Хўжанинг сўзларига кўра, янги экспресс-тест мамлакат тиббиёт муассасаларида фойдаланила бошлади.
Туркияда одамнинг 2019-nCoV коронавирусига чанлинганини икки соат ичида аниқлашга имкон берадиган тест ишлаб чиқилди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа хабар берди. «Бизнинг олимларимиз коронавирусни аниқлаш учун тест ишлаб чиқдилар. Натижа олиш тезлиги одатий тестлар билан таққослаганда тўрт бараварга қискариб, 90-120 дақиқани ташкил қилади», – вазирнинг шу сўзларини келтиради Haberturk телеканали.
Хўжанинг сўзларига кўра, янги экспресс-тест мамлакат тиббиёт муассасаларида фойдаланила бошлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|