
Тарих (535)
Марвон ал-Ҳимор - бани Умайянинг сўнгги халифаси. Абу Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ўз тарбиячиси ал-Жаъд ибн Дирҳамга нисбат берилиб ал-Жаъдий лақабини олган, шунингдек ҳимор (эшак) деб ҳам лақаб берилган, чунки ўзига қарши чиққан исёнчиларга жанг қилиб чарчамаган. Кетма-кет урушлар олиб борди, у уруш машаққатларига жуда бардошли бўлган. Ўхшатиш маъносида араблар “фалончи урушга эшакдан ҳам чидамли” дейдилар. Шунинг учун унга эшак деб лақаб қўйдилар.
Ҳишом ибн Абдулмалик, Абул Валид етмишинчи йилларда туғилган. Акаси Язиднинг васиятига биноан халифа бўлади.
Қирол Абдулазиз ибн Абдурраҳмон ибн Файсал ас- Сауд (1876 - 1953): Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй – Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилинган(уй)дир. Унда очиқ-ойдин аломатлар – мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, омонда бўладир. Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон, 96-67). Аллоҳ таоло мана шу муборак заминда Ўзининг қадимий уйини (Каъба) барпо этди ва бу муқаддас заминда Аллоҳ таоло пайғамбар ва элчиларнинг энг яхшиси – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўн икки ёшга етганларида амакилари Абу Толиб тижорат карвони билан Шомга сафар қилар экан у зотни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди. Карвон Бусро номли жойга келиб, қўнганида, Инжилни яхши биладиган Буҳайро исмли роҳибнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда роҳибнинг кўзи Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга тушиши билан у кишига диққат билан қарай бошлади, озгина гапга солиб кўриб, сўнг Абу Толибга қараб: "Ким бу бола", деди. "Ўғлим", деб жавоб берди. (Абу Толиб у зотни яхши кўрганлигидан "ўғлим", деб чақирар эди). Шунда Буҳайро: "У сенинг ўғлинг эмас. Бу боланинг отаси тирик бўлмаслиги керак", деган эди, Абу Толиб: "Тўғри, у акамнинг ўғли", деди. Роҳиб: "Отасига нима бўлган?", деб сўради У: "Аёли Омина Муҳаммадга ҳомиладор пайтида вафот этган", деди. Роҳиб: "Тўғри айтдинг, энди бу болани ўз шаҳрига қайтар ва уни яҳудлардан эҳтиёт қил. Қасам ичиб айтаманки, агар улар бу ерда уни кўриб қолишса, албатта унга бир ёмонлик етказишади. Акангнинг ўғли билан келажакда буюк бир иш юз беради. Уни тезроқ Маккага қайтаргин эй Абу Толиб!", деди.
Закариё алайҳиссалом Қуддусда яшаганлар, у киши ҳам ризқ талабида ўз қўли билан меҳнат қилар эди, саҳиҳ ҳадисларда дурадгор бўлган,(Mуслим, 2379. Ибн Можа, 2150) дейилган.
Қуддус шаҳри тарих давомида бир неча исмлар билан танилиб, номланиб келган. Шаҳарни биринчи бино қилган Ябусийлар даврида «Ябус» шаҳри эди, сўнгра «Ауршлийм», бўлган, бу ном ибронийлар тарафидан келган, мил. ав. ХIV асрлар. «Аурусалом», деб ҳам номланган.
Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон, солиҳ халифа, Абу Ҳафс, бешинчи хулофои рошидин.
«Аллоҳнинг амри ила бажаряпсанми сен шу ишни, ё Иброҳим? Демак, У нобуд бўлишимизга йўл қўймас».(Бухорий, 3364.)
Сургун бўлган Бобилдаги яҳудийларга форслар шоҳи Кир II Қуддусга қайтишга ва Маъбадларини қайта қурушга рухсат беради, шу фурсатда кўп яҳудийлар Қуддусга қайтади. Кўплари эса қайтамаган...
«Агар Биз иймон келтиргувчилардан бўлиши учун унинг кўнглини хотиржам қилмаганимизда...»
Антисемитизм яҳудийларга қарши диний ва ирқчиликдан келиб чиқиб қадимдан мерос қолган кўпчилик одамларнинг адоватидир.
Бану Исроил — Қуръони Каримда бир неча марта зикр қилинган қавмдир. Исроил сўзи Абдуллоҳ ("Худонинг қули") деган маънони англатади. Бу унвон Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли ва Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари бўлган Яқуб алайҳиссаломга берилган. Унинг авлоди Бани Исроил (Исроил болалари) сифатида танилган. Аллоҳ таоло уларга кўплаб пайғамбарлар юборди, лекин улар ҳар сафар Аллоҳнинг амрларига эътибор бермай, итоатсизлик қилдилар, бунинг учун жазо ва лаънатга учрадилар. Уларнинг бошига тушган жазонинг асосий сабаби итоатсизлик эди.