
Тарих (535)
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тақдири шундай эдики, Иброҳим (алайҳиссалом) ҳам бошқа пайғамбарлар каби ўз ватанида қолмайди, ғариблик машаққатларини бошидан ўтказади. У уйини, мол-мулкини ташлаб, Намруд Шохридан чиқиб кетади. Бу унинг пешонасига ёзилган эди.
Аммор Сиффийн жангида мўминлар амири ҳазрати Алининг ёнида туриб, шомликлар томонидан ўлдирилган эди. Шундай қилиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Амморни осий бир жамоа ўлдириши ҳақидаги олдиндан берган хабари юзага чиқди ва рўёбга ошди. Шунингдек, ҳазрати Алининг ҳақ йўлда, Муовиянинг эса тажовузкор экани аён бўлди.
Дейилишича, шу йилнинг Ражаб (апрал-май) ойида Язидга отасининг вафотидан кейин халифа сифатида байъат қилинди. Бу ҳақдаги ихтилофли фикрлар аввал зикр қилинган эди.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, Ислом тарихи илмида алоҳида ўрин тутадиган Ибн ал-Асирнинг машҳур 12 жилдлик асари — «Ал-Комил фи-т-тарих» (الكامل في التاريخ) илк бор тўлиқ ҳолда ўзбек тилида тайёрланди. Бу буюк ишни ногиронлик ҳолатида бўлса ҳам сидқидилдан меҳнат қилиб, сабр ва ихлос билан бу ишни тугатган фақир ўз шукронасини шундай сўзлар билан ифода этди:
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Яъқуб ривояти орқали Абдуллоҳ ибн Ҳориснинг шундай деганини ривоят қилади:
Абдулмалик ибн Марвон Шомга қайтгач, аскарини йиғди:
– Зубайр ўғли билан жангга боринглар, – деди. Аммо бу жангга амирлардан ҳеч ким қатнашмади. Фақат Ҳажжож ибн Юсуф туриб келди ва:
– Эй Амирул мўъминин! – деди. – Мени юбор, чунки кеча тушимда Зубайр ўғлини тутиб, асир қилганимни кўрдим.
Ҳошим ибн Ҳаким, Муқанна номи билан машҳур бўлган, Марв аҳлидан бўлган ҳарбий ва диний фаол эди. Унинг отаси Хуросон амирининг амалдорларидан бири эди ва ўзи ҳам Абу Муслим Хуросоний қўл остидаги қўмондонлардан бири эди.
“Тарихи Табарий” (аслий номи: Тарих ар-Русул вал-Мулук) — буюк мусулмон тарихчиси Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий (839–923 милодий) томонидан ёзилган ислом тарихининг энг муҳим ва кенг қамровли манбаларидан бири ҳисобланади.
Бу йилда Усмон ибн Муҳаммад, Мадина шарафли кишиларидан бир гуруҳни Язид ҳузурига юборди. Улар Язид билан учрашиб, ундан совға олишлари, унга байъат қилишлари ва унинг муҳаббатини қозонишлари керак эди. Бу гуруҳ ўн кишидан иборат эди. Муҳожир ва ансор фарзандларидан Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг укаси Мунзир ибн Зубайр ва Абдуллоҳ ибн Ҳанзала ҳам улар орасида эди.
Анас ибн Моликга нисбат берилган ушбу гап ростми? Манбаи қаерда?
Йигирманчи асрнинг 20-йилларида сэр Леонард Вули Месопотамияда (Тигр ва Фурот дарёлари оралиғида) археологик экспедиция ташкил қилди, бу жой инсон цивилизацияси ватани ҳисобланарди. Айнан шу ерда одамлар илк бор донли ўсимликларни парвариш қилишни, қўй боқишни ўрганган ва айнан шу ерда ёзув ихтиро қилинган деб ҳисобланади.
Библияда тилга олинган Кир Форснинг буюк шоҳларидан бири бўлиб, у яҳудийларни Бобил асирлигидан озод қилиб, Исроилга қайтишлари ва Қуддуснинг деворлари ҳамда маъбадини тиклашлари учун шароит яратган. Ишоиё пайғамбар Кирни буюк ишлар учун танланган шахс сифатида олдиндан башорат қилган. Бу башорат Кир туғилишидан 150 йил олдин берилган эди.
Янгиликлар
- Magnum қозоқ тилини камситгани учун унга халқ бойкот эълон қилди
- Британия разведкаси: Украинада 200-250 минг россиялик аскар қириб ташланган
- АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
- Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди