Эрон армияси жамоатчилик билан алоқалар департаменти ўз эълонида Эрон армияси ҳаво мудофааси иккита сионистик режим F-35 қирувчи самолёти ва кўп сонли кичик самолётларини мувафақиятли уриб туширди, деб маълум қилди (расмларини эълон қилди).
Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари жамоатчилик билан алоқалар бўлими маъумотларига биноан, қирувчи учувчиларининг тақдири номаълум ва тергов остида. Бу борадаги хабарлар шуни кўрсатадики, Исроил режимининг иккита ултра илғор F-35 қирувчи самолётлари Эронда ишлаб чиқарилган маҳаллий ҳаво мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинган ва уриб туширилган. Бу эса дунёда биринчи марта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими F-35 қирувчи самолётини тутиб, уриб туширишдир.
Бошқа хабарга кўра, хабарларини чоп этишда цензурага қарамай, сионистик режим ОАВлари Эроннинг жавоб ҳужумларида 3 нафар сионист ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ киши жароҳатланганини тасдиқлади.