САМАРҚАНДИЙ, АБУЛ ҲАСАН
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 187 марта кўрилди
Абул Ҳасан Али ибн Ҳаким ибн Зоҳир ас-Саъдий ас-Самарқандий, зоҳид ва обид олимлардан. Йигирма йил Маккада таҳсил олган. Суннат ва фиқҳда пешқадам, фазилат ва фаросат соҳиби бўлган. Ироқ, Шом, Ҳижознинг бир неча шайхларидан ҳадис ривоят қилган. Бирмунча вақт Бухоро қозиси ҳам бўлган. Ҳижрий 235 (милодий 848) йилда вафот этган.