801/1. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло бандаси устида берган неъмати асарини кўрмоқни севади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари
- Создано 17 Октябр 2022
- 12596 марта кўрилди
121-БОБ. Кийинишда ўртаҳол бўлишнинг маҳбублиги ҳамда зарурат ва шаръий мақсад бўлмаганда обрўини кетказадиган кийим киймаслик ҳақида
- Создано 17 Октябр 2022
- 16340 марта кўрилди
122-БОБ. Эркакларга ипак кийим кийиш, ипак кўрпачада ўтириш ва ипак ёстиққа суянишнинг ҳаромлиги ҳамда аёлларга ипак кийим кийишнинг жоизлиги ҳақида
802/1. Умар ибн Хаттобдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак либос кийманглар. Кимки уни дунё ҳаётида кийса, охиратда кия олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
803/2. Умар ибн Хаттобдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ипакни охиратдан насибаси йўқлар кияди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Бухорий ривоятларида: «охиратдан насибаси йўқлар кияди», бўлиб келган.
804/3. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки шу дунёда ипак кийса, охиратда кия олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
805/4. Алидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ипакни ушлаб, ўнг томонларига ва тиллани ушлаб, чап томонларига қўйдилар-да, кейин: «Албатта, бу иккови умматимнинг эркакларига ҳаромдир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
806/5. Абу Мусо ал-Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларига эса ҳалол қилинди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
807/6. Ҳузайфадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тилла ва кумуш идишларда бирор ичимлик ичишдан ва овқат тановул этишдан ҳамда ипак, кимхоб кийишдан ва унинг устида ўтиришдан ман қилдилар. Имом Бухорий ривоятлари.
- Создано 17 Октябр 2022
- 14517 марта кўрилди
124-БОБ. Йўлбарс терисидан кўрпача қилишнинг ва эгар устига тўшамоқнинг ман этилгани ҳақида
809/1. Муовиядан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак ва йўлбарс териси тўшалган уловни минманглар», деб айтдилар. Абу Довуд ва бошқалар ривоятлари.
810/2. Абу Малиҳ оталаридан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам йиртқичларнинг терисини ишлатишдан ман қилдилар. Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривоятлари.
Термизийнинг ривоятларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Йиртқичларнинг терисини тўшак қилишдан ман қилдилар», бўлиб келган.
- Создано 17 Октябр 2022
- 72 марта кўрилди
123-БОБ. Баданида қичима касали борларга ипак кийишнинг жоизлиги ҳақида
808/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Зубайр ва Абдураҳмон ибн Авфларга баданида қичима касали борлиги сабабли ипак кийим кийишларига рухсат этдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
- Создано 17 Октябр 2022
- 12510 марта кўрилди
125-БОБ. Янги кийим ёки пойафзал ва шунга ўхшаш нарсалар кийганда айтиладиган нарсалар тўғрисида
811/1. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам янги кийим саллами, кўйлакми ёки ридоми, кийсалар «Бисмиллоҳ»ни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар: «Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, ас`алука хойраҳу ва хойра ма суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниъа лаҳу». (Маъноси: Эй Раббим, мени кийинтирганинг учун Сенга ҳамд бўлсин. Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман. Ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман.) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари
Яна мақолалар...
- 126-БОБ. Кийим кийишни ўнгдан бошлашнинг маҳбублиги тўғрисида
- 127-БОБ. Ухлаш, ётиш, туриш, ўтириш, бирга ўтириш ва туш кўриш одоблари ҳақида
- 128-БОБ. Чалқанча ётиш ва аврати очилиб қолишидан қўрқмаса, бир оёғини иккинчиси устига қўйишнинг ҳамда чордона қуриб ҳамда чўккалаб ўтиришнинг жоизлиги ҳақида
- 129-БОБ. Мажлис ва ҳамсуҳбатлар одоби ҳақида