ИБРОҲИМ ибн АБУ АБАЛА
- Шанба, Авг 13 2022
- 174 марта кўрилди
Иброҳим ибн Абу Абала, тобеъинлардан. Анас ибн Молик, Умму Дардо, Абдуллоҳ ибн Дайламий кабилардан ҳадис ривоят қилган. Унинг ҳадислари Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Ибн Можаларнинг ҳадис китобларига кирган. Қироат илмида ҳам етук бўлганини замондошлари таърифлашган. Ҳижрий 152 (милодий 769) йилда вафот этган.