Бу ҳақида матбуот анжуманида АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс маълум қилди.
«Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берганидек, Вашингтон Шинжонда рўй бераётган воқеаларни аввалгидек геноцид деб ҳисоблайди. Биз бу баҳони ўзгартириши мумкин бўлган бирон нарса кўрмадик. Минтақада зўравонлик тўхтатилганидан дарак берадиган бирон нарса кўрмадик».
Дональд Трамп даврида АҚШ Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги этник уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» деб эълон қилганди.
Джо Байден маъмурияти бу сиёсатни давом эттириш нияти ҳақида маълум қилди.
Пекин АҚШ нинг айбловларини рад қилмоқда.
Давлат департаменти: Хитойдаги уйғурлар геноциди бўйича АҚШ позицияси ўзгармайди
АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Хитойдаги миллий озчиликлар ҳолатига изоҳ берди. АҚШ аввалгидек, Хитой ҳукуматининг Шинжон-Уйғур автоном районидаги этник уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» деб ҳисобламоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди
- Исроил-Эрон уруши: Энг ёмон сценарийлар қандай?