Конкурс қатнашчиларининг чиқишларини шаҳар масжидлари имомлари ва фан ўқитувчиларидан иборат жюри баҳолади. Мусобақа учта ёш тоифасида бўлиб ўтди. Конкурс қатнашчилари Қуръон сураларини ёддан айтишди, Аллоҳнинг Каломини тўғри ва чиройли ўқишда мусобақалашди. Тадбир давомида болалар учун исломий викторина ва ўйинлар ташкил қилинди. Конкурс ғолиблари ва қатнашчилари қимматли совға ва мукофотлар билан тақдирланганидан кейин барча қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф қилинди.
Татаристонда кичкинтойлар учун «Қуръон куни» бўлиб ўтди
24 январь куни Бугулма шаҳри ва Бугулма райони мухтасибати «Ирхам» масжидида болалар ўртасида «Қуръон куни» конкурси бўлиб ўтди. Тадбир Бугулма шаҳри ва Бугулма райони имом-мухтасиби Рамил хазрат Хуснутдиновнинг кириш сўзлари билан бошланди. Тадбирда қирқдан ортиқ қатнашчи иштирок этди. Энг ёш қатнашчи 3 ёш, энг каттаси эса 16 ёш эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
