САВФОН ЖУМАҲИЙ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 202 марта кўрилди
Абу Ваҳб Савфон ибн Умаййа ибн Халаф ибн Ваҳба ал-Жумаҳий ал-Қурайший (р.а.), маккалик саҳобийлардан. Жоҳилият даврида ҳам, Исломда ҳам Қурайш қабиласининг улуғларидан бўлганлар. Макка фатҳидан кейин Исломга кирганлар. Ярмук ғазотида қатнашганлар. Расули акрамдан (с.а.в.) 13 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 41 (милодий 661) йили Маккада вафот этганлар.