Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).
«Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни «Ассалому алайкум», денглар)» (Нур сураси, 61-оят).
«Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо сураси, 86-оят).
«(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди. У ҳам «Салом», деди» (Ваз-зорият сураси, 24-25-оятлар), деб айтган.
843/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Исломдаги қайси амал яхши?» деб сўраганида, у зот: «Қорни очларни тўйдиришинг ҳамда таниган ва танимаган кишига салом беришинг», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
844/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у кишига «Ана бу ўтирган бир неча фаришта олдига боргин-да, салом бергин, сўнгра уларнинг сенга оладиган алигини яхшилаб эшитгин, чунки бу сенга ва сендан тарқаладиган зурриётларингга йўлланган салом бўлади», деди. (Одам алайҳиссалом бориб: «Ассалому алайкум», дедилар. Фаришталар: «Ассалому ъалайка ва раҳматуллоҳи», деб «раҳматуллоҳи»ни зиёда қилишди», дедилар.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
845/3. Абу Умора Барро ибн Озибдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам етти нарсага буюрдилар:
1. Касални бориб кўрмоқни;
2. Жанозада қатнашмоқни;
3. Акса урганга жавоб қайтармоқни;
4. Кучсизга ёрдам бермоқни;
5. Мазлумга кўмак бермоқни;
6. Саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёймоқни;
7. Қасамга вафо қилмоқни. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
846/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? У ораларингизда саломни ёймоқлигингиздир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
847/5. Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Саломдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй инсонлар, саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
848/6. Туфайл ибн Убай ибн Каъбдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот Абдуллоҳ ибн Умарнинг розияллоҳу анҳу ҳузурларига келиб, у зот билан бирга бозорга боришар эди. Туфайлнинг хабар беришларича, «Бозорга борарканмиз, Абдуллоҳ ибн Умар бирор ичак-чавоқ сотувчи ёки дўкондор ёки бирор мискинга йўлиқсалар, уларга салом берардилар». Туфайл айтдилар: «Кунларнинг бирида Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдиларига бордим. Мени ўзлари билан бозорга эргаштирдилар. У зотга «Бозорда нима қиласиз, барибир олди-сотди қилмасангиз, нархларини сўраб, баҳолашмасангиз ва бозор мажлисларида ўтирмасангиз?» десам, у зот: «Сен билан бу ҳақда ана бу ерда гаплашамиз», дедилар-да, «Я абобатн» («эй қорин отаси»), дедилар (яъни, Туфайлнинг қоринлари катта бўлгани учун шундай атадилар). Сўнг яна: «Биз бу ерга салом сабабли, яъни йўлиққан кишиларимизга салом бериш учун келамиз», дедилар». (Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тирилтириш учун бирортасини қолдирмай мана шундай амал қилишда бошқа саҳобалардан ажраб турардилар... – тарж.) Имом Молик «Муватто» китобларида саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.
- Создано 18 Октябр 2022
- 137 марта кўрилди
131-БОБ. Саломлашиш фазилати ҳамда уни оммалаштиришга буюриш
- Создано 18 Октябр 2022
- 77 марта кўрилди
132-БОБ. Салом беришнинг йўл-йўриғи тўғрисида
Саломни бошловчи салом берилаётган киши битта бўлса ҳам кўплик олмоши билан: «Ассалому алайкум», дейди. Алик олувчи «вов» ҳарфини зиёда қилиб: «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», дейди.
849/1. Имрон ибн Ҳусайндан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Бир киши Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», деди. Унга жавоб қайтариб ўтирдилар-да, ўнта савоб, дедилар. Сўнгра бошқа киши келди-да, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб ўтирдилар-да, йигирмата савоб, дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келди-да, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб, ўттизта савоб, дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
850/2. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаброил (алайҳиссалом) сенга салом айтди», деганларида, мен ҳам: «Ва алайҳиссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» («У зотга ҳам Аллоҳнинг раҳмати, саломи ва баракаси бўлсин»), дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Оиша онамизнинг фазллари, фаришталарнинг одамларга салом йўллаши ва ғойибдан салом айтган кишига жавоб қайтаришнинг шартлиги маълум бўлмоқда.
851/3. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бирор гап айтсалар, эшитувчи уни англагунича уч марта қайтарардилар. Агар бирор жамоага бориб салом берсалар, уч марта салом берардилар. Имом Бухорий ривоятлари
Фойда: Агар жамоат кўп бўлса шундай қилинади.
852/4. Миқдоддан розияллоҳу анҳу қилинган узун ҳадисда келтирилишича, «Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам сутдан бўлган насибаларини олиб қўйдик. У зот кечаси келиб, уйқудагилар уйғонмайдиган ва уйғоқлар эшитадиган қилиб салом берардилар. Менинг уйқум келмасди. Аммо икки шеригим ухлаб бўлишган эди. Шу куни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам келиб, аввал қандай салом берсалар, шу тарзда салом бердилар». Имом Муслим ривоятлари.
853/5. Асмо бинти Язиддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида масжиднинг ёнидан ўтаётганларида бир неча аёл ўтирган эди. Уларга қўллари ила ишора қилиб, салом бердилар. Имом Термизий ривоятлари.
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам лафз ила ишорани жамладилар. Абу Довуддан қилинган ривоят мана шу сўзни қувватлайди.
Фойда: Узоқдаги кишиларга ишора ва лафз ила салом айтиш жоиз. Лекин ишоранинг ўзи билан кифояланиш макруҳдир. Бундай қилишдан бошқа бир ҳадисда ман қилинган. Чунки бундай қилиш мусулмон бўлмаганлар одатларидир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам фитнадан омонда бўлганлари учун аёлларга салом бердилар. Кимда-ким фитнадан омонда бўлишга кўзи етса у кишига ҳам аёлларга салом бериши жоиз. Лекин ўзига ишонмаса салом бермагани афзал.
854/6. Абу Умомадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида одамларнинг олийси саломни (аввал) бошлаганларидир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
855/7. Абу Журай ал-Ҳужаймийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб: «Алайкассалом, эй Аллоҳнинг Расули», десам, у зот: «Алайкассалом» деб айтмагин. Чунки «Алайкассалом» ўликларнинг саломидир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
- Создано 18 Октябр 2022
- 20359 марта кўрилди
134-БОБ. Такрор кўришганда, бир мажлисга кириб-чиққанда ёки дарахт ва шунга ўхшаш нарсалар орани тўсиб қўйганида қайта салом беришнинг маҳбублиги ҳақида
858/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу намозини ёмон ҳолда ўқиган киши ҳақида ривоят қилинади. У келиб намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига алик олгач, «Қайтадан намоз ўқи. Чунки сен ҳали намоз ўқимадинг», дедилар. У қайтиб намоз ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам салом берди. Ҳаттоки, шуни уч марта қилди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
859/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларнинг бирингиз биродарига йўлиқса, унга салом берсин. Агар улар орасини дарахт ё девор ёки тош тўсиб қўйиб, сўнгра унга яна йўлиқса, яна салом берсин», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
- Создано 18 Октябр 2022
- 14599 марта кўрилди
133-БОБ. Салом одоблари тўғрисида
856/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Бухорий ривоятларида: «Кичик каттага» бўлиб келган.
Фойда: Мана шу тарзда салом бериш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб бунинг ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар: Чунки пиёда юрувчи кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бериши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал беради. Озчилик кўпчиликка салом беришига сабаб, кўпчиликнинг ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бериш одоби мана шу кўринишда бўлади.
857/2. Абу Умомадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кишиларнинг Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси саломни бошлаганидир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
Имом Термизий ривоятларида келтирилишича, «Эй Расулуллоҳ, икки киши йўлиқиб қолса, қайси бири саломни бошлайди?» дейилганида, у зот: «Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси, (Яъни Аллоҳга тоат билан яқин бўлгани)», деб айтдилар.
- Создано 18 Октябр 2022
- 247 марта кўрилди
135-БОБ. Уйга кирганда салом беришнинг маҳбублиги тўғрисида
Аллоҳ таоло: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни «Ассалому алайкум», денглар)» (Нур сураси, 61-оят), деб айтган.
860/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ўғилчам, агар оила аъзоларинг ҳузурларига кирсанг, салом бергин. Ана шунда ўзингга ва оила аъзоларингга барака бўлади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
Фойда: Киши уйига кирганида ўз аҳлига салом бериш маҳбуб амаллардан. Агар ҳеч ким бўлмаса «Ассалому ъалайна ва ъала ибадуллоҳис солиҳийн», деб айтмоқлиги ҳам маҳбубдир.
Яна мақолалар...
- 136-БОБ. Ёш болаларга салом бериш ҳақида
- Кишининг ўз хотинига, маҳрам аёлга ҳамда агар фитна бўлишидан чўчимаса бегона аёлга ва аёлларга, салом бериши жоизлиги тўғрисида
- 138-БОБ. Кофирга аввал салом беришнинг ҳаромлиги ва улар саломига алик олишнинг йўл-йўриқлари ҳамда мусулмон ва кофирлар бирга ўтирган мажлис аҳлига салом беришнинг маҳбублиги ҳақида
- 139-БОБ. Мажлисдан турганда ва ҳамсуҳбатларидан ажралаётганда салом беришнинг маҳбублиги тўғрисида