ҚУСАЙБА ибн ЗУЪАЙБ

Қусайба ибн Зуъайб ибн Халхала ал-Хузоий, куняси Абу Саид ал-Маданий, саҳобалар авлодидан, Мадинанинг тақводор, фақиҳ ва солиҳ кишиларидан. Макка фатҳи йили туғилган. Умар ибн Хаттоб, Ҳазрати Билол, Усмон ибн Аффон, Абдураҳмон ибн Авф, Абу Ҳурайрадан, шунингдек Ҳазрати Оиша ва Умму Салама оналаримиздан бир неча ҳадис ривоят қилган. Ҳижрий 89 йилда, Абдулмалик ибн Марвон халифалиги даврида вафот этган.

 

Долзарб мавзу