«Биз билан ҳаттоки таққослаб ҳам бўлмайдиган мамлакатлар ЕИга аъзо бўлиб олди. Агар бундан кейин ҳам ушбу мантиққа амал қилинадиган бўлса, ЕИ борасида биз 81 миллионлик халқимизга мурожаат қилишимиз қолади ва мана шунда кўрамиз, уларнинг нима дейишини», - деди Эрдоган Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган форумда.
Унинг таъкидлашича, ЕИ ниҳоят Туркиянинг аъзо бўлиб кириш масаласи бўйича жавоб бериши керак. «Қабул қилмайдиган бўлсангиз – шундай деб айтинг ва ўз йўлингиздан боринг, биз эса ўз йўлимиздан кетамиз», - деди турк халқ етакчиси.
Ўтган йилнинг баҳор ойларида Эрдўған кўп йиллик кутишлардан сўнг Туркия ўзининг ЕИга аъзо бўлиб кириш борасидаги нуқтаи назарини қайта кўриб чиқиши мумкин эканлиги ҳақида маълум қилганди. У Европа ҳамжамиятини «салибчилар иттифоқи» деб атаган ва ёлғониликда айблаган эди.
Эрдўған Европа Иттифоқига референдум билан таҳдид солди
Туркия президенти Эрдўған Анқарани Европа ҳамжамиятига қабул қилиш жараёнининг чўзилиб кетганлиги сабабли Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиб кириш масаласи бўйича референдум ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди, хабар беради РИА Новости.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»