БУҲАЙРО (ЖИРЖИС)
- Жума, Авг 12 2022
- 326 марта кўрилди
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг болаликларидаёқ у зотда пайғамбарлик аломатларини пайқаган бусролик (Сурия) насроний роҳиб номи. Макка карвонлари Дамашққа бориш-келишда унинг уйи ёнида тўхтаб ўтган ва ана шундай сафарлардан бирида карвонда бўлғуси пайғамбар борлигини ва уни эҳтиётлаб асрашни Абу Толибга маълум қилган.