АСИР
- Пайшанба, Авг 11 2022
- 187 марта кўрилди
Луғатда «тутқун, банди» маъноларини билдиради. Истилоҳда кофирлар қўлида маҳбус бўлган мусулмон киши «асир» дейилади. Унинг аёли талоқ бўлмайди, бошқа мусулмонлар каби мерос олади ва мерос қолдиради. Агар асирлик пайтида динидан қайтса, у муртад ҳукмидадир. Агар ўлик-тириклиги ёки диндан қайтган-қайтмагани маълум бўлмаса, мафқуд ҳукмидадир.