106-БОБ. Еб тўймайдиган кишининг айтиши лозим бўлган зикрлар
- Якшанба, Окт 16 2022
- 14563 марта кўрилди
741/1. Ваҳший ибн Ҳарбдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади, Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари: «Эй Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам, биз еймиз-у, аммо тўймаймиз», дейишганида у зот: «Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керакда», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
Фойда: Тўпланиб, жамланиб ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб ейиш барака ҳосил бўлишига ҳамда қорин тўйишига сабаб бўлади.