close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

229-БОБ. Душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутишнинг маҳбублиги ҳақида

1254/1. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиш ҳақида сўралганида у зот: «Бу кунда мен дунёга келдим ва пайғамбар қилиб юборилдим» ёки «бу кунда менга ваҳий қилинди», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

1255/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар душанба ва пайшанба куни кўрсатилади. Яъни  фаришталар кўрсатишади. Амалларим кўрсатилаётган кунда рўзадор бўлишим мени хурсанд қилади» дедилар. Имом Термизий ривоятлари. Имом Муслим ҳам рўзани зикр қилмасдан ривоят этганлар.

1256/3. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари эҳтимом ила рўза тутардилар. Имом Термизий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase