Душанба, Апр 22 2019

Бутун дунё бўйлаб католиклар Пасха байрамини нишонлаётган бир пайтда Шри-Ланка черковлари ва меҳмонхоналарида рўй берган бир нечта портлашлар оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва яна 400 дан ортиқ киши яраланди. Мамлакат мудофаа вазирининг хабар беришича, портлашларни уюштиришда гумон қилиниб етти киши ҳибсга олинди. Унинг сўзларига кўра, аксарият ҳумжумларни ҳудкушлар амалга оширган.

Шанба, Апр 20 2019

Нуфузли Ислом даъватчиси Тариқ Рамазон тўқима айбловлар ва асоссиз далиллар билан  оиласидан ажралган ҳолда турмада ўтирган бир пайтда Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг саройида “аёл имом” Ширин Ханқанни қабул қилди (фотосуратда).

Пайшанба, Апр 18 2019

АҚШ президенти Доналд Трамп ўткан чоршанба куни Абдулфаттоҳ ас-Сиси "ажойиб иш қилмоқда" деб баёнот берди. Ушбу баёнот айнан Трамп Миср етакчисини қабул қилган пайт янгради. Оқ уйда икки тарафлама музокаралар арафасида журналистларга мурожаат қилар экан, Трамп Вашингтон ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон «ҳозиргидай яхши» бўлмаган деб айтди. Трамп Ас-Сисини «дўстим» деб атади.

Чоршанба, Апр 17 2019

Ҳарбий босқичи Дейтон битимлари билан тўҳтатиб қўйилган Босния ва Герцеговинада (БвГ) миллатлараро кескинликнинг кучайиши яна бу минтақада исталган пайт авж олиши мумкин бўган уруш ва тинчлик масалаларига дахл қилмоқда. Хусусан, Сербия Республикасининг БвГ жамоавий президентлигида ифодалайдиган амалдаги раҳбари Милорад Додик, Сербия Республикаси захира полицияси ташкил қилиш режалари ҳақида маълум қилди.

Чоршанба, Апр 17 2019

Жазоир пойтахтида улар ағдариш истагида бўлган режимнинг бир қисми саналган янги вақтинчалик президентга қарши норозилик намойишида иштирок этаётган минглаб талабаларга қарши полиция кўздан ёш оқизадиган газ ва сув отадиган тўплардан фойдаланди.

Сешанба, Апр 16 2019

Ўтган ҳафта Тунисда бўлиб ўтган араб давлатлари Лигаси (АДЛ) саммити навбатдаги сафар АДЛнинг биронта йиғилиши ўша саволларсиз ўтмайдиган масалаларни яна кўтарди. Араб саммитининг маъноси нимада? Араб давлатлари Лигасининиг мазмуни нимада? Бу анахронизмми? Тушунмасликми?

Сешанба, Апр 16 2019

Чоршанба куни мусулмонлар дунёсининг энг йирик мамлакатида 190 миллиондан ортиқ киши навбатдаги президентни сайлаш учун сайлов участкаларига (уларнинг умумий сони 805 мингдан ортиқни ташкил қилади) ташриф буюриши кутилмоқда. Овоз беришдан олдин асосий эътибор сиёсатга эмас, мафкурага қаратилган кучли қарама-қаршиликдаги сайлов кампанияси бўлиб ўтди. Шундай қилиб, Индонезиядаги сайловлар ҳақида нималарни билиш керак?

Душанба, Апр 15 2019

"Хорватия контрразведкаси Босния масжидларида қурол-яроғ жойлаштиришни режалаштирган ва мусулмонларга босим кўрсатган", - деб ёзади Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри. Бундан беш йил муқаддам босниялик мусулмон Ален Халимович Хорватия пойтахтида мусулмонлар гимназиясини битирган, деб ёзади мақола муаллифи Энвер Робелли.

Шанба, Апр 13 2019

30 миллион доллар мавжудлиги ҳақида шу йили, Зуманинг қўшни Эсватини Қироллиги, собиқ Свазиленддаги Нкандле қароргоҳи ерости омборидан олиб кетилаётганда маълум бўлди. Бу ҳақида Жанубий Африка Республикасининг «Санди таймс» нашри хабар қилди.

Душанба, Апр 08 2019

Яқинда биз Татаристон ҳукумати раиси, рус миллатига мансуб Алексей Песошин бу тарихий мусулмон республикада "жамоат тартибини сақлаш"ни православ ҳарбийлашган казакларига топширгани ҳақида ёзгандик. Кеча эса Татаристон ҳукуматининг рус миллатига мансуб бошқа бир аъзоси – ички ишлар вазири Артем Хохорин мусулмон оилалари томонидан фарзандларини Ислом тамойиллари асосида ва давлат таълимининг мия ювиш тизимидан ташқари тарбиялашга қарши курашишга чақирди.

Душанба, Апр 08 2019

Канаданинг француз тилида сўзлашувчи Квебек провинцияси яна бир бор исботламоқдаки, энг жирканч ва радикал секуляристик чоралар аввалгидек, француз тили ва француз якобинча сиёсий анъаналари қарор топган мамлакатлар ва сиёсий тузилмаларга хос бўлиб ккелмоқда.

Душанба, Апр 08 2019

"Яҳудий экстремизми" – бу таъриф ҳозирги кунда маргинал антисемит ултра-сўл ОАВда эмас, салобатли ғарб шарҳловчилари томонидан тобора кўп фойдаланилмоқда. Бунда оз эмас, кўп эмас, нақ Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху сиёсатига нисбатан.

Душанба, Апр 08 2019

 Яқинда оқ танли Брентон Таррант томонидан 50 кишининг оммавий равишда ўлдирилиши ғарб жамиятларидаги жиддий муаммо – исламофобияга эътиборни жалб қилди. Исламофобия сабабларини аниқ айтиш қийин. Кўплаб тадқиқотчилар 11 сентябрь воқеалари ва шундан кейинги террорга қарши урушни сабаб қилиб келтиради. Гарчи мусулмонларга қарши кайфиятлар 11 сентябрдан кейин ҳақиқатда кучайган бўлсада, бу ўн йилдан кейин ҳам исламофобия тобора кучайиб бораётганлигини изоҳлай олмайди.

Китоблар

 
Бугун шундай даврда яшаяпмизки, кўпчилик ўз тарихини билмайди,...
Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди?...
Дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон...
Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир...

Cарамақолалар

Долзарб мавзу