ШИФО бинти АБДУЛЛОҲ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 360 марта кўрилди
Шифо бинти Абдуллоҳ (р.а.), саҳобиялардан. Маккаи мукаррамада Расулуллоҳга (с.а.в.) байъат қилган аёллардан. Кейин Мадинага ҳижрат қилганлар. Пайғамбар алайҳиссалом бу саҳобияга беморларга дам солиш тартибини ўргатганлар. Расули акрамдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Вафот саналари аниқланмади.