
Илм-фан (343)
Подкатегории
У (Аллоҳ) албатта сизларни (Одам авлодларини) ҳеч шак-шубҳасиз бўлган қиёмат кунига тўплайди. (Қуръони карим, "Ал-Ҳааққа"сурасидан)
Камида иккита асосий дин эсхатологиясига (эсхатология - олам ва инсониятнинг сўнгги тақдири, охират ҳақидаги диний таълимот) кўра, Қиёмат куни вақтнинг тезлашуви билан бирга кузатилади. Бундай белгиларни эса одамлар ўн йилдан бери кузатмоқда. Бироқ шу пайтгача вақт тезлашувининг биологияга таъсирини – яъни бунинг натижасида биологик ёш ўзгариши ёки ўзгармаслигини ҳеч ким алоҳида кўриб чиқмаган.
Тахминан 2010 йилдан бошлаб дунёдаги кўплаб кузатувчан одамлар атроф-муҳит билан содир бўлаётган турли хил ғаройиботларнинг кўпайишини сезмоқдалар.
Хуачжун фан ва технологиялар университети олимлари танани совута оладиган мато ишлаб чиқдилар. Бу ҳақида NewScientist хабар қилади.
Кун давомида смартфонни қўлимиздан чиқармаймиз, электрон почта ва ижтимоий тармоқларни доимий равишда текшириб турамиз ва кимдир тунда ҳам ундан ажралмайди. Аммо миямиз бунга тайёр емас, рақамли дунёга мослашмаган, дейди швециялик психиатр. Эксперт гаджетларга қарамлик хавфи ҳақида гапириб, уларнинг яратувчилари бу хавф-хатарлардан қочишга қандай ҳаракат қилишларини қайд этади.
«(...) Шанхай Ҳарбий-денгиз тиббиёт университети олимлари уларнинг тажрибаси «репродуктив биологияга чуқур таъсир кўрсатиши» мумкин демоқда. (…) Улар терисини бир қилиб тикиб, қон айланиш тизимини бирлаштириб, эркак ва урғочи каламушни бирлаштиришди, сўнгра бачадонни эркакка кўчириб, эмбрионларни эркак каламушга ҳам, урғочи каламушга ҳам жойлаштиришди», - дейилади Daily Mail хабарида.
«Бундан йигирма йил аввал бутун инсон геноми илк марта секвенирланган (ДНК молекуласида нуклеотидлар жойлашув тартиби аниқланган), лекин ўшанда муҳим деталлар эътиборсиз қолдирилган эди. Энди эса мутахассислар бу бўшлиқни деярли тўлдирганликларини айтишмоқда» деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
American Journal of Human Biology журналида шу номдаги мақола чоп этган профессор Мэтью Кейдж шундай шов-шувли баёнот билан чиқди. Профессор ва унинг Department of Organismic and Evolutionary Biology бўйича ҳамкасблари одамнинг дунёқарашлари ва жинсий ориентацияси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мақсадида қатор тадқиқотлар ўтказишди.
Дрезден техника университети биотехнология маркази, Макс Планк молекуляр ҳужайра биологияси ва генетикаси институти, Нью-Йорк Флэтайрон институти ва Калифорния Беркли университети олимлариэмбрион чизиғида ҳаёт ва ўлим ўртасидаги ҳужайра «тақдири ҳақида қарор»ни айнан нима ҳаракатга келтиришининг далилларини топдилар.
Бундан бир неча кун олди Қуёш юзасидан қизиган газ улкан булути кўтарилиб, Ер томон йўл олди. Коронал масса чиқарилиши деб аталадиган отилиш космик об-ҳаво миқёсида айниқса кучли эмасди, лекин у Ернинг магнит майдонига келиб урилгач, йиллар давомида кўрилган энг кучли геомагнит бўронга сабаб бўлди.
Таҳорат ва ғуслнинг сирлари. Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма (бу кун инонмаганлар ҳам) таҳорат ола бошлайди. Ғусл-ку (вужудни бошдан-оёқ ювмоқ) қандайдир маънода бутун дунёга ёйилди. Таҳорат ҳам шундай бўлажаги шак-шубҳасиздир.
Саудия Арабистонида муҳаррири аёл киши бўлган, илк фалсафий журнал сони дунё юзини кўрди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат «сезиларли фалсафий уйғониш»ни бошидан кечирмоқда, деб хабар қилади Arab News сайти.
Роберт Ланца ўлим фақат инсон онгининг иллюзияси эканлигини таъкидлади. Машҳур америкалик олим, Уэйк-Форест университети декани, TIME журнали томонидан дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси қаторига киритилган профессор Роберт Ланца ўлим мавжуд эмас – шунчаки одам параллел дунёга ўтади, деган назарияни айтиб чиқди.
Янгиликлар
- Magnum қозоқ тилини камситгани учун унга халқ бойкот эълон қилди
- Британия разведкаси: Украинада 200-250 минг россиялик аскар қириб ташланган
- АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
- Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди