Туркия президенти Эрдўған Анқарани Европа ҳамжамиятига қабул қилиш жараёнининг чўзилиб кетганлиги сабабли Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиб кириш масаласи бўйича референдум ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди, хабар беради РИА Новости.
Мақоланинг бундай номланиши тасодифан эмас, чунки бугунги кунда ММА ва UFC каби ўта урф бўлган қисқартмалар ортида нималар ётишини билмайдиган одамларни топиш жуда ҳам қийин. Спортнинг мазкур қонли турида қатнашчиларнинг майиб мажруҳ бўлишидан виждони азобланмаган ҳолда катта миқдорда фойда олиш мумкин бўлган «олтин кони» топган масс-медиа хўжайинлари билан боғлиқдир бу.
Енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз унвонини биринчи марта ҳимоя қилди. Доғистонлик жангчи тўртинчи раундда бўғиш усули ёрдамида рақибини таслим бўлишга мажбур қилиб, ирландиялик Конор Макгрегор устидан муддатидан олдин ғалабага эришди.
Американинг Миннесота штатида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар ҳужжатда ўз жинсини белгилаш учун учинчи жинсни танлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Маҳаллий Twin Cities Pioneer Press нашрининг хабар беришича, эндиликда «жинси» кўрсатиладиган жойда штат аҳолиси учта вариантдан бирини танлаши мумкин экан:
Ҳаммамиз Қуръон ўқиймиз, ундаги оятларни ёд оламиз, бироқ булар бизга қандай таъсир қиляпти? Бу мақолада Ҳуд сураси расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламга қандай таъсир қилгани ва унинг Қуръон билан бўлган муносабтлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Швеция деомократлари ўнг-популистлар партияси етакчиси ўғил болаларни медикаментлар ёрдамисиз хатна қилдиришни тақиқлашга чақирадиган қонун лойиҳасини тақдим этиб, бу ҳолатни «қолоқлик» ва болаларга шафқатсиз мурожаат сифатида таърифлади.
Исроилда порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилиш тўғрисидаги ишни тергов қилиш доирасида мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху сўроқ қилинди.
Рим Папаси Франциск 28 сентябрь куни Индонезиянинг Сулавеси оролида зилзила ва цунамидан жабрланганларга 100 минг доллар молиявий ёрдам кўрсатди. Ватикан департаменти хабарида қайд этилишича, ушбу тўлов “Рим папасининг Индонезия халқига руҳий яқинлиги ва оталарча қўллаб-қувватлашини акс эттиради”.
Эҳтимол, қуйидаги мавзу қиёматгача давом этиши мумкин: қачонгача қилинаётган зўравонликлар учун дин (баъзилар иймон ҳам дейди) ҳаракатланувчи куч бўлиб хизмат қилади? Бир қараганда, айтилган сўзлар мантиқсиз кўриниши мумкин.
Франция ҳукумати Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг ғойиб бўлиши муносабати билан тергов ишларини бошлаб юборди. Europe 1 радиостанцияси ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, у Франциядан Хитойга жўнаб кетганидан сўнг, сентябрь ойидан бошлаб ҳеч қандай хабар бермаяпти.
Нобел қўмитаси тинчлик мукофотини «Жинсий зўравонликдан уруш ва қуролли тўқнашувлар қуроли сифатида фойдаланишни тўхтатиш» бўйича ҳаракатлари учун ИШИД собиқ асираси Надя Муродга беришга қарор қилди.
Эроннинг олий раҳбари Оятулло Али Хаменеи ушбу ҳаракат доирасида Ғарб мамлакатларида аёллар бошидан кечирган жинсий зўравонликлар ва шилқимликлар, харилик қилишлар ҳақида оммавий ҳикоя қила бошлаган #MeToo хештеги билан глобал ҳаракатининг бир йиллиги муносабати билан рўй бераётган воқеалар ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Radio Free Europe маълумотлари аcосида.