлаштириб боришини тушунтириб, бу ишни бошлашга изн сўрадилар. Изн олганларидан кейин, аста-секин мазкур мақсадни амалга ошириш йўлида ғайрат билан иш бошлашди.

Чоршанба, Фев 07 2024

Шумер цивилизацияси милоддан аввалги 4500 йилдан 1750 йилгача, қадимги Месопотамияда, ҳозирги Ироқ ҳудудида мавжуд бўлган. Ҳеч ким уларнинг қандай одамлар бўлганини, қаердан келганини ва қандай қилиб бундай ажойиб муваффақиятга эришганини аниқ билмайди. Аммо айнан шумерлар омочни ихтиро қилганлар, миххат ёзувларини ихтиро қилганлар ва биз ҳозир ҳам фойдаланаётган вақтни сақлаш усулини ишлаб чиққанлар.

Пайшанба, Дек 28 2023

Дунёда яшамоқ ва маишат этмоқ учун инсонларга айрим ишлар, ҳаракатлар керак. Баъзи ишга дин рухсат беради, баъзисига бермайди. Бас, маълум бўляптики, диннинг маданият билан теран алоқа-муносабати бор.

Сешанба, Дек 19 2023

Маҳмандорул араб исим билан машҳур бўлган амир Сайфуддин Абул Маъолий ибн Рамоҳнинг ўғли амир Бадруддин Юсуф Маҳмандордан ривоят қилинади: “Менга Қоҳирага 630 йилда тўла эгалик қилган амир Шужоуддин Муҳаммад Шаразий ҳикоя қилиб берган:

Сешанба, Дек 05 2023

Россия жиноий суб-маданияти тадқиқотчилари СССРда унинг оммавий тарқалиши ҳодисасини ўғрилар қонуни ва тоталитар давлат мафкураси кўп жиҳатдан ўхшашлиги – либерализм ва демократияга жой йўқлиги билан изоҳлайдилар. Ўғрилар дастлаб очиқчасига ўзларини жамиятдан ташқари деб ҳисоблаган ва унинг қонунлари билан яшашни истамаган. Ушбу шахсий эркинлик ғояси режим томонидан таъқиб қилинган кўплаб совет фуқаролари ўзига жалб қиларди.

Сешанба, Дек 05 2023

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) 43-Бош Ассамблеяси йиғилиши 2025-йилда Ўзбекистон маданият пойтахти Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Пайшанба, Нояб 02 2023

Исроилнинг 25 кундан бери давом этаётган тажовузи туфайли Ғазода геноцид рўй бераётган ва Европа давлатларининг миллионлаб аҳолиси расмий босимга қарамай, Ғазони қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги Саудия Арабистони бошқа йўлни танлади. Ғазо бошдан кечирган фожиаларга ва араб кўчаларида ғазабга қарамай, Саудия Арабистони Фаластиндаги воқеалардан қатъи назар, Ар-Риёдда "Риёд мавсуми 2023" кўнгилочар мавсумини очди. Улар ҳатто байрамни кейинга қолдиришни сўраганларни ҳам танқид қилишди (эътиборга олишмади).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase