close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

084. Иншиқоқ сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. Осмонлар ёрилганда,

[2]. (бу билан у) Парвардигори (амри)га қулоқ тутганда ва (шу амрга) лойиқ топилганда,

[изас самааун шаққот] ояти олдинроқ берилган саволнинг жавобидир. Чунки биз [изаа]нинг жавоб ҳарфи эканини, янги гапни бошлаб берадиган ҳарф эмаслигини айтиб ўтган эдик.(Қаранг: Таквир сураси, 1-оят.) Бинобарин, (кофирлар) илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан амаллар би-лан рўбарў бўлиш ҳақида сўраб: «Унинг вақти қачон?» - деганларида Аллоҳ таоло: «Осмонлар ёрилганда, (бу билан у) Парвардигори (амри)га қулоқ тутганда ва (шу амрга) лойиқ топилганда. Ана шу - амаллар билан рўбарў бўлинадиган вақтдир», - деб жавоб бергандек гўё.
Баъзилар шундай деган: «Хабарда зикр қилинишича, бири мусулмон, бошқаси кофир бўлган икки ака-ука бўлган экан. Уларнинг кофир бўлгани мусулмонга қараб: «Хўш, нима дейсан, биз ўлгандан сўнг қайта тириламизми?» - деганида у: «Сени ва аввалги халқларни яратган Зотга қасамки, ҳа!» - деб жавоб берибди». Шундай қилиб, уларга (кофирларга) уларнинг қайта тирилиш вақтларини баён қилиб, у осмон ёрилган, Ер ёйилган ва ҳоказо бўлган вақтда бўлишини айтиб, мазкур сура нозил бўлган.
Сўнгра одамнинг ёдида яхшироқ қолиши учун Аллоҳ таоло бу жавобни суранинг бошида зикр қилди. Чунки бу иш уни эслаб қолиш учун энг асосий сабабдир. Агар суранинг ўртасида зикр қилинган бўлганида, уни ўқиб юриш билан ёдда қолган бўлар эди. Шунинг учун ҳам, яна Аллоҳ билувчироқдир, [алиф лаам мим], [алиф лаам ро], [каф ҳа йа ъайн сод] ва [тоҳа]ларни сураларнинг боши қилиб қўйилди. Чунки Қуръонни тушунганликлари учун кофирларнинг унга қулоқ солмай ундан юз ўгириб кетиш одатлари бўлган. Шунинг учун ҳам бу суралар мазкур белгилар ва ишоралар билан бошланган, токи бу нарса уларни Қуръон ҳақида фикр юритишга, унга эътибор қилишга ундасин. Зеро, улар [алиф лаам мим], [алиф лаам ро] оятларидан ирода қилинган нарсадан илгари бехабар бўлганлар.
Сўнгра Аллоҳ таоло одамлар ўша куннинг оғирлйгини билиб, Ундан қўрқишлари ҳамда ўша кунга ҳозирлик кўришлари учун осмонларнинг ёрилиши, Ернинг ёйилиши ва ичидагилари чиқариб ташлашини зикр қилди.
Тафсирлардан бирида шундай дейилган:
[ва азинат ли Роббиҳа ва ҳуққот] ояти «Ер ўзининг Парвардигорига қулоқ тутиб, итоат қилса ва ўзига буюрилган ишни бажарса», деган маънодадир».
Сўнгра (мазкур оятда келган [азинат] сўзининг масдари бўлмиш) [ал-изн]дан мурод турличадир. Шундай экан, уни ўзига энг муносиб бўлган маънога буриш тўғрироқ бўлади. Кўрмайсизми, сиз: [азинар рожулу ли ъабдиҳи фит тижаароти](Яъни «Бу киши ўз қулига тижорат учун изн берди».) деган пайтингизда «031» [азина] деган сўзингиз билан ўзингиздан бошқа кишига сизнинг таомингиздан ейиши учун изн берганингиздаги маънони ирода қилмайсиз. Аксинча, «қулига изн берди» деган сўзингиз билан унга тижорат қилишни буюрганини назарда тутасиз. Ҳатто қул ўша ишни қилмагани учун уни маломат қиласиз. Кейингисида (овқатингиздан ейишга берган изнингизда) эса ундан ейишга рухсат берганингизни назарда тутасиз. Аллоҳ таоло шундай деган: «Ҳар бир жон (эгаси) Аллоҳнинг изни билангина муҳлати белгилаб куйилган битик (ажал) етганда ўлади».(Оли Имрон сураси, 145-оят.) Бошқа бир ўринда эса: «Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон (эгаси) имон келтира олмас»,(Юнус сураси, 100-оят.) - деган. Мазкур оятларда келган ҳар иккала «изн» бир-биридан фарқ қилган. Бинобарин, уни асослироқ маънога буриб тушунишимиз керак бўлади. Бу оятда (биз маъносини таржима қилаётган 2-оятда) уни бўйсуниш, чақириққа итоат қилиш деб тушуниш асослироқдир, шунинг учун ҳам (муфассирлар) унга шундай маъно берганлар.
(Мазкур оятда келган) [ва ҳуққот] ибораси «чақириққа итоат қилиш унга вожиб (муқаррар) бўлганда», деган маънодадир. Қулоқ солиш Ер аҳлига қаратилган бўлиши, гарчи ундан одамлар ирода қилинган бўлсада, бу иш Ерга нисбат берилган бўлиши ҳам мумкин.[ва кааййин мин қорятин ъатат ъан амри Роббиҳа](«Кўпгина қишлоқлар ўз Раббисининг амрига саркашлик қилди». (Талоқ сураси, 8-оят).) ояти бунга мисолдир. Ваҳоланки, қишлоқлар эмас, уларнинг аҳолиси саркашлик қиладилар, холос. Агар шундай бўлса, мазкур оятда дунёдаги ҳолатидан фарқли ўлароқ ҳеч ким Парвардигор чақириғига итоат этишдан бўйин товлай олмаслиги зикр қилинган бўлиб чиқади. Чунки бу дунёда кўпчилик одамлар Унга итоат қилишдан юз ўгириб, осийлик қилиш билан машғулдирлар.
Сўнгра чақириққа итоат қилиш, бўйсуниш, исташ-истамаслик ва шу каби сифатлар ихтиёр берилган кишиларга боғлаб зикр қилинадиган бўлса, бу - ўша ҳаммага яхши таниш бўлган хоҳлаш ва итоатдир. Агар ихтиёр берилмаганларга боғлаб зикр қилинадиган бўлса, бу унинг туғма кўринишининг ўзгариши деб тушунилади. Масалан, Ер агар ундан ўсимлик ўсган бўлса, тирик деб, агар устидагилар қуриб парчаланиб кетган бўлса, ўлик деб сифатланади. Бундан назарда тутилган нарса ушбудир: агар Ер шундай бир кўринишга келиб қолсаки, ўша кўриниш руҳи (жони) бор нарсаларда топиладиган бўлса, икки шаклдан бири унинг тириклигининг, иккинчиси эса ўликлигининг аломати бўлиб қолар эди.(Яъни инсоннинг жасадида ҳеч қандай хатти-ҳаракат кузатилмаса, уни ўлган деб ҳисоблаймиз. Агар акси бўлса, тирик деб. Худди шу сингари Ерни ҳам жонли мавжудот деб оладиган бўлсак, устида набототларнинг ўсиб тургани унинг тирик ер деб, агар ҳеч нарса ўсмай қуп-қуруқ ҳолича турган бўлса, ўлик ер деб ҳисоблашимизга асос бўлади. Тарж.)
Аллоҳ таоло шундай деган: «Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратишни) қасд этиб, унга ва Ерга: «(Фармонимга) ихтиёрий ёки мажбурий ҳолда келингиз!» деган эди, улар: «Уз ихтиёримиз билан келдик», дедилар».(Фуссилат сураси, 11-оят.) Ваҳоланки, Ер ва осмонлар ихтиёрийлик ва мажбурийлик билан сифатланмайди. Бироқ улар шундай бир кўринишда яратилганки, агар ўша кўриниш ихтиёрийлик ва мажбурийлик билан сифатланадиган кишида топиладиган бўлса, бу иш унинг ўз ихтиёри бўлар эди. Иброҳим алайҳиссалом: «Эй Раббим! У (санам)лар кўп одамларни йўлдан оздирди»,(Иброҳим сураси, 36-оят.) - деган. Ҳолбуки, улар, аслида, йўлдан оздирмайди, аммо улар йўлдан оздиришга молик бўладиган бир сувратда яралган бўлсалар, уларнинг бу ишлари йўлдан оздириш деб ҳисобланган бўлар эди.

[3]. (шунингдек) Ер ёйилганда,

(Ушбу оятда келган [муддат] калимаси) «ёйилса, ўзанлар ва водийларни тоғлар ёки Узи истаган нарсалар билан тўлдириб теп-текис қилинса, «сиз унда чуқур ҳам, дўнглик ҳам кўрмайдиган текислик»(Ушбу оятга ишора қилинмокда: «Сўнгра (Ерни) теп-текис қилиб қўяр. Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрасиз». (Тоҳо сураси, 106-107-оятлар).)ка айланиб қолса», деб таъвил қилинган.

[4]. Ўз ичидаги (жасадларни) чиқариб ташлаб, бўшаб қолганда

[5]. ва у Парвардигори (амри)га қулоқ тутганда ва (шу амрга) лойиқ топилганда (ҳар бир инсон Аллоҳга ҳисобот берур)!

[ва алқот маа фийҳаа ва тахоллат]. Яъни Ер ўз ичига жойланган ўликлар ва хазиналарни чиқариб ташлаб, улардан холи бўлса. Бу оятда холи бўлиш Ерга нисбат берилган, гарчи унинг ичида бўлганларнинг ўзлари ундан холи бўлсалар ҳам. Демак, у (ўз ичидагиларни) тутиб турувчи бўлган. Чунки (Ернинг ичида бўлганлар) ундан холи бўлсалар, Ер улардан бўшаб қолган бўлади.

[6]. Эй инсон! Албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб Раббингга (яъни Унинг мукофоти ёки жазоси сари) борувчисан, бас, (сўнгра) У зотга йўлиқувчисан.
Ушбу оятдаги [ал-кодиҳ] калимаси елиб-югуриб юрувчи инсон бўлиб, у доимо шундай юришга одатланган бўлади. Бу ҳолат ҳар бир инсонда мавжуд. Зеро, сиз уни яхши ёки ёмон иш қилиш учун ёхуд ўзига манфаати етадиган ёки зарар берадиган ишлар учун мудом елиб-югурган ҳолда кўрасиз. Иш шу даражага бориб етганки, ана шу елиб-югуришни тарк қилишни мақсад қиладиган бўлса ҳам, бунинг уддасидан чиқа олмайди. Чунки инсоннинг елиб-югуришни тарк қилиши ҳам шу ишнинг бир кўринишидир.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни ўқиганларида: «Мен ўша инсонман», - деганлар. Бу дегани оятдаги хитоб айнан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилган, дегани эмас. Зеро, Аллоҳ таоло: «Бас, кимнинг номаи аъмоли (қиёмат куни) ўнг томонидан берилса...»,(Кейинги оят.) яна: «Аммо кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса...»,(Шу суранинг 10-ояти.) - деган. Мана шу оятларнинг барчасида ирода қилинган инсон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлишлари мумкин эмас. Зотан, Аллоҳ таолонинг «Эй инсон!» деган сўзидаги ишорадан ҳар бир инсон ирода қилингандир. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ўша инсонман», - деганлар.
Ушбу оятдаги «...меҳнат-машаққат чекиб Раббингга борувчисан...»нинг маъноси: «Сен ўз меҳнат-машаққатингни Раббингга - Унга итоат қилиш ва розилигини топиш йўлида саъй-ҳаракат қилишга қаратгин. Зеро, сен шубҳасиз, У зотга йўлиқувчисан. Яъни қилган амалинг жазосига, агар у яхши бўлса - яхши, ёмон бўлса - ёмон жазога йўлиқувчисан», дегани бўлиши мумкин. Қолаверса, бу оятда зикр қилинаётган «йўлиқиш» қайта тирилишдан киноя бўлиши ҳам мумкин. Чунки «қайта тирилиш» лафзи киноя йўли билан баъзан Парвардигорга йўлиқиш маъносида ҳам ишлатилади. Бу борада Аллоҳ таоло: «Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишданумидвор бўлса...») деган.
Уша кун Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтиш куни деб, шунингдек, Аллоҳ таоло: «(Қиёмат кунида) барча (халойиқ) Аллоҳга рўбарў бўлур»,(«Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!». (Каҳф сураси, 110-оят).) - деганидек рўбарў бўлиш куни деб ҳам аталган. Қиёмат кунининг мана шу номлар билан аталишининг сабаби биз юқорида айтиб ўтганимиздек, оламнинг яратилишидан мақсад, оқибат эканидир. Шунинг учун ҳам қиёмат куни Аллоҳ таолога рўбарў бўлиш куни деб аталди. Чунки у ана шу иш учун яратилган. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтиш куни деб ҳам номланди. Бунинг сабаби инсонлар (жаннат ёки дўзахдан) қайси бири учун яратилган бўлсалар, ўша нарсага қайтиб борганларидир. Агарчи инсонларнинг барчалари ўша кундан олдин Аллоҳ таолога рўбарў бўлсалар(Яъни ҳали қиёмат қойим бўлишидан олдин ҳам ҳар бир инсон ўлиб, Аллоҳ таоло билан рўбарў бўлади ва Унинг ҳузурига қайтади.) ва Унинг ҳузуридан ғойиб бўлмасаларда, айнан ўша куни улар Унинг ҳузурига қайтадилар.

[7]. Бас, кимнинг номаи аъмоли (қиёмат куни) ўнг томонидан берилса,

[8]. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак.

Аллоҳ таоло бу оятда ҳисоб-китобни бир қанча сабаблар туфайли осон ҳисоб деб номлади.
Биринчиси, мўмин киши Парвардигори чақирган ҳар бир нарсада У зот ҳақ сўзлаяпти, деб эътиқод қилади. Агар унинг эътиқоди ана шу тасдиққа асосланган бўлса, барча амалларини эсга олиш орқали (дунё ҳаётида) қилиб ўтган амалларини эслаш ҳам унга осон кечади.
Иккинчи сабаб, мўмин банда (амаллари битиб қўйилган) китобига қараган вақтида қилган яхши амалларининг мақбул бўлгани ва ёмон амаллари кечириб юборилганини кўради. Шунинг учун ҳам ўша кун унинг учун осон деб аталди. Чунки унинг китобида қилган яхши амаллари битиб қўйилган, ёмон амаллари эса ўчириб юборилган бўлади. Шунингдек, хайрли ишлар ҳам енгил деб аталди. Хайрли ишлар учун бериладиган мукофот ҳам енгил деб аталди.(Муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу билан ушбу оятларга ишора қилган бўлса, ажаб эмас: «Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллохдан) қўрқса, ҳамда гўзал (нарса)ни тасдиқ этса, бас, унга осонликни муяссар қилурмиз». (Лайл сураси, 5-7-оятлар).) Бинобарин, китоби ўнг томонидан ўнг қўлига берилиб, унинг эвазига яхши мукофот олган киши(нинг ҳисоби ҳам) енгил ҳисоб-китоб деб номланди. Мусулмон кишининг ҳисоб-китоби дунё ҳаётида ўзига берилган неъматларни эсига солинадиган вақт миқцорича давом этиши, унга: «Нима учун фалон ишни қилдинг?!» - дея қўрқув ва даҳшатга солиб қўядиган қилиб ҳисоб-китоб қилинмаслиги ҳам мумкин. Кофирга эса «Нима учун фалон ишни қилдинг?!» - дея қўрқувга солиб қўядиган савол билан ҳисоб-китоб қилинади. Бунда у ўзининг қилиб ўтган амаллари билан (қиёмат кунини) инкор этганига қараб муомала қилинади ва бу ишда унга (ҳисоб-китобни) қийин қилиб қўйиш бордир.
Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким чукур ҳисоб-китоб қилинса, бас, у азобга маҳкумдир», бошқа бир ривоятда эса: «Ким ҳисоб-китоб ҳилинса, азобланади», - деб айтаётганларини эшитдим». Оиша розияллоҳу анҳо шундай деган: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ахир Аллоҳ таоло: «Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб ҳилинажак. Ва (жаннатга тушган) ўз аҳли (оиласи)га шоду хуррам ҳолда ҳайтажак», - демаганми?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Сиз айтаётган оят (амаллар ёзилган китобни ўз эгасига) бир кўрсатиб олишдир, аммо ким чукур ҳисоб-китоб ҳилинса, ҳалок бўлади», дедилар».(Имом Бухорий. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Илм китоби, 35-бет, Тафсир китоби, 47-48-бетлар. Муслим. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Жаннат китоби, 80-бет.)
[Фақиҳ раҳимаҳуллоҳ деди:] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким чукур ҳисоб-китоб қилинса, азобланади», - деган сўзларининг зоҳирида Оиша розияллоҳу анҳонинг у зотга айтган сўзларини даф этиш маъноси мавжуд эмас. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: «Ким чукур ҳисоб-китоб қилинса...» - деган сўзларидан тушуниладиган маъно Аллоҳ таолонинг «Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак», деган сўзидан тушуниладиган маънодан бошқадир. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари зоҳиран Оиша розияллоҳу анҳога жавоб эмасдир. Бироқ у зот алай-ҳиссаломнинг сўзларидаги жавоб тарафи шундаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким ҳисоб-китоб қилинса, азобланади», - деган сўзлари ва Аллоҳ таолонинг «Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак», деган сўзи ҳар қандай ҳисоб ҳақида айтилган эмасдир. Улар чуқур ҳисоб қилинмайдиган ҳисоб-китоб ҳақида, холос. Аммо (амаллар ёзилган китобни ўз эгасига) кўрсатиб олишдан иборат бўлган ҳисобга келадиган бўлсак, у банданинг азобланишига сабаб бўладиган ишлардан эмас. Бинобарин, унда Оиша розияллоҳу анҳо тушунгани каби ҳеч бир қайдларсиз келган хитоб орқали ундан ирода қилинган кишиларнинг умумийлиги тушунилмаслиги, балки хитоб умумий бўлиб, ундан ирода қилинаётган кишилар хос бўлиши ҳам мумкинлиги баён қилинаётган бўлади.

[9]. ва (жаннатга тушган) ўз аҳли (оиласи)га шоду хуррам ҳолда қайтажак.

[10]. Аммо кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,

[11]. бас, (ўзига) ўлим тилаб қолажак

[12]. ва дўзахда куяжак.

[13]. Дарвоқе, (дунёдалик пайтида) у аҳли оиласида шоду хуррам эди,

«Ва (жаннатга тушган) ўз аҳли (оиласи)га шоду хуррам ҳолда қайтажак» ояти номаи аъмоли ўнг қўлига берилган киши ҳақидадир.
Номаи аъмоли орқа томонидан берилган кишилар ҳолати ҳақида Аллоҳ таоло: «Ва дўзахда куяжак. Дарвоқе, (дунёдалик пайтида) у аҳли оиласида шоду хуррам эди», деган. Бунинг сабаби шундаки, мусулмон киши охиратда ўзига манфаат ҳосил қилиш мақсади билан умргузаронлик қилади ва охират ишлари учун ҳам унга ўша манфаат тайин қилиб қўйилган бўлади. Уша манфаат сабабли доимий шоду хуррамликни қўлга киритгани ортидан унга мана шу манфаат ҳосил бўлади. Кофир кимса эса, дунё ҳаётидаги нақд манфаатлар учун умргу-заронлик қилиб, улар сабабли шоду хуррам бўлади. Бу шоду хуррамлик унга охират ишларини унуттирди. Бинобарин, у ўз оиласи билан шоду хуррам бўлгани учун эмас, аксинча, охират ишларини деб ҳаракат қилишни тарк қилгани учун азобга ҳақли бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг «Кимки наку) (дунё)ни истаса, Биз (шу дунёда) Узимиз истаган кимсаларга хоҳлаганимизча наҳд цилиб берурмиз»,(«Кимки накд (дунё)ни истаса, Биз (шу дунёда) Ўзимиз истаган кимсаларга хоҳлаганимизча накд қилиб берурмиз. Сўнгра (охиратда) унга жаҳаннамни хор ва зор бўлган ҳолида куядиган жой қилиб берурмиз». (Исро сураси, 18-оят).) - деган сўзларида ўз ифодасини топган. Ҳар биримиз дунё ҳаётини истаймиз. Чунки усиз ҳеч бир илож йўқ. Бироқ жаҳаннамда куядиган кимса дунё ҳаётини охиратни ёддан чиқариб юборадиган қилиб истаган кишидир. Худди шунга ўхшаб ўз ахди оиласи билан шоду хуррам бўлган кишига етган азоб ана шу шоду хуррамлик уни охират ишларига назар солишдан тўсиб қўйгани учундир, айнан шоду хуррам бўлгани учун эмас. Чунки аҳли оиласи бор ҳар бир инсон улар билан шоду хуррам бўлишдан холи бўлмайди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
«Аммо кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса...» оятида зикр қилинаётган «орқа томонидан берилиши»ни икки хил тушуниш мумкин. Биринчиси, унинг номаи аъмоли (гуноҳ амаллари сабабли) кўриниши жуда ифлос бўлгани учун ундан жирканилмоқда. Шунинг учун ҳам унинг номаи аъмоли орқа томонидан берилади. Ёки унга номаи аъмолининг орқа томонидан берилиши қилиб ўтган қилмишларининг жазоси учун бўлади. Унинг қилмиши шуки, у Аллоҳнинг Китобини орқасига ташлаб қўйди (яъни унга амал қилмади), шунингдек, ундаги буйруқлар ва қайтариқларни ҳам орқасига тарк қилиб қўйди. Шунга асосан у ҳам ўзининг номаи аъмоли орқа тарафидан берилиш билан жазоланди.
Мўмин банданинг номаи аъмоли унда гўзал амаллар ва баракотлар мавжуд бўлгани учун ҳам унинг ўнг қўлига берилди. (Унг қўл маъносидаги) [ал-ямин] калимаси баракотли ишлар ва турфа хил яхшиликларни амалга оширишда фойдаланиш учун яратилган. Бундан ташқари у (яъни ўнг қўл) [ал-юмн](Яъни бахт, фароғат.) ва [ал-барака](Яъни хайр-барака.) калималаридан иштиқоқ қилиб олинган исм билан номланди.
(Чап қўл маъносидаги) [аш-шимаал] ифлос ва нажас ишларда фойдаланиш учун яратилган. Бинобарин, иши гуноҳлардан иборат кишига унинг номаи аъмоли орқа ёки чап томонидан берилди. Чунки имон келтирган зотлар Аллоҳ таолонинг буйруқлари ва қайтариқларини қабул қилдилар ҳамда уларни таъзим ва тасдиқ қилиш билан қарши олдилар. Бу ҳаётда бирор инсонни улуғлаб, ҳурмат-иззатини жойига қўйишни истаган киши унинг ўнг қўлидан тутиб олади. Шунинг учун ҳам мўминлар охиратда ўзларининг номаи аъмоллари ўнг қўлларидан берилиш орқали улуғланиш билан мукофотландилар.
Аммо кофир банда ҳақида сўз юритадиган бўлсак, у Аллоҳ таолонинг буйруқларига ва Унга итоат этишга беписанд қарагани туфайли охиратда номаи аъмоли унга нопок ишларда иш-латиладиган чап қўлига берилди. Бундан мақсад уни хорлаш ва таҳқирлашдир.
«Бас, (ўзига) ўлим тилаб қолажак» оятида келган [ас-субур],(Яъни халокат, завол.) шунингдек, [ал-вайл](Яъни ғам, алам, ташвиш, дўзахнинг энг олови кучли қисми.) калималари ҳалокатга тушиб қолинганда айтиладиган сўзлардир. (Ушбу оятда)  [ас-субур] калимасининг зикр қилиниши орқали у хоҳ дуо қилсин, хоҳ йўқ - ўзига ўлим ва вайл тилаши керак бўлган ҳалокат-га тушиб қолганидан дарак берилди. Бу ҳолат ҳалокатга тушиб қолишдан киноя қилиш услубида зикр қилинмокда. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг «Бас, (улар) цилмишларининг жазоси учун (бу дунёда) оз кулсинлар ва (охиратда) кўп йигласинлар!»(Тавба сураси, 82-оят.) - деган сўзига ўхшайди. Зеро, бу оятдаги «кулиш» шодликдан, «йиғлаш» эса хафаликдан киноядир. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, («бас, (ўзига) ўлим тилаб қолажак») оятининг маъноси шуки, у ўзини узоқ вақт хафа қиладиган нарсани қарши олади. Шу вақтда у хоҳ йиғласин, хоҳ йўқ - баробардир.

[14]. ўзини ҳеч қачон (Парвардигор ҳузурига) қайтмасман деб ўйлар эди.
Бу оятда шунга ишора қилинганки, (юқоридаги оятларда) зикр қилинган азоб унинг бошига у қайта тирилиш борлигига аниқ ишонмасдан, у ҳақда гумонда бўлиб юргани учунгина тушган. Аллоҳ таолонинг иши шунақа, яъни ваъда ва таҳдидни бу икки гуруҳ (мўминлар ва кофирлар) ўртасида тақсим қилар экан, унинг охирида азоб билан тахдид қилинган кимса уни инкор этувчи бўлганини зикр қилади. Бу ерда ҳам таҳдидни зикр қилиб, ваъда қилинган ана шу азоб унинг бошига тушган киши бу - қайта тирилиш (борлиги) ҳақида аниқ ишончда бўлмасдан, гумонда бўлиб юрганини баён қилган. Аллоҳ таоло шундай деган: «Фосиқ бўлган кимсаларнинг масканлари эса дўзахдир... Узларингиз (дунёда ишониш ўрнига) инкор этган дўзах азобини тотингиз!» - дейилур».(«Фосиқ бўлган кимсаларнинг масканлари эса дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзларингиз (дунёда ишониш ўрнига) инкор этган дўзах азобини тотингиз!» дейилур». (Сажда сураси, 20-оят).) У зот (мазкур оятдаги) бу тахдид (қайта тирилишни) инкор этувчилар ҳақида эканини баён қилган. Яна бир оятда: «Юзларини ўт куйдиргач... сизлар уларни ёлгонга йўйган эмасмидингиз?!»(дейилганида)»,(«Юзларини ўт куйдиргач, улар у ерда бадбашара бўлиб қолувчидирлар. (Уларга): «Сизлар менинг оятларим тиловат қилинганида, сизлар уларни ёлғонга йўйган эмасмидингиз?!»(дейилганида)». (Муъминун сураси, 104-105-оятлар).) - деган. Бундан мақсад доимий (азоб ҳақидаги) тахдид айнан инкор этувчилар хусусида экани маълум бўлишидир. Бинобарин, бу ишда мўътазилийларнинг «Катта гуноҳ қилганлар дўзахда абадий қоладилар», - деган сўзларига раддия бордир.

[15]. Йўқ! Парвардигори уни, шубҳасиз, кўриб турувчи эди.
Яъни У зот унинг олдинги нопок ишларини кўриб турувчи эди. Унинг ўз қўллари билан касб қилган ишларидан Ўзи бохабар бўла туриб, уни ҳисобга тутади. Унинг азобга ҳақли қиладиган ишларни бажарганидан Ўзи хабардор бўла туриб, уни азоблайди. Дунёдаги подшоҳларнинг ишлари эса бунинг аксидир. Улар ўзлари хабардор бўлганлари учун эмас, бошқалар унинг ҳисоб қилиниши кераклигини эслатганига биноан ҳисоб-китоб қиладилар. Ўзгалар унинг азобланишга ҳақли бўлган ишидан хабардор қилишига асосланиб азоблайдилар.
Ёки унинг (мазкур оятнинг) маъноси шундай бўлади: «У зот азалда уни (қайта тирилишни инкор қилган кимсани) яратган пайтда унинг нима қилиши, оқибати нима билан тугаши - дўзах аҳлидан ёки жаннат аҳлидан бўлишини кўриб турувчи бўлган.
У кимса Ўзининг дўстларини душман тутиши ва гуноҳ ишлар қилишини била туриб уни яратган».
Кимдир (эътироз билдириб) шундай дейиши мумкин: «Бу ҳаётда киши бир ишни қилмоқчи бўлса, унинг оқибати ўзига зарар эканини ва фойда бермаслигини билса, унга қўл урмайди. Шундай экан, Аллоҳ таоло бир банданинг Узига душманлик қилишга саъй-ҳаракат қилишини била туриб ҳам уни (кофир кимсани) вужудга келтиришида қандай ҳикмат бор?»
Унинг жавоби шуки, яна Аллоҳ билувчироқдир, бир ишни охирига етказса, ўзига зарар бўлишини ва фойда бермаслигини билиб ҳам унга қўл урган кишининг қораланганига сабаб унинг ўзига зарар беришга саъй-ҳаракат қилишидир. Аммо Аллоҳ таолога итоат қилишдан юз ўгирган ва Унга кофир бўлган кимса ўзини ҳалокатга ташлаш орқали фақатгина ўзига зарар келтирган бўлади, бошқаларга эмас. Шу сабабли ҳам Аллоҳ таоло уни (ўшандай бандани) яратган ва йўқдан бор қилгани учун айбланмаган. Бу ишда шу нарсага ишора борки, Аллоҳ таоло халойиқларни яратар экан, уларни Узининг манфаати учун ҳам, улар тарафдан Ўзига етадиган бирор зарар учун ҳам яратмаган. Аксинча, халойиқларнинг фойдалари ва зарарлари уларнинг ўзларига қайтувчидир.

[16]. Бас, қасамёд этаман (Қуёш ботаётган пайтдаги) шафақ билан,
Муфассирлардан баъзилари (мазкур оятда келган) [фа лаа] сўзини одамлар орасида воқе бўлган бир тортишувни даф этиш учун айтилган, - Аллоҳ хоҳласа, бу тортишувни «Лаа уқсиму би ҳазал балад» сураси(нинг тафсири)да(Мазкур суранинг 1-ояти таъвилига қаран) зикр қилиб ўтамиз - бу ўринда қасам фақат [уқсиму] сўзидир, деб таъвил қилганлар.
Айрим муфассирлар ундаги [лаа] ҳарфини боғловчи деб ҳисоблашган. Бинобарин, мазкур оятни биринчи талқин асосида оладиган бўлсак, гапнинг таркибидан [лаа] ҳарфини олиб ташлаш жоиз эмас, балки уни [фалаа, уқсиму] тарзида ўқиш керак бўлади. Агар [лаа] ҳарфи боғловчи бўлиб келган бўлса, уни олиб ташлаш тўғри бўлади. Бунга баъзи қориларнинг уни: [фалауқсиму биш-шафақ](Замахшарий ва Қуртубий уни Ҳасанга нисбат берган. Замахшарий. «Кашшоф», 4-жилд, 456-бет. Қуртубий. «Ал-жомиъу ли аҳкомил Қуръон», 17-жилд, 223-бет.) тарзида ўқиганликлари мисол бўлади.
Шафақ бу - куннинг аломати бўлгани учун гарчи унинг бир қисми зикр қилинган бўлсада, қасам яхлит кун билан ичилган бўлиши эҳтимоли бор. Иккинчидан, шафақда куннинг аломати бўлмиш унинг ёруғлиги ҳамда Қуёшнинг аломати бўлмиш ундаги қизиллик мужассам бўлади. Шундай экан, [вал-лайли ва маа васақ] (Кейинги оят.) оятида қасам кеча ва кечадаги нарсалар билан ичилган бўлгани каби бу ҳам кун ва ундаги нарсалар билан ичилган қасам бўлади. Демак, бу гапда Абу Ҳанифанинг: «Оқлик йўқолмагунича хуфтоннинг вақти кирмайди, чунки унинг вақти шафақ йўқолиши билан киради. Биз шафақни ҳам оқликни, ҳам қизилликни ўз ичига олганини кўрдик. Шундай бўлгач, шафақ тўлиғича кўздан ғойиб бўлмагунича хуфтоннинг вақти келмайди. Кўрмайсизми, қуёш ботишидан кейин келадиган намознинг вақти у тўлиқ ботмагунича кирмайди. Шундай экан, шафақ ботганидан кейин келадиган намознинг вақти ҳам у тўлиғича кўздан йўқолмагунича кирмайди», - деган гапига далил-ҳужжат бордир.

[17]. тун ва у қамраб олган (барча) нарса билан,
Баъзи муфассирлар (бу оятда зикр қилинган) [васақо] калимасига «зулмат, юлдуз, жониворлар ва бошқа нарсаларни ўзи билан бирга олиб келган нарса» маъносини берганлар. [ал-васқ] - юк ва оғирлик маъносидадир. Араблар бир туянинг юки маъносини ифодалашда [васқу баъийр] дейдилар.
Бошқа муфассирлар [васақо] дегани қушлар ва йиртқич ҳайвонлар тўплаб, ўз уяларига олиб келган барча нарсадир, дейишган. Демак, Аллоҳ таоло кун ва тунда кўплаб манфаатлар борлиги учун (бу оятда) у иккисини зикр қилган.

[18]. ҳамда тўлин Ой биланки,
Ушбу оятда келган [иттасақо] феълининг масдари бўлмиш) [ал-иттисоқ] калимаси «жамланиш» маъносидадир. Ой етилиб, тўлиқ бўлган вақтда жамланган бўлади. Бу ҳолат оқ кечаларда(Шариатда ҳар ойнинг 13,14 ва 15-кечалари «Оқ кечалар» деб аталади.) вужудга келади.
Абу Бакр Асам шундай деган: «Бу оятнинг маъноси шуки, Ой эски хурмо бутоғидек бўлиб (эгилиб) қолгандан(Бу билан ушбу оятга ишора қилинмокда: «Биз Ойнинг ҳам, токи у эски хурмо бутоғидек бўлиб (эгилиб) қолгунича, манзилларга (ботадиган қилиб) ўлчаб қўйгандирмиз». (Ёсин сураси, 39-оят).) кейин Аллоҳ таоло уни жамлаб, томонларини тенг қилиб қўйди. Бас, Аллоҳ таоло уларни қайта тирилтиришга қодирлигини билиб қўйишлари учун кофирларга Узининг куч-қудратини эслатиб қўймоқда».

[19]. албатта сизлар босқичма-босқич (яшаб) келурсиз!
Ушбу оятда зикр қилинган [латаркабунна] калимаси (калима таркибидаги) «бо» ҳарфини фатҳа билан(Яъни Ибн Касир, Ҳамза, Кисоий ва кейинги уламолар [латаркабан-на] деб ўқиганлар. Ибн Маҳис ва Аъмаш ҳам улар билан ҳамфикрдир. Қолганлар эса [латаркабунна] деб ўқиганлар. Муҳаммад Фахд Хоруф. «Ал-муяссар фил қироъотил арбаъа ъашрота», 589-бет.) ва (калима таркибидаги) «бо» ҳарфини замма билан ўқилган. Агарчи зоҳиран бири кўплик, бошқаси бирлик шаклида келган, бироқ бу сўздан барча халойиқ назарда тутилган бўлсада, ҳар икки қироат ҳам битта маънони англатади. Чунки [латарка-банна] калимаси айнан битта шахсга тегишли бўлмай, ҳар бир инсонга қарата айтилгандир. Негаки, «Эй инсон! Албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб...»(«Эй инсон! Албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб Раббингга (яъни Унинг мукофоти ёки жазоси сари) борувчисан, бас, (сўнгра) У зотга йўлиқувчисан». Мазкур сурасининг 6-ояти.) оятида ҳам муайян шахс эмас, барча инсонлар назарда тутилган. Иккита қироатнинг бирида  [латаркабунна] калимаси раф билан кўплик шаклида келган. Демак, бу оятдаги хитоб барча инсонларга қаратилган экани ўз исботини топди.
Сўнгра бу оятда зикр этилган [тобақон ъан тобақин] иборасига «бир ҳолдан бошқа ҳолга» деб ҳам маъно берилган. Кейин бу оят охиратда (содир бўладиган ҳолатга ишора қилиб) айтилган бўлиши ҳам мумкин. Ана шунда Аллоҳ таоло гўё: «Албатта, дунёдаги ҳолатдан кейин охиратдаги ҳолатига ўтурсиз», - дегандек бўлиб чиқади. Бинобарин, бу сўзда қайта тирилиш борлигининг очиқ-равшан тасдиғи бордир.
Бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтиш шу дунёнинг ўзида бўлиши ҳам мумкин. Яъни инсон нутфа ҳолидан лахта қонга, ундан парча гўштга, ундан гўдак ҳолига, ундан кейин эса улғайиб вояга етиш ҳолига ўтиб борар экан, у бир ҳолдан бошқа ҳолга ўтишда бардавом бўлади. Бинобарин, инсоннинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиб юришида унинг яратилишидан фақатгина ҳолатларининг ўзгариши ирода қилинмаган экани, балки ундан мурод халойиқларнинг яратилиши у сабабли дилхушлик эмас, ҳикматга айланадиган оқибат экани баён қилинмоқда. Ана шунда [латаркабунна] сўзи биз юқорида айтиб ўтганимиздек, айнан битта шахсга тегишли бўлмай, ҳар бир инсонга тегишли бўлиб чиқади. Баъзи муфассирлар Аллоҳ таоло бу хитоб билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ирода қилган деганлар. Бу фикр Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган. Бироқ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу оятни: «Эй Муҳаммад, албатта минурсиз»,(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг оятига «Эй Муҳаммад!
Албатта, Сиз бир ҳолдан иккинчи ҳолга минурсиз», деб маъно бергани ривоят қилинган. Суютий, «Ад-дур ал-мансур», 8-жилд,459-бет.) деб тафсир қилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса: «Ҳолатма-ҳолат осмонга минасиз»,(Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деб «тобақон» калимасидаги «бо» ҳарфини фатҳа билан ўқигани ва: «Аллоҳ таоло Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб «бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтиб борурсиз», деган» деб маъно бергани ривоят қилинган. Шунингдек, унинг оятига «Эй Муҳаммад! Албатта, Сиз босқичма босқич
осмонга кўтарилиб борурсиз», деб маъно бергани ҳам ривоят қилинган. Суютий, «Ад-дур ал-мансур», 8-жилд, 459-бет.) деган. Агар оятнинг таъвили Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганидек бўлса, демак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз қавмининг исломга кириши ва у зотни қабул қилиши ҳақида хушхабар мавжуд бўлади. Яъни Аллоҳ таоло: «Албатта, улар ҳадемай Сизга итоат қиладилар, инсонларни имондан тўсиб, сизга дағаллик қилганларидан кейин Сизнинг ёрдамчиларингизга айланадилар», - демокда. «Албатта, Сиз осмондан осмонга минурсиз», - деб таъвил қилганлар эса, бу ҳолат «Исро» кечасида бўлган дейдилар.
Аввалги таъвил ҳақиқатга яқинроқдир. Чунки қасам лафзи [латаркабунна] сўзида келган. «Исро» воқеасини эса ҳали қавмлари билмас эдиларки, қасам ичиш улардаги шубҳа-ланишнинг кўтарилишига сабаб бўлса. Аммо исломнинг ғолиб бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўз душманларидан устун келишларини инсонлар кўриб-кузатиб турган ишлар сирасидан эди. Алалоқибат, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғайб ҳақида берган хабари рўёбга чиқади ва ҳақиқий пайғамбарликлари ўз исботини топади. Шунинг учун айтамизки, аввалги маънони бериш энг тўғри йўлдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

[20]. Бас, нега улар имон келтирмайдилар?!
Аслини олганда бир мазҳабга эътиқод қилувчи киши ўша мазҳабга ўзининг наздида қарор топган ҳужжат туфайли ёки ўзи учратиб қолиб, уни ҳужжат деб ўйлаган шубҳа туфайли эътиқод қилади. Тахмин-таваккалига эътиқод қилмайди. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳ таоло ўша мушрик қавм ҳақида, уларни Аллоҳ таоло ва Унинг Расулига имон келтиришдан тўсадиган, ширкка ва унга эътиқод қилишга чақирадиган қандай ҳужжатлари бор, деган маънода: «Бас, нега улар имон келтирмайдилар?!» демокда. Қолаверса, биз юқорида айтиб ўтдикки, Аллоҳ таоло томонидан бўлган сўров ўрнидаги гапга муносиб жавоб бериш ўша каломнинг қандай жавобни тақозо қилишига эътибор қаратиш билан бўлади. Агар жавобни сўровчининг ўзи берадиган бўлса, иш унинг ўзига қолдирилади. Бу гапга (юқоридаги сўровга) муносиб жавоб эса «ундан (имон келтиришдан) тўсадиган бирор бир нарса йўқ», демоқликдир.
«Бас, нега улар имон келтирмайдилар?!» оятининг маъноси шуки, мушрикларнинг ширкни танлаб, унга ҳузур ва таманно билан эътиқод қилишларига ҳеч қандай ҳужжатлари йўқ. Бинобарин, бу оят уларнинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини баён қилиш учун келган.
Ёки Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбари Муҳаммад алайҳис-саломга хитоб қилиб: «Улардан сўрачи, нега имон келтирмайдилар?» - демоқчидек. У зот алайҳиссалом улардан сўраганларида ҳам улар имондан юз ўгирганларига ўзлари учун бирор ҳужжат топа олмаган бўлар эдилар. (Бундай таъвилда ҳам) иш бориб (уларда) ҳужжат борлигини инкор этишга тақалмоқда.
Мўътазилийлар ушбу оятни иш-ҳаракатдан олдин (уни қилишга) қодир бўлиш кераклигини исботлашда бизга қарши ҳужжат қилишган. Улар агар кишига имонга киришга қувват берилмаганида эди, имон келтирмагани учун азобланмаган бўларди, деб даъво қилдилар. Чунки банда учун унга «Нега имон келтирмадинг?» - дейилганда «мен унга қодир бўлмадим», дейишдан-да каттароқ узр йўқ. Нега деганда, «Бас, нега улар имон келтирмайдилар?!» оятидаги «и» [маа] ажабланишни ифода этадиган калимадир. Иш-ҳаракатни қилишдан олдин қувватга эга бўлиш ман қилинган бўлганида бандаси: «Мен имондан тўсилганим учунгина имон келтирмадим», - дейишга ҳақли бўлар ва унинг ҳолидан ажабланил-маган бўлар эди. Демак, бу оят шуни кўрсатмоқдаки, бандага қувват берилган ва имон келтирмаслик учун унда ҳеч қандай узр қолмаган.
(Мўътазилийлар илгари сурган фикрнинг) биринчи қисмига жавоб шуки, кофирнинг зиммасига имон келтириш мажбурияти юклатилишининг сабаби унинг куфрни танлаш билан ўзига берилган қувватни зое қилганидир. Имон келтириш мажбурияти бандадан унга куч-қувват берилмагандагина кўтарилади. Аммо берилган қувватни зое қилган киши банданинг ўзи бўладиган бўлса, унинг зиммасидаги мажбурият ўз ҳолича қолаверади. Аслини олганда, соғ-саломат кишининг қуввати ибодатга бўлган иштиёқи ва мойиллиги миқдорига қараб вужудга келади. Банда қачон бир иш билан машғул бўлса, унинг тескариси бўлган ишлардан тўсилган эмас, уларни зое қилган ҳисобланади. Худди шу сингари куфрни афзал кўриб, уни амалга оширган киши куфрни танлагани сабабли имон қувватини зое қилган бўлади, имондан тўсилган бўлиб қолмайди. Шунинг учун ҳам кофирга имон келтириш мажбурияти юклатилди.
Аммо ажабланиш масаласига келсак, биз ҳам бу борада унинг сабабини васф қилиб ўтган эдик. У ҳам бўлса шуки, мушриклар ўзларини унга эътиқод қилишга ундовчи бирор бир ҳужжатсиз куфрни маҳкам тутиб олган эмасдилар. Одатда киши бирор мазҳабга тақлид қиладиган бўлса, ҳеч бир далил-ҳужжатсиз унга эргашаверади. Бинобарин, мушриклар ҳам ҳеч бир ҳужжатсиз куфрни танлаганлари учун халойиқни ажаблантириб қўйганлар.
Қолаверса, масала мўътазилийлар айтганидек бўлиб, Аллоҳ таоло мушрикларга ҳидоятнинг барча воситаларини берган ва хазинасида уларга бермаган бирор нарса қолмаган бўлса, унда таажжубга солиб қўйиш имон келтирмаганларга эмас, Аллоҳнинг ўзига тақалиб қолади. У зот: «Менга нима бўлдики, уларни ҳидоятга етказа олмаяпман, ваҳоланки, ҳузуримда уларни ҳидоятга элтадиган бирор нарсани қолдирмай, барчасини берган бўлсам», - деяётгандек бўлади. Кофирларнинг қилмишларидан инсонларни таажжубга солиб қўйиш (мақсади) йўқ бўлиб қолади. Мўътазилийлар назарда тутаётган гап оламлар Раббини ожизлик билан сифатлашдан ўзга нарса эмас. Ожиз эса Рабб бўлишга ярамайди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

[21]. Уларга Қуръон қироат қилинганда, (Яратганга) сажда қилмайдилар?!
Баъзи муфассирлар бу оятда зикр қилинган саждани намоздаги сажда деб таъвил қилганлар. Бизнингча, ундан мурод, тиловат саждасидир. Бу - киши ўзига ато қилинган ва унга бошлаб қўйилган имон неъматининг шукрини адо қилиш учун таслим бўлиш ва бўйинсуниш маъносида қиладиган саждадир. Чунки намоздаги сажда намоз ўқиётган пайтда бўлади, тиловат қилган пайтда эмас.
Сўнгра бу оятда эшитувчи кишининг сажда қилиши вожиблигига далолат мавжуд. Чунки ўзларига Қуръон тиловат қилиб берилган вақтда сажда қилмаганликлари сабабидан итобга қолдилар ва ҳақоратландилар. Аслида киши ўз зиммасида лозим бўлмаган ишни қилмагани учун эмас, балки лозим бўлган иш қилмагани учун маломат қилинади. Чунки тиловат қилувчига саждани вожиб қилган маъно эшитувчида ҳам мавжуддир. Зеро, тиловат қилувчига сажданинг лозим бўлиши сабаби Аллоҳ таолонинг оятлари зикр қилиниши ва ўзига далил-ҳужжатлар келтирилаётганидир. Шунинг учун ҳам унинг ўша оятларга итоат қилиши ҳамда бўйинсуниши лозимдир. Тингловчи киши ҳам ўзига далил-ҳужжатлар келгани боис уларга бўйин-суниши лозим бўлади. Яна ҳам Аллоҳ таоло билувчироҳ!

[22]. Аксинча, кофир бўлганлар (Қуръонни ва қайта тирилишни) инкор этурлар.
Бу оятни икки хил тушуниш мумкин. Биринчиси, улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлигини инкор этадилар. Натижада, бу инкор уларни Қуръонни инкор этишга ундайди. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлигини инкор этганда у киши келтирган хабарларни ҳам тасдиқламаган бўладилар. У киши келтирган хабарларда уларни инкор этишга ундайдиган маъно мавжуд эмасдир. Аксинча, агар улар диққат билан назар соладиган ва ўзларига инсоф қиладиган бўлсалар, Қуръон уларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган хабарларни тасдиқлашга ва имон келтиришга ундайди.
Иккинчиси, оятнинг маъноси шуки, кофир бўлган кимсалар (Қуръонни ва қайта тирилишни) инкор этувчилардир. Уларнинг бу куфрлари инкор этиш ҳисобланади. Уларнинг бу инкорлари эса куфрдир.

[23]. Аллоҳ эса улар ичларида яшириб юрган нарсаларни яхши билувчидир.
Бу оятни бир неча хил тушуниш мумкин. Биринчиси, улар ўз дилларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга макру ҳийла қилишни ўйлаб юрганликлари. Бас, Аллоҳ уларнинг макру ҳийлаларини яхши билувчидир. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қилмоқчи бўлиб юрган макру ҳийлаларидан Аллоҳ таоло у зотга етишини тақдир қилиб қўйганидан ташқарисини амалга ошириш имконига эга бўлмайдилар. Демак, бу оятда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга ғалаба ва нусрат беришининг башоратини бермоқда.
Иккинчиси, улар ўз қалбларида яшириб юрган тасдиқни ва тиллари билан ошкор қилиб юрган инкорни Аллоҳ яхши билувчидир. Ёки уларнинг ҳам тиллари, ҳам қалблари билан инкор этишдан иборат ўз ичларида яшириб юрган нарсани Аллоҳ яхши билувчидир. Бунинг боиси шуки, уларнинг баъзилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлигига қаттиқ ишониб, у зотни қалби билан тасдиқлар, аммо ўзининг қайсарлиги ва ўжарлигидан келиб чиқиб, тили билан у зотни инкор этар эди.
Учинчиси, улардан Аллоҳ таолонинг ҳужжатларига диққат билан назар солмаслик билан ўз жонига инсоф қилмагани учун у зотнинг ростгўйликларини қалби билан тасдиқламаганлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қалби билан ҳам, тили билан ҳам инкор этганлар бор эди.

[24]. Бас, (эй Муҳаммад!) Уларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!
(Ушбу оятда зикр қилинаётган) [ал-бишароту](Яъни хушхабар) калимаси бирор-бир изоҳ билан зикр қилинганида уни хафачилик учун ҳам, хурсандчилик учун ҳам ишлатиш мумкин бўлади.
Аммо ҳеч қандай қайдларсиз мутлақ ҳолда зикр қилинганида қалбга шодлик ва хурсандчилик олиб келадиган ўринлардагина ишлатилади.

[25]. Аммо имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун (охиратда) битмас-туганмас мукофот бордир.
Бу оят барча имон келтирган зотлар ҳақида айтилган деб тушуниш мумкин. Яна биз зикр қилиб ўтган нарсаларни ичида яшириб юрган кишилар ичидан имон келтирган зотлар ҳақида айтилган деб ҳам тушуниш мумкин. «Улар учун (охиратда) битмас-туганмас мукофот бордир» ояти ҳақида Аллоҳ хохласа, «Ват-тийни ваз-зайтун» сурасида сўз юритамиз.

 

083. Мутоффифин сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

[1]. (Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой!

Аслида Аллоҳ таолони инкор этувчи ва қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчи кимсалар бўлганликлари боис кофирлар ўлчов ва тарозини тўғри қилиб, ундан уриб қолмаслар ҳам таҳдидга муносиб бўлсалар-да, уларни тарозидан уриб қолиш билан айблаш ва таҳдид қилинишининг сабаби шуки, кофирлар куфр келтириш билан ўзларида унинг лаззатини ҳис қилиш учун Аллоҳ таолони инкор этган ва куфрни маъқуллаган ҳолда уни маҳкам тутиб олган эмасдилар. Улар раҳбарликни яхши кўрганлари учунгина имондан юз ўгирдилар. Исломни қабул қилсалар, қўлларидаги мол-дунёларидан айрилиб қолишдан қўрққанлари учунгина имондан юз ўгирдилар. Имон келтирадиган бўлсалар баъзи бир машаққатларга дучор бўлишлари мумкинлигидан қўрқиб ундан юз ўгирдилар. Уша машаққатларни елкаларига олмаслик учун имонни қўйиб куфрни танладилар. Уларни имондан тўсишга, Аллоҳ таолонинг оят-мўъжизалари ва ҳужжатларига назар солмасликка ундаган нарса биз юқорида зикр қилиб ўтган нарсадек гўё. Шу боисдан ҳам улар ўз ораларида қилиб юрган тубан ишлари - тарозидан уриб қолиш, кишилар ортидан ғийбат қилиш, олдида масхаралаш ва закотни бермаслик билан айбландилар. Аллоҳ таоло: «Мушрикларнинг ҳолига вой! (Улар) закот бермайдиган ва ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалардир»,(Фуссилат сураси, 6-7-оятлар.) - деган. Бу айбловда шоядки улар ана шу ишлардан воз кечсалар ва бу нарса уларни Қуръонга назар солишга, уни тадаббур қилишга ундаса деган мақсад бор. Биз уруш оятининг тафсирида зикр қилиб ўтганимиздек, бу ишда ҳам уларни имон келтиришга ундайдиган маънолар бор. Чунки улар дунёга меҳр қўйганликлари учун имондан воз кечган эдилар. Шундай экан, агар уларга уруш қилинадиган бўлса, дунё уларга торлик қилиб кетар, бу ҳолат уларни Аллоҳ таолога имон келтиришга, Унинг оят-мўъжизаларига назар солишга ундаган бўлар эди.
Айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу оятни маккаликларга ўқиб берганларида тарозидан уриб қолишни йиғиштирган ва минбаъд ундан уриб қолмаган эканлар.(Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар ўлчовдан кўп уриб қоладиган инсонлар эдилар. Аллоҳ таоло: «(Савдо-сотикда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой!» оятини нозил қилганида улар ўлчовни чиройли қиладиган бўлдилар». Ибн Можа. «Сунан», Тижоратлар китоби, 35-бет. Ҳоким. «Мустадрак алас-саҳиҳайн», 5-жилд, 343-бет.)
Луғат олимлари: [ат-татфиф] - камайиш, нуқсон маъносидадир. Агар сув идиши тўла бўлмаса, унга: [инааун тоффан](Яъни ярим тўла идиш.) деб айтилади», деганлар.
Зажжож: [шайъун тафифун] яъни «оз нарса» деб айтилади. Ҳар бир ўлчашда оз-оздан уриб қолгани учун [мутоффиф] деб аталган»,(3ажжож. «Маъонил Қуръон ва иъробуҳу», 5-жуз, 297-бет.) дейди.
Мазкур ояти карима рибо - судхўрлик барча дин вакилларига омматан ҳаром қилинганига далолат қилмокда. Бу оятда рибо келишувчи икки томоннинг ҳурмати учун ҳаром қилинган эмаслигига, балки унинг ҳаромлиги Аллоҳ таоло учун бў-либ, у келишувчи икки томоннинг зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳаққи эканига далолат бор. Бунинг боиси шуки, ўлчаб бериладиган томон ўлчаб бераётган томоннинг ўлчовдан уриб қолишини билиб турар, унинг бу ишидан рози бўлиб, уни афв этиб юборар эди. Шундай бўлса-да, биринчи томон ҳам ўлчов ва тарозидан уриб қолиш билан айбланди. Бинобарин, бу оят ўлчов ва тарозидан уриб қолиш келишувчи икки томоннинг ҳурмати учун эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳаққи бўлгани учунгина ҳаром қилинганига далолат қилмоқда.

[2]. Улар одамлардан (бирор нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган

Баъзи муфассирлар бу оят тақдим ва таъхир услубида(Такдим ва таъхир: араб тили грамматикасига кўра жумлалар ичида келган лафзни унинг ўз ўрнидан ўзгартиришдир. Масалан, фоил (аниқлик нисбатидаги сифатдош) мафъул (мажҳул нисбатдаги сифатдош)дан, мубтадо (эга) эса хабаркесим)дан олдин келиши лозим. Агар калом ана шу тартибнинг аксича бўлса, унда такдим ва таъхир бор, дейилади.) келган, унинг маъноси: «Улчаш ёки тарозида тортиб бериш вақтида одамлардан уриб қолувчи ва ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб олувчиларга вайл бўлсин!»дир», - деганлар.
Яна айрим муфассирлар шундай деганлар: «Мазкур оятдаги [ъалаа] олд кўмакчиси [ъан] маъносида келган, бинобарин, Аллоҳ таоло гўё: «Одамлардан тортиб олаётган вақт-ларида тарозидан уриб қолувчиларга вайл бўлсин!» дегандек».

[3]. уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса уриб қоладиган кимсалардир.

Муфассирлардан айримлари: «Бу оятда [ал-кайл](Ўлчов.) ва [ал-вазн](Тортиб бермоқ, оғирлигини ўлчаб, тортиб кўрмоқ.) лафзларидан сўнг [ҳум] кишилик олмоши таъкид ва муболаға йўли билан зикр қилинган», -деганлар. Агар шундай бўлса, у ҳолда [каалуу] ҳамда [вазануу] лафзлари устида вақф (тўхташ) лозим бўлар эди.(Яъни [ва изаа каалуу, ҳум юхсирун] (Ўлчаб берган вақтларида улар уриб қоладиган кимсалардир) ва [ав вазануу, ҳум юхсирун] (Тортиб берган вақтларида улар уриб қоладиган кимсалардир) кўринишида бўлиши лозим эди.)
Яна айрим муфассирлар: «Бу оят [ва изаа каалуу лаҳум ав вазануу лаҳум] маъносидадир.(Яъни «уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса...».) Чунки уларнинг ўртасидаги «алиф» ҳарфи мусҳафларда ёзилмаган. Бу ҳам [килтуҳу] ва [килту лаҳу](Ҳар иккиси ҳам «Унга ўлчаб бердим» маъносида.) қабилида бўлиб, [ваъ-адтуҳу] ва [ваъадту лаҳу](Ҳар иккиси ҳам «Унга ваъда бердим» маъносида.) деган сўзимизга ўхшайди», деганлар. Бинобарин, оятнинг маъноси юқорида айтилганидек бўлса,[каалуу] ҳамда [вазануу] лафзлари устида вақф (тўхташ) тўғри бўлмайди. Чунки [лаҳум] бирикмаси [каалуу] ҳамда [вазануу]ни изоҳлаб бермокда. Шунинг учун ҳам изоҳланаётган калимадан унинг изоҳловчисини ажратиб олиш мумкин эмас.

[4]. Улар (ўлгандан кейин) қайта тирилувчи эканларини ўйламайдиларми?

Муфассирларнинг кўпчилиги оятдаги [алаа язунну] калимасига [алаа яъламу](Яъни «билмайдими?») ёки [алаа ятаяққо-ну](Яъни «ишончлари комил эмасми?») маъноларини беришган.
Абу Бакр Асам шундай деган: [алаа язунну] [алаа яшукку] маъносида бўлиб, «Улар қайта тири-лиш борасида шубҳа қилмайдиларми?» деганидир. Бу биз айтиб ўтган маънони ифодалайди. Чунки шубҳаланиш кишида қўрқув пайдо қилади. Унинг кўтарилиши эса хавфсизликка сабаб бўлади. Ахир сиз сафарга чиқмоқчи бўлиб турган бир одамга бошқа бир одам сен юрмоқчи бўлиб турган йўлингда ўғрилар ва қароқчилар бор деса, хабар бераётган киши рост гапираётгани ва ўзига зарар бера олишларига ишончи комил бўлмаса-да, ҳалиги одам бу хабардан хавотирга тушишини, қароқчилар ва ўғриларнинг зарарларидан ўзини ҳимоя қилиши учун керак бўладиган нарсаларни ҳозирлаб олишини кўрмайсизми? Шундай экан, қандай қилиб улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга хабарини бергани ва унинг далилларини келтирганига асосланиб қайта тирилиш борлигига шубҳа қилмасинлар?! Бу хабар энг оз шубҳа пайдо қиладиган хабарлардан биридир.
Сўнгра қоида шуки [шак] калимаси тўғри ва хато бўлиши мумкин бўлган маънонинг ҳар икки тарафи ҳам баробар келганида ишлатилади. [зонн] калимаси эса тўғри ва хато бўлиши мумкин бўлган маънонинг ҳар икки тарафи бир-биридан фарқ қилган вақтда, яъни маънонинг икки тарафидан бири иккинчисидан устун келган вақтда ишлатилади. Шунинг учун ҳам ғолиби зон (гумоннинг устун келиши)га асосланиб ҳукм чиқариш тўғри бўлади, аммо шакнинг устун келишига асосланиб ҳукм чиқариш тўғри бўлмайди. Қолаверса, гумон бир иш ҳақида изланиш олиб бориш ва унга назар солиш ортидан пайдо бўлади. Бинобарин, киши ўша иш ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўрадиган бўлса, ўз гумонида аста-секин кўтарилиб бораверади ва ниҳоят унинг охирида кучли ишончга эришади ҳамда ҳақиқатни англаб етади. Шу сабабли муфассирлар бу оятдаги [зонн] калимасига комил ишонч ва билим маъносини бердилар. Чунки унинг охири ана шунда тугайди.
Абу Бакр Асам мазкур оятдаги [зонн] калимасига шак маъносини берган. Чунки, дейди у, ижтиҳод орқали би-либ олинадиган масалаларда шубҳаларнинг барчаси кўтарилиб кетмайди.
[зонн] калимаси биз юқорида айтиб ўтганимиздек, баъзан[илм] ўрнида ҳам ишлатиладиган [хавф] калимасига ўхшайди. Чунки хавф ўзининг сўнгги нуқтасига етганида илмга айланади. Бунга хамр (маст қилувчи ичимлик) ичиш учун ўлдирилиш ёки бирор аъзосининг кесиб ташланиши билан тахдид қилинган кишига уни ичишга шаръан рухсат берилишини мисол қилиб келтириш мумкин. Зеро, бу ўринда хамр ичишга мажбурланган шахсга агар ичмаса, аниқ ўлдирилиши ёки бирор аъзоси кесиб ташланишига ишончи комил бўлган инсондек қаралади. Унга хамр ичишга рухсат берилишининг боиси шуки, уни ўлимдан сақлаб қоладиган нарса вужудга келиб қолиши мумкинлиги эътиборидан воқеликда ишончи комил бўлмаса-да, унинг қўрқуви сўнгги нуқтасига қадар етди. Мазкур оятдаги [зонн] калимасини ҳам худди шу асосда тушунамиз.
«Улар (ўлгандан кейин) қайта тирилувчи эканларини ўйламайдиларми?». Яъни бошларига тушадиган ҳисоб-китоб учун қайта тирилувчи эканларини ўйламайдиларми? Ана шунда ҳисобдан қочиб азобдан қутиладиган жой топа олмай қоладилар. Охиратдаги ҳисоб бу дунёдагидек қутилса бўладиган ва уни айланиб ўтиш йўли топиладиган ҳисобга ўхшамайди.

[5]. Улуғ кунда (қиёматда)

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу куннинг азоби ҳам, мукофоти ҳам доимий бўлгани учун Аллоҳ таоло уни «улуғ кун» деб атамоқда.

[6]. Одамлар (бутун) оламлар Парвардигори ҳузурида (ҳисоб-китоб бериш учун) тик турадиган кунда?!
Яъни Аллоҳ таоло ҳукм чиқариши ё ҳисоб-китоб қилиши ёки мукофотлаши ёхуд азоблаши учун тик турадиган кунда. Ёки дунё ҳаётида айрим инсонлар Аллоҳ таолога таслим бўлишдан бош тортган бўлсаларда, барчалари Унинг ҳузурида итоаткорона таслим бўлиб тик турадиган кунда. Чунки золим бандалар бу ҳаётда У билан талашиб тортишадилар, ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини даъво қилиб, Унинг ҳақларини инкор этадилар. Аммо қиёматда эса ҳаммалари Уни эътироф этадилар, Унинг ҳукми ва қазосига бўйинсунадилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло у кунни «одамлар Унинг ҳузурида тик турадиган кун» деб алоҳида зикр қилди.

[7]. Йўқ! Албатта, фожирларнинг (кофирларнинг) номаи аъмоллари «Сижжин»да бўлур.

Ҳасан Басрий ва Абу Бакр Асам бу оятдаги [каллаа] сўзига (ростдан, чиндан, ҳақиқатда, аслида) маъносини бериб, оятнинг ўзини «Уларнинг қайта тирилишлари ҳақдир. Бас, қайта тириладилар» деб таржима қилган.(Қуртубий. «Ал-жомиъу ли аҳкомил Қуръон», 19-жилд, 256-бет.)
Зажжож шундай деган: [каллаа] тийиб туриш ва тан-беҳ беришда ишлатиладиган калимадир.(Зажжож. «Маъонил Қуръон ва эъробуҳу», 5-жилд, 298-бет.) Бинобарин, бу оятнинг маъноси қуйидагича бўлади:
«Иш улар ўйлагандек қайта тирилмайдилар эмас. Аксинча, улар қайта тириладилар ва амалларига қараб жазо ёки мукофот оладилар. Бинобарин, бунда далил-ҳужжат келтириш йўли билан қайта тирилиш бор деб ҳукм чиқариш лозимлиги бор. Ҳасан Басрий ва Абу Бакр зикр қилган сўзда эса далил-ҳужжат келтириш йўли билан эмас, балки баён қилиш йўли билан қайта тирилиш бор, деб ҳукм чиқариш лозимлиги бор».
«Албатта, фожирларнинг (кофирларнинг) номаи аъмоллари «Сижжин»да бўлур» оятидаги «Сижжин» калимаси хусусида турлича қарашлар мавжуд. Жумладан, айрим муфассирлар уни жойнинг номи деганлар ва «У етти қават ернинг остида жойлашган катта харсанг тош бўлиб, кофирнинг номаи аъмоли қиёматга қадар унинг остига қўйиб қўйилади. Бироқ ўша жойни билишнинг бизга керакли ери йўқдир. Чунки номаи аъмолларни ўша жойга қўйиш билан имтиҳон қилинган (яъни шу ишга вакил қилинган) зотлар - фаришталар уни билиб бўлганлар», деб унинг қаердалигини ҳам кўрсатиб кетганлар.
Муфассирлардан айримларининг айтишларича, «Сижжин» аввалги умматларнинг китобларида зикр қилинган калима. Шунинг учун у Қуръонда ҳам зикр қилинмокда. Шундай экан, «Сижжин» ўша китобларда баён қилиб қўйилган бўлиши ва шу нуқтаи назардан у ҳақда гапириб ўтирмасдан туриб ҳам мақсад рўёбга чиққани сабабли бу китобда у ҳақида (батафсил) баён қилинмаган бўлиши ҳам мумкин. «Сижжин» охиратда кофирлар азоб тортишлари учун ҳозирлаб қўйилган жой бўлиши мумкин. Аммо унга биринчи бўлиб кирадиган нарса ўз номаи аъмолида битиб қўйилган амали бў-лади. Кейин унинг ортидан руҳи, улардан сўнг охиратда жасади у ерга киради. Бу фикр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ушбу ҳадисга асосланган: «Дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир. Охират эса кофирнинг зиндони, мўминнинг жаннатидир».(Муслим. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Зухд китоби, 1-бет; Термизий. «Сунан», Зухд китоби, 16-бет.) Бинобарин, кофирнинг номаи аъмоли битилган китоби ўша зиндонга қайтарилади. Яхшиларнинг (мўминларнинг) китоблари эса ўзлари учун тайёрлаб қўйилган жаннатга киради. Унинг ортидан руҳи, сўнгра унинг жасади киради. Бу ўша - «Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари, албатта, «Иллийюн»дадир»(Шу суранинг 18-ояти.) ояти(дан олиб айтилган)дир.
Яна айрим муфассирлар шундай деганлар: «Бу бир ўхшатишдир, Сижжиндаги ёки иллийюндаги жойни аниқлаш эмас. Бунинг сабаби шуки, зиндон бу дунёда нопок ишлар қилганларнинг жойидир. Шунинг учун ҳам уларнинг амаллари нопок ва жирканч бўлганлиги эътиборидан зиндонга ўхшатилди. Яхшиларнинг амаллари эса оятда келганидек, Иллийюнга ўхшатилди. Чунки у шараф ва қадр эгаларининг жойидир. Бинобарин, уларнинг амалларини Иллийюнга ўхшатилиши улар қилган амалларнинг поклигидан киноядир».
Кисоий:    [ас-сижжин] калимаси [ас-сажн] калимасидан иштиқоқ қилиб олинган калимадир. Бу сизнинг: [рожулун фиссиқун, ширрибун, сиккирун](маст, ичкиликбоз, - кўп ичувчи, - доим бузуқлик қилувчи.) деган сўзингиз сингаридир»,(Қуртубий, «Ал-жомиъу ли аҳкомил Қуръон», 19-жилд, 258-бет; Ибн Касир. «Тафсирул Қуръонил азим», 8-жилд, 270-бет.) деган.
Сўнг Аллоҳ таоло фожирларнинг китобларини (номаи аъмол-ларини) зикр қилди. Фожирлик куфр ва ундан бошқа амаллар сабабидан бўлади. Шунинг учун ҳам бу (фожирлик) кофирлар ва мусулмонлар ўртасида умумий бўлган бир исмдир. Бироқ унга изоҳ берилаётганда «У кунда инкор этувчилар ҳолига вой!»(Шу суранинг 10-ояти.) оятининг далолати сабаб таҳдидни кофирларга йўналтиришни тақозо қиладиган амалга қўшиб зикр қилинди. Худди шу сингари биз «Бизлар (дунёда яшаганимизда) намозхонлардан эмас эдик»(Муддассир сураси, 43-оят.) ояти, шунингдек, закотни бермайдиган кишилар ҳақига таҳдид зикри келган оятларнинг тафсирида бу шартни фосиқлик ва намозни тарк қилиш каби умумий бўлган исмга қўшилган ҳолда топамиз. Шунинг учун ҳам ёлғонга чиқариш билан қайдлаш орқали унга изоҳ берилишида гувоҳлик беришни(Яъни мўминларнинг амаллари битилган китобга Аллоҳнинг муқарраб фаришталари гувоҳ бўлиб турадилар. Аммо кофирларнинг амаллари битилган китобга уларнинг гувохдик бермасликлари узил-кесил аникдир.) узил-кесил рад этиш ҳамда ёлғонга чиқарувчиларга азобни вожиб қилиш бордир. Энди (бу оятда кофирлар билан мўминлар ўртасида) умумий бўлган исмнинг зикр қилинишида эса шу исмда шериклик қилган мусулмонларга Аллоҳнинг азобидан қўрқишни вожиб қилиш бор. Шунинг учун ҳам таҳдид қилиш орқали уларга (муқарраб фаришталар тарафидан) гувохдик берилмаслигини ўз ҳолича қолдирди. Чунки Аллоҳ таоло (фожирлар кимлигини) баён қилиш асносида у ҳақида ҳеч нарса демади.

[8]. (Эй Муҳаммад!) «Сижжин» нима эканини қаердан ҳам билурсиз?!

Бу оят ўша кунни улуғлаш ва ниҳоятда оғир кун деб сифатлаш ёки Аллоҳнинг ўзи билдириб қўймагунига қадар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳакда ҳеч нимани билмаслик ларини айтиб у зотга миннат қилиш учун келган. «(Эй Муҳаммад!) «Иллийюн» нима эканини қаердан ҳам билурсиз?!»(Шу суранинг 19-ояти.) оятининг таъвили ҳам худди шу кабидир.

[9]. (У амаллар) битилган китобдир.

Яъни «Сижжин»даги ўша китоб [марқум]дир. Муфассирлар: [ал-марқум] ёзилган, битиб қўйилган маъносидадир», деганлар.
[ар-роқму] бизнинг фикримизча, [ал-иълом](Иълаамун: белги қўйиш.) (белги қўймоқ) маъносидадир. Араблар бирор мато ёки кийимга белги қўядиган бўлса: [рақамас-савба] (кийимга белги қўйди) дейдилар. Бинобарин, (оятда зикр қилинганидек) китобнинг «марқум»лиги унинг муҳрланган бўлиши, унинг муҳрланишида эса унда битиб қўйилган амалнинг микдорига қўшимча қўшилмаслиги ёки унинг миқцори камайтирилмаслигининг хабари бор бўлиши мумкин. Бунда ҳам Жаброил алайҳиссалом куч-қувват ва омонат соҳиби деб сифатланган «(Жаброил) қувватли, Аршнинг соуиби (Аллоу) наздида мартабали, у жойда (фаришталар томонидан) итоат этилувчи ва ишончли зотдир»(Таквир сураси, 20-21-оятлар) оятларида биз зикр қилиб ўтган фойдалар бор. Яъни одамлар Жаброил алайҳиссаломнинг Китобга хиёнат қилиши ёки ўзгартириш киритиши мумкин эмаслигига ишонч ҳосил қилсинлар учун уни ишончли деб сифатланди. Бошқалар Жаброил алайҳиссалом орқали бериб юборилган нарсани (яъни ваҳийни) унинг қўлидан тортиб олиб ўзгартириш киритишга қодир эмаслигини билдириб қўйиш учун уни қувватли деб сифатланди. Худди шу сингари «Сижжин»ни ҳам муҳр босилган ва белги қўйилган деб сифатланмокда. Бундан мақсад, унга қўшимча киритиш ёки уни камайтиришдан ҳимояда эканини билдириб қўйишдир.

[10]. У кунда инкор этувчилар ҳолига вой!
Яъни тасдиқлашлари лозим бўлган нарсаларнинг барчасини инкор этувчиларнинг ҳолига вой! Тасдиқлаш - Аллоҳ таолога, Унинг оятлари ва Пайғамбарларига ҳамда қайта тирилишга имон келтириш билан бўлади.

[11]. Улар жазо (қиёмат) кунини инкор этадиган кимсалардир.

Оятда зикр этилган [ад-дин] лафзи икки нарсанинг ҳам жазонинг, ҳам таслим бўлиш ва бўйинсунишнинг исмидир. Бинобарин, инсонлар ўша куни ўз амалларига қараб жазо (ёки мукофот) оладилар ёки Аллоҳ таолога таслим бўлиб, Унга бўйинсунадилар, шунинг учун ҳам «явмуд-дин» (жазо куни) деб номланди. Уларнинг жазо кунини инкор этишлари замирида Аллоҳ таолонинг қудратини инкор этиш, У юборган пайғамбарларни ёлғончига чиқариш бордир. Чунки пайғамбарлар уларни жазо кунига имон келтиришга чақирган, улар эса ўша кунни инкор этиш билан пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар. Демак, бу оятнинг маъносини биз (бундан олдинги оятнинг таъвилида) айтиб ўтганимиздек, улар тасдиқлаш лозим бўлган нарсаларнинг барчасини инкор этганлар, деб тушунилади.

[12]. У (кун)ни гуноҳга ботган ҳар бир тажовузкоргина инкор этар.
Бу оятда зикр қилинаётган «тажовузкор»дан мурод, Аллоҳ таолонинг чегараларига тажовуз қилган кимсадир. «Гуноҳга ботган»дан мурод эса ўз Раббига қарши жиноят қиладиган кимсадир. Унинг чегараларга тажовуз қилиши ва Раббига қарши жиноят қилиши - айнан ана шу нарса уни жазо кунини инкор этишга ундайди. Иўқса, агар Аллоҳнинг чегараларига риоя қилганида, Раббига қарши исён қилмаганида жазо кунини инкор этмаган бўлар эди.
Ёки бу оятда жазо кунини инкор этувчилар тажовузкор ва гуноҳга ботган кимсалар эканининг хабари берилаётган бўлиши ҳам мумкин.

[13]. Қачонки, (ундай кимсага) оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгиларнинг афсоналари», - дер.

Муфассирлар бу оятдаги    [асотийрул аввалин]га «аввалгиларнинг асоссиз гап-сўзлари» деб маъно берганлар.
Абу Убайда: [ал-асотийр] - асли, манбаси мавжуд бўлмаган хабардир»,(Абу Убайда. «Мажозул Қуръон», 1 -жилд, 189-бет.) деган.
Бизнинг фикримизча,«[ал-асотийр]нинг маъноси «аввалгилар сатрга тушириб, яъни ёзиб кетган нарсалар»дир. Зеро, «[ас-сатру] - ёзиш маъносидадир. Демак, кофирларнинг хабар беришларича, Қуръон оятлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридан келмаган, балки улар аввалгилар ёзиб кетган тартибсиз гап-сўзлардир. Улар бу гапни ўзларига ўқиб берилган барча оятлар ҳақида айтмас эдилар. Лекин уларга аввалгиларнинг хабарлари зикр қилинган оятлар ўқиб берилган вақтда уларни мана шу гап билан қарши олар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга илоҳий мўъжизалар зикр қилинган оятларни олиб келган вақтларида эса уларни сеҳрга чиқарар эдилар.

[14]. Йўқ (ундай эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир.

Бу оятда келган «[ар-райну] калимасини «парда, қоплама» деган тафсирлар бор. Баъзи бир тафсирларда эса унга «занг» деб маъно берилган. Бу оятда Аллоҳ таоло яхши амалларнинг сўнгги нуқтаси бўлмиш имонни нур, ёмонликларнинг сўнгги нуқтаси бўлмиш куфрни зулмат деб атамокда. Демак, имон қалбни ёритиб турадиган нур, куфр эса уни қоронғулаштирадиган зулматдир. Бинобарин, банда бирин-кетин гуноҳ қилавериш орқали куфрга ундайдиган сабаблар билан машғул бўладиган бўлса, ана ўша сабабларнинг ҳар бири қалбни қорайтириб бораверади. Бориб-бориб уни бутунлай зулмат қоплаб олади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мазкур оят хусусида сўрашганида у зот: «Банда бир гуноҳни қилса, унинг қалбида битта қора дог пайдо бўлади. Агар ундан тийилиб, истигфор айтса ва тавба ҳилса, ҳалби тозаланади. Агар яна гуноҳ қилишга қайтса, дог кўпайиб, бутун қалбини қоплаб олади. (Сиз сўраётган оятда зикр қилинган) райн ана шудир», - деб жавоб бердилар»,(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, банда бир гуноҳ қилган вақтда унинг қалбида битта қора доғ пайдо бўлади. Агар у тавба қилса, шу гуноҳдан ўзини тийса ва истиғфор айтса, унинг қалби сайқалланади. Агар гуноҳи кўпайиб кетса (қора доғ ҳам) кўпайиб боради, ҳатто унинг қалбини эгаллаб олади. Аллоҳ таоло Қуръондаги: «Йўқ (ундай эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир» оятида зикр қилган «райн» ана шудир», дедилар». Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 3-жилд, 297-бет; Ибн Можа. «Сунан», Зуҳд китоби, 29-бет.) дейилади. Аллоҳ таоло кимни ҳидоятга бошлашни хоҳласа, имон келтиришдан олдин турган сабаблар орқали унинг қалбини аста-секин (имонга) очиб қўяди. Ўша сабаблар бориб-бориб уни имон келтиришга ундайди. Ана шу - қалбнинг бутунлай кенг очиб қўйилишидир.
Ҳазрат Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис ҳам юқоридагидек тушунилади:
«Имон қалбда оппоқ нуқта бўлиб кўринади. Имон кучайиб борган сари ўша оқлик ҳам катталашиб боради. Агар имон комиллик даражасига етадиган бўлса, қалбнинг ҳамма жойи оқаради».(Алий розияллоҳу анҳу: «Албатта, имон қалбда оппоқ нуқта бўлиб кўринади. Имон кучайган сари ўша оқлик ҳам катталашиб боради. Агар имон комиллик даражасига етса, қалбнинг ҳамма жойи оқаради. Нифоқ қалбда қора нуқта бўлиб кўринади. Мунофиқлик кучайган сари ўша қоралик ҳам катталашиб боради. Мунофиқлик комиллик даражасига етганида эса қалбнинг ҳамма жойи қораяди. Аллоҳга қасамки, агар мўминнинг қалбини ёриб кўрганингизда уни оппоқ эканини, агар мунофиқнинг қалбини ёриб кўрганингизда уни қоп-қора эканини кўрган бўлар эдингиз», деган. Байҳақий. «Шуабул имон», 1-жилд, 144-бет.)
Алий розияллоҳу анҳунинг: «Қалбда оппоқ нуқта бўлиб кўринади... имон комиллик даражасига етадиган бўлса...», деган сўзининг маъноси, бизнинг фикримизча, имонга чорлайдиган сабаблар орқали (комиллик даражасига етадиган бўлса), аста-секин қалб кенг очилиб боради ва ниҳоят имон келтиради деганидир. Унинг маъноси имон жузлардан таркиб топган, дегани эмас. Аммо имоннинг ўзидан олдин турадиган сабаблари борки, ўша сабаблардан ҳар бири туфайли қалб кенг очилиб боради ва ниҳоят ўз эгасини имон келтиришга олиб келади.
Сўнгра Аллоҳ таоло имондан тўсадиган пардаларни бир қанча номлар билан атаган. Бир сафар: «...калблари, кулоклари ва кўзларини Аллоҳ муҳрлаб қўйган кишилардир»,(Наҳл сураси, 108-оят.) деган бўлса, бошқасида: «...қалбларига парда ... (пайдо) қилдик»,(Анъом сураси, 25-оят.) деган. Яна бирида эса: «Балки дилларда «қулфлари» бордир?!»(Муҳаммад сураси, 24-оят.) деган. «Дилларида қулфлари бор»лик билан сифатланган кимсалар - ана ўшалар куфрнинг сўнгги даражасига қадар етган шахслар бўлиб, уларнинг имон келтиришлари умид қилинмайдигандек гўё. Улар (Аллоҳ таолога қарши) исён қилувчи, эътиқодлари инкор этиш бўлган кимсалар -
кофирларнинг бошлиқлари ва раҳбарларидир. Улар орасида қалбларига муҳр босилганлари бор. Улар қайсарлик ва исёнкорлик юзасидан эмас балки имонга чорлайдиган сабаблар уларда намоён бўлмагани учунгина куфр эътиқодда эмаслар.
Зажжожнинг айтишича, (имондан тўсадиган) парданинг биринчиси [ал-ғайну]дир.(Зажжож. «Маонил-Қуръон ва иъробуҳу», 5-жилд, 299-бет.) У осмондаги юпқа булутга ўхшаш юпқа парда бўлиб, юпқа булутнинг иши осмоннинг ранггини ўраб олиш бўлгани каби унинг ҳам иши қалбни ўраб олишдир. Сўнгра ўша [ал-ғайну] зиёдалашса, [ар-райн] деб аталади. Ундан сўнг муҳр даражасига кўтарилади ва бориб-бориб, қалбнинг устидаги қулф сингари бўлиб қолади.
Юқорида зикр қилиб ўтилган гапларда шу нарсанинг далили борки, бандаларнинг амаллари Аллоҳ таолонинг тадбири ва ишидир. Чунки У куфрни қалбдаги зулмат қилиб яратди. Ҳатто ўша зулмат қалбни яхшиликлар ва имоннинг нурини идрок қилишдан тўсиб қўяди. Чунки куфр эътиқодда бўлган кимсаларнинг барчаси ҳам нурларни идрок қилишдан тўсиб қўйсин, деган мақсадда унга (куфрга) эътиқод қилмайди. Унда мана шу ҳолат мавжуд эмас эканми, демак, у Аллоҳ таолонинг тадбири ва иши билан шу ҳолатга келиб қолгани ўз тасдиғини топди. Чунки зулматни пайдо қилувчи Зотсиз қалбда унинг пайдо бўлиши мумкин эмас. Бу ишда кофирнинг қўли йўқ эканми, демак, у Аллоҳ таолонинг тадбири билан шу ҳолатга келиб қолгани, уни Аллоҳ зулмат қилиб яратгани аниқдир. Тавфиқ берувчи Аллоҳдир!

[15]. Шубҳа йўқки, улар ўша куни Парвардигорлари (дийдори)дан тўсилувчидирлар.

Мазкур оятдаги [явмаизин] калимаси тўғрисида ҳар хил фикрлар бор. Жумладан, Абу Бакр Асамнинг айтишича, бу иш (яъни Парвардигорларидан тўсилиш) дунёнинг ўзида воқе бўлади. Аллоҳ таоло: «Улар Аллоҳ таолодан ўзгасига ибодат қилганлари сабабли Парвардигорларига ибодат қилишдан тўсилгандирлар», - демоқда. Бундан келиб чиқадики, уларнинг Аллоҳдан ўзгага қилган ибодатлари Унга ибодат қилишдан тўсувчи пардага айланган.
Муфассирлар: «Бу ҳолат охиратда бўлади», - деганлар.
Яна баъзи муфассирлар: «Улар Парвардигорларига йўлиқишдан тўсилганлар», деганлар(Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳудан шунга ўхшаш гапни Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул-баён ъан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 646-бет.) ва бу оятни далил қилган ҳолда мўминлар учун (жаннатда) Аллоҳни кўриш бордир, деб ҳукм чиқарганлар.
Яна айрим муфассирлар шундай дейдилар: «Улар тўсилгандирлар, яъни (Аллоҳ таоло) Узининг дўстлари учун тайёрлаб қўйган иззат-икроми ҳамда марҳаматидан тўсилгандирлар. Шунинг учун ҳам, улар ўз қилмишларининг жазоси сифатида ўша нарсалардан тўсилиш (маҳрум бўлиш) билан жазоландилар. Чунки улар бу дунёда Аллоҳнинг неъматларини зое қилиб, уларга шукр қилмадилар, Унинг оламларга раҳмат қилиб юборган Пайғамбарига имон келтирмадилар. Оқибатда эса, улар учун жазо ва уқубат сифатида охиратда Аллоҳнинг раҳмати ва инъомидан ноумид қилиндилар. Бу Аллоҳ таолонинг «Аллоҳни унутишгач, (У) ҳам уларни «унутади»,(Тавба сураси, 67-оят.)- деган сўзига ўхшайди. Яъни Аллоҳ таоло уларни эътиборга олинмайдиган ва унутилган нарса каби қилиб қўйди. Бинобарин, улар Аллоҳ таолонинг оятлари ва ҳужжатларига илтифот қилмаслик билан муомала қилганларидек, уларга ҳам охиратда худди шундай муомала қилинди. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда шундай деган: «У: «Раббим! Нега мени кур ҳолда тирилтирдинг, ахир (рунёда яшаган вақтимда) кўрувчи эдим-ку?!» - дейди».(Тоҳо сураси, 125-оят.)

[16]. Сўнгра албатта улар дўзахда куювчидирлар.

(Бундан олдинги оятда зикр қилинган) тўсилиш дунёнинг ўзида бўлади, деб таъвил қилган муфассирлар яна шундай дейдилар: «Улар Аллоҳ таолодан ўзгасига ибодат қилганлари ва Унга ибодат қилишдан тўсилганларидан кейин дўзахда куядилар».
(Юқоридаги оятда зикр қилинган) тўсилиш охиратда бўлади, деб таъвил қилганлар эса шундай дейдилар: «Юзларнинг қорайиши, (амаллари ёзилган) китобнинг орқа томондан чап қўлларига берилиши каби тўсилиш аломатлари уларда намоён бўлганидан кейин улар дўзахда куядилар».

[17]. Сўнгра (уларга): «Мана шу сизлар ёлғон деб юрган нарсадир», - дейилур.

Ушбу оятнинг таъвили шуки, улар жаҳаннамни ёлғонга чикарганлари, ўша охират кунини инкор қилганлари учун Аллоҳ таолодан тўсилганлари сабабли дўзахда куйдирилаётган эканлари, йўқса, улар имон келтириб, дўзах ҳақ, қайта тирилиш ҳам ҳақ деб эътироф этганларида эди, дўзахда куймасликлари уларга билдирилади. Демак, улар ўз қилмишларига иқрор бўлишлари учун ҳам (дўзахда куйишларининг сабаблари) уларга билдирилади. Бунинг далили ушбу оятдир: «Бас, уларўз гуноҳларини (шу тарзда) эътироф этадилар. Энди, дўзах аҳлига (Аллоҳнинг раҳматидан) узоқлик бўлгай!».(Мулк сураси, 11-оят.)

[18]. Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари, албатта, «Иллийюн»дадир.

[19]. (Эй Муҳаммад!) «Иллийюн» нима эканини қаердан ҳам билурсиз?!

[20]. (У ҳам амаллар) битилган китобдирки,

Аллоҳ таоло бу ўринда аввало яхшиларни фожирларнинг муқобилида зикр қилди. Сўнгра фожирларнинг жазо (қиёмат) кунини инкор этувчи кимсалар эканини баён қилди. Ана ўшаниси (сижжин) кофирлар борадиган манзилларнинг биринчисидир. Агар (юқорида ўтган оятдаги) фожирлардан кофирлар назарда тутилган бўлса, (бу оятдаги) яхшилардан имон келтирган зотлар назарда тутилган бўлади. Шунинг учун ҳам яхши инсонлар бу - мўминлардир, деб айтилган.
[ал-барр] - савобли ва хайрли ишларни кўп қиладиган кишидир. Шунинг учун ҳам савобли ишлари кўп бўлган кишига нисбатан [бааррун], кўп фисқу фужур қилувчи кишига нисбатан эса [фожир] дейилади. Бинобарин, бу ердаги таҳдид исёнда муккасидан кетган кишилар ҳақида бўлиши, улардан пастроқ даражадагиларнинг зикр қилинмасдан ташлаб кетилган бўлиши ҳам мумкинки, улар ҳақидаги ҳукмни (исёнда муккасидан кетган кишилар ҳақидаги ҳукмни) унга далил-исбот қилиш орқали билиб олинади. Бу ердаги ваъда эса яхши ишлари кўп бўлган кишилар ҳақида бўлиб, улардан пастроқ даражадагиларнинг ҳукми бундан бошқа далиллар ёрдамида маълум бўлади.

[21]. унга (Аллоҳга) яқин зотлар (фаришталар) гувоҳ бўлурлар.

Аллоҳ таоло яхшиларнинг номаи аъмолларини зикр қилаётиб, фаришталарнинг (уларга) гувоҳлик беришларини ҳам айтиб ўтган. Фожирларнинг номаи аъмолларини зикр қилган ўринда эса уларнинг гувоҳлик беришларини зикр қилмади. Бундан маълум бўладики, фаришталарнинг гувоҳлик беришлари Аллоҳнинг илмини улуғлаш, Унга дуо қилиш ва шу кабилар учун бўлиши ҳам мумкин.
Бир таъвилда айтилишича, (бу оятда зикр қилинган) муқарраблар - ҳар бир осмон аҳли ичидан (Аллоҳга) яқин бўлган зотлардир.

[22]. Албатта, яхшилар (мўминлар жаннат) неъматлари ичрадирлар.

Яхши инсон - ўзидан сўралган нарсани дилдан чиқариб берадиган, чақирилган нарсасига жавоб қайтарадиган кишидир. Шунга кўра, инсон Аллоҳ таоло чақирган тавҳидга жавоб берса, Унинг амрларини тўкис адо этса ва У қайтарган нарсалардан қайтса, албатта, (ушбу оятда кўзланган) яхши инсонлар тоифасидандир. Сўнгра биз зикр қилиб ўтган нарса икки йўл билан бўлади:
Биринчиси, эътиқод ҳамда уни амал ва муомала билан рўёбга чиқариш орқали бўлади. Бу хилдаги инсон ҳақида у ўзидан талаб қилинган нарсаларни сўз ва амал билан мукаммал тарзда бажо келтирган ва яхши инсонлар учун зикр қилинган ваъдани ўзига вожиб қилиб олган инсонлардан биридир, деб қатъий тарзда айтса бўлади.
Иккинчиси, ундан талаб қилинган нарсага тўла эътиқод қилган, аммо ўзи эътиқод қилиб турган ўша ишни амалда тўлиқ адо этмаган бўлади. Бу каби инсонларнинг ҳукми шуки, улар борасида бир тўхтамга келинмайди, мазкур ваъдага муносиб бўлган, деб аниқ айтилмайди. Балки Аллоҳ таоло Ўзининг чегараларига риоя қилишда қанча миқцорда зое қилган бўлса, шунга яраша уни жазолаши, сўнгра уни Ўзи икром қилган бандалари қаторига қўшиши ҳам, Ўзининг фазли ва кенг марҳамати билан уни афв этиб юбориши ҳам мумкин (дейилади).
[фужур] - мойил бўлиш, майл қилиш маъносида бўлиб, (у ҳам) икки йўл билан - биринчиси, ҳам эътиқодни, ҳам амални тарк қилиш, иккинчиси эса муомаладаги мойиллик, яъни қилган амали эътиқодига номувофиқ келиши билан бўлади. Бас, мазкур иккала нарсада мойиллик топилган кишига ваъда қилинган жазо берилиши муқаррардир.
Аммо амали қилган эътиқодига номувофиқ келган киши борасида бир тўхтамга келинмайди. У ҳам жаннат ваъда қилинган кишилар жумласидан экани шубҳасиздир, деб шоҳидлик берилмайди.
Сўнгра биз юқорида айтиб ўтган эдикки, [ал-бирру] (яхшилик) калимаси (Қуръонда) алоҳида зикр қилинган бўлса, ундан мурод [ат-тақваа] (тақво) билан ёки тақво ҳамда [ал-бирру] (яхшилик) билан назарда тутилган нарсадир. Шунингдек, [ат-тақваа] (тақво) калимаси ҳам алоҳида зикр қилинса, [ал-бирру] (яхшилик) маъносини тақозо қилади. Шунга кўра, агар ҳар иккала калима бир ўринда зикр қилинса, унда бир жиҳатдан тақво, иккинчи жиҳатдан яхшилик назарда тутилган бўлади. Бунинг боиси шуки, кишининг ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан ўзини эҳтиёт қилиши тақводир. Мазкур нарса киши ўзи чорланган нарсага сўз ва амал билан жавоб бериш, қайтарилган ишлардан сўз ва амал билан тийилиш орқали бўлади. [ал-бирру] калимасининг маъноси ҳам мана шудир.
Агар Қуръони Каримда [ал-бирру] ва    [ат-тақваа] калималари бир ўринда зикр қилинган бўлса, [ат-тақваа] калимасидан мурод, ҳаром қилинган ишлар ва нарсалардан ўзни олиб қочиш, [ал-бирру] калимасидан эса яхши ишларни қилиш назарда тутилган бўлади.
Шунингдек, [ал-иймаан] калимаси ҳам алоҳида зикр қилинса, ундан [ал-ислом] калимаси тақозо қилган маъно ва имон назарда тутилган бўлади. Худди шу сингари [ал-ислом] калимаси танҳо ўзи зикр қилинган бўлса, имоннинг маъносини тақозо қилган бўлади. Чунки ислом барча нарсаларни холис Аллоҳ таоло учун деб билишингиз, у нарсаларда бирор кишини Аллоҳ таолога шерик қилмаслигингиз, имон эса, Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг Рабби эканини тасдиқ қилишингиздир. Агар Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг Рабби эканини тасдиқ қилсангиз, демак, сиз барча нарсаларни холис Аллоҳ таолоники деб билган бўласиз. Бу бизнинг қуйидаги сўзларимиз маъносидир: «Алоҳида ўзи зикр қилинган «имон» лафзидан «ислом» лафзидан назарда тутилган маъно ирода қилинган бўлади. Борди-ю, ҳар иккиси биргаликда зикр қилинган бўлса, бу ҳолатда исломдан унинг зоҳири тақозо этганидек, барча нарсаларни холис Аллоҳ таолоники деб билиш, имондан эса, унинг зоҳири тақозо этган нарса назарда тутилган бўлади. «Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар...»(Аҳзоб сураси, 35-оят.) ояти бунга мисолдир.
[ал-хавф] ва [ар-рожаау] лафзлари борасидаги ҳукм ҳам худди шундай. Яъни агар бу иккала сўзнинг ҳар бири алоҳида зикр килинса, бу ҳолатда улардан ҳар бири иккинчисининг маъносини тақозо қилади. Аммо иккаласи ҳам бирга зикр қилинган бўлса, улардан ҳар бири билан уларнинг зоҳири тақозо қилган нарса назарда тутилган бўлади ва бошқаси ирода қилган нарсага буриб юборилмайди.
«Албатта, ... неъматлар ичрадирлар» ояти(даги бу неъматлар) охиратда бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло яхшиларни абадул абад ҳузур-ҳаловат ичида бўладилар, деб васф қилмоқда. Бинобарин, яхши инсонлар дунёда ҳам, охиратда ҳам роҳатлар ичида бўлишлари мумкин. Шунга кўра, улар бу дунёда бадан роҳатлари ичида эмас, ақл роҳатлари ичида бўладилар. Негаки, улар ақл чақирган нарсага итоат қиладилар ва ақл-идроклари билан унинг ҳаловатини ҳис этадилар. Бироқ ақллари уларни чорлаган нарса нафслари истамайдиган ва оғирлик қиладиган нарса бўлса, улар бадан роҳатлари ичида эмас, балки ақл роҳатлари ичида бўладилар. Охиратдаги ҳузур-ҳаловат ҳам баданнинг, ҳам ақлнинг ҳаловатидир. Яъни уларнинг нафслари ва ақллари ҳузур-ҳаловат ҳис қилади. Уларга нафслари истамайдиган ишлар буюрилмайди. Бу борада Аллоҳ таоло шундай деган: «Зулм ҳилинганларидан сўнг, Аллоҳ йўлида ҳижрат ҳилганларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал (маҳом)ларга жойлаштирурмиз...».(Наҳл сураси, 41-оят.) Яна: «Эркакми ё аёлми кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш ҳилса, бас, Биз унга ёҳимли ҳаёт бахш этурмиз...».(Наҳл сураси, 97-оят.) Шундай экан, яхшилар дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳузур-ҳаловат ичида бўлишлари ўз тасдиғини топди.

[23]. Улар сўриларда, (атрофга) қараб ўтирурлар.

Биз юқорида айтиб ўтдикки, бу дунёда инсонларнинг нафслари қаттиқ хоҳлайдиган ва ирода қиладиган барча нарсаларга ўхшаш нарсаларни айтиб шу дунёда ҳам жаннат аҳлларига хушхабар берилмоқда.
Айтишларича, яманликлардан бирортасининг қадри юксалиб, дунёдаги мартабаси баланд бўлса, ўзи учун бир сўри ясатиб олган ва «бу фалончининг сўриси» деб унга нисбат берилган. Шунинг учун ҳам жаннат аҳлларига улар шу дунёда рағбат қиладиган нарсанинг ўхшашини айтиб, хушхабар берилган. Жаннатдаги сўрилар бу дунёда ясатиб олинадиган сўриларга ўхшагани учун эмас. Чунки жаннатдаги сўрилар йўқ бўлиб кетиш каби офатлардан покдир. Шундай бўлсада, улар (Қуръонда) ана шу ном билан тилга олинганининг сабаби ўша сўриларни одамлар орасида урф бўлган номдан бошқаси билан таниб олишнинг имкони йўқлигидир. (ал-арикаҳ) бу - келинчакнинг безатилган хонасидаги каравот, тахтдир.
Ушбу оятдаги [янзуруна] калимаси икки хил талқин қилинади:
Биринчиси, назарнинг сўри жойлашган хонага тушишидир. Бу ҳолат оға-иниларнинг учрашишлари ва шароб ичиш учун тўпланишлари орқали бўлади.
Иккинчиси, киши ўзининг мулкидаги нарсаларга, яъни ўзи унинг устида ўтирган сўри жойлашган хонадан ташқаридаги нарсаларга қараш билан бўлади.
Бу фикримиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ушбу ҳадисга асосланади: «Жаннат аҳлидан бўлган кишиўзига берилган барча неъматларни бир қарашдаёқ кўриб олади. Кишига берилган неъматларнинг энг ози дунёва дунёматоси кенглигичадир».(Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин қараганида Аллоҳ ўзига берган барча нарсани кўради. Жаннат аҳлидан даражаси энг паст бўлганига ҳам дунёнинг кенглигича бўлган нарса кўринади», деганлар. Розий. «Мафотийҳул-ғойб», 31-жилд, 98-бет.) Жаннат аҳлининг ана шу қараши сўрилар жойлашган хона ичида бўлган нарсалардан ўтиб, ундан ташқаридаги нарсаларга ҳам тушади.

[24]. Уларнинг юзларида неьматларнинг тароватини (бир қарашда) билиб оласиз.

Яъни агар сиз уларнинг юзларига қарайдиган бўлсангиз, уларда неъматларнинг тароватини кўрасиз. Бу ердаги тароват (жаннат аҳлининг) ташқи кўринишда бўлиши ҳам мумкин. Яъни улар ўзгармайдиган, фоний бўлмайдиган, аксинча, гўзал ва гулгун порлаб турадиган кўринишда яратилган бўладилар. Ёки уларнинг юзларидаги тароват ўзларига берилган неъматлар сабабидан бўлади.
Оятда юз алоҳида зикр қилинмокда. Чунки инсонлар бир-бирларининг бошқа аъзоларига эмас, айнан юзларига қарайди-лар. Оятда юзнинг алоҳида зикр қилинишига сабаб ана шудир. Тароват айнан юзга хос бўлмайди, балки жаннат аҳлларининг баданларини яхлит қамраб олади.
Иккинчидан, агар қалбдаги хурсандчилик кучли бўлса, унинг аломати юзда намоён бўлади. Шунингдек, қалбда хафалик пайдо бўлса ҳам унинг асорати юзда сезилиб туради. Бинобарин, маз-кур оятда юзлардаги тароватнинг зикр қилиниши мўминлар хурсандчиликнинг энг юқори чўққисида бўлишларидан даракдир.

[25]. Уларга (жаннатда идишлари) муҳрланган мусаффо майдан ичирилурларки,

[26]. у (май)нинг муҳри мушкдир. Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!

Баъзи муфассирлар: [роҳиқ] зарарлардан тозаланган мусаффо майдир», - деганлар. Яна айримлари эса: «У Аллоҳ таолонинг ўз дўстлари учун ҳозирлаб қўйган ва: «Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот учун яшириб кўйилган кўзлар қувончини (охират неъматларини) ҳеч ким билмас»,(Сажда сураси, 17-оят.) - деб айтганига кўра, дунёда унинг моҳиятидан ҳеч кимни хабардор этмаган бир нарсадир. Демак, у Аллоҳнинг дўстлари ундан ичадиган кунга қадар ўзлари учун яшириб қўйилган нарсалардан бири бўлиб, (ундан ичган вақтларида) уларнинг кўзлари қувончга тўлади.
«Муҳрланган, у (май)нинг муҳри мушкдир» жумласи ичида мусаффо майи бўлган идишнинг ҳолатига тегишли бўлиши мумкин. Яъни у қўллар етмайдиган қилиб муҳрлаб қўйилган идишдир, деган маънода.
Дунёда ҳам кишилар ўзларининг энг нафис ичимликларини идишларга солиб, тиқинлар билан беркитиб қўйишларини кўрасиз. Аллоҳ таоло бу оятда (жаннат) идишидаги ўша шароб бу дунёда инсонлар ўзлари учун афзал билган бир ҳолатда бўлишини, шунингдек, у идишнинг муҳри инсонлар бу дунёда энг нафис деб биладиган нарса - мушк билан муҳрланган эканини, унинг муҳрланиши бу дунёдагидек бўлмаслигини, чунки дунё ҳаётида одамлар ўз идишларининг оғзини паст ва қадрсиз нарсалар билан беркитишларини хабар қилмоқда.
Бу оят (жаннатдаги мусаффо майдан) ичувчиларнинг ўзларига тааллуқли бўлиши ҳам мумкин. Зеро, улар ўша мусаффо майдан бир марта ичганларидан сўнг иккинчи марта ҳеч ҳам ичмайдилар. Ҳатто уларнинг оғизлари ундан муҳрланади. Аммо шаробнинг лаззати уларнинг оғизларидан кетмайди, балки ўша бир марта ичганлари ортидан мушкнинг ҳидини туйиб юрадилар.
Бир тафсирга кўра, «у (май)нинг муҳри мушкдир» оятининг маъноси шуки, «қадаҳнинг тагида ортиб қолган нарса ана ўша мушк бўлади».
«Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!». Аллоҳ таоло бу сўзи билан «Улар (жаннатда идишлари) муҳрланган мусаффо майдан ичирилурлар» оятида васфлаган ичимликни назарда тутган бўлиши мумкин. Мусобақалашиш - бу яхши ишларда ишлатиладиган сўздир. Аллоҳ таоло бу оятда гўё: «(Мусобақачилар) унда ақлдан оздирувчи нарсаси йўқ бўлган ва улар ундан маст бўлмайдиган мана шундай сифатдаги ичимликка рағбат қилсинлар, ақлни кеткизадиган, баданларни кучсиз қиладиган ва мол-мулкка талафот олиб келадиган ичимлик учун эмас»,(Имом Мотурудий бу ерда ушбу оятга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «У (шароб)да ақлдан оздирувчи нарса бўлмас ва улар ундан маст ҳам бўлмаслар». (Соффот сураси, 47-оят).) - деяётгандек.
Бу оятнинг яна бир маъноси ушбудир: «Тугаб қолиб, бардавом бўлмайдиган неъматлар эмас, балки бу оятда сифатланаётган неъматлар йўлида мусобақалашсинлар». Бунга кўра, Аллоҳ таоло гўё: «Оқибати доимий неъматлар ва лаззати тугамайдиган ичимликлар(га эришиш) бўлган хайрли ишлар йўлида бир-бирлари билан мусобақалашсинлар», - деяётгандек.
Оятда назарда тутилган мусобақалашиш фақатгина хайрли ишларга шошилиш, шаҳватларга эргашишдан сақланиш ва гуноҳлардан тийилиш билан бўлади, холос. Бу оят ҳам «Бас, айнан мана шундай ютуц учун амал цилувчилар амал крлсинлар»(Соффот сураси, 61-оят.) ояти сингаридир. Яъни инсонлар ўзлари учун натижаси юқорида зикри ўтган неъматлар бўлган ишларни қилсинлар, (вақти келиб) поёнига етадиган ва оқибати дўзахга тушиш бўлган ишларни эмас.

[27]. У (май)нинг мизожи юқори навдандир.

Баъзи бир тафсирларда айтилишича, [тасним] - Аллоҳ таоло ўзининг дўстлари учун ҳозирлаб қўйган нарса бўлиб, дунё ҳаётида уларга буни билдирмаган. У ҳам инсонлар билмайдиган кўзни қувонтирувчи нарсалардан биридир. Қуръони Каримда (жаннат аҳли ичадиган майнинг) мизожи(Мизожи, яъни табиати, хусусияти, аралаштирилган нарса.) бир сафар мушк деб сифатланса, бошқа сафар, яъни «мизожи кофур (ўсимлигидек хушбўй) бўлмиш қадаҳ»(Инсон сураси, 5-оят.) оятида [кофур] деб сифатланган. Яна бир ўринда унга «тасним» аралаштирилгани айтилган, аммо «тасним» нима эканини баён қилмаган. («Тасним» сўзи билан ўзакдош бўлган) [санаам]([тасним] ва [санаам] сўзлари [санам] ўзагидан олинган бўлиб, луғатда бўртиб, кўтарилиб турган жойлар, туянинг ўркачи, қабрни дўмса қилиш каби маъноларни англатади.) кўтарилиб турган нарсанинг исмидир. Жаннат аҳлига бериладиган май уларнинг олдиларига тепадан оқиб келгани учун ҳам «тасним» деб номланган бўлиши мумкин. Шунингдек, унинг мизожига дунё ҳаётида кўнгиллар тусайдиган ва иштиёқманд бўлган нарсага ўхшаб кетадиган нарса қўшилгани хабар берилмоқда. Бу дунёда ҳам мизожига бирор нарса қўшилган ичимлик инсонларнинг кўнгилларига ёқимлироқ бўлишини, уларнинг кўнгиллари ҳеч нарса қўшилмаган ичимликдан кўра қўшилганини кўпроқ хоҳлашларини кўрмайсизми? Шунинг учун ҳам ўшанга ўхшайдиган нарсалар орқали уларнинг охиратга бўлган рағбатлари уйғотилмокда.
Баъзи муфассирлар айтишларича, Аллоҳга энг яқин бандалар соф, ҳеч нарса аралаштирилмаган майдан ичириладилар, бошқаларга эса мизожига бирор нарса қўшилган майдан бери-лади. Ҳасан Басрий: «Мизожи аралашмали бўлган май Аллоҳга яқин бандалар учун ҳам, улардан бошқалар учун ҳамдир», - деган. У, юқорида айтиб ўтганимиздек, мизожига тасним аралашган майни энг яхши май қилиб яратди, деган.

[28]. (У навнинг номи «тасним» бўлиб, у Аллоҳга) яқин (банда)лар ичадиган бир чашмадир.

Аллоҳга яқин бандалар бу дунё ҳаётида хайрли ишларга шошиладиган, нафс истакларини тарк этган, ҳалокатга сабаб бў-ладиган амаллар ва гуноҳлардан сақланган зотлар бўлиб, айнан ана шулар муқарраб бандалардир.
Аллоҳ таоло бу оятда [ал-муқорробун], деб яқин қилиш ишини бошқага (яъни Ўзига) нисбат берди.(Яъни [ал-муқорробувн] калимаси биз таржима қилаётганимиздек, «яқин бўлганлар» эмас, балки «яқин қилинганлар» маъносидадир. Аллоҳ таолонинг ўзи тавфиқ бермаса, ҳидоят қилмаса, банда ўз-ўзидан Унга яқин бўла олмагани боис бу ишни Аллоҳ таоло Ўзига нисбат бериб зикр қилмокда.) Чунки улар ўзларича мустақил равишда эмас, балки бошқа (яъни Аллоҳ таолонинг фазли) туфайли хайрли ишларни қилишга муваффақ бўлганлар. Ҳалокатга сабаб бўладиган амаллар ва хатолардан сақланганлар. Натижада улар биз юқорида санаб ўтган ишларни деб дунё ҳаётида ўзларини машаққатга қўйганликлари боис Аллоҳ таолога муқарраб бўлиш шарафига эришганлар.

[29]. Дарвоқе, жинояткор (кофир)лар имон келтирган зотлардан (масхара) қилиб кулар эдилар.

[30]. Қачонки, уларнинг олдидан ўтсалар, бир-бирларига кўз қисишиб, имоишора қилардилар.

Мўминлар кофирларнинг ўзларига нисбатан бу қилмишларидан бохабар бўлсалар-да, унинг Қуръонда зикр қилиниши ва (қиёмат кунига қадар) тиловат қилинадиган бир оят қилиб қўйилишининг сабаби учта бўлиши мумкин.
Биринчиси, далил-ҳужжатларнинг мўминлар қалбидаги ўрни ҳамда уларга таъсири баён қилинмоқда. Бунинг сабаби шундаки, мўминлар кофирларнинг озорлари ва зулмларига бардош бера бошлагач, ота-бобалари ва яқинларининг нафратига дучор бўлдилар, нафс истакларидан воз кечдилар, мол-давлатларини тарк этиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши олиб келган динга эргашишни ихтиёр қилдилар. Улар мол-дунё умидида бу қийинчиликларга бардош берган эмасликлари маълум. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида одамлар рағбат қиладиган дунё неъматлари йўқ эди. Шундай бўлгач, у зотга эргашишга ундаган ва чорлаган нарса - фақатгина имон бўлганлиги аниқ. Бинобарин, бу оятда уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқлаб, у зотга бўйсунишга мажбур қилган ҳужжатларга ҳеч бир ишора мавжуд бўлмаса-да, биз айтиб ўтган фикрлар у кишининг ҳақиқий пайғамбарликларини исботлайди. Демак, (кофирларнинг мўминларга нисбатан қилган қилмишларининг бу оятда) зикр қилинишида саҳобалардан кейинги даврларда келган мўминлар учун ҳам Пайғамбар алайҳиссаломнинг чин пайғамбарликларининг тасдиғи бордир.
Иккинчиси, ана ўша илк мусулмонлар ўзларига етган зулмларга сабр қилдилар ва Аллоҳнинг буйруқларини бажаришда турли азиятларга дучор бўлдилар. Бинобарин, (бу оятда) уларни зикр қилишдан мақсад, кейинги келган мусулмонларга уларнинг зиммаларида гарчи бу йўлда озор-азият ва машаққатларга дуч келсалар ҳам, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш мажбурияти борлигини, ҳатто ўзларига етадиган зулмларга сабр қилиб, зиммаларидаги вазифани адо этишлари вожиблигини эслатиб қўйишдир.
Учинчиси, ислом динини ошкор қилганлари сабабли олдин ўтган мусулмонларга кофирлар тарафидан етган душманлик ва шафқатсизликлар зикр қилинмоқда. Улардан сўнг биз ҳеч бир машаққат ва қийинчиликларсиз бу мартабага (яъни мусулмон бўлишга) эришиб, ҳидоят билан сийландик. Бу эса бизга берган буюк неъматлари ва чексиз яхшиликлари учун Аллоҳ таолога шукр қилиб, ҳамду санолар айтишимиз лозимлигини билдиради.
«...имон келтирган зотлардан (масхара) қилиб кулар эдилар» оятида зикр қилинаётган мушрикларнинг масхара қилиб кулишлари икки сабабдан бири учун бўлади:
- мусулмонлар қандай қилиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишни танлаб, ўзларини қийинчиликларга ташлаганларидан, ҳеч қандай фойда бўлмаса ҳам ўзларидаги неъматларнинг кетишига рози бўлганларидан ажабланиб кулган бўлишлари мумкин. Ваҳоланки, улар қайта тирилишга ишонмайдиган, мўминларга ваъда қилинган охират неъматларини ёлғонга чиқарадиган қавм эдилар. Бу нарса уларни ажабланишга ундагани боис мўминларнинг бу ишларидан таажжубга тушган ҳолларида кулар эдилар.
- ёки улар мўминларни истеҳзо қилганлари учун кулганлар. «Ана улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охират неъматлари ҳақидаги гапларига ишониб, чиндан ҳам шундай эканини билмаган ҳолларида унга имон келтирдилар», - дер эдилар. Узлари билмаганларидан кейин мўминларни ҳам билмайдиганга чиқарар, қайта тирилиш ҳам, жаннат ва дўзах ҳам йўқ деб ҳисоблар эдилар.
Абу Бакр Асам: «Гуноҳкор банда - маъсият саналган ишлар ичра ирғишлаб юрган кишидир», деган. Унинг айтишича, кофирларнинг мўминларга нисбатан бу қилмишларининг зикр қилинишида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий пайғамбарликларига далолат бор. Негаки, кофирлар мусулмонларнинг устидан кулиб, бир-бирларига кўз қисишиб, имо-ишора қилишларини, уларни адашганга чиқаришларини мусулмонлардан сир тутганлар. Аллоҳ таоло ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни уларнинг қилмишларидан бохабар қилган. Бундан мақсад, у зот алайҳиссаломнинг пайғамбар ва расул эканликларини исботлашда уларнинг ўз қилмишларини ўзларига қарши ҳужжат қилишдир.
«Қачонки, уларнинг олдидан ўтсалар, бир-бирларига кўз қисишиб, имо-ишора қилардилар». Яъни улар бир-бирларига қараб кўз қисиб, имо-ишора қилар эдилар.

[31]. Қачонки, уйларига қайтсалар, (қилмишларидан) завқланиб қайтардилар.

Баъзи муфассирлар бу оятдаги [факиҳийн] лафзига «бепарво» ёки «мўминларнинг ишларидан таажжубланган» ёхуд «хурсанд бўлган ҳолларида» маъноларини бериб тафсир қилганлар.(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ъан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 708-бет.) Чунончи, Аллоҳ таоло «Дарвоқе, (дунёдалик пайтида) у аҳли оиласида шоду хуррам эди»,(«Аммо, кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса, бас, (ўзи-га) ўлим тилаб қолажак ва дўзаҳда куяжак. Дарвоқе, (дунёдалик пайтида) у ахди оиласидашодухуррамэди...». (Иншиқоц сураси, 10-13-оятлар).) деган.

[32]. Қачонки, уларни (мўминларни) кўрсалар, «Ана ўшалар, шубҳасиз, йўлдан озган кимсалардир», - дердилар.

Кофирлар мўминларни ўз ота-боболарининг динини тарк этганлари учун уларни йўлдан озганга чиқарган бўлишлари, уларнинг қийинчиликларга бардош беришни танлашлари ва танг турмуш тарзига рози бўлишларини йўлдан озиш деб билган бўлишлари мумкин.

[33]. Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар.

Яъни улар мусулмонларнинг амалларини ҳимоя қилишга юборилган эмасдилар. Бу оятда кофирларнинг эсипаст инсонлар экани баён қилинмокда. Чунки улар ўзларининг аҳволларига эътибор қилиш ўрнига худди қўриқчи қилиб юборилгандек, мусулмонларнинг айбларини санай кетишди. Ҳолбуки, улар (қўриқчи қилиб) юборилмаган эдилар.
Ёки бу оятда кофирларнинг (ноъмаи аъмолга) ёзувчи улуғ фаришталарни инкор қилиб: «Ҳеч бир одамга унинг амалларини сақлаб қўядиган бирон бир сақловчи юборилмаган», - деганлари хабар қилинмоқда.

[34]. Энди бугун (аксинча) имон келтирганлар кофирлар (усти)дан кулурлар.

Мўминларнинг бу кулишлари дунё ҳаётида устларидан кулиб юрган кофирлардан ўч олиш юзасидан бўлади.

[35]. Улар (жаннатдаги) сўриларда (дўзахдаги кофирлар аҳ-волига) боқиб ўтирурлар.

[36]. Кофирлар қилмишларининг «савоби»ни (жазосини) олдиларми?!

Муфассирлардан айримлари [ъалал ароики] жумласи устида вақф қилиб маъно берганлар. Яна айримлари тўхташ ўрни [янзурун] сўзи устида бўлади, деб (шунга мувофиқ маъно) берганлар. Агар [ъалал ароики] жумласи устида тўхталинадиган бўлса, оятнинг маъноси «Мусулмонлар дунё ҳаётида пайғамбарлар ваъда қилганларидек, кофирлар жазо олдиларми ёки ҳануз жазо олмадиларми, деб қарайдилар», бўлади. Агар [янзурун] сўзи устида тўхталинадиган бўлса, «кофирлар жазо олдиларми» оятининг маъноси «Кофирлар ҳақиқатдан ҳам ўз қилмишларининг жазосини олдилар. Бас, мусулмонлар уларнинг қандай жазоланаётганига қараб турадилар», бўлади.
Инсон қаттиқ азоб тортаётган бирор кишини кўриб қолса, табиати унга бардош бера олмагани, ҳаёти заҳарга айлангани ҳолда мўминларнинг диллари (дўзахда) азоб чекиб ётган кофирларга қарашни қандай кўтара олади, дейиладиган бўлса, бунинг жавоби шуки, Аллоҳ таоло мусулмонларни ёқимсиз нарсаларни қабул қилмайдиган ва ҳис қилмайдиган, аксинча барча лаззат ва шодликларга эришадиган бир кўринишда қайта тирилтириши мумкин. Ёки ўзлари билан дўзах аҳли ўртасидаги адоват чегарасидан ошиб кетгани учун ёқимсиз бу ҳолат улардан кўтарилиши мумкин. Худди шу каби ҳаётда ҳам кўрамизки, бир одам бошқа бир одам билан адоватлашиб қолса ва ўрталаридаги адоват зўрайиб кетадиган бўлса, кейин ўз душманини турли хил азоблар билан азобланаётганини кўрадиган бўлса, бу ҳолат унга оғирлик қилмайди. Аксинча, яна ҳам кўпроқ азоб тортишини истайди. Қолаверса, мўминлар кофирларга назар солишга иштиёқманд бўлган вақтларида дўзах аҳли уларга кўтарилиши ва уларни кўришлари ҳам мумкин. Ёхуд мўминларнинг кўзларига ўша жойга (яъни кофирлар азоб чекаётган дўзахга) қадар етиб борадиган даражада қувват бериб қўйилиши мумкин.
Айрим муфассирлар бу сурани маккий деганлар. Баъзилари эса у маккий бўлса-да, Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасида нозил бўлган, дейишган. Унинг боши маданий, охири эса маккийдир, деган муфассирлар ҳам бор. Яна Аллоҳ билувчироҳ ва ҳайтиш фаҳатгина Унинг хузуригадир!

081. Таквир сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. Қуёш ўраб қўйилганида,
Бу оят нутқнинг бошланиши эмас, лекин (инсонлар томонидан) олдин берилган саволнинг жавобидир. Савол кишилар ўзларининг амалларига қачон йўлиқишлари ҳақида бўлганга ўхшайди. Шунда «Қуёш ўраб қўйилганида» ояти нозил бўлган. Бунга ушбу «(яъни қиёмат куни ҳар бир) жон ўзи (шу кунучун) ҳозирлаб келган нарсани (яхши-ёмон амалларини саҳифасидан ўциб) билур»(Шу суранинг 14-ояти.) ояти далолат қилади.
Сўнгра «Қуёш ўраб қўйилганида» оятида ўша вақт (қиёмат)нинг ҳолатлари ва аломатларига ишора бордир. Бу ерда (қиёмат қойим бўладиган) вақт баён қилинмасдан (у кундаги қўрқинчли) ҳолатлар баён қилинганининг сабабини биз Инфитор сурасида баён қилиб ўтамиз.
[куввирот] сўзининг маъноси ҳақида турли хил фикрлар айтилган. Баъзи муфассирлар: «Бу араблашган форсча сўз бўлиб, арабчада [ғуввирот] (ботди) бўлади», деганлар.(Бу гапни Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳдан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 405-бет. Яна буни Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайхдан Абд ибн Ҳумайд, ибн Абу Ҳотим ҳам ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 525-бет.) Бошқалари эса: [куввирот], яъни нури кетди деган маънодадир.
[кавварол лайла ъалан наҳаари](Яъни тунни кунга ўради.) дегани куннинг нури ва зиёсини кетказди, деган маънони беради», деганлар.(Бу гапни Қатода раҳматуллоҳи алайхдан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 402-бет. Яна буни Қатода раҳматуллоҳи алайхдан Абд ибн Ҳумайд, ибн Абу Ҳотим ҳам ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 526-бет.) [ат-таквир] нарсанинг рангини кўзлардан яширишдир.
Яна бир таъвилда шундай дейилган: [куввирот аш-шамсу], яъни кетказилганлиги сабабли қуёшнинг нури кўзлардан тўсилди. Бинобарин, бу оятда қуёшнинг ташқи кўриниши ўчириб юборилиши, сўнг унинг ўзи ўзгариши ва сўниб, йўқ бўлиб кетиши хабар қилинаётган бўлиб чиқади.
Шундан келиб чиқиб, киши саллани бошга айлантириб ўраса ҳам [кавварол ъамаамата] дейилади.

[2]. юлдузлар ҳам (ўз фалакларидан) тўкилганида,
Яъни парчаланиб, тўкилиб тушганида. Бу худди «юлдузлар (ҳар томонга) сочилганида»(Инфитор сураси, 2-оят.) оятига ўхшайди.
Бир таъвилда бу оят: «Юлдузларнинг нури кетганида», - деб таъвил қилинган. Бинобарин, гўё аввал уларнинг нурлари кетади, кейин парчаланиб тўкилиб тушадилар».

[3]. тоғлар ҳам (ўз жойларидан) жилдирилганида,
Яъни тоғлар ўз ўринларидан суғурилиб, (ўз жойларидан) жилдириб юборилганда. Чунончи, Аллоҳ таоло бошқа бир оятда: «Сиз тогларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар уам худди булутлар (сузиб) юрганидек (ҳавода сузиб) юрарлар»,(Намл сураси, 88-оят.) - деган. Тоғлар ўз ўринларидан қўпорилгач, жуда кўпайиб кетадилар ва улар кўп бўлгани учун уларга қараган кишига уларнинг ҳаракатланаётгани сезилмайди. Шунинг учун ҳам у ҳаракатланиб турган тоғларни улар ўз ўринларида қотиб турибди, деб ўйлайди. Бу - тоғларда пайдо бўладиган илк ўзгаришдир. Кейин улар [касийбан маҳийлан]га,(Яъни тўзиб кетувчи қум тепаларга. Бу билан ушбу оятга ишора қилинмокда: «У кунда Ер ва тоғлар ларзага келар ва тоғлар тўзиб кетувчи қумтепаларга айланиб қолур». (Муззаммил сураси, 14-оят).) ундан кейин [кал ъиҳнил манфуш]га,(Яъни титилган юнг каби. Бу билан ушбу оятга ишора қилинмокда: «Тоғлар эса титилган юнг каби (ҳавода учиб юрадиган) бўлур». (Қориъа сураси, 5-оят).) кейин эса    [ҳабааъан мунбассан]га(Яъни титилган тўзон каби. Бу билан ушбу оятга ишора қилинмокда: «Тоғлар титилиб (тўзиб), тўзонга айланган (бўлур)». (Воқиъа сураси, 5-6-оятлар).) айланади ва тиниб йўқ бўлиб кетади.

[4]. (қорнидаги боласи) ўн ойлик бўғоз туялар ҳам қаровсиз қолганида,
Бу оятда зикр қилинаётган [ал-ъишор] ҳомиласига ўн ой тўлган бўғоз туя бўлиб, бундай туя ўз эгаси учун энг қимматбаҳо молдир. Аллоҳ таоло (бу оятда) ўша (қиёмат) кунда (ўзлари учун энг қимматбаҳо мол ҳисобланмиш ўн ойлик ҳомиласи бор) туяларнинг эгалари ўзлари билан ўзлари бўлиб қолганлари сабабли уларни қаровсиз қолдиришлари ва уларга қайрилиб ҳам қарамасликларини хабар бермоқда. Бу иш қуйидаги оятда айтилган ҳолатга ўхшайди: «Уни курадиган кунингизда ҳар бир эмизикли она эмизиб тургани (боласи)ниунутар.... ҳамда одамларни «маст» ҳолда кўрасиз».(Ҳаж сураси, 2-оят.)

[5]. ваҳший ҳайвонлар ҳам (бир жойга) тўпланиб қолганида,
Бир таъвилда оятдаги 4 Уқў-у [ҳуширот] сўзига «тўпланганида» деб маъно берилган(Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 12-жилд, 460-бет.). Бу оятдаги «ҳайвонларнинг тўпланиши»ни икки хил тушуниш мумкин.
Биринчиси, уларнинг барчаси тўпланадида, ҳалокат етиб, йўқ бўлиб кетади.
Иккинчиси, ўлганларидан кейин қайта тирилишда тўпланади. Ана шунда улар борасида Аллоҳ таоло Ўзи истаганини қилади.
Демак, бу оятда ўша куннинг (қиёматнинг) қўрқинчи кучли эканининг, ҳатто бу қўрқинч ваҳший ҳайвонлар, қуёш, ой ва осмонларга ҳам таъсир этишининг хабари берилмоқда.

[6]. денгизлар куйдирилганида,
Бир таъвилда бу оятдаги [сужжирот] калимасига [фужжирот] деб маъно берилган(Бу гапни Заҳҳок раҳматуллоҳи алайҳдан Ибн Жарир ривоят қилган. Ўша манба, 36-жилд, 440-бет. Бу таъвилни Қатода раҳматуллоҳи алайҳдан Абд ибн Ҳумайд ҳам ривоят қилган. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 526-бет.) ва биз, Худо хоҳласа, бу калиманинг таъвилини кейинги ўринларда зикр қилиб ўтамиз.(Бу ерда Инфитор сурасининг 3-ояти назарда тутилмокда.)

[7]. руҳлар (қайтадан жасадларга) қўшилганида,
Бир таъвилда оятдаги [зуввижат] калимасига [қуринат] (қўшиб қўйилса) деб маъно берилган.(Шунга ўхшаш гапни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жуз, 446, 451-бет. Абдураззоқ, ибн Абу Шайба, Саид ибн Мансур, Фарёбий, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайхдан ҳам ривоят қилинган. Ҳоким бу ривоятни саҳиҳ деган. Байҳақий, Абу Нуъайм ҳам ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 527-бет.)
Сўнгра «қўшиб қўйиш» маъноси борасида турли хил фикрлар мавжуд. Баъзи муфассирлар: «Ўз жуфти унга қўшиб қўйилади», деган. Яна баъзилари эса: «Ҳар ким ўз жамоасига қўшиб қўйилади. Масалан, кофирлар шайтонларга, шароб ичувчилар шаробхўрларга, зинокорлар зинокорларга қўшиб қўйилади», деб айтган. Аллоҳ таоло: «Кимки Раҳмон зикридан (Қуръон насиҳатларидан) кўр бўлиб олса (юз ўгирса), Биз унга шайтонни улфат қилиб кўйгаймиз, бас, у унга ҳамроҳдир... (ўша шайтонга крраб): «Қани энди, мен билан сенинг орамиз Шарқ билан Ғарбнинг орасидек узоқ бўлса. Бас, (сен) нақадар ёмон ҳамроҳ экансан!», дер»,(Зухруф сураси, 36-38-оятлар.) -дея хабар берган.
Бу оятда инсон бу дунёда ўзининг душмани худди ўзи каби азоб чекаётганини кўрганида ундан тасалли топса-да, (охиратда) дўзах азобини тортаётган киши ўзининг душманини ҳам худди ўзи каби дўзахда азоб тортаётгани ва ўзи сингари азобда қолиб кетганини кўриб ҳам ундан ҳеч қандай тасалли топмаслиги ва унга ҳеч қандай роҳат етмаслиги хабар қилинмоқда.

[8]. (Ҳар бир) тириклай кўмилган қиздан сўралганида

[9]. «не гуноҳи учун ўлдирилган?» - деб.
Баъзи қорилар [ва изал мавъудату саъалат] (ҳар бир) тириклай кўмилган қиз сўраганида), деб қироат қилганлар. Бундан кўриниб турибдики, савол эгаси тириклай кўмилган қизнинг ўзидир. Яъни у ўзини тириклай кўмганлардан: «Мени қайси гуноҳим учун ўлдирдингиз?» - деб, улардан қайси гуноҳ сабабидан ўлдирилгани ҳақида савол беради. Араблар қизларини (тириклай) кўмиб юборар эди. Бу сўз [ваъадтуҳу]дан олинган бўлиб, «уни дафн қилдим», деган маънони беради.
Сўнгра машҳур қироат: [суилат] бўлиб, уни уч хил тушуниш мумкин:
Биринчиси, «Тириклай кўмилган қизнинг қотиллари бу қиз қайси гуноҳ туфайли ўлдирилгани ҳақида сўраладилар». Бу Абу Убайднинг сўзидир.
Иккинчиси, тириклай кўмилган қиз уни кўмганларнинг ҳузурида қайси гуноҳи учун ўлдирилгани ҳақида сўралишининг эҳтимоли ҳам бор. Бу ердаги савол қизни тириклай кўмган кишилардан маълумот олиш ва аниқлик киритиш мазмунидаги савол эмас, балки уларни даҳшат ва қўрқувга солиб қўйиш учун бериладиган саволдир. Бу ҳам қуйидаги оят сингаридир: «Аллоҳ: «Эй Исо ибн Марям! Одамларга, сен Аллоҳни ҳўйиб, мени ва онамни икки илоҳ ҳилиб олингиз, деб айтдингми?» - деганида»? Исо алайҳиссалом бу ҳақда маълумот олиш ва ойдинлик киритиш учун сўралмайди. Аммо Исо алайҳиссаломнинг ўзи бизларни Аллоҳни қўйиб, ўзини ва онасини иккита илоҳ қилиб олишимизга буюрган, деб даъво қиладиганларни қўрқитиш ва даҳшатга соладиган қилиб, у кишидан сўралади.
Учинчиси, тириклай кўмилган қиздан «Даъвойинг борми ёки йўқ? Уларга қарши қандай даъвойинг бор?» - деб сўралиши, биринчи бўлиб унга савол берилиши ҳам жоиздир. Чунончи, бу ҳаётда ҳам «Бунга қарши қандай даъвонг бор?» деб биринчи даъвогарнинг ўзига савол берилишини кўрасиз.
«Не гуноҳи учун ўлдирилган?» оятига келсак, гўёки қиздан даъвоси ҳақида сўралганда: «Қайси гуноҳ учун ўлдирилдим?» - дейди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

[10]. Яна саҳифалар (номаи аъмол) очилганида,
Яъни уларда Одам болаларининг амаллари ёзиб қўйилган китоблар уларга ўнг ёки чап томонларидан берилаётган пайт улар ҳисоб-китоб учун очилганида.

[11]. осмон (Ер устидан) сидириб олинганида,
Бир тафсирда «(осмоннинг) пўсти арчилганида», деб маъно берилган. Бу ҳолат юлдузлар сочилиб кетиши ва қуёшнинг сўниши билан содир бўлади. Ана шунда осмон худди «мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраб»(Ушбу оятга ишора қилинмоқда: «У кунда Биз осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша яхлит ҳолига) қайтарурмиз». (Анбиё сураси, 104-оят).) қўйилади.
Бошқа бир тафсирда эса оятдаги [кушитот] сўзига [кушифат], яъни «очиб ташланса» маъносини бериб, бир нарсанинг устидаги ғилофи очиб ташлангани каби осмон ҳам очиб ташланади, деб таъвил қилинган.
Арабларда [кушитот], яъни шифт ўз ўрнидан суғуриб олингани каби «суғуриб олинди», деган гап бор.

[12]. дўзах (кофирлар учун) қиздирилганида,
Бу оятни икки хил кўринишда тушуниш мумкин. Биринчиси, дўзах янгидан қиздирилади ва унда янгидан қиздирилаётгани нинг аломати бор бўлади. Шунингдек, «денгизлар куйдирилганида»(Ушбу суранинг 6-ояти.) оятини ҳам «куйдириш» (қиёмат кунида) бошланади, ундан олдин ҳеч ҳам куйдирилмаган бўлади, деб тушунса бўлади.
Иккинчиси, бу ердаги «куйдириш» ва «қиздириш»дан олдинги (қиздирилган) ҳолатининг устига зиёда қилиниши назарда тутилаётган бўлиши ҳам мумкин. Бунинг далили «...ёнилгиси одамлар ва тош (бут ва санам)лардан иборат...»,(Бақара сураси, 24-оят, Таҳрим сураси, 6-оят.) оятидир. Ҳолбуки, дўзахнинг ёнилғиси ана шу иккисидан бошқа бўлган. Кейин унинг ёнилғисига инсонлар ва тошлар ҳам қўшилади.

[13]. жаннат (тақводорларга) яқин қилинганида,
Мазкур оятдаги [узлифат] сўзига [қуррибат] (яқин қилинганида) деб ҳам маъно берилган.(Бу гапни Робийъ ибн Ҳусайм раҳматуллоҳи алайхдан Саид ибн Мансур, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 526-бет.) Ў ҳолда яқинлаштириш жаннатга нисбат берилган бўлади. Чунки жаннат аҳли унга яқин келганларида жаннат ҳам уларга яқинлатилган бўлади.

[14]. (яъни қиёмат куни ҳар бир) жон ўзи (шу кун учун) ҳозирлаб келган нарсани (яхши-ёмон амалларини саҳифадан ўқиб) билур.
Яъни ҳар бир жон (шу кун учун) ўзи ҳозирлаб келган яхши-ёмон нарсани билур. Бу Аллоҳ таолонинг «Ҳар бир жон ўзи цилган яхши ва ёмон амаллари (номаи аъмолида) ҳозир қилинган Кунда (қиёматда)»(Оли Имрон сураси, 30-оят.) ояти сингаридир.
Ёки ҳар бир жон ўзининг елкасида туриб унинг амалларини ёзиб борган фаришталар ҳозир қилган нарсани билур (деган маънодадир).

[15]. Бас, қасамёд этурман қайта-қайта чиқиб (кўриниб) турувчи (юлдузлар) билан.

[16]. (бешта) яширинувчи сайёралар билан.
Бу оятда қасам ичилаётган нарсалар учта ҳукмни тақозо қилади:
Биринчиси, агар чуқур назар солинадиган бўлса, Аллоҳ таоло яратган бирор бир нарса йўқки, унда Аллоҳ таолонинг ягоналигига далил ва Унинг Парвардигорлигига (ишора қиладиган) аломат мавжуд бўлмаса.
Иккинчиси, (қасам ичилаётган нарсалар) Аллоҳ таолонинг Алим (илмли) ва Ҳаким (ҳикматли) Зот эканини тасдиқлайди.
Учинчиси, (қасам ичилаётган нарсалар) Аллоҳ таолонинг қудрат ва мутлақ ҳукмронлик эгаси бўлган Зот эканини тасдиқлайди.
Аллоҳ таолонинг қудрат ва мутлақ ҳукмронлик эгаси бўлган Зот эканини тасдиқлаши замирида қайта тирилиш бор деб эътиқод қилиш лозимлиги ётибди.
Аллоҳ таолонинг Алим (илмли) ва Ҳаким (ҳикматли) Зот эканини тасдиқлаши негизида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло тарафидан хабар берган барча нарсани тасдиқлаш лозимлиги ётибди. Унинг ҳикмат соҳиби бўлган Зот эканини тасдиқлаш остида ҳам қайта тирилишни исботлаш, шунингдек, (Аллоҳ таоло инсонларни) Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишдан қайтариб, пайғамбар юборган деб эътиқод қилиш лозимлиги ҳам бордир.
Шундай экан, инсонлар (бу оятда қасам ичилаётган нарсаларга) чуқур назар солиб, уларнинг ишлари юзасидан тафаккур юритганларида эди, бу нарса уларни қайта тирилиш борлигига ишонишга ундаган ва Парвардигорни ягона деб ишонишга ҳамда Пайғамбарларни эътироф этишга чорлаган бўлар эди. Ана шунда улар Аллоҳга қўшиб яна бошқа олиҳалар ҳам бор, деб даъво қилмаган, қайта тирилишни инкор этмаган ва Пайғамбарни ёлғончига чиқармаган бўлур эдилар.
Бас, Аллоҳ таоло ўзининг ҳужжатларини таъкидлаш мақсадида ушбу нарсалар билан қасамёд қилди. Токи улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан юборилган бир элчи эканини ёки Қуръон Унинг ҳузуридан нозил қилинган эканини ёхуд барча топшириқлар У зот томонидан берилаётганини ёки ушбу Пайғамбар У зот тарафидан юборилган эканини билиб қўйсинлар.
Ёки Аллоҳ таоло бу оятда «Сизнинг пайғамбарлигингиз юзасидан рўбарў бўлиб турган шак-шубҳа ва гумонлар йўқолиши учун кофирларга мана шу нарсалар билан қасам ичинг», деган маънода ўз Пайғамбарига таълим бераётган ва кофирлар-ни Ўзининг ҳужжатлари ҳамда оят-белгиларига назар солишга даъват қилаётган бўлиши ҳам мумкин.
Сўнгра шубҳаларни кетказиш, Аллоҳнинг ягоналиги, юборилган пайғамбарлар ва қайта тирилишни исботлашда нозик ва ингичка, қалин ва қуюқ, катта ва кичик ҳамда ошкора ва махфий нарсалар билан ичилган қасамларнинг барчаси бир-бирлари билан ҳамоҳанг келади. Ҳатто нозик нарсаларнинг ҳайратга соладиган тарафи қалин ва қуюқ нарсаларникидан кўра кучлироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло (Қуръони Каримда) баъзан юлдузлар билан, баъзан туннинг зулмати, чошгоҳ ва Ўзи яратган нарсалар ичидан истагани билан қасам ичади. Чунки Аллоҳ таолонинг ягоналигига шоҳидлик бериш, Унинг Парвардигорлигини, илм, қудрат ва ҳукмронлик эгаси бўлган бир зот эканини тасдиқлаш борасида халойиқларнинг барчалари бир хилдирлар. Зеро, нозик ва махфий нарсаларнинг ошкора нарсалар билан туташадиган жойи бўлади. Шунинг учун ҳам махфий ва кўздан тўсилган нарсалар зикр қилинганида ошкора нарсалар ҳам зимдан уларнинг ичида зикр қилинаётган бўлади. Ошкора нарсаларнинг зикр қилиниши остида уларни йўқдан бор қилувчи Зот ҳам зикр қилинаётган бўлади. Бинобарин, (бу ва бундан бошқа оятларда Аллоҳ таоло яратган нарсалар билан) ичилаётган қасам аслида, Аллоҳ таоло билан ичилган бўлади.
Сўнгра (мазкур оятдаги)    [ал-хуннас] ва (ал-куннас] сўзлари юзасидан турлича фикрлар билдирилган. Абу Бакр Асам: «Албатта, [ал-хуннас] ва [ал-куннас] - булар кундузи кўздан пана бўлиб, кечаси пайдо бўладиган юлдузлардир», - деган. Ҳасан эса: [ал-хуннас] - ўз чиқиш жойларида чиқадиган, сўнг ўз ботиш ўринларида кўздан пана бўлиб ботиб кетадиган юлдузлардир. [ал-куннас] эса ўзининг чиқадиган ўринларида чиқадиган, сўнг кўздан пана бўлиб яна қайта ўз чиқиш жойларидан чиққунига қадар яширин турадиган юлдузлардир», - деган.
Бошқа бир таъвилда: [ал-хуннас] ва [ал-кун-нас] - булар бешта юлдузлар бўлиб, уларнинг осмонда ўз юрар йўллари бордир. Улар оқшом чоғи намоён бўлади ва кундузи кўздан йўқолади. Бошқа юлдузлар эса ўз ўринларида барқарор туради», дейилган.(Бу гапни Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан Асбағ ибн Наботанинг йўли орқали ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 528-бет.)
Сўнгра [ал-хунус] ва [ал-кунус]лар битта нарсадир. У ҳам бўлса, ўзининг ботадиган ўринларига ботиб, уларга кириб кетишдир, деган таъвил ҳам мавжуд.
Бошқа бир таъвилда: [ал-кунус] кўздан пана бўлиш, ғойиб бўлиш, [ал-хунус] эса ортга чекиниш маъносидадир», дейилган.
(Наҳв фани уламоларидан бири) Фарро: «Улар бешта юлдуз бўлиб, ўзларининг сайр йўлларига кириб кўздан пана бўладилар ва яна ортга қайтадилар», - деган.
Каъб ривоят қилган ҳадисда: «Худди қайта-қайта кўриниб турувчи ва яширинувчи сайёралар каби дўзах олови ҳам чиқиб уларни ўз ичига тортиб олади ва яна ортига қайтади», дейилган.
Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг: [ал-хуннас] ва [ал-куннас] инсондан беркинадиган ва ўз инларига кириб ғойиб бўладиган ҳайвонлардир», дегани ривоят қилинган.(Бу гапни Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 488-491-бет. Яна буни Абдураззоқ, Саид ибн Мансур, Фарёбий, Ибн Саъд, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мунзир, Табароний ҳам ривоят қилган. Ҳоким бу ривоятни саҳиҳ деган. Суютий. «Ад-дур ал-ман-сур», 6-жилд, 530-бет.)
Уларнинг маъноси нима бўлишидан қатъи назар барчалари биз юқорида зикр қилиб ўтган жиҳатларга далолат қилувчидир.

[17]. ўз зулмати билан келиб-кетаётган тун
Бир таъвилда: «Кириб келаётган тун», дейилган бўлса, яна бошқасида «кетаётган тун», деб маъно берилган.(Бу гапни Мужоҳид раҳматуллоҳи алайхдан Ибн Жарир ривоят қилган. Ўша манба, 36-жилд, 506-бет. Мужоҳид раҳматуллоҳи алайхдан буни Абд ибн Ҳумайд ҳам ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 530-бет.)

[18]. ва (отаётган) тонг биланки,
Яъни отаётган ва кўтарилиб келаётган тонг билан. Кечанинг кириб келиши ва кундузнинг бошланишида Аллоҳ таолонинг қудрати ва мутлақ ҳукмронлигининг исботи бордир. Чунки тун ўзининг зулмати билан ўраб олганида барча нарсаларнинг юзларини кўздан тўсиб қўяди. Ҳатто бирор киши унинг тўсишидан қочадиган жой топа олмай қолади. Буларнинг барчаси қисқа фурсат ичида содир бўлади.
Сўнгра кундузи бошлангач, нарсаларнинг юзларидаги ўша пардани ечиб ташлайди. Агар бирор киши ҳар хил йўллар ва воситалар ёрдамида барча нарсаларни ўраб кўздан пана қилиб қўйишни истаса, бунинг уддасидан чиқмаган бўлур эди. Борди-ю, нарсаларнинг юзларидаги ўша зулмат пардасини ечиб оламан дейдиган бўлса ҳам, бу иш унинг қўлидан келмаган бўлур эди.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло буларни эслатиб ўтмокдаки, куч-қудрати шу даражага етган Зотни (Аллоҳни) ҳеч бир иш ожиз қолдира олмаслигини, қайта тирилтириш ҳам Унга қийин иш эмаслигини, аксинча, У халойиқларни қайта тирилтириб, ҳаёт бахш этишга қодир бўлган Зот эканини улар яхши билиб қўйсинлар.

[19]. албатта, у (Қуръон) бир улуғ элчи (Жаброил Аллоҳ ҳузуридан келтирган ваҳий) сўзидир.
Демак, юқоридаги оятлар билан ана шу ва «Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) мажнун эмасдир»' деган сўзни айтиш учун қасам ичилган.
Сўнгра Аллоҳ таолонинг «Албатта, у (Қуръон) бир улуғ элчи (Жаброил Аллоҳ ҳузуридан келтирган ваҳий) сўзидир», - деган сўзининг маъноси қуйидагичадир: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга олиб келган бу нарсани (Қуръонни) ўз Раббининг ҳузурида улуғ бўлган бир элчи - Жаброил алайҳиссаломдан қабул қилиб олгандир».
Бу оятда Қуръонни элчига нисбат берилмоқда. Чунки у элчининг оғзидан эшитилган, унинг ўзи тарафидан юборилган эмас.
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда: «Токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин»,(Шу суранинг 22-ояти.) (Тавба сураси, 6-оят.) - деб маъқуллаш йўли билан Қуръонни Аллоҳнинг каломи деб атаган.
Ёки Қуръоннинг ибтидоси Аллоҳ таолонинг ўзига бориб етгани учун ҳам (уни Аллоҳнинг сўзи деб атаган). Эшитилган нарса Унинг каломи бўлиши мумкин эмас. Масалан, «Бу - Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзидир, бу - фалончи шоирнинг сўзидир», дейилади. Аслида, сиз эшитган сўз уларники бўл-майди. Бироқ унинг ибтидоси ўша зотларга бориб етгани учун ҳам уларга нисбат берилмокда. Худди шу сингари (Қуръон ҳам) Аллоҳнинг каломи деб аталди. Чунки у Аллоҳнинг каломига далолат қилади. Чунки унинг ибтидоси Аллоҳга бориб етади. Қуръон Унинг каломининг ўзгинаси бўлиши мумкин эмас.

[20]. (Жаброил) қувватли, Аршнинг соҳиби (Аллоҳ) наздида мартабали,
Жаброил алайҳиссаломнинг қувватли деб васф қилинишида иккита фойда мавжуд. Биринчиси, биз юқорида айтиб ўтган сўзларда келганидек, унда жинлар, шайтонлар ва инсонлардан иборат бўлган дин душманлари тарафидан Қуръонга киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришлардан ҳимояда эканлиги, уни Жаброил алайҳиссалом ўзининг куч-қуввати билан душманлардан ҳимоя қилиши, натижада улар Қуръонни ўзгартириш ва бошқасига алмаштириш имконига эга бўлмасликлари баён қилинмоқда.
Шунингдек, оятда Жаброилнинг ўзини ишончли деб ҳам васф қилинган. Бундан мақсад - халойиқларни унинг ишончли зот эканига ишонтиришдир. Иккинчиси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга душман бўлган зотларни қўрқитиб, огоҳлантириб қўйиш маъносида Жаброилни кучли, қувватли деб ҳам васф қилинмоқда. Яъни агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қасд қилишни истайдиган бўлсангиз, у билан бирга бўлган зот (Жаброил) сизларнинг ёвузликларингиз ва макру ҳийлаларингиздан уни ҳимоя қилади, деб хабар беряпти.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам Жаброил алайҳиссаломга: «Аллоҳ таоло сизни қувватли деб сифатлаган. Айтингчи, қувватингизнинг таъсири қанчалик?» -деганларида у шундай жавоб қилган экан: «Аллоҳ таоло менга Лут қавмини ҳалок қилишни амр қилганида бир қанотим билан уларнинг қишлоқларини таг-туги билан қўпориб олиб осмонга кўтардим-да, чаппа қилиб ағдариб ташладим».(Шу сингари гапни Ибн Асокир Муовия ибн Қурра розияллоҳу анҳудан ри-воят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 530-бет.)
Жаброилнинг куч-қувватини билишнинг бизга керакли ери йўқ. Биз Аллоҳ таолонинг Жаброилнинг куч-қувватини зикр қилишида қандай маъно ва ҳикмат борлигини билишимиз керак, холос.
Аллоҳ таолонинг «Аршнинг соҳиби (Аллоҳ) наздида мартабали», - деган сўзидаги Аршдан мулк назарда тутилган бўлиб, унинг маъноси - «Мулк эгасининг наздида мартабали, яъни қудрат ва мартаба эгаси» деганидир. Бир таъвилда: «Арш - бу тахтдир», дейилган. Бинобарин, оятнинг таъвили: «Подшолик тахти уники бўлган Зотнинг наздида у мартабалидир», бўлади.

[21]. у жойда (фаришталар томонидан) итоат этилувчи ва ишончли зотдир.
Бир таъвилда: «Жаброил алайҳиссалом инсонларга юборилган элчи бўлгани каби фаришталарга ҳам юборилган элчидир», - дейилган. Агар шундай бўлса, демак, бу оятда баъзи кофирлар ибодат қиладиган фаришталар ўзларига буюриладиган ва ўзлари қайтариладиган ишларда Жаброил алайҳиссаломга итоат қилишларининг хабари берилаётган бўлади. Агар шундай бўладиган бўлса, уларга нима бўлганки, Жаброилга итоат қилишдан юз ўгирадилар, унинг фармонларига итоатсизлик қиладилар?!
«У жойда ишончли зотдир». Яъни фаришталар Жаброилга ишонадилар. У ўзларига олиб келган бирор нарса хусусида ундан шубҳаланмайдилар. Шундай экан, Пайғамбарга олиб келган ваҳий борасида мана бу кофирлар қандай қилиб ундан шубҳа қиладилар?!

[22]. Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) мажнун эмасдир.
Муфассир уламоларидан баъзилари: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратида кўриб, беҳуш бўлиб йиқилганларида кофирлар у зот алайҳис-саломни жиннига чиқардилар. Жаброил алайҳиссалом ҳар гал ваҳий олиб келганида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларининг ранги ўзгарар эди. Шу сабабли мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жиннига чиқаришар эди», - деганлар.
Яна айрим муфассирлар шундай дейдилар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ер аҳлига қарши чиққанлари учунгина кофирлар у зотни жиннига чиқардилар. Ер аҳли орасида золимлар, фиръавнлар бор эдики, уларнинг одатлари ўзларига қарши чиққан кишиларни қатл қилиш ва азоблаш эди. Бинобарин, у зот алайҳиссаломнинг бу ишлари ўз жонларини хатарга қўйиш билан баробар эди. Негаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кучлари етмайдиган кишиларга қарши душманлик билан чиққан эдилар. Ким ўзининг кучи етмайдиган кишига қарши борса ва унга нисбатан душманлик бошласа, бу унинг аҳмоқлиги ва жиннилигидан дарак бериши дунё ҳаётида ҳар доим ҳам шоҳиди бўлиб туриладиган ҳолатдир. Улар худди ана шунинг учун ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни жиннига чиқардилар».
Яна айрим муфассирларнинг айтишларича, кофирлар Пайғамбар алайҳиссаломни биз айтиб ўтган сабаблар туфайли жиннига чиқарган эмаслар. Лекин улардаги қаттиқ аҳмоқлик уларни шу ишга ундаган ва улар Пайғамбар алайҳиссаломни бир жиннига, бир сеҳргарга чиқарганлар. Бир гал: «Унга (Муҳаммадга Қуръонни) бирор одам ўргатмоқда»,(Наҳл сураси, 103-оят.) - деган бўлсалар, бошқа гал: «Бу фақат бир уйдирмадир»,(Сод сураси, 7-оят.) - деганлар. Демак, кофирлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни биз юқорида зикр қилиб ўтганларнинг барчасига нисбат берганлар. Улар бу ишни у зот алайҳиссаломнинг ишлари ҳақида баҳс олиб борганлари учун эмас, балки аҳмоқлик ва саркашлик юзасидан қилганлар. Кўрмаяпсизми, улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни бир сафар жиннига чиқарган бўлсалар, бошқасида сеҳргарга чиқарганлар. Ҳолбуки, бу икки иш бир-бирига тескаридир. Чунки сеҳргар бу - илмнинг юқори чўққисига чиққан киши бўлса, жиннилик бу - нодонликнинг энг сўнгги нуқтасидир. Агар кофирлар бу гапларни (Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳолатлари ҳақида) изланиш олиб бориш ва тадаббур юритиш ортидан айтган бўлганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишларини истамаган кишиларга ўзларининг нодонликлари намоён бўлиб қолмаслиги учун уларнинг гап-сўзлари ҳар хил чиқмаган бў-лар, аксинча, уларнинг барчалари битта сўз устида келишиб олиб, (одамларга Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган динни) чалкаштириб кўрсатишлари самара бериши ва натижада одамларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдан тўсишдек мурод-мақсадларига эришиш учун ўшанга қараб гапирган бўлар эдилар.
Уларнинг «Унга (Мууаммадга Қуръонни) бирор одам ўргатмоқда»(Наҳл сураси, 103-оят.) (Сод сураси, 7-оят.) ва «Бу фақат бир уйдирмадир»? деган даъволари ҳақидаги фикр ҳам худди шу сингаридир. Яъни уларнинг гап-сўзлари бир хил чиқмади. Чунки Қуръоннинг уйдирма ва бўҳтон экани у зот алайҳиссаломнинг мустақил равишда олим ва бошқаларнинг таълим беришидан беҳожат бир инсон эканликларини исботлайди. У зотнинг бошқа бировдан таълим олишга муҳтожликлари эса ожизликларини ва ўзларича уйдирма тўқишдан бехабар илмсиз эканликларини исботлайди. Демак, бу гап-сўзларнинг барчаси шунга далолат қиладики, кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни у зотда намоён бўлган белгиларга асосланиб жиннига чиқармаганлар. Бироқ ақлсизлик ва саркашлик қилиб, ўз хаёлларига келган ҳар қандай айб билан у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бўҳтон қилаверишган.
Агар улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратида кўрган пайтларида ҳушларидан кетиб йиқилганлари учунгина у зотни жиннига чиқарган бўлсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шундай бир нарсани (Қуръонни) олиб келган эдиларки, агар улар ана шу нарса ҳақида тафаккур юритганларида ўз соҳибларининг жинни эмаслигини албатта билиб олган бўлар эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган: «Мен сизларга факрт биргина нарсани - Аллоу учун жуфт ҳолда ва якка ҳолингизда туришга, сўнгра тафаккур ҳилингиз, деб насиҳат крлурман. Соҳибингиз (Муҳаммад)да ҳеч цандай жиннилик йўқдир».(Сабаъ сураси, 46-оят.)
Бунинг боиси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кофирларга инсонлар ва жинларнинг донишмандларини ҳам худди ўзи сингарисини олиб келишдан ожиз қолдирадиган бир ҳикматни олиб келган эдилар. Уларга аҳли китоблар унга ўхшаганини олиб келишдан ожиз қолган бир Китобни олиб келган эдилар. Бинобарин, улар Қуръон ҳақида тафаккур юритганларида, унинг мажнунлар қиладиган ишлар ва уларнинг илмларидан эмаслигини, аммо у Аллоҳнинг ҳузуридан келган бўлиб, у билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаб қўйганлигини албатта билиб олган бўлар эдилар.
Агар кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни (уларга қарши чиқиш билан) ўз жонларини хатарга қўйганлари сабабли жиннига чиқарган бўлсалар, Аллоҳга шукрки, у зотга макр қилишга ҳам, у зотни ўлдиришга ҳам муяссар бўлган эмаслар. Аксинча, Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни улардан ғолиб қилиб қўйди. У зот олиб келган динни барча динлардан устун қилиб қўйди. Шундай экан, уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни жиннига чиқаришга сабаб қилиб олган ўша қарашлари у зотнинг чиндан ҳам Расул эканликларининг нишонаси ва ҳақиқатан ҳам Набий эканликларининг аломатидир.

[23]. Дарҳақиқат, уни (Жаброилни баҳайбат суратда) аниқ уфқда кўрди.
Ҳасан шундай деган: «Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Раббисини қалблари билан кўрганлар. Яъни Унинг Азамати (буюклиги) ва ҳукмронлигини ҳеч бир жиҳатдан ўхшашсиз кўрганлар. Оятда бу кўриш «уфқ» билан хослаб зикр қилинди. Чунки баракотлар, фаришталар ва барча турдаги яхшиликлар уфқдан нозил бўлади. Бу ўриндаги «уфқ»дан мурод, барча маконлардир».
Ундан (Ҳасандан) бошқа муфассирлар бу оятни «Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилни кўрганлар», деб тафсир қилишган.(Бу гапни Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан Абдураззоқ, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир, Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 530-бет. Ибн Аббос, Икрима, Қатода, Шаъбий розияллоҳу анҳум ва бошқа муфассирларнинг ҳам гапи шудир.)
Айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: «Сизни асл суратингизда кўрай», - деб сўраганларида у: «Ер мени сиғдирмайди. Аммо Бомдод намозини ўқиб бўлганингизда осмоннинг уфқига қаранг. Ана ўша ерда мени кўрасиз»,(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган: «Албатта, Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи васаллам Жаброилни унинг асл кўринишида бор-йўғи икки марта кўрганлар, холос. Биринчиси - ундан ўзини кўрсатишни сўраганларида Жаброил ўзини у зотга кўрсатган ва бутун уфқни тўсиб қўйган. Иккинчиси - Жаброил алай-ҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни олиб Меърожга кўтарилганида (уни асл кўринишида кўрганлар)». Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 1-жилд, 407-бет. Шунингдек, «Ван-нажм» сураси, 7-оятининг тафсирига ҳам қаранг.) - деб жавоб қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом айтганидек иш тутгач, уни асл кўринишида кўрганлар. Сўнг у камон ўқи етадиган ёки ундан ҳам яқинроқ масофада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин келган. Оятда уфқ зикр қилинганининг боиси шуки, узокда турган нарсани Ернинг бошқа томонларидан кўришнинг имкони йўқдир. Шунинг учун ҳам бу оятда уфқ алоҳида тилга олинган. Зеро, узоқда турган нарсани худди шу тарзда кўриш мумкин бўлади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

[24]. У (Муҳаммад) ғайбга (ваҳийга) бахил ҳам эмасдир.
Бир қироатда бу оятдаги [донийн] калимасини [зо] ҳарфи билан ([зонийн]) ўқилган. Абу Убайда шундай деган: [зонийн] деб ўқиш тўғрирокдир. Чунки [зонийн] айбдор, шубҳали, ишончсиз дегани бўлса, [донийн] бахил одам деганидир.(Қаранг: Абу Убайда. «Мажозул-Қуръон». 2-жилд, 292-бет.) Ҳеч ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни бахилликда айблаган эмаски, бу оят орқали у зотнинг бахил эканликлари инкор қилинаётган бўлса. Улар: «Унга (Муҳаммадга Қуръонни) бирор инсон ўргатмоқда»,(Наҳл сураси, 103-оят.) у Аллоҳнинг ҳузуридан келган эмас, деб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ғайб - Қуръон борасида айблар эдилар. Шунингдек, улар: «Бу (Қуръон) фақат (Муҳаммад) ўзи тўқиб олган бир уйдирмадир»,(Фурқон сураси, 4-оят.) - дер эдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни улар айтаётган сифатлардан поклаб «у (Муҳаммад) ғайбга (ваҳийга) ёлғон тўқиш билан айбланган ҳам эмасдир», деди.
Ушбу сўзни [дод] билан ўқиганлар учун бу сўз бир нечта маъноларни ифодалайди. Уларнинг бири Абу Бакр Асам айтганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотдан бошқа уламолар сингари Аллоҳ таоло ўзига ўргатган илмдан бирор нарсани саҳобаларининг ҳеч биридан қизғонган (бахиллик қилган) эмаслар. Зеро, уламолар ўз олдиларига келиб-кетиб юрган кишига - бир кун келиб, унга керак бўлмай қолмаслик учун - ўзларидаги илмнинг ҳаммасини ҳам ўргатишни истамайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, ўзларига билдирилган барча илмларни саҳобаларига ўргатишни истар, улардан ҳар бирига ўзларининг тоқатларига қараб таълим берар, илмни қизғониб, бахиллик қилиш билан уларга таълим беришдан бош тортмас эдилар.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари орасида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан баъзи бирларини танлаб олиб, улардан бошқаларга маълум бўлмаган нарсаларни уларга таълим берганлар», дея даъво қиладиган кишилар пайдо бўлишини билганлиги боис у зотни (бахилликдан) йироқ деб сифатлаётган бўлиши ҳам мумкин. Кишининг ўзидаги илмни баъзилар қолиб, баъзиларга таълим бериши бу дунёда бахиллик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг «У (Муҳаммад) ғайбга (ваҳийга) бахил ҳам эмасдир», деган сўзида бундай даъво қилувчиларни ёлғончига чиқариш бордек гўё. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ойни куриб рўза тутинглар ва ойни кўриб огизни очинглар»,(Имом Бухорий. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ». Рўза китоби, 11-бет. Имом Муслим. «Ас-саҳиҳ». Рўзалар китоби, 4-бет.) деган ҳадисларига ўхшайди. Гўёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари ичида Рамазон ойи бошланишидан олдин рўза тутишни бошлайдиган кишилар бўлишини билганлари учун ҳам шу гапни айтгандек. Демак, у зот алайҳиссалом ҳакни топгани учун эмас, балки хато ёки жоҳиллик юзасидан Рамазон ойи келмай туриб, рўза тутадиган кишиларнинг ишлари хато эканини билдириб қўйиш учун шу гапни айтганлар. Биз тепада айтиб ўтган масала борасидаги ҳукм ҳам ана шу асосдадир.
Сўнгра муфассирлар бу оятдаги [ал-ғойб] сўзини Қуръон деб таъвил қилдилар.(Бу гапни Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан Саид ибн Мансур, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир, Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 531-бет. Қатода ва Зарр ибн Ҳубайшнинг ҳам сўзи шудир.) [ал-ғойб] бизнинг наздимизда Қуръондир. Ундан ташқари, Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни хабардор қилган бошқа нарсалар ҳам.
Учинчиси, оятдаги [ад-донну] калимасининг маъноси Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни у билан икром қилган шафоат бўлиши ҳам мумкин. У ҳолда (бу оятнинг маъноси) «У шафоат қилишда ўз умматларининг баъ-зилари қолиб, баъзиларини ажратиб олмайди. Балки уларнинг ҳаммаларини шафоат қилади», дегани бўлади. Бинобарин, бунда у зотга эргашишга ва у зотга итоат қилиш учун бўйин эгишга тарғиб мавжуддир.
Бу оятга яна бир маъно бериш мумкин. У ҳам бўлса, «У Аллоҳ таоло ўзига ато этган неъматларнинг шукрини адо этишда бахил эмасдир», деган маъно. Чунки у зотнинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир. Аксинча, у зот ўзларига берилган неъматларнинг шукрини қилишда шу даражада жидду жаҳд қилганларки, қиёмда кўп турганларидан оёқлари шишиб кетганлиги, ҳатто у кишига: «Ахир Аллоҳ Сизнинг аввалги ва охирги гунохдарингизни кечирган эмасми?» дейилганида: «Шукр қилгувчи банда бўлмайми?!»(Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 4-жилд, 255-бет, 6-жилд, 115-бет. Имом Бухорий, «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Тафсир китоби, 2-жилд, 47-бет. Ибн Можа. «Сунан», 200-бет. Имом Термизий. «Сунан», Намоз китоби, 187-бет. Имом Насоий. «Сунан», 17-бет.)- деганликлари зикр қилинган.

[25]. У (Қуръон) қувилган (малъун) шайтоннинг сўзи эмасдир.
Бу оятни икки хил тушуниш мумкин. Биринчиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сизлар айтгандек, инсонлардан бўлган шайтон ҳам эмас, мажнун ҳам. Аксинча, у зот саховатли Расул (Аллоҳнинг элчиси)дир.
Иккинчиси, (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) сизларга келтирган Қуръони Каримни коҳинлар ва сеҳргарлар уларнинг сўзларидан ол(иб гапир)ганлари каби шайтонлардан ҳам, улар тарафидан бўлганлардан ҳам олиб ўрганган эмас. Балки у (Қуръон) Аллоҳ таоло ҳузуридан оламларга юборилган бир эслатма бўлиб, уни куч-қудрат соҳиби бўлган Руҳул-амийн - ўта ишончли Жаброил олиб тушган ва унга шайтонларнинг қўллари етмаски, уни ўзгартирсалар ва (бошқасига) алмаштирсалар.

[26]. Бас, сизлар (уни инкор этиб) қаёққа кетмоқдасиз?!
Яъни «Бас, у (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) сизларга Аллоҳга итоат қилишингиз ва эргашишингизни лозим қилиб қўядиган нарсани олиб келгани ҳолда, Унга итоат қилиш, эргашиш ва бўйсунишдан (юз ўгириб) қаёққа кетмоқдасиз?!»
Сўнгра бу оятнинг биз ҳозир айтиб ўтгандан бошқа бир нечта маънолари ҳам бор. Шулардан бири: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи олиб келган бу Қуръонни Аллоҳ таолонинг ҳузурида улуғ бир Элчидан қабул қилган. Шундай экан, сиз унга имон келтирмасангиз ва уни қабул қилмасангиз, демак, сизлар лаънатланган шайтоннинг сўзи томонга кетган бўласиз, холос».
«Бас, сизлар (уни инкор этиб) қаёққа кетмоқдасиз?!» оятини «Агар сизлар Аллоҳ таолога имон келтирмасангиз, қайта
тирилишни инкор қилсангиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга хабар берган нарсаларда у зотга ишонмасангиз, қачонки, у зот сизларни огоҳлантирган нарса (азоб) бошингизга тушган вақтда кимдан паноҳ сўрайсиз ва кимга илтижо қиласиз?!» деб ҳам тушуниш мумкин.
Бу ҳам Аллоҳ таолонинг: «(Кофирларга) айтинг: «Хабар берингизчи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бирга бўлган кишиларни ҳалок ҳилса ёки (ҳалок ҳилмай) бизларга шафҳат ҳилса (Узининг ихтиёридадир). Аммо кофирларни (сизларни) аламли азобдан кимҳимоя ҳилур?!»(Мулк сураси, 28-оят.) деган сўзига ўхшайди.
Ёки: «Агар сизлар Аллоҳ таолога имон келтирмасангиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга оят-мўъжизалар олиб келгани боис сизларнинг наздингизда унинг ростгўйлиги ўз исботини топиб бўлганига қарамай, у келтирган нарса (Қуръон)га эргашмасангиз, ана шундан кейин қайси томонга кетасизлар?!» Бу Аллоҳ таолонинг «Ундан (Қуръон инкоридан) кейин (яна) ҳайси гапга ишонар ҳам эдилар?»(Аъроф сураси, 185-оят. Мурсалаат сураси, 50-оят.)деган сўзига ўхшайди.

[27]. У (Қуръон), ҳақиқатан, бутун олам (халқи) учун эслатмадир.
Яъни у олам халқи учун панд-насиҳат ва эслатма бўлиб, ўз ҳолларида қилишлари лозим бўлган нарсаларни уларга эслатади. Олинадиган ва сақланиладиган нарсаларни ҳамда оқибатлари нима бўлишини уларга баён қилиб беради.
Ёки «бутун олам (халқи) учун эслатмадир» ояти «бутун олам халқи учун шарафдир. Қуръон туфайли уларнинг қадрлари юксалади ва улар ана шу Қуръон сабабли бошқалар улардан намуна олиб ортларидан эргашадиган пешволарга айланадилар. Одамлар улардан таълим олиш мақсадида уларнинг олдиларига қатнаб юрадилар», деган маънода бўлиши мумкин. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

[28]. Орангиздаги тўғри йўлда бўлишни хоҳлаган кишилар учун (албатта).
Бу оятнинг маъноси шуки, яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир, ушбу Қуръон бутун олам халқлари орасидан тўғри йўлда бўлишни истаган кишилар учун бир эслатмадир. Бинобарин, у аслида эслатмадир, мўъжизадир, ҳидоятдир. Аммо бу эслатмадан тўғри бўлишни истаган киши манфаат олади, ҳидоят талабида бўлган киши у сабабли ҳидоят топади. Аллоҳ таоло: «... тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир»,(Бақара сураси, 2-оят.) деган. Қуръон аслида ҳидоят манбаидир. Бироқ унинг ҳидояти билан тақводорлар ҳидоят топадилар. Тақводор бўлмаган киши учун Қуръон ноаниқ нарса ва (момоқалдироқнинг овози каби) қаттиқ овоздир. Аллоҳ таоло: «Сиз фақат Зикр (Қуръон)га эргашган кишиларнигина огоҳлантира олурсиз»,(Ёсин сураси, 11-оят.) деган. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга эргашганни ҳам, эргашмаганни ҳам огохдантирар эдилар. Бироқ бу оятнинг маъноси шуки, «Қуръон билан огоҳлантирадиган киши (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан унга (Қуръонга) эргашган кишиларгина манфаат олур».
Аллоҳ таоло яна шундай деган: «Албатта, бунда кўзли (доно) кишилар учун ибрат бордир».(Оли Имрон сураси, 13-оят. Нур сураси, 44-оят.) Қуръон оятлари аслида мўъжизадир. Бироқ унинг оятларидан ақл эгаларигина манфаат олади.
Шунингдек, «Орангиздаги тўғри йўлда бўлишни хоҳлаган кишилар учун (албатта)» оятини икки хил тушуниш мумкин:
Биринчиси, (тўғри йўлда бўлиш) истагини амалга ошириш маъносида. У ҳолда бу оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: «Ким Аллоҳ таолонинг амрида ёки ҳақ йўл устида тўғри бўлишни истаса, мана бу Зикр, яъни Қуръон уни ҳақ йўл ва Аллоҳнинг амри устида тўғри қилиб қўяди, уни ҳақ томонга бошлайди».
Иккинчиси, ишни амалга ошириш маъносида. У ҳолда бу оятнинг маъноси «Сизларнинг ораларингиздан ким ҳақ йўл ва Аллоҳнинг амри устида тўғри бўлса, бас, Қуръон унинг учун эслатмадир», бўлади.
Аслида хоҳиш ва истак ихтиёри ўзига бериб қўйилган ҳар бир банда амалга оширадиган ишнинг сифатидир. Агар ана шу айтилганидек бўлса, хоҳиш-истак амал билан бирга бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам банда бир амални бажарса, уни хоҳлаган бўлади. Бинобарин, унинг амални рўёбга чи-қариши ўз истагини рўёбга чиқариш бўлади. Шунинг учун ҳам бу оятни биз тепада айтиб ўтган маънода - яъни истак ва амалдан бирини иккинчисидан киноя қилиб тушуниш тўғри бўлади.

[29]. Сизлар фақат оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсиз.
Агар «Орангиздаги тўғри йўлда бўлишни хоҳлаган кишилар учун (албатта)»(Олдинги оят.) ояти хоҳиш ва истакни амалга ошириш маъносида бўлса, унинг маъноси: «Агар Аллоҳ хоҳламайдиган бўлса, Биз зикр қилиб ўтган нарсалар устида тўғри бўлишни хоҳламайсизлар», дегани бўлади.
Агар бу оят амални бажариш маъносида бўлса, уни «Сизлар Аллоҳ таолонинг хоҳиши билангина ҳидоят йўлида тўғри бўласизлар», деб таъвил қилиш мумкин.
Баъзи бир муфассирлар бу оятдаги: [ва маа ташаауна] сўзининг таъвилида шундай деганлар: «Сизлар бу Китобнинг нозил бўлишини хоҳлаган эмасдингиз. Бас, сизлар хоҳламасангиз ҳам, Аллоҳ таоло уни Ўзининг Пайғамбари (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилди».
Бизнинг наздимизда бу оятни бу маънода тушуниш мумкин эмас. Чунки одамларда ўзларига Пайғамбар юборилишини хоҳлаш ва (Аллоҳдан) сўраш бор бўлган. Бунинг далили: «(Макка кофирлари) агар уларга бирор огоҳлантирувчи (пайгамбар) келса, албатта, (унга эргашиб) ҳар ҳандай умматлардан ҳам ҳидоят топувчироқ бўлишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан ҳасам ичгандилар»(Фотир сураси, 42-оят.) оятидир. Бинобарин, улар ўзларига Пайғамбар юборилиши ва ўша Пайғамбарга Китоб нозил қилинишини олдинлари (Аллохдан) сўраб юрган эканликлари аниқ бўлди.
Аммо «Сизлар фақат оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсиз» оятининг (тўғри) таъвили биз тепада айтиб ўтганимиздир.
Сўнгра бу оят Аллоҳ таоло кимнинг тўғри йўлда бўлишини хоҳласа, ўша кишида тўғри йўлда бўлиш юзага келишига, мўътазилийлар айтганлари каби, У бирор кишининг тўғри йўлда бўлишини хоҳлаши, аммо у тўғри йўлда бўлмаслиги мумкин эмаслигига далолат қилмоқда. Чунки Аллоҳ таоло Узининг хоҳиши билан тўғри йўлда бўлган кишига тўғри йўлда бўлишни неъмат қилиб берганини миннат қилган. Борди-ю, Аллоҳ таоло тўғри йўлда бўлишларини хоҳлаган ҳар бир киши тўғри йўлда бўлмайдиган бўлса, Унинг миннат қилишида ҳеч бир маъно қолмасди. Чунки тўғри йўлда бўлиш ва бўлмаслик Аллоҳ таолода эмас, бандада содир бўладиган ишдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

082. Инфитор сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


[1]. Осмонлар ёрилганида,
Биз юқорида бу олдин берилган саволнинг жавобидир, деб айтиб ўтган эдик. Жавоб зикр қилинган вақтда савол очиқ баён этилмаган эди. Чунки [изаа](қачонки, вақтда, агарда.) калимаси [матаа](қачон? қайси вақтда?) калимасига жавобдир. Шундай экан, уларнинг саволлари жавобнинг охирида зикр қилинган нарса - яъни «(ҳар бир) жон (дунёда) қилиб ўтган ва қолдирган (барча) нарса-ларни (амалларини) билур!»(Шу суранинг 5-ояти.) ояти бўлиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўёки «Жон (дунёда) қилиб ўтган ва қолдирган (барча) нарсаларни (амалларини) качон билур?» деб сўралганларида, ана шу «Осмонлар ёрилганида...» ояти охиригача (4-оятигача) нозил бўлди.
Сўнгра бу ўринда Аллоҳ таоло «ёрилиш, дарз кетиш, узи-лиш» маъносидаги [ал-инфитор] калимасини, бошка ўринда - яъни    [ва футиҳатис самаау фа каанат абваабан](Яъни «Осмон ҳам очилиб, (фаришталар учун) дарвозаларга айланиб қолур». (Набаъ сураси, 19-оят).) оятида эса [ал-фатҳу] калимасини зикр қилди. Яна бир ўринда: [ва изас самаау фурижат](Яъни «Осмон (қобиғи) очилгач». (Мурсалот сураси, 9-оят)..) ва: [изас самааун шаққот](Яъни «Осмонлар ёрилганда». (Иншиқоқ сураси, 1-оят)..) деган.
Ана шулардан келиб чиқиб айрим муфассир олимлар: «Осмоннинг ёрилиши унинг эшиклари очилишидир», деганлар. Яна айримлари эса унинг ёрилишини ўзимизга таниш ҳолат, яъни нарсаларнинг ёрилишидек ёрилади, деб изохдаганлар.(Бу гапни Суддий розияллоҳу анҳудан Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 533-бет.) Бу ҳақиқатга яқинрокдир. Чунки (биз шарҳлаётган) ушбу оят қўрқитиб қўйиш, даҳшатга солиш мақомида келган. Осмон эшикларининг очилишида эса, ҳеч қандай қўрқитиш йўқ. Қўрқитиш унинг ўз-ўзидан ёрилиб кетишидадир, холос. Қолаверса, берилган савол амаллар билан қачон рўбарў бўлиш ва жонлар уларни қачон билиши ҳақидадир. Бундан келиб чиқадики, савол қиёмат қачонлиги ҳақида берилган.
Осмонларнинг ёрилиши, юлдузларнинг ҳар томонга сочилиб кетиши, денгизлар қўшилиб, тўсиқларнинг очилиб кетиши, тоғларнинг ўз жойларидан жилдирилиши ва Ернинг теп-текис қилиб қўйилишининг зикр қилинишида қиёматда содир бўладиган ҳолатлар ва аломатларнинг васфи бор бўлиб, уларда қиёмат воқе бўладиган вақтга ҳеч бир ишора йўқдир. Чунки қиёмат воқе бўлишининг аниқ вақтидан воқиф бўлишда қўрқи-тиш ҳам, даҳшатга солиб қўйиш ҳам мавжуд эмас. Қиёматнинг белгиларини зикр қилишда эса қўрқитиш бор ва у ўша кундаги энг қаттиқ ва кучли қўрқув бўлиб, кучли ва саботли нарсалар, яъни тоғлар, осмонлар ва Ер ҳам ўша куни ўз-ўзича туролмай қолади. Балки қиёматнинг таъсири уларга ҳам ўз кучини кўрсатганидан тоғлар титилган юнг каби бўлиб қолиб, тўзиб кетув-чи қум тепаларига айланиб қолади. Осмон ёрилади. Ер эса теп-текис бўлиб қолади. Шундай экан, заиф ва ҳақир бўлган инсон у кунга қандай бардош бера олсин?! Уз Раббиларига итоаткор бўлгани ҳолда осмонлар, ерлар ва тоғлар у куннинг қўрқинчи ва даҳшатлари олдида бардош бера олмасдан, узилиб кетар экан, ожиз ва кучсиз одам боласи ўз Раббига қилган кўп итоатсизлиги ва ифлос амаллари билан уларга қандай бардош қилсин?! Демак, Аллоҳ таоло бандалар қиёмат кунидан қўрқиб, ваҳимага тушиб, у кун учун ҳозирлик кўрсинлар, деган мақсадда уларга бу ҳолатларни эслатиб қўймоқда. Уша кунда содир бўладиган ҳолатлар ана шу мақсадда - яна ҳам Аллоҳ билувчироқ - зикр қилинди-ю, унинг воқе бўлиш вақти баён қилинмади.
Шунинг учун ҳам инсон умрининг ниҳояси очиқ-ойдин айтиб қўйилмаган. Бундан мақсад, у ҳар доим ўзига тўсатдан ўлим келишидан қўрқиб, ваҳимага тушиб яшаши ва оқибатда унинг учун енг шимариб, ўз ҳозирлигини кўришидир. Агар унга қачон ўлиши аниқ айтиб қўйилганида, шунга суянган ҳолда у бехавотир яшар, ўша вақт яқин келгунига қадар ҳозирлик кўришни тарк қилар, умри поёнига етадиган вақт яқин келганида эса, ўлими учун тайёргарлик кўрган бўлар эди.
Сўнгра Аллоҳ таоло қиёматда содир бўладиган ҳолатларни кўп ўринларда зикр қилиб ўтган ва Қуръонда бу нарсани кетма-кетликда маънодош сўзлар билан амалга оширган. Бу ишда иккита маъно бор бўлиши мумкин.
Биринчиси, қалблар вақти-вақти билан ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам баъзи қалблар бир воқеадан илк мартадаёқ юм-шамайди. Бунинг учун унга ўша воқеани вақти-вақти билан такрор-такрор айтиб, эслатиб туриш лозим бўлади. Ана шундан сўнг у эрийди. Бинобарин, қайта тирилиш ва қиёматнинг қайта-қайта зикр қилинишида огоҳлантиришни маромига етказиб кўйиш бор. Қиёмат куни ўзини оқловчиларнинг баҳоналарини узил-кесил рад қилиш бор.
Иккинчиси, одамлар ҳали исломга янги кирган ва ислом уларнинг қалбларидан эндигина жой олган эди. Шунинг учун ҳам уларга панду насиҳатни такрорлаб туришда уларнинг ақлларини (куфрга қарши) эмлаш, Аллоҳ таоло: «Оятлари уларга тиловат қилинганида - имонлари зиёда бўладиган»,(Анфол сураси, 2-оят.) деб айтганидек, дилларини Аллоҳ таоло уларга инъом этган имонга ва оламлар Парвардигорининг Расулига ёрдам беришга мойил қилиш бор.

[2]. юлдузлар (ҳар томонга) сочилганида,
Юлдузлар халойиқларнинг манфаатлари учун яратилган бўлиб, улардан манфаат оладиганларга юлдузларнинг кераги бўлмай қолгани ва уларнинг боқий қолишларида ҳеч бир маъно қолмагани учун ҳам улар ҳар томонга сочилиб кетиши мумкин. Ёки юлдузлар осмон учун зийнат қилиб яратилган бўлиб, у ёрилиб кетганидан сўнг ҳеч бир зийнатга эҳтиёж қолмагани учун ҳам улар ҳар томонга сочилиб кетиши мумкин.

[3]. денгизлар қўшилиб тўсиқлар очилганида,
Баъзилар бундай деган: «Яъни денгизларнинг суви битта уммон қилиб қўшиб қўйилади. Сўнг унда сувлар тўпланиб қолган ўша уммон қуриб қолади. Бу ҳолат Ер у сувларни шимиб олгани учун содир бўлади ёки (айрим ривоятларда) Ер унинг устида қарор топгани айтилган ўша балиқнинг ёхуд ҳўкизнинг қорнига солиб қўйилади. Сўнгра Аллоҳ таоло ернинг ҳамма жойини унда ҳеч бир эгрилик ва чуқурлик қолмайдиган даражада теп-текис қилиб қўяди. Денгизлар (ўрни) Аллоҳ таоло истаган нарса билан - ёки тоғлар ёки бошқалар билан зичлаб тўлдирилади».
Яна айрим муфассирлар: «Аксинча, барча денгизларнинг суви битта жой ва битта денгизга жамланмасдан, ҳар бир денгизнинг суви ўз ўрнига сингиб кетади», деганлар.
Яна айрим муфассирлар эса: «Аксинча, уларнинг сувлари бир-бирлари билан бирикиб кетиб, у билан ер аҳлига азоб бе-риладиган бир оловга айланади. Аллоҳ таолонинг «Денгизлар куйдирилганида»(Таквир сураси, 6-оят.) ва: «ва тўлцинланган денгиз биланки»,(Тур сураси, 52-оят.) деган сўзлари ҳам худди шу маънодадир», деганлар. Уларнинг қайси бири бўлишини Аллоҳнинг ўзи билгувчирокдир.

[4]. қабрлар ағдарилганида (яъни қиёмат қойим бўлганида)
Яъни қабр ичидагилар тирилтирилганида, қабрлар ўз ичларида бўлганларни улоқтириб ташлаганида.

[5]. (ҳар бир) жон (дунёда) қилиб ўтган ва қолдирган (барча) нарсаларни (амалларини) билур!
Яъни ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган дастлабки амалдан бошлаб энг охирги қилган амалига қадарини билади. Қилган ишларидан ҳеч бири унга махфий қолмайди.
Муфассирлар орасида: «(Ҳар бир жон ўзи) олдинга сурган яхши ва кейинга қолдирган ёмон амалини ўша куни тезда би-либ олажак», - деб таъвил қилганлари ҳам бор.(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 557-бет. Икрима, Қатода ва Ибн Мунзир ҳам шу гапни айтган.)
Яна айрим муфассирлар шундай деб маъно берганлар: «(Ҳар бир) жон ўзи қилиб ўтган амалини, яъни ўзи нима амал қилганини ва қолдирган нарсасини, яъни ўзидан кейин қолдириб кетган ва ундан кейингилар ҳам унга амал қилган йўлини билади».(Бу гапни Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан Ибн Муборак «Зуҳд» китобида, Абд ибн Ҳумайд ва Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 533-534 бетлар. Ибн Аббос ва Ато ҳам шундай гапни айтган.)
Муфассирлар зикр қилиб ўтган ушбу тафсирлар биз юқорида айтиб ўтган жумлалар - «ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган дастлабки амалдан бошлаб энг охирги қилган амалига қадарини билади» деган таъвилнинг умумий маъносига дохил бўлиб кетади.

[6]. Эй инсон! Карамли Парвардигорингга нисбатан (ибодат қилма деб) сени алдаб қўйган нарса нима?!
(Оятдаги:) [би Роббика] [ъан Роббика] маъносида бўлиши эҳтимоли бор. Бинобарин, бу оятнинг таъвили: «Карамли Парвардигорингга нисбатан сени қайси нарса алдаб қўйдики, Унга алданиб қолдинг?» - бўлади. Инсоннинг ўз Рабби борасида алданиб қолиши Унга тоат ибодат қилишдан юз ўгиришидир. Қуръони Каримда [ъан] ҳарфи ўрнида [ал-бааъу] ҳарфи ишлатиладиган ўринлар ҳам бор. Аллоҳ таоло: [ъайнан яшробу биҳаа ъибаадуллоҳи](«Аллоҳнинг бандалари (жаннатда) ичадиган (бу) чашмани (ўзлари хохдаган жойдан) чиқариб (оқизиб) олурлар». (Инсон сураси, 6-оят).) деган.
Унинг маъноси: «Аллоҳнинг бандалари у чашмадан ичадилар», - деган мазмундадир. Ундан оғиз билан ичадилар ёки чашма улар учун бир идишга айлантириб қўйилади, деган маънода эмасдир.
Сўнгра Аллоҳ таолога алданиб қолган кишининг жавоби: «Карамли Парвардигорингга нисбатан (ибодат қилма деб) сени алдаб қўйган нарса нима?!» - оятидадир. У ҳам бўлса шуки, Аллоҳнинг карами инсонни маъсият қилишга чорлади. Чунки У бандаси гуноҳ қилган вақтида уни азоб билан ушламади. Унинг бандани афв этиши ёки қилган гуноҳининг жазосини кейинга (охиратга) суриши уни Аллоҳ таолога алданиб қолишга ундади. Чунки у ҳозиргидек доим афв этиламан, деган хаёлга бориб, яна гуноҳга қўл ураверди. Агар банда гуноҳ қилган заҳотиёқ унга азоб тушганида гуноҳга яқин йўламаган ва унга қўл урмаган бўлар эди. Бинобарин, банданинг (бу саволга) жавоби қуйидагичадир: «Мени ғафлатда қолиш ва алданишга ундаган нарса - Сенинг караминг ёки менинг аҳмоқлигимдир». Зотан, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ана шу [я айюҳал инсаану маа ғоррока би Роббикал карим] оятини тиловат қилганларида: «Аҳмоқлик. Эй Раббим!»(Саид ибн Мансур, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мунзир раҳматуллоҳи алайҳим ривояти. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 534-бет.) дер эдилар.
Ёки «Карамли Парвардигорингга нисбатан (ибодат қилма деб) сени алдаб қўйган нарса нима?!» оятининг таъвили «(Мушриклар) бирор фаҳш иш крлсалар: «Ота-боболаримизни шу (одат) узра топганмиз, уни бизга Аллоҳ (Узи) буюрган», -дейдилар»(Аъроф сураси, 28-оят.) оятига асосан қуйидагича бўлиши мумкин: «Қайси нарса сени алдаб қўйдики, «Мени ота-боболаримга эргашишга Аллоҳ таолонинг Ўзи амр қилган, деб Унга қарши даъво қилдинг ёки фаҳш ишларга қўл урганингда «Менга бу ишни Аллоҳ таолонинг Ўзи амр қилган», деб Унга қарши шоҳидлик бердинг?! Ахир сенга Элчи юборган эмасмидим?! Ахир сенга нимага буюрилганинг ва нимадан қайтарилганингни баён қилиб бериши учун китоблар нозил қилган эмасмидим?!»
Ривоятларда келишича, бу оят Калада ибн Усайд ҳақида нозил бўлган. Яъни у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни урган вақтида Аллоҳ таоло уни жазоламаган. Бу хабарни эшитган Ҳамзанинг ҳамияти қўзғаб, исломни қабул қилади. Шундан сўнг Калада яна бир марта Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни уришга қасд қилганида «Эй инсон! (сен Аллоҳнинг Расулига қўл узатган вақтингда У сени ҳалок қилмагани учун) Карамли Парвардигорингга нисбатан сени алдаб қўйган нарса нима?!» ояти нозил бўлади. Аммо бу оят Калада ҳақида бўлган тақдирда ҳам бу хитобнинг маъноси барча одамлар учун бирдек дахлдордир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

[7]. У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўш (қоматингни) рост қилиб қўйган Зот-ку!
Аллоҳ таоло бу гапни айтиш билан инсон шукр қилиши учун унга берган неъматларини танитмоқда. Шунингдек, бандалар Аллоҳдан қўрқсинлар ва Унга қарши чиқишдан эҳтиёт бўлсинлар учун Узининг қуввати ва мутлақ ҳукмронлигини зикр қиляпти. Зеро, У башариятнинг ақли етмайдиган ва ҳукми ўтмайдиган ўша учта зулматнинг(Муаллиф бу гапи билан ушбу оятга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «У сизларни оналарингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-секин яратур». (Зумар сураси, 6-оят).) ичида инсонни яратишга қодирдир.
Яна инсонлар ўзларининг бекордан-бекорга яратилмаганликларини билсинлар учун Узининг ҳикмати ва илмини ҳам зикр қиляпти. Чунки ҳикмати ва илми халойиқлар билмайдиган жиҳатдан инсонни ўша учта зулматнинг ичида яратишига қодир Зот уни бекордан-бекорга яратган бўлиши мумкин эмас. Аксинча, У инсонларни баъзи ишларга буюриш, баъзи ишлардан қайтариш, уларга пайғамбарлар юбориш ва у пайғамбарларга китоблар нозил қилиш учун яратди. Шундай экан, улар ана шу айтилганларга эргашишлари лозим бўлади. Агар улардан юз ўгирадиган ва уларга эргашишни тарк қиладиган бўлсалар, Аллоҳ уларни иқобга олади.
Инсон аъзоларининг мутаносиб қилиб тикланиш жиҳатлари ҳақида «У яратган ва мутаносиб қилган Зотдир»(Аъло сураси, 2-оят.) оятининг таъвилида У инсонни ҳикмат тақозосидан келиб чиқиб ёки инсоннинг манфаатларига ярайдиган қилиб ёхуд Яратувчини танишга далолат қиладиган жиҳат билан ёки унга икки қўл, икки оёқ, қулоқ ва кўзни яратиш билан мутаносиб қилиб яратганини зикр қилиб ўтамиз.
Оятдаги [фаъадалака] калимаси - «Сени мутаносиб қилиб қўйди» маъносидадир. Мутаносиб қилиб яратиш жиҳати шундаки, Аллоҳ таоло инсоннинг икки қўлини баробар қилиб яратди. Бирини узун, бошқасини калта қилиб яратмади. Шунингдек, унинг икки оёғини ҳам худди шундай мутаносиб қилиб яратди.
[фаъадалака] лафзи ташдидсиз ва [фа ъадда-лака] деб ташдид билан қироат қилинган.
Абу Убайд: «Ташдидсиз [фаъадалака]нинг маъноси «сени эгиб қўйди», деганидир. Аммо бунинг ташдидсиз зикр қилинишида кўп ҳам ҳикмат йўқ. Мен уни ташдид билан ўқишни ихтиёр қиламан», деган.
Гап Абу Убайд айтганидек (яъни унинг ташдидсиз зикр қили-нишида ҳам ҳикмат йўқ) эмас. Аксинча, унинг (ташдидсиз) зикр қилинишида ундан бошқаси (ташдид билан)да зикр қилинган ажойиботлар бордир. Зеро, [ъадалака] калимаси «сени бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўзгартирди» маъносидадир. Унинг (ҳолатини) ўзгартиришнинг маъноси, яна ҳам Аллоҳ билувчироқ, инсон аслида, отанинг пуштикамаридаги ҳақир сув эди. Бас, Аллоҳ ўша сувни онанинг бачадонига ўтказди. Сўнгра уни нутфага, сўнг алақа (лахта қон)га, сўнг музғо (бир тишлам эт)га, сўнгра барча аъзолари мутаносиб бўлган бир яралмиш этиб, вужудга келтиргунича (унинг ҳолатини) ўзгартириб турди.
Ёки инсонни соғлик-саломатлик ҳолатидан хасталик ҳолатига, хасталик ҳолатидан тузалиш ҳолатига ўзгартириб турди, деган маънода бўлиши ҳам мумкин. У ҳолда Аллоҳ таолонинг буни зикр қилишида аввалги оятда бўлгани каби Ўз неъматини, қудрати ва ҳикматини танитиб қўйиш бор бўлади. Бинобарин, бу оятда энг катта фойдалар мавжуд.

[8]. У сени Ўзи қайси суратни хоҳлаган бўлса (ўша суратда) таркиб топтирди-ку!
Баъзи муфассирлар бу ердаги [ма] ҳарфини (ўзидан кейинги жумлани олдингиси билан боғлайдиган) ортиқча боғловчи деб ҳисоблаганлар. Унинг маъноси: «У қайси суратни хоҳлаган бўлса, сени ўша суратда таркиб топтирди-ку!» дегани бўлади.
Баъзи муфассирлар бу ердаги [ма] ҳарфини [алла-зий] (қайсики) маъносида деб ҳисоблаганлар.
Сўнгра Аллоҳ таолонинг    [шааъа роккабака] деган сўзи (таркиб топтиришдан) олдинги вақтларнинг ифодаси бўлиши эҳтимоли бор. У ҳам бўлса шуки, Аллоҳ таоло сени ҳайвонлар ва бошқа нарсаларнинг суратида эмас, балки ҳозирги суратингда таркиб топтиришни хоҳлади. У ҳолда Аллоҳ таолонинг буни зикр қилишида унинг шукрини қилсинлар деган мақсадда Ўзининг неъматлари ва атоларини эслатиб қўйиш бор. Эслатиб қўйишнинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло инсонни у рози бўладиган бир суратда яратдики, бу суратдан бошқа жавҳарлар кўринишида бўлишни орзу ҳам қилмайди. Аллоҳ таоло инсонни яхшиликлар ва ёмонликларни, донишмандлик ва жоҳилликни биладиган, фойда билан зарарни фарқлай оладиган бир суратда яратди. У инсонни шундай бир суратда яратдики, Ўзи «Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва Ердаги нарсаларни беминнат хизматкор цилиб кўйди»(Луқмон сураси, 20-оят.) ва«Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам крлиб ҳўйдик ва уларни курукригу денгизда (уловла) кўтардик»(Исро сураси, 70-оят.) деб айтганидек, осмонлар ва ерларни ҳамда ҳайвонларни унинг беминнат хизматкори қилиб қўйди. Уни бошқаларнинг хизматида қилиб қўймади. Демак, бу оятда бандалар Аллоҳга шукр қилсинлар ва Унга ҳамд айтсинлар деган мақсадда уларга Уз неъматларини эслатиб қўйиш борлиги ўз тасдиғини топди.
(Аллоҳ таолонинг [шааъа роккабака] деган сўзи) инсонни ҳозирги ҳолатида ҳам унинг ўзи жирканч деб ҳисоблайдиган суратлар ичидан Узи хоҳлаган бир суратда таркиб топтириш ва гунохдарга қўл урган жойида уни маймун ёки чўчқага айлантириб қўйиш ҳақида айтилган янги гап бўлиши ҳам мумкин. Бинобарин, Аллоҳ таолонинг бу оятни зикр қилишида Ўзининг куч-қудратини эслатиб қўйиш бор бўлади. Токи одамлар Аллоҳ таолонинг кузатиб турганини ҳис этсинлар ва Ундан қўрқиб, Унга осийлик қилишни тарк қилсинлар ҳамда Унга итоат қилишга шошилсинлар.

[9]. Йўқ! Балки сизлар жазо (куни)ни ёлғон дерсизлар.
Агар сиз бу оятдаги: [каллаа] калимасини танбеҳ бериш ва тийиб туриш маъносига йўядиган бўлсангиз, бу жумла ўзи-дан олдинги оятга ҳам, ўзидан кейинги оятга ҳам атф қилиниши (боғланиши) мумкин бўлади.
Шунингдек, уни [ҳаққон] маъносидаги қасамга йўйиб маъно берсангиз ҳам, юқоридаги ҳар икки ишга атф қилиш албатта тўғри бўлади.
Мазкур оятдаги: [бид-дийн] сўзидан ҳақ дин - ислом дини ирода қилинган бўлиши эҳтимоли бор. Аслида «дин» калимаси мутлақ (ҳеч қандай қайдларсиз) ишлатилганда ундан ҳақ дин, яъни ислом дини ирода қилинган бўлади.
Шунингдек, мутлақ ҳолда ишлатилган «Китоб» калимаси ҳам Аллоҳ таолонинг Китобидир.
Мазкур оятдаги:    [бид-дийн] сўзидан қайта тирилиш
ва жазо куни ирода қилинган бўлиши ҳам жоиздир. (Қайта тирилиш ва жазо куни) биз юқорида айтиб ўтганимиздек, инсонлар ўзлари қилган амалларига яраша жазо олишлари учун ҳам [явмуд-дийн] деб номланди. Бундаги ҳикмат шуки, яна Аллоҳ билувчироқ, инсонлар Аллоҳ таолонинг ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси эканини эътироф этганлар. Уларнинг қиёмат кунини ёлғонга чиқаришлари эса, Унинг ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси эмас, балки нодонларнинг энг нодони деган хулосага олиб келади. Чунки бу дунёнинг охири фонийлик ва ҳалокатга юз тутишдир. Шунинг учун ҳам улар қайта тирилишни ёлғонга чиқарар эканлар, ўзларини фақат ҳалок бўлиш ва фонийликка юз тутиш учунгина йўкдан бор қилинганларини даъво қилган бўлиб чиқадилар. Зеро, ким бир бинони бунёд этса-ю, уни бунёд этишдан мақсади фақат уни бузиш ва вайрон қилиш бўладиган бўлса, демак, у бекордан бекорга иш қилувчи нодон экан. Бинобарин, инсонлар ҳам қайта тирилишни ёлғонга чиқаришлари билан Яратувчи зотнинг Ҳакимлигини инкор қилиш, Уни нодонликка чиқаришгагина эришган бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло улар айтган нарсадан пок ва ниҳоят даражада юксакдир. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг «Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун дўзах-(азоби)дан вой бўлсин!»(Сод сураси, 27-оят.) - деган сўзи сингаридир. Ваҳоланки, уларнинг ҳеч бирлари Ер ва осмон беҳудага яратилган деган хулосага олиб келадиган қилиб қайта тирилиш ва жазо кунини инкор этмас эдилар. Ана шунга асосан уларнинг қайта тирилишни инкор қилишлари Аллоҳ таолонинг ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси экани ҳақидаги гапни йўққа чиқариб, биз зикр қилиб ўтганимиздек, Уни нодонга чиқаришга олиб келади. Аллоҳ булар тавсиф этаётган сифатлардан пок ва аълодир.

[10]. Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор.
Улар ўзларининг устиларидаги (барча сўзлари ва ишларини) ёдлаб турадиган фаришталар борлигини билмас эдилар. Чунки уларни инсонлар кўрмас, улар ҳақидаги билимни эса фақатгина (пайғамбарлар олиб келган) хабарлар орқали олиш мумкин эди. Булар эса ўша хабарларни қабул қилмас, уларга ишонмас эдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло уларга «сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор», деб хабар бермоқда. Чунки уларни (ана шу фаришталар ҳақида билмасликка) ундаган нарса бу масалада чуқур ўйламаганлари ва фикр юритмаганларидир. Бинобарин, бу сўзда Аллоҳнинг кофирларни мулзам қиладиган ҳужжати бор. Шу ҳужжатни билмасликлари уларнинг ўзларини оқлашларига сабаб бўла олмайди. Чунки уларни ўз устиларида турган ёдлаб борувчи фаришталарни билмасликка ундаган нарса ўзларига инсоф қилмаганларидир. Йўқса, улар ўзларига инсоф қилганларида эди, уларнинг ана шу инсоф қилишлари уларни ҳақиқатни англаб етишга, ўз зиммаларида лозим бўлган ишларни билиб олишга эриштирган бўлар эди.
Қолаверса, биз юқорида айтиб ўтдикки, киши ўзининг тепасида уни кузатиб, қилган ишлари ва айтган сўзларини ёдлаб борадиган бирор киши бор бўлса, бу ҳолат уни ўзини назорат қилишга етаклайди. Оқибатда эса жазоланишига сабаб бўладиган ишларга қўл уришдан ўзини тийиб туради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло биз улардан ҳаё қилишимиз, уларни ранжитадиган ишларни қилмаслигимиз учун устимизда айтган сўзларимиз ва қилган ишларимизни ёдда тутиб борадиган фаришталар борлигини эслатиб, бизга танбеҳ бермокда. Улар билан улуғ зотларга муомала қилган каби муомалада бўлишимиз учун Аллоҳ таоло уларни: «(Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир», - дея улуғлик билан васф қилмоқда. Улуғ зотларнинг ҳурматини жойига қўйишимиз, уларга қарши чиқмаслигимиз ҳамда уларни ранжитадиган ишларга яқин йўламаслигимиз уларга муомала қилиш турларидан ҳисобланади.

[11]. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир.
Бу оятда [кироман] сўзининг зикр қилинишида бошқа бир фойда ҳам бор. Яъни улар Аллоҳ таолонинг наздида улуг ёзувчи зотлардир. Аллоҳ таолонинг наздида улуғ бўлган зот - бу тақво эгасидир. Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг таҳводорингиздир»,(Ҳужурот сураси, 13-оят.) - деган. Бу ерда фаришталарнинг бирор нарсани қўшиб ёки камайтириб ёзмасликларига ишора бор. Жаброил алайҳиссаломни қувватли ва омонатдорлик билан васф қилишдаги фойдани зикр қилиб ўтганимиздек, улар инсонлар қилган амалларининг миқдорини ёзиб борадилар, холос.

[12]. (Улар) сиз қилаётган ишларни билурлар.
Бу оятни икки хил тушуниш мумкин:
Биринчиси, Аллоҳ таоло уларга билдириб қўйгани туфайли устимиздаги ёзувчи фаришталар биз қилаётган ишларни бажаришимиздан олдин биладилар. Аллоҳ таолонинг бу нарсани уларга билдириб қўйиши уларнинг елкаларидаги ҳужжат бўлади ва улар ёзадиган нарса эса бир имтиҳон бўлиб, фаришталар у билан имтиҳон қилинадилар. Чунки Аллоҳ таоло айрим фаришталарга амалларни ёзиб бориш вазифасини, яна айримларига эса ёмғир ёғдириш вазифасини топшириб қўйган ва ҳоказо.
Иккинчиси, улар сиз бир ишни қилаётган вақтингизда шу амалингизнинг яхши ёки ёмон тарафларини билурлар. Негаки, яхши амалнинг ўзига хос белгилари бўлиб, фаришталар улар орқали амал эгасининг яхши амал қилмоқчи эканини билиб оладилар. Шунингдек, ёмон амалнинг ҳам ўзига хос белгилари бўлиб, фаришталар улар орқали уни ҳам билурлар.
Аллоҳ таоло кўриб-билиб, кузатиб турганини ҳис қилиб яшашни тарк қилишда мусулмонларнинг ҳар хил баҳоналар билан ўзларини оқлашлари қиёмат кунини ёлғонга чиқарувчи кимсаларнинг ўзларини оқлашларидан камрокдир. Чунки мусулмонлар ўз елкаларида қилган амалларини ёдда тутиб, ёзиб борадиган фаришталар борлигини биладилар. Аммо шунга қарамасдан (ёмон амаллар) қиладилар, елкаларидаги фаришталарга улуғ зотларга муомала қилгандек муомала қилмайдилар. Ҳушёрлик ва мулоҳазалиликни тарк қиладилар. Кофирлар эса ўз елкаларида шундай фаришталар борлигини инкор этадилар. Ана шундай аҳволда бўлган кишининг бу каби ишларга эътиборсиз бўлишлари ақлга тўғри келмайдиган иш эмас.

[13]. Албатта, яхшилар (мўминлар) неъмат (жаннат)дадирлар.

[14]. Фожирлар (кофирлар) эса дўзахдадирлар.

Дарҳақиқат, яхши инсон - ўзидан сўралган нарсани сўрагув-чига берган кишидир. Ундан сўралган нарса эса Аллоҳ таоло: «Юзларингизни Машриқ ва Магриб томонларига буришингиз (ибодат цилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга... ва айнанўшалар тақводордирлар»(Бақара сураси, 177-оят.) оятида санаб ўтган ишлардир, деб айтиб ўтган эдик.(Бақара сураси 177-оятининг тафсирида айтиб ўтилган гапларга ишора қилинмокда.)
Ушбу оятда эса бизнинг: [ал-бирру] калимаси [ат-тақваа] калимасисиз зикр қилинса, тақводан ирода қилинган маънони тақозо қилади, деган гапимизга далолат бор. Чунки Аллоҳ таоло яхшилик бу - Аллоҳ таолога, охират кунига имон келтиришдир, деб хабар берган. Кейин эса ана шуларнинг ўртасини ўзида мужассам қилган кишини «тақводор» деб зикр қилган.
Мўътазилийлар ўзларининг гуноҳи кабира қилган киши дўзахда абадий қолади, деган қарашларига: «Фожирлар эса дў-захдадирлар. Улар унда жазо кунида куйгайлар. Ундан (дўзахдан) гойиб бўлувчи (қутулувчи) эмасдирлар»(Шу суранинг 14-17-оятлари.) оятларини далил-ҳужжат қилиб келтирадилар. Чунки гуноҳи кабира қилган одам фожирдир. Аллоҳ таоло: «Фожирлар эса дўзахдадирлар», - деб сифатлаб қўйган. Шундай экан, у дўзахдан ғойиб бўлмайди(яъни қутулмайди), дейдилар. Яна: «(Гуноҳи кабира қилган) ана шу фожир «балки Аллоҳга, охират кунига...» оятида санаб ўтилган шартларни бажармас экан, «Албатта, яхшилар (мўминлар жаннат) неъматлари ичрадирлар»(Мутоффифин сураси, 22-оят.) оятига дохил бўлмайди», деб даъво қиладилар.
Биздаги асл қоида шуки, ваъданинг муқобилида тилга олиб ўтилган ҳар қандай таҳдид (ваъид) қиёмат кунини инкор этув-чилар ҳақидадир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг «Йўқ! Албатта, фожирларнинг (кофирларнинг) номаи аъмоллари «Сижжин»да бўлур... У кунда инкор этувчилар уолига вой!»(Мутоффифин сураси, 7-10-оятлар.) оятларида («фожирлар»ни) баён қилаётиб, уларни «инкор этувчилар» деб зикр қилганидир.
Аллоҳ таоло яна шундай деган: «Юзларини ўт куйдиргач, улар у ерда бадбашара бўлиб қолувчидирлар. (Уларга): «Сизларга менинг оятларим тиловат қилинганида, сизлар уларни ёлгонга йўйган эмасмидингиз?!» (дейилганида)».(Муъминун сураси, 104-105-оятлар.) Шундай экан, гуноҳи кабира қилган киши дўзахда абадий қолади деб қатъий ҳукм қилиш жоиз бўлмайди. Аксинча, улар тўғрисида ҳукм чиқаришда сукут сақланади деб айтиш лозим бўлади.
Сўнгра Аллоҳ таоло дўзах аҳли учун қиёмат кунида ўзларига хос аломат-белгилар яратиб қўйганки, улар ўша белгилар орқали танилиб турадилар ва уларнинг дўзах ахдидан эканликлари очиқ-ойдин намоён бўлади. Аммо саодат аҳлларида бу белгилардан бирортасини ҳам яратиб қўймаган.
Уша белгилардан биринчиси, Аллоҳ таолонинг «Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни (циёматни) эсланг»,(Оли Имрон сураси, 106-оят.) - деган оятига биноан дўзах аҳлларининг юзлари қорайишидир. Иккинчи белгиси, номаи аъмолларининг чап ёки орқа томонларидан берилишидир. Жаннат аҳлининг номаи аъмоллари уларнинг ўнг тарафларидан берилади. Учинчи белгиси эса уларнинг амал тарозулари енгил келиши ва ҳақ эгалари (мўминлар)нинг тарозулари оғир келишидир. Демак, ана шулар бадбахтларнинг аломат-белгиларидир.
Аллоҳ таоло юзларнинг қорайишини зикр қилган ўринда унга (дўзах аҳлларининг қиёмат кунини) инкор қилишларини ҳам қўшиб зикр қилган. Бунинг далили ушбу оятдир: «юзи ҳорайганларга (ҳужжат исботи учун шундай дейилур): «Имон келтиргандан кейиняна куфрга ҳайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг энди!»(Оли Имрон сураси, 106-оят.)
Номаи аъмоллари чап ёки орқа томонларидан берилиши зикр қилинган ўринларда эса: «Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солингиз! Чунки у (дунёдалик пайтида) Улуг Аллоҳга имон келтирмас эди»,(Ал-Ҳаққо сураси, 32-33-оятлар.) - деган.
Бошқа оятда: «Аммо кимнинг номаи аъмоли орҳа томонидан берилса... ўзини ҳеч ҳачон (Парвардигор ҳузурига) ҳайтмасман деб ўйлар эди. Йўқ!»(Иншиқоқ сураси, 10-15-оятлар.) деган.
Аллоҳ таоло амал тарозуси енгил келадиганларни зикр қилар экан, шундай дейди: (Уларга): «Сизларга менинг оятларим тиловат ҳилинганида, сизлар уларни ёлгонга йўйган эмасмидингиз?!» (дейилганида)».(Муъминун сураси, 104-105-оятлар.)
Аллоҳ таоло бахтсиз инсонларнинг мана шу белгиларидан бирортасини зикр қилаётиб, қиёмат кунини ёлғонга чиқарувчилардан бошқасини зикр қилмади. Бинобарин, шу нарса ўз тасдиғини топдики, ҳеч бир қайдларсиз келган тахдид қиёмат кунини ёлғонга чиқарувчилар ҳақидадир, бошқалар ҳақида эмас. Шунинг учун ҳам иқобга олиниши лозим деб ҳисоблаш ва дўзахда абадий қолади, деб ҳукм қилишда гуноҳи кабира қилган мўмин-ларни қайта тирилишни инкор қилувчиларга шерик қилишимиз мумкин эмас. Аксинча, уларнинг ҳолатлари борасида сукут сақлаш, уларнинг ишларини кейинга қолдириш вожибдир.
Иккинчидан, Аллоҳ таоло (Қуръони Каримда) Ўзига имон келтириш зикр қилинган ўринларда мўминларнинг энг паст
даражаларини зикр қилади ва унинг эвазига жаннатни ваъда қилиб: «Аллоҳга ва Унинг пайгамбарларига имон келтирган зотлар - ана ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқларнинг ўзидирлар»,(Ҳадид сураси, 19-оят.) - дейди. Бошқа бир ўринда: «(Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган магфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг найгамбарларига имон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз!»(Ҳадид сураси, 21-оят.) - дейди. Яна бир оятда эса: «Аллоҳ ва пайгамбарларига имон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб кўймаган зотларга эса...»,(Нисо сураси, 152-оят.) - дейди. Биз ўқиб ўтган мазкур оятларда Аллоҳ таоло мўминларнинг энг паст даражаларини зикр қилмоқда. Булардан бошқа ўринларда эса мўминларнинг энг олий даражаларини зикр қилиб ўтади ва унинг эвазига жаннатни ваъда қилиб шундай дейди: «Фаҳат имон келтирган ва яхши амаллар ҳилган, бир-бирларига Ҳаҳ (йўли) ни тавсия этган...».(Аср сураси, 3-оят.) Яна: «... балки Аллоҳга ва охират кунига... ишонганларгина яхши кишилардир».(Бақара сураси, 177-оят.)
Шундай экан, Аллоҳ таоло буларнинг барчасини имоннинг шарти қилиб белгилаш йўли билан эмас, балки муболаға йўли билан зикр қилган бўлиши мумкиндир. Бинобарин, бошқа оятларда зикр қилиб ўтилганига кўра, имоннинг энг паст даражаси учун ҳам жаннат(га киритиш ҳақидаги) ваъда вожиб бўлади, деб ҳукм қилиш лозим бўлади.
(Жаннатга киришнинг) барча шартлари Аллоҳ ва Расулига имон келтириш зикр қилинган ўринларда мазмунан айтиб ўтилган бўлиши, сўзни қисқа қилиш юзасидан уларнинг айримлари зикр қилинган бўлиши ҳам мумкин. Хабарингиз бор, Аллоҳ таоло баъзи ўринларда куфрни зикр қилади ва унинг учун дўзах билан таҳдид қилади. Яна баъзи ўринларда эса куфрни бошқа бир сабаблар билан бирга зикр қилади ва унинг ортидан дўзах билан таҳдид қилиб шундай дейди: «Аллоҳнинг оятларини инкор крладиган, пайгамбарларни ноҳацўлдирадиган...».(Оли Имрон сураси, 21 -оят.) Бошқа бир ўринда шундай дейди: «Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўкргувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик».(Муддассир сураси, 43-44 оятлар.)
Сўнгра куфр билан бирга зикр қилинган гунохдарнинг барчаси (дўзахда абадий қолиш учун) шартга айланмади. Балки айнан куфрнинг ўзи билан чекланиб қолган кишилар ҳақида ҳам улар дўзахда абадий қоладилар, деб ҳукм қилиш вожиб бўлди. Шу билан ўз тасдиғини топдики, муболағани зикр қилишда уни шарт қилиб қўйишга ҳеч қандай далолат йўқдир. Аксинча, муболаға бўлмаса ҳам (дўзахда абадий қолиш ҳақидаги) таҳдид вожиб ҳисобланиши ҳам жоиздир. Худди ана шулар туфайли ҳам гуноҳи кабира қилганлар ҳақида улар дўзахда абадий қоладилар, деб ҳам, улар жаннатга киришлари вожиб ҳисобланади, деб ҳам қатъий ҳукм қилинмади. Балки уларнинг оқибатлари ҳақидаги ҳукм кейинга қолдирилди (яъни Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилинди).

[15]. Улар унда жазо кунида куйгайлар.

[16]. Ундан (дўзахдан) ғойиб бўлувчи (қутулувчи) эмасдирлар.
Баъзи муфассирлар: «Бу оятни дўзах ахдига ҳам, жаннат аҳлига ҳам буриб таъвил қилинади. Бинобарин, жаннат аҳли жаннатдан ғойиб бўлмайдилар. Дўзах ахди ҳам дўзахдан ғойиб бўлмайдилар (қутулмайдилар)», - деганлар.
Яна баъзилари эса: «Бу оят билан айнан дўзах аҳлининг дўзахдан қутулмасликлари ирода қилинган», - деганлар.
Баъзи одамлар дўзах аҳлининг дўзахда, жаннат аҳлининг жаннатда абадий қолишларини инкор этадилар ва шундай фикрларни илгари сурадилар: «Агар жаннат неъматлари ҳам битмас-туганмас, охират азоби ҳам сўнгсиз-ниҳоясиз бўладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг Аввал ва Охир деган сифатлари Ундан кўтарилади. Чунки жаннат ва дўзах боқий қолгани эътиборидан Аллоҳ таолонинг Ўзигина Охир бўлиб қолмайди. Ҳолбуки, Аллоҳ: «Аввал ҳам, охир ҳам... Унинг Узидир»,(Ҳадид сураси, 3-оят.) деган. Шундай бўлгач, Аллоҳ таолони Охир деб сифатлаш тўғри бўлиши учун ҳам жаннат ва дўзахнинг ниҳояси бўлиши лозим. Чунки жаннат ва дўзахни уларнинг ниҳояси бор, деб сифатланмайдиган бўлса, Аллоҳ таолонинг илми уларнинг ниҳоясини қамраб олмаган (яъни У бехабар) бўлиб чиқади. Натижада, уларнинг ниҳояси Аллоҳнинг илмидан ташқарида қолган бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло барча нарсаларни Ўз илми билан қамраб олгувчи, уларнинг ибтидоларини ҳам, ниҳояларини ҳам билгувчи Зотдир. Бинобарин, жаннат ва дўзахнинг ниҳояси бор, улар йўқ бўлиб кетади деб ҳукм қилиш лозим. Токи Аллоҳнинг илми бу иккисини ҳам қамраб олсин. Чунки жаннат аҳли бу мукофотга ўз амаллари сабабли, дўзах аҳли эса бу азобга ўз гуноҳлари сабабли сазовор бўлганлар. Шундай экан, улар қилган гуноҳларнинг ниҳояси ва жаннат аҳллари қилган яхшиликларнинг ҳам ниҳояси бор эканми, худди шу сингари улар оладиган жазонинг ҳам ниҳояси бўлиши лозим бўлади».
Биздаги асл қоида шуки, бирор мазҳабга эътиқод қилган ҳар бир киши ҳаёти давомида доимий тарзда ўша мазҳаб асосида ибодат қилиши учун унга эътиқод қилади. (Қачонлардир) уни тарк қилиш учун эмас. Қолаверса, (дўзахдаги) азоб куфрнинг жазоси қилиб белгиланган, савоб эса кишининг ҳалокатига сабаб бўладиган ишлардан сақланганлик учун мукофот қилиб белгиланган. Бунинг далили қуйидаги ояти карималардир: «Ва кофирлар учун тайёрлаб кўйилган дўзахдан қурқингиз!»(Оли Имрон сураси, 131-оят.) Яна: «Ва Парвардигорингиз томонидан бўлгувчи магфиратга ҳамда тацводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва ер баро-барида бўлган) жаннатга шошилингиз!»(Оли Имрон сураси, 133-оят.)
Жаннат ва дўзахдан ҳар бири ўз аҳлининг қилган эътиқодлари учун жазо экани, эътиқод доимийлик учун экани ўз тасдиғини топган экан, худди шу сингари унинг жазоси ҳам абадий ва доимий бўлади, завол топмайди ҳам, тугамайди ҳам.
Иккинчидан, неъмат берилган кишилар ўзларига берилган неъматларнинг завол топишини билсалар, ғам-ғуссага тушиб қоладилар. Улардан лаззатланиш ўрнига алам чекадилар. Берилган соф неъматлари булғанади. Агар ҳолат ана шунақа бўладиган бўлса, уларга берилган неъматлар тўкис бўлмай қолади. Дўзах аҳли дўзах азобидан халос бўлишларини эсга оладиган бўлсалар, ундан (шу эслашларидан) лаззат ҳиссини туядилар, тортаётган азоблари ҳам енгиллашади. Шундай экан, жаннат аҳлига берилган неъматлар ва дўзах аҳлига берилган азоблар тўкис бўлиши учун ҳам улар абадий қоладилар, деб ҳукм қилиш вожибдир.
Юқорида ўтган «Аллоҳ таолонинг «Охир» деган васфи Ундан кўтарилади», деб айтилган гапга жавоб шуки, Аллоҳ таоло авваллик ҳамда охирлик васфларига ўз зоти билан муносиб бўлган, бошқаси сабабидан эмас. Ундан бошқалар эса ўзидан бошқаси туфайли аввалга ва охирга айланади. Қолаверса, ҳамма нарсанинг аввали ва охири бор. Шундай бўлса-да, бу нарса ундаги авваллик ва охирликни йўққа чиқармайди.
«Агар улар (яъни жаннат аҳли жаннатда ва дўзах аҳли дўзахда) абадий қоладилар, деб ҳукм қилиш вожиб бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло барча нарсаларни ўз илми билан қамраб олиш васфи билан сифатланмай қолади», деган гапга биз шундай деймиз: «Ниҳояси йўқ нарса ҳақидаги илм - уни ниҳоясиз деб билишдир. Ниҳояси йўқ нарсани унинг ниҳояси бор деб билиш илмни эмас, илмсизликни келтириб чиқаради».
Юқоридаги гапнинг учинчи бўлагида айтилганларга жавоб юқорида айтиб ўтганимиз, яъни киши мазҳабга доимийлик юзасидан эътиқод қилади, шу сингари у эътиқоднинг жазоси ҳам абадийлашади, ниҳоясига етмайди, деган гапимиздир.

[17]. (Эй Муҳаммад!) Жазо куни нима эканини Сизга не ҳам англатур?!

[18]. Сўнгра (яна) жазо куни нима эканини Сизга не ҳам англатур?!

Бу оят ҳақида баъзи муфассирлар: «Албатта, Сиз (жазо куни нима эканини) билмас эдингиз. Бас, Сизга уни Аллоҳ таоло билдирди». «Билмайдиган нарсангизни Аллоҳ таоло Сизга билдириб қўйди», - деганлар.
Яна айримлари эса: «Аллоҳ таоло бу гапни ўша кунни улуғлаш ва ундан қўрқитиб қўйиш мақсадида такрорламоқда», - деганлар.(Бу гапни Қатода раҳматуллоҳи алайхдан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 573-бет. Қатода раҳ-матуллоҳи алайхдан яна Абд ибн Ҳумайд ва Ибн Мунзир ҳам ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 535-бет.)

[19]. У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жон учун бирор нарса қилишга (ёрдамга) эга бўлмас! У куни барча иш Аллоҳга (ҳавола қилинувчи) дир.
Агар бир киши: «Аллоҳ таоло қандай қилиб: «У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жон учун бирор нарса қилишга (ёрдамга) эга бўлмас!» - демоқда. Ҳолбуки, ўша кун - унда шафоатлар жорий бўладиган кун бўлгани боис пайғамбарлар кўплаб халойиқларни шафоат қиладилар ва уларнинг шафоатлари қабул қилинади. Агар шундай бўлса, бу дегани ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарсага эга бўлиш деганику?» дейдиган бўлса, (бу оятни тушунишда) мушкуллик пайдо бўлади. Аммо бу оятни уч хил кўринишда таъвил қилиш мумкин.
Биринчиси, ҳаётнинг оғир кунларида бир-бирларига ёрдамчи бўлишлари учун кофирлар ўзаро меҳр-оқибатли бўлганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жон учун бирор нарса қилишга (ёрдамга) эга бўлмас!» - демокда.
У яна шундай деган: «Сизлар фақат ҳаёти дунёдаги ўзаро ошна-огайнигарчилигингизни кўзлаб, Аллоҳни кўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали қиёмат кунида айримларингиз (яъни пешволарингиз) айримларингиздан (эргашувчилардан) тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. (У жойда) сизлар учун ёрдамчилар йўқдир».(Анкабут сураси, 25-оят.)
Иккинчиси, Аллоҳ таоло: «Улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон Зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур»,(Набаъ сураси, 38-оят.) - деб қўйганидек, қиёмат кунида ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарсага эга бўлмайди. Фақат унга изн берилганидан кейингина эга бўлади. Ҳолбуки, бу дунёда ҳеч кимдан изн сўрамай туриб ҳам шафоатчилик қилса бўлиши мумкин.
Учинчиси, бу оятнинг маъноси шундай бўлиши мумкин: ҳар бир жон ўзи бирор нарсага эга бўлмаслиги, фақат (Аллоҳ таоло тарафидан) эгалик қилиб қўйилганидан кейингина эга бўлиши унга ўша кунда аниқ ва равшан бўлади.
«У куни барча иш Аллоҳга (уавола қилинувчи)дир». Яъни қиёмат куни иш борасида Аллоҳ таолога қарши борилмайди, ишлар ҳамма вақт Аллоҳ таолонинг ҳукмида бўлади. Бироқ бу дунёда золимлар Унга қарши чиқадилар.
Еки «Укуни барчаиш Аллоҳга (хавола ҳилинувчи)дир», яъни ҳар кимга ўша кунги (қиёмат кунидаги) ва ўша кундан олдинги барча иш Аллоҳ таолога ҳавола қилиниши ўша куни ойдинла-шади. Мадад сўралгувчи Зот ёлгиз Аллоҳдир!

080. Абаса сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

[1]    . (Муҳаммад) юзини буриштирди ва юз ўгирди.

[2]    . Зеро, унинг ҳузурига кўзи ожиз одам келган эди.
Ҳасан зикр қилишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юз буриштиришлари ва юз ўгиришлари кўзи ожиз одамнинг у зот ҳузурларига келиши сабабидан бўлган, холос. Бу нарса оятнинг зоҳиридан ҳам маълум. Чунки ривоят қилинишича, (ўша пайтда) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида мушрикларнинг улуғлари бор бўлиб, у зот уларни исломга даъват қилиб, уларга панду насиҳат бериб турган бўлганлар. Шу пайт Ибн Умму Мактум савол сўраб, у зотнинг ҳузурларига келиб қолган. У зот эса ўша қавмнинг мавқеини инобатга олиб, исломга кириб қолармикинлар, деган умидда ундан юз ўгирганлар ва юзларини буриштирганлар.
Ҳасан (Басрий)дан бошқа муфассирлар айтадиларки, Ибн Умму Мактум Пайғамбар алайҳиссаломдан ўзини тўғри йўлга соладиган ва ҳидоятга бошлайдиган нарсалар ҳақида сўраганида у зот айтаётган сўзларини бўлиб қўйгани учун юзларини бу-риштириб, ундан юз ўгирганлар.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ана шу юз буриштиришлари шундай бир иш юзасидан бўлган эдики, агар буни тўплаб ер аҳлининг барча яхшиликлари билан солиштириладиган бўлса, уларнинг яхшиликлари-ю гўзал амалларидан бу оғир келган бўлар эди. Чунки юқорида зикр қилинганидек, у зот кофирларнинг бошлиқларига юзланиб, уларга ваъз-насиҳат қилаётган, мусулмон бўлишларини умид қилиб, исломга қизиқтираётган эдилар. Улар ўша қавмларнинг олий табақа вакиллари ва улуғларидан бўлганлари учун ҳам уларнинг исломни қабул қилишлари ўз қавмларидан кўплаб кишиларнинг мусулмон бўлиши умидини берар эди. Бинобарин, уларнинг мусулмон бўлишлари ўз қавмлари орасидан уларга эргашадиганларнинг исломни қабул қилишларига умид уйғотар эди. Натижада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг исломга киришлари орқали бошқалар барча яхшиликлари билан ҳам ета олмайдиган катта савоб ва улуғ мартабага муносиб бўлар эдилар. Ибн Умму Мактумнинг савол бериши ана шу катта савоб ва олийжаноб хислатларни қўлга киритишдаги мақсадга тўсқинлик қилди. Бундай ҳолатда юзни буриштириш мумкин бўлган ва инкор этилмайдиган енгил бир ишдир. Иккинчидан, кўзи ожиз кишига нисбатан юз буриш-тириш ва юз ўгириш унга кўринмайди. Кўрмагандан кейин бу ҳолни дағаллик деб ҳисобламайди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўз ҳузурларида турган қавмга юзланишлари ва улар билан чиройли муносабатда бўлишлари негизида Қурайш улуғларининг исломга киришларига бўлган умид ётар эди. Чунки у зот алайҳиссаломнинг уларга юзланишлари ва улар билан чиройли муносабатда бўлишлари уларга кўриниб турар эди. Улардан юз ўгириш эса ўша умидни пучга чиқарар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга нисбатан очиқ дағаллик қилган бўлар эдилар.
Унда дағаллик қилишдан сақланиш ва ҳалокатдан ҳидоятга ҳамда дин ва дунёнинг манфаати бор бўлган нарсага чақириш мавжуд бўлиб турган юзни унда дағалликдан сақланиш белги-лари бўлмаган юздан афзал деб билса, бундай киши етуклик ва ақл эгалари томонидан мақталгандир. Қолаверса, Набий алайҳиссаломнинг ўз ҳузурларида турган қавмга юзланишлари уларни исломга чақириш мақомида турганлари сабабидан бўлган экан, - ҳолбуки, биз исломга даъват қилиш йўлида молу жонимизга талафот етса ҳам, кофирларни исломга чақиришга буюрилганмиз, - ана шу даъватнинг унда мусулмонлардан бирига нисбатан юзни буриштиришдан бошқаси бўлмаган юздан осон қабул қилиш тўғрироқ ва муносиброқ бўлар эди.
Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (Қурайш улуғларини) бундай кўринишда (кўзи ожиз одамдан) устун қўйишлари у зотнинг шахсий ижтиҳод ва мустақил фикрларининг натижаси эди. Аллоҳ таоло тарафидан изн берилмаган ишларни қилганлари учун пайғамбар алайҳиссаломларга, агар ўша қилган ишлари халқни бошқаришдаги мақталган ишлардан бири бўлса ҳам, Аллоҳ таоло томонидан итоб келган. Масалан, Юнус алайҳиссалом (Аллоҳнинг изнисиз) ўз қавмини ташлаб кетгани учун итобга қолганлар.(Қаранг: Юнус сураси, 87-88-оятлар, Соффот сураси, 139-148-оятлар.) Агар худди шунга ўхшаб ер юзидаги бирор киши ўз қавмини ташлаб кетадиган бўлса, унинг эвазига мақтов ва олқишга сазовор бўлган бўларди. Чунки бу ташлаб кетиш учта ишнинг биридан холи эмас.
Биринчиси, Юнус алайҳиссаломнинг қавми кофир бўлиб, дин ишларида унга душман эди. Улардан қутулиш ва ўз динини саломат сақлаб қолиш мақсадида Юнус алайҳиссалом уларни ташлаб кетган эди. Агар ана шундай ишни пайғамбар алайҳис-саломлардан бўлмаган бирор киши қилганида эди, бу иш унинг энг афзал хислатларидан бири деб ҳисобланар эди.
Иккинчиси, Юнус алайҳиссалом ўз қавмини уларни қўрқитиб, чўчитиб қўйиш мақсадида ташлаб кетган эди. Чунки олдинги қавмларнинг пайғамбарлари қавмга азоб тушишини хоҳлаган пайтларида уларни тарк қилиб, чиқиб кетар эдилар. Юнус алайҳиссаломнинг бу ташлаб кетишида уларни қўркитиб қўйиш ва уларга таҳдид қилиш маъноси бўлган. Бу нарса уларни ўзлари унинг устида бўлиб турган залолатдан воз кечишга ва Аллоҳ таолога илтижо қилишга чақирар эди. Бир одамни унинг ҳидоят топиши ва залолатдан қайтишига сабаб бўладиган иш билан қўрқитадиган киши насиҳатни маромига етказган ва бу борада тўғри йўлни тутган ҳисобланади.
Учинчиси, Юнус алайҳиссалом «ўз қавмимга қарши бошқалардан ёрдам сўрасам ва улар менга ёрдам берсалар, улар-нинг ёрдамлари билан мен қавмимни исломга чақиришда яна ҳам қодирроқ ва яна ҳам кўпроқ имкониятга эга бўлсам», деган мақсад билан уларни ташлаб кетган.
Кейин ана шуларнинг барчасига қарамасдан Юнус алайҳис-салом итобга қолдилар. Аллоҳ таоло Ўз Китобида унинг қиссасини биз айтиб ўтган тарзда зикр қилиб қўйган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган итоб ҳам худди ана шу тарзда бўлган. У зотга энг афзал салавот ва энг мукаммал саломлар бўлсин!
Муфассирларнинг айримлари айтадиларки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Умму Мактумга қасддан юз буриштирмаган ва ундан атайлаб юз ўгирмаганлар. Аммо у Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларини бўлиб қўйгач ва бу иши билан ўша қавмнинг исломни қабул қилишларига бўлган умидни йўққа чиқариб қўйгач, унинг бу қилмиши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга оғир ботади ва бундан қаттиқ қайғуга тушадилар. Ана шу хафаликнинг аломати у зотнинг юзларида ҳам билинди. Ана шу юз буриштириш ва юз ўгириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан атайлаб содир бўлган эмас эди.
Бошқа бир фикрга кўра шундай дейилади. Албатта, Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига барча оламларга нисбатан меҳр-шафқат солиб қўйган. Ҳатто бу шафқат у зот алайҳиссаломнинг қалбларига Аллоҳнинг динидан ва Унга имон келтиришдан юз ўгирганларга нисбатан ҳасрат туйдириб қўядиган даражада бўлган. Ҳатто бу ҳақда (Қуръонда) шундай дейилган:
«(Эй Муҳаммад!) Эҳтимол, Сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилмоқчидирсиз».(Шуъаро сураси, 3-оят.)
Яна:
«Уларга (яъни мушрикларнинг қилмишлари сабабли) гамгин бўлманг! Уларнинг макр қилишларидан сиқилманг ҳам!».(Наҳл сураси, 127-оят.) (Фотир сураси, 8-оят.)
Яна:
«Бас, (Эй Муҳаммад!) Уларга ҳасратлар чекиб жонингиз (чиҳиб) кетмасин»
Бу оятнинг таъвили шуки, «Уларнинг тутган ўрни сизни жуда маҳзун қилиб қўймасин». Бинобарин, унда Пайғамбар алайҳиссаломни маҳзун бўлиш ва ҳасрат чекишдан ман қилиш эмас, ишни енгиллатиш бор. Шунингдек, Аллоҳ таоло:«Эй Пайгамбар! Нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сиз учун ҳалол қилган нарсани (асални) ҳаром қилиб олурсиз!»(Таҳрим сураси, 1-оят.) - деган. Унинг маъноси - яна ҳам Аллоҳ билувчироқ - Аллоҳ фойдаланишни сиз учун ҳалол қилиб қўйган нарсалардан хотинларингизнинг розилиги учун ўзингизни тийиб, жонингизни жуда қийнаб юборманг, маъносида бўлиб, бундан хотинларининг розилигини исташдан қайтарилмаганлар. Аксинча, қуйидаги оят билан ўз аёлларининг розилигини топишга чорланганлар: «Бууларнинг кўзлари кувони-ъиига, гамгин бўлмасликларига ва сиз уларга ато этган нарсага барчалари рози бўлишларига яцинроц (йўлўдир»).(Аҳзоб сураси, 51 -оят.)
Бинобарин, яна шундай дейишимиз мумкин - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша қавмнинг имондан юз ўгириши ўта оғир ва ёқимсиз иш бўлган. Ҳатто юзларининг ранги ўзгариб, унда буришиш намоён бўлган. Ана шунда Аллоҳ таолонинг «(Муҳаммад) юзини буриштирди ва юз ўгирди» ояти нозил бўлиб, у кишини ўраб олган қаттиқ хафалик у зотнинг юзларигача таъсир қилганини баён қилиб беради. Оятда у зотни айблаш ва қоралаш маъноси йўқ.
Сўнгра бу оятда бошқа бир қатор фойдалар ҳам бор. Шуларнинг бири ижтиҳод билан иш кўришнинг жоизлигидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай кўринишдаги ишларни ҳужжат асосида эмас, балки ижтиҳод асосида қилганлар. Агар юз буриштириш ва юз ўгиришга олдиндан изн берилган бўлганида эди, буюрилган ишни қилганлари учун у зот алайҳиссалом айбланмаган бўлар эдилар.
Агар: «Қандай қилиб ушбу итоб у зотни шунга ўхшаш ишни (юз буриштириш, юз ўгиришни) қилишдан қайтаришга ва ижтиҳод қилиш у зотга ҳаром бўлишига далолат қилмайди?» - дейиладиган бўлса, унга шундай жавоб берилади: «Бордию бу итоб (ижтиҳод билан иш қилишдан) тақиқ бўладиган бўлса, шундан кейин қайтиб ижтиҳод билан иш кўрмаган бўлар эдилар. Ҳолбуки, у зот алайҳиссаломнинг бундан кейин ҳам ижтиҳод билан иш қилганлари маълум. Бунинг далили қуйидаги оятлардир:
«Аллоҳ Сизни афв этди. (Лекин) ... негауларга (жангдан қолишга) рухсат бердингиз?».(«Аллоҳ Сизни афв этди. (Лекин) Сизга ростгўйлар аниқланиб, ёлғончиларни билмагунингизгача, нега уларга (жангдан қолишга) рухсат бердингиз?» (Тавба сураси, 43-оят.))
«Эй Пайгамбар! Нега Аллоҳ Сиз учун ҳалол ҳилган нарсани (асални) ҳаром ҳилиб олурсиз?!»
Бас, аниқ бўлдики, бу оятда (ижтиҳод билан иш қилишдан) қайтариш маъноси йўқдир.
Оятда кофир киши ўз қавми орасида ҳурмат қозонган ва шуҳрат топган киши бўлса ҳам, уни ҳурмат қилиш ва улуғлаш мўминлар зиммасига вожиб эмаслиги, аксинча, уни паст ҳисоблаш ва уларга беписандлик билан қараш кераклиги, мусулмон киши эса халқнинг назарида ҳақир ва эътиборсиз бўлса ҳам улуғланиши ва иззат-икромга лойиқ кўрилиши лозим, деган маънолар ифодаланган.
Оятда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг расул эканликлари белгиси ҳамда набийликларининг далолати бор. Шунингдек, бу Китобни (Қуръонни) ўз ичларидан тўқиб чиқармаганларига ҳам далил бор. Чунки одамлардан яширилиши керак бўлган бирор ишни қилган одам уни ўз ичида сақлайди, айбланмаслиги учун уни ўзгаларга фош қилмайди. Агар Пайғамбаримиз рисолатни етказишга буюрилмаган бўлганларида эди, уни ўз ичларида сақлашга қаттиқ ҳаракат қилган ва уни халойиққа ошкор қилмаган бўлар эдилар. Лекин у зот халққа етказишдан бошқа чораси бўлмаган бир Расул эдилар ва шунинг учун ҳам уни қандай буюрилган бўлсалар, худди шундай қилиб одамларга етказдилар.

[3]. (Эй Муҳаммад!) Сиз қаердан ҳам билурсиз, эҳтимол, у (сиздан фойдаланиб, ўз гуноҳларидан) покланар.
[лаъалла](Таҳрим сураси, 1-оят.) сўзи Аллоҳ таоло тарафидан айтилса вожиблик маъносида бўлади. [яззаккаа], яъни у ўзининг амали, нияти ва сўзи билан покланар. Ушбу оятда Қуръонда [ва маа юдрийка](Яъни «Сиз қаердан ҳам билурсиз?».) деб сўралган нарсаларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билмаганлар, деб даъво қилганларнинг сўзи ботил деб ҳукм чиқарилмокда. Бу гап Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳу ва бошқалардан(Яҳё ибн Салом шундай деган: «Менга етиб келишича, Қуръонда ^ў) [ва маа адрока] «Сизга не ҳам англатур?!» деб сўралган барча нарсаларни Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирган ва у зот уни билганлар. Қуръонда [ва маа юдрийка] «Сиз қаердан ҳам билурсиз?» деб сўралган барча нарсаларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билмаганлар».
Суфён ибн Уяйна шундай деган: «Аллоҳ таоло қайси бир нарса хусусида [ва маа адрока] «Сизга не ҳам англатур?!» деган бўлса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан хабардор қилинган бўладилар. Қайси бир нарса хусусида [ва маа юдрийка] «Сиз қаердан ҳам билурсиз?» деган бўлса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан хабардор бўлмаган бўладилар». Қуртубий. «Ал-жомиъу ли аҳкаамил Қуръаан», 18-жилд, 257-бет.) ривоят қилинган. Чунки Аллоҳ таоло мана бу ерда уни Ўзининг [лаъаллаҳу язаккаа],(Яъни «Эҳтимол, у покланар».) деган сўзи билан билдириб қўймокда. Аллоҳ таоло тарафидан айтилган [лаъалла] (эҳтимол, балки) калимаси вожиблик маъносини ифодалайди. Агар бу калимани вожиблик маъносида ишлатсангиз, кўзи ожиз одам (Абдуллоҳ ибн Умму Мактум) ўзини поклаган бўлиб чиқади. Агар у ўзини поклаган бўлар экан, демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни билганлар.

[4]. ёки эслатма оларда, сўнгра бу эслатма унга фойда берар?!
Ушбу оят иккита маънони ифодалайди:
Биринчиси, «Сиз унга эслатма берганингиз сабабидан у эслатма олиб, Сизнинг эслатмангиз билан манфаат топар», маъносида бўлади.
Иккинчиси, «Сиз унга эслатган оқибатлар ҳақида ва ўзининг (ҳозирги кўзи ожиз) ҳолатида нималар қилиши кераклиги хусусида эслатма олиб, ундан манфаат топар».
Бинобарин, биринчи таъвилдаги манфаат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эслатишлари биланоқ эслатма олиш орқали вужудга келмоқда. Иккинчи таъвилдаги манфаат эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга эслатган нарсаларни эсга олиши билан вужудга келаяпти.

[5]. Аммо (Сизни машғул қилган) бой кимсага эса,
Сиз олиб келган динни қўйиб ўзи танлаган нарса билан ўзини беҳожат деб билган ёки сиз олиб келган нарсани қўйиб, шайтон унинг кўзига зийнатлаб қўйган нарса билан ўзини беҳожат деб билган ёки (ҳаммамизга) маълум бўлган бойлик билан беҳожат бўлган кимсага эса.
Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга юзланган кимсалар бой-бадавлат кишилар эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг мусулмон бўлиб қолишлари, натижада эса уларнинг орқаларидан эргашадиганлар ҳам уларга эргашиб исломни қабул қилишларидан умид қилган ҳолда уларга юзландилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзланган кишилар уларнинг бошлиқлари ва улуғларидан эдилар.

[6]. бас, Сиз (эътибор бериб) мутасаддилик қилмоқдасиз.
Яъни Сиз юзингизни у томонга бураяпсиз.

[7]. Ҳолбуки, унинг (ўз куфридан) покланмаслиги Сизга зарарли эмас эди.
Яъни Сизнинг зиммангизда эслатишдан бошқа нарса йўқдир. Шундай экан, у эслатма олмайдиган бўлса, Сизга зарар бермайди. Чунки Сизнинг зиммангизда фақат (Аллоҳнинг ваҳийсини уларга) етказишгина бордир. Агар у Сиздан юз ўгириб, Сизга душманлик қилсалар ҳам, Сизга ҳеч бир зарар етказа олмайдилар. Балки Аллоҳ таолонинг Узи Сизни асрайди ва унинг ёмонлигидан ҳимоя қилади.

[8]    . Энди олдингизга югурган ҳолда.

[9]    . (Аллоҳдан) қўрқиб келган киши эса,

Яъни Аллоҳ таоло учун амал қилиб, Ундан қўрқиб келган киши эса.
Бинобарин, унинг (Аллоҳдан) қўрқиши (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига) югуриб келишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ана шунда бу оятнинг маъноси: «Ҳақиқатан, унинг Аллохдан қўрқиши - айнан ана шу нарса уни (Сизнинг ҳузурингизга) югуриб келишга ундади», бўлади.
Бу икки оятни бир-бирига атф қилиш (боғлаш) орқали тушуниш ҳам мумкин. Яъни бунда биринчи оятни кейинги оят учун сабаб ва далил қилинади. Аллоҳ таоло шундай деган:
«(Эй мушриклар!) Ўлик эканингизда сизни тирилтирган, сўнгра сизга (яна) ўлим берадиган, кейин сизни тирилтиргач ... Аллоҳни цандай инкор этасиз?»
(Жумлаларни бир-бирига) тартиб билан боғлаб тушуниладиган ўринда бу оятда зикр қилинаётган биринчи «тирилтириш» иккинчи «тирилтириш»га далил бўлган.
Ёки унинг Аллоҳ таолодан қўрқиши (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига) югуриб келишининг ибтидоси бўлиши мумкин. У ҳолда бу оятнинг мазмуни «Аллоҳ таолодан қўрқиб, жавобгарликдан ва (бошига) азоб тушишидан қўрқиб, югурган ҳолда сизнинг олдингизга келган киши эса...», бўлади.

[10]. бас, Сиз ундан чалғимоқдасиз.
Яъни Сиз эътиборсизлик қилиб, ундан юз ўгирмоқдасиз. Ҳолбуки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларига келган мўминларга: «Сизларга салом (саломатлик) Раббингиз раҳмат (ҳилиш)ни Ўзига ёзди»,(Анъом сураси, 54-оят.) деб айтишга буюрилган эдилар.

[11]. Йўқ! (Бундай қилманг!) Албатта, улар (Қуръон оятлари) айни эслатмадир.
Ҳасан: «(Бу оятдаги) [каллаа] сўзи: «Сизнингмўминлардан юз ўгириш ва кофирларга юзланиш билан қилган бу ишингиз Менинг ҳукмим эмасдир», деган маънони ифодалайди», деган.
Абу Бакр Асам шундай деган: «(Муҳаммад) юзини буриштирди» оятидан бошлаб «бас, Сиз ундан чалғимоқдасиз» оятигача бўлган жойи нозил бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб, пайғамбарлик (мақоми) кетиб қолишидан ва улар орасидан ўз исмларининг ўчириб юборилишидан қўрқиб қолдилар. «Йўқ!» ояти нозил бўлганида эса, билдиларки, Раббилари у зотни ташлаб қўймаган экан. Зеро, Аллоҳ таоло у зотни шунга ўхшаш ишни яна такрорлашдан қайтараётган эди.
Муфассирлар [каллаа] сўзининг маъноси «Бунга ўхшаш ишларни яна такрорламанг!» деганидир», дейдилар.
[иннаҳаа тазкироҳ] Яъни «Йўқ! Албатта, улар айни эслатмадир». Бу гап барча сураларга нисбатан айтилган бўлиши ҳам, айнан мана шу сурага (Абаса сурасига) нисбатан айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу сурада биз зикр қилиб ўтган маънолар орқали Аллоҳнинг ягоналигининг исботи бор. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар эканликларининг исботи бор. Қайта тирилишга далолат бор. Башариятнинг яратилиши бекордан-бекорга эмаслигининг баёни бор. Шундай экан, бу сура улардан эслатма оладиган кишилар учун айни эслатмадир.
Шунингдек, шу сурадаги бундан олдинги оятларга нисбатан айтилган бўлиши ҳам мумкин. Яъни шу суранинг юқорида ўтган оятларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларини биз айтиб ўтган маънолар билан таъкидлаш бордир.
[иннаҳаа тазкироҳ]. Яъни бу таъна улуғланиш ва иззат-ҳурмат кўрсатилишга кимлар ҳақлию хорланиш ва ҳурматсизликка кимлар ҳақли эканини улар яхши билиб олишлари учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам, барча мўмин-мусулмонларга ҳам эслатмадир.

[12]. Бас, ким хоҳласа, уни ёд этар.
Бу оятнинг маъноси: «Аллоҳ кимнинг уни (Қуръон оятларини) эслашини хоҳласа, эсга олади» бўлиши ёки «Аллоҳ қанча хоҳласа, шунчасини ёдга олади», бўлиши мумкин. Яъни ҳар бир кимсага ёд олиш имкони берилган, ҳеч ким бу ишдан қайтарилган эмас ва бу ишга мажбур ҳам қилинмаган. Шундай экан, ёдга олишни тарк қилган киши - ана ўша кишигина бу имкониятни зое қилган одамдир. Зеро, у (Қуръон оятларини) ёдга олишдан бошқа иш билан машғул бўлиб, унинг зиддини афзал билди ва ихтиёр қилди ҳамда уни ёд олишдан юз ўгирди.
Бу оят амални рўёбга чиқариш, яъни «ким Қуръон оятларини ёдга оладиган бўлса, бас, унинг учун у зикрдир», маъносида бўлиши ҳам мумкин. Бинобарин, бу ерда амалнинг ўрнида хоҳлаш зикр қилинган (яъни «ким хоҳласа», дейилган) бўлади. Чунки биз юқорида хоҳиш амал билан бирга юришини, ундан айро тушмаслигини айтиб ўтган эдик. Шунга кўра, бу ерда хоҳлашни зикр қилиш худди амални зикр қилиш каби бўлади. Ёхуд амал вужудга келишидан аввал уни ирода қилиш (яъни «ким хоҳласа, уни ёд этар») маъносида бўлади.

[13]. (У оятлар Аллоҳ наздида) мукаррам саҳифаларда
Айтишларича, «мукаррам саҳифалар»дан мурод, «Дарвоҳе, бу (оятлар) аввалги (пайгамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда - Иброҳим ва Мусо саҳифаларида (ҳам) бордир»,(Аъло сураси, 18-19-оятлар.) оятларида зикр қилинганидек, бундан олдинги саҳифалардир. Оятдаги «саҳифаларда» сўзи «фаришталарнинг қўлларидаги саҳифаларда» деган маънодадир. «Мукаррам» сўзи эса «Ута яхши элчи фаришталар бўлмиш каромат ахди уни иззат-икром қилгани сабабли мукаррам бўлган» ёки «Аллоҳ таолонинг наздида жуда мукаррам бўлган саҳифалар» деган маъноларни англатади.

[14]. «(яъни) қадри баланд, покиза (саҳифаларда)»
Оятдаги «баланд» сўзи «қадри баланд» деган маънони, «покиза» сўзи эса «қарама-қаршилик ва ихтилофдан пок» ёки «осийларнинг қўллари унга етишидан пок сақланган» ёхуд «ҳар хил кир ва ифлосликлардан пок» деган маъноларни ифодалайди.

[15]. «котиб (фаришта)лар қўлларидадир».
Оятда келган [сафаратун] ёзувчи (фаришта)лардир.

[16]. «(Улар) мукаррам ва итоатли зотдирлар».
Яъни «Улар Аллоҳ таолонинг наздида мукаррам, ўз ишларида Аллоҳга итоатли зотдирлар». Чунончи, Аллоҳ таоло уларни «Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, факрт буюрилган ишни қиладиган»,(Таҳрим сураси, 6-оят.) деб сифатлаган.

[17]. «Ҳалок бўлгур инсон, бунчалар кофир бўлмаса!»
Муфассирлар бу оятдаги [қутилал инсаану] иборасини «Лаънатга қолгур инсон», деб таъвил қилганлар. Ҳасан ва мўътазилийлар: «Бу сўз Аллоҳ таоло тарафидан айтилса, ҳақорат қилиш ва инсонни шу сўз (ҳақорат) билан аташ маъносида бўлади, дедилар ва Аллоҳ таолодан ҳақорат (қилиш сўзлари) содир бўлишини жоиз деб ҳисоб қилдилар.
Аслида ҳақоратлашда ҳақорат қилувчининг эсипастлиги ва бузғунчилиги намоён бўлади, холос. Чунки ҳақорат қилинган шахсга ҳақорат томонидан ҳеч бир зарар етмайди. Ўша ҳақоратнинг зарари айнан ҳақорат қилувчи шахснинг ўзига қайтади, холос. Аммо ҳақорат қилинган шахс ўз амали билан ҳақорат қилинган ҳисобланади, ҳақорат қилувчининг ҳақорат қилиши билан эмас.
Барча нуқсонлардан олий бўлган Аллоҳ таоло Унга бундай пасткашлик сифатининг нисбат берилишидан пок Зотдир. Шунинг учун ҳам биз айтамизки, халқ орасида ғийбат деб қабул қилинган сўзлар Аллоҳ таоло томонидан зикр қилинадиган бўлса, ғийбат бўлмаганидек, халқ орасида ҳақорат сифатида танилган сўз Аллоҳ таоло томонидан зикр қилинадиган бўлса, ҳақорат маъносини бермайди. Аксинча, (Аллоҳ таоло томонидан зикр қилинган) бундай иборалар танбеҳ ва ўша ишдан қайтариш маъносида тушунилади. Бинобарин, бундай ибораларнинг зикр қилиниши замирида улар билан хитоб қилинган кимсани қўрқитиб қўйиш ва халойиқларга унинг пасткашлиги ва жоҳиллигини эслатиб қўйиш мавжуд бўлади. Ахир сиз шу ҳаётда бир одамнинг хитоб қилинувчи шахснинг айбини ошкора қиладиган сўзларни гапиришини, агар унинг айбини гапиришдан мақсади унга насиҳат бериш ва қилиб турган ишдан уни қайтариш бўлса, уни дунё ва охирати учун фойдали бўлган йўлга бошлаб қўйиш бўлса, унинг бу иши ғийбат ҳисобланмаслигини биласиз-ку!
Худди шу сингари, бошқалар томонидан содир бўлганда ҳақорат ёки ғийбат саналадиган сўзлар Аллоҳ таоло тарафидан зикр қилинган бўлса, Унга ҳақорат ва ғийбат қилиш сифатлари ёпиштирилмайди. Зеро, бундай сўзларнинг У зот томонидан зикр қилиниши халойиқ учун эслатма ва танбеҳ бериш, бу сифатларни Унга нисбат берган кишиларни қўрқитиб қўйиш маъносидадир.
Оятдаги: [маа акфароҳу] сўзи «Унинг куфри нақадар қабиҳ ва нақадар аҳмоқлик ва нақадар жирканч бўлмаса» маъноларидадир. Чунки куфрга кетган инсон ўзига берилган неъматларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан эканини билдию, шундан сўнг ҳам Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр қилмади, Аллоҳ чақирган ишларда Унга итоат қилмади. Аксинча, у Аллоҳнинг неъматларига шукр қилишни ўзига фойда ҳам, зарар ҳам беролмайдиган нарсаларга (бут-санамларга) йўналтирди. Эшитмайдиган, кўрмайдиган ва ундан бирор манфаат тегмайдиган нарсаларга ибодат қилди. Бу фаҳшнинг энг сўнгги нуқтаси ва қабиҳликнинг ниҳоясидир.
Ёки оятдаги [маа акфароҳу] сўзи «Унинг шукр қилувчи банда билан куфр келтирувчи банданинг, бузғунчи банда билан ислоҳ қилувчи банданинг ва Аллоҳнинг дўсти бўлган банда билан Унинг душмани бўлган банданинг ўртасини баробар деб билиш билан куфр келтириши нақадар аҳмоқлик ва нақадар жирканчлик бўлмаса! Ҳолбуки, ақл уларнинг ўртасида фарқ бор деб турган бўлса», деган маъноларни ифодалайди. Бинобарин, у қайта тирилишни инкор қилиш орқали ўз ақлига қарши борди, уни менсимади. Шундай бўлгач, ана шундай сифатга эга бўлган кишининг куфр келтириши нақадар оғир жиноят!
Сўнгра оятдаги    [маа акфароҳу] сўзи «Қайси нарса уни куфрга етаклади?» деганидир. Бинобарин, бу сўзнинг зикр қилиниши замирида халойиқлар орасидан имон келтирган кишиларнинг ҳайратини келтириш, уларга ана шундай ишни килган киши ёмон инсон эканини, унинг ўз Раббиси билан ёмон муомала қилаётганини эслатиб қўйиш ётибди.

[18]. (Аллоҳ) уни қайси нарсадан яратди ўзи?!

[19]. (Бир ҳақир) нутфадан яратиб, кейин уни (туғилиш вақтини) белгилаб қўйди.
Гўёки Аллоҳ таоло шундай демоқда: «Албатта, кофир бўлган кимса ўзининг нутфадан яратилган эканини, ўша нутфа эса на қулоғи, на ақли ва на бирор аъзоси мавжуд бўлган бир ўлик нарса эканини, сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг лутфи ва ажойиб ҳикмати билан унда бир очиш ва бир қарашда беш юз йиллик масофани кўрадиган кўзни яратиб қўйганини, унда осмонлар ва Ердаги нарсаларни идрок қиладиган ақлни бериб қўйганини, унда қулоқ, кўз ва булардан бошқа аъзоларни яратиб қўйганини билиб бўлди. Шундай экан, қудрати ана шу нарсаларга етган Зот ўзи ўлдирган кишиларни бир зумда ҳаётга қайтариб, қайта тирилтиришга ожизлик қилади, деб ўйлайдими?!»
Еки Аллоҳ таолонинг «нутфадан яратиб» деган сўзи У инсонни нутфадан яратган эканини билдириб қўйиш маъносидадир. Аллоҳ таолонинг буни зикр қилишида биз ҳозиргина санаб ўтган фойдалар мавжуд.
Оятдаги    [фа қоддароҳу] сўзи «У инсонни шундай
мўътадил тарзда яратиб қўйдики, унда Аллоҳнинг Парвардигорлигига далолат бор, Унинг ягоналигига шаҳодат бор» ёки «У инсонни унда ўзининг салоҳияти ва манфаати бор бўлган ҳайъатда яратиб қўйди» ёхуд «У инсонни Узи истагандек калта, узун, хунук, чиройли ва ҳоказо қилиб яратиб қўйди», деган маъноларни ифодалайди.

[20]. Сўнгра унга (туғилишида) йўлни осон қилди.
Оятда зикр қилинаётган [ас-сабийл]дан мурод, дин бўлиши эҳтимоли бордир. Ана шунда гўёки Аллоҳ «Унга Аллоҳнинг йўлидан юришни осон қилиб қўйди», деяётгандек бўлади. Бунинг асоси юқорида айтиб ўтганимиздек, дин лафзи мутлақ ҳолда зикр қилинадиган бўлса, ундан Аллоҳнинг дини назарда тутилган бўлади. Шунингдек, мутлақ ҳолда зикр қилинган китоб лафзидан ҳам Аллоҳ таолонинг Китоби назарда тутилган бўлади. [ас-сабийл] ҳам ана шу айтилганларга асосан мутлақ ҳолда зикр қилинадиган бўлса, Аллоҳ таолонинг йўли деб тушунилади.
Ёки «Аллоҳ унга шундай йўлни осон қилиб қўйдики, банда ўша йўлни танлашини Унинг ўзи билар эди», деяётгандек бўлади. Бу худди қуйидаги оятларга ўхшаб кетади:
«Бас, кимки (закот ва садаҳотларни) берса ва (Аллоҳдан) кўрқса ҳамда гўзал (нарса)ни тасдиқ этса, бас, унга осонликни муяссар ҳилурмиз. Аммо кимки бахиллик қилса ва (ўзини) беҳожат (бой) санаса ҳамда гўзал (нарса)ни ёлгонга чиқарса, бас, унга огирликни муяссар қилурмиз».(Лайл сураси, 5-10-оятлар.)
Ёки «Онасининг қорнидан чиқиш йўли тор бўлиши ва жуссаси катта бўлишига қарамай, Аллоҳ унга ўша жойни осон қилиб қўйди. Токи куч-қудрати шу нарсага етган Зот Узи ирода қилган ишга қодир эканини, ҳеч нарса Уни ожиз қолдира олмаслигини ва ҳеч бир иш Ундан махфий қолмаслигини бандалар билиб қўйсинлар», деяётгандек бўлади.

[21]. Сўнгра унга ўлим юбориб, қабрга киритур.
Аллоҳ таолонинг бу нарсани зикр қилишида неъматларни ёдга солиб қўйиш бор. У ҳам бўлса шуки, кўздан пана жой (қабр)да ўзгариб, ифлос нарсага айланиб қоладиган одамнинг жуссасини Аллоҳ таоло одамлар ундан нафратланмасинлар ва жирканмасинлар, деган мақсадда улардан яширади. Инсоннинг жасади ўлим сабабидан ўзгариб, одамлар ундан озор-азият чекмасинлар, деган мақсадда уларнинг кўзларидан панада туриши учун унда беркитиб қўйиладиган жойи (қабр)да нопок саналадиган ва жирканиладиган даражага келиб қолган вақтда Аллоҳ таоло бу ишни ана шу одамлардан бошқалар учун қилмади, айнан уларнинг ўзлари учун қилди. Шундай экан, одамлар Унга шукр қилсинлар, деб уларга бу неъматини эслатиб қўймоқда.

[22]. Сўнгра Ўзи хоҳлаган пайтда, уни қайта тирилтирур.
Бу оятнинг маъноси, яна ҳам Аллоҳ билгувчирокдир, «Шунингдек, ўзи хоҳлаган пайтда, уни қайта тирилтирур»дир. Чунки буларнинг барчаси хабар кўринишида бўлса ҳам, ҳужжат келтириш ўрнида зикр қилинмокда. Бу билан У: «Ҳақиқатан, инсонни нутфадан яратган, унинг туғилиш вақтини белгилаб қўйган, сўнгра унга ўлим юбориб, қабрга киргизган Зот худди шу тарзда Узи хоҳлаган пайтда уни қайта тирилтиради», демоқчи бўлаётгандек гўё. «(Эй мушриклар!) Ўлик эканингизда сизни тирилтирган, сўнгра сизга (яна) ўлим берадиган, кейин сизни тирилтиргач, сиз ҳузурига қайтариладиган Аллоҳни қандай инкор этасиз?!»(Бақара сураси, 28-оят.) деган оятида ҳам худди шу кабидир. Яъни сизларга ҳаёт берган, сўнгра ўлдирган Зот худди шундай қилиб сизларни яна ҳаётга қайтарадиган Зотдир.

[23]. Йўқ! (У Аллоҳ) буюрган нарсани сира адо этмади.
Муфассирларнинг баъзилари: «Бу оят ҳар бир киши ҳақида қилинган хитобдир. Зотан, сиз ўзининг зиммасидаги амрларнинг барчасини буюрилганидек қилиб унда ғофиллик қилмасдан ва нуқсонга йўл қўймасдан адо этган бирорта инсонни кўрмассиз. Ҳатто ҳар бир лаҳзада Аллоҳ таоло тарафидан ҳар бир бандага бир неъмат берилади. Ҳеч ким ана шу неъматнинг шукрини унда камчиликка йўл қўймаган ва совуққонлик қилмаган ҳолда тўлақонли равишда адо этишга муяссар бўла олмайди», - деганлар.
Муфассирларнинг баъзилари эса: «Бу оят айнан ўзларига буюрилган тавҳидни адо этмаган кофирлар ҳақидадир», - де-ганлар. Бинобарин, агар оят ана шу маънода нозил қилинган бўлса, демак, уни буйруқнинг ибтидосига йўналтириб тушунилади. Агар биринчи сабаб (яъни бу оят ҳар бир киши ҳақида қилинган хитобдир) маъносида нозил қилинган бўлса, демак, уни буйруқнинг моҳиятига йўналтириб тушунилади ва муфассирлар айтганларидек, уни кофирга йўналтириш тўғрироқ бўлади. Чунки мўминнинг имонига ҳамма вақт янгиланиб туриш ҳукми берилади. Зотан, у ҳамма вақт куфрдан сақланишга буюрилган ва шунинг учун ҳам ундан сакданади. Бу иш эса имон билан бўладиган ишдир. Агар иш ана шундай экан, мўмин киши ҳамма вақт ўзига буюрилган ишларни тўлалигича адо этувчи, ундан қайтарилган ишлардан сақланувчи зот эканлиги, бинобарин, у ўз имонидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳолатда гуноҳлардан қайтувчи, ўзига буюрилган ишларни тўлалигича адо этишни лозим деб эътиқод қилгувчи инсон бўлиши аниқ бўлди. Шунинг учун ҳам бу хитобни у кофирга қарата айтилган, деб тушуниш асослироқ бўлади.

[24]. Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин:
Яъни қандай қилиб Аллоҳ таоло инсон учун унинг ризқини ўлчовли ва белгили қилиб қўйганига боқсин. Зеро, унинг ризқи учун осмонлар ва Ерни, ҳаво, қуёш, ой, кеча ва кундузни ишга солиб қўйди. Осмонларни улардан ёмғир ёғдиришда, ҳавони ёмғирнинг йўли қилиб қўйишда, ерни ёмғир қарор топадиган жой қилиб қўйишда ишлатди. Ердан унда инсонларнинг яшаш воситалари ва манфаатлари бор бўлган нарсаларни чиқариб қўйди. Бинобарин, Аллоҳ таолонинг мазкур нарсаларни зикр қилишида бир қанча фойдалар бор.
Биринчиси, манфаатлари бир-бирлари билан боғлиқ бўлгани учун ҳам осмонлар ва Ернинг яратувчиси ҳам, халойиқлар, қуёш ва ойнинг яратувчиси ҳам ягона Зот экани халойиқларга билдириб қўйилмоқда. Чунки ана шундай бўлмаганида эди, осмоннинг яратувчиси Ернинг яратувчисига осмоннинг манфаатларини тақиқлаб қўйиши мумкин бўлар эди.
Иккинчиси, Аллоҳ таоло Узининг куч-қудратини, ажойиб ҳикматини эслатиб қўймоқда. Токи улар Аллоҳ таоло Ўзи қилишни истаган ҳамма нарсага қодир эканини, ҳеч нарса Уни ожиз қолдира олмаслигини билиб қўйсинлар. Чунки У аслида бир-бирлари билан қарама-қарши ва бир-бирларидан фарқли бўлишларига қарамасдан биз зикр қилиб ўтган нарсаларнинг манфаатларини бирлаштирди. Манфаат сифатида уларни бир-бирлари билан ҳамоҳанг ва мувофиқ қилиб қўйди. Упарнинг ораларидаги масофа узоқ бўлишига қарамай, улардан ҳар бирини бир-бири билан узвий боғлиқдек қилиб қўйди. Шундай бўлгач, бир-бирларидан фарқ қиладиган нарсаларнинг ўртасини мувофиқлаштириб қўйишга, бир-бирларидан олисда бўлган нарсаларнинг ўртасини чамбарчас қилиб қўйишга қодир бўлган Зот ўликларни қайта тирилтиришга албатта қодирдир.
Учинчиси, бандаларга Ўзининг ҳикмати ва илми аён бўлиши, пировардида улар Аллоҳ таолонинг халойиқларни бекордан бекорга яратмаслигини, уларнинг шукр қилишларини талаб қилмасдан, қайта тирилтирмасдан шундоқ ташлаб қўймаслигини, иш улар ўйлаганчалик эмаслигини, яъни Аллоҳ таоло уларни (ажаллари етган вақтда) ўлдириш учунгина яратмаган эканини, агар шундай бўлса, Аллоҳ таоло халойиқларни ҳикмат доирасига тўғри келмайдиган услубда яратган бўлиб чиқишини билиб олишлари учун уларга эслатма бермоқда.
Тўртинчиси, У башариятни эҳтиёжманд ва шаҳват-истаклари бор қилиб яратди. Унинг ризқини шундай тарзда ўлчовли қилиб қўйдики, инсон ўша ризқидан ейдиган бўлса, ўз эҳтиёжини кетказади ва шаҳват-истагини тинчлантиради. Агар бирор киши эҳтиёжни кетказиш ва шаҳватни тинчлантиришда омил бўладиган ана шу маънонинг нима эканини идрок қилмоқни истаса, уни била олмайди. Бас, унинг тафаккури қайта тирилиш борасида ўзида пайдо бўладиган шубҳалар ва эътирозларни даф қилишга олиб келади. Ва шу каби барча ишларни ўз қобилиятларидан келиб чиқиб баҳолайдиган, ақл-идроклари етиб борган натижадан келиб чиқиб мувофиқлаштирадиган бўлсалар, ҳам. Бас, улар қачон ўша ризқларида ўз ақл-идроклари ва қобилиятлари доираси-дан ташқарида бўлган маъноларни топадиган бўлсалар, иш улар тахмин қилгандек эмаслигини биладилар ва пировардида (қайта тирилиш ҳақидаги) шак-шубҳалар ва чигалликлар улардан кўтарилади.
Шунингдек, улар сувдан барча нарсаларнинг - гарчи улар хилма-хил ва тафовутли бўлса-да, гарчи уларнинг таъмлари ва ранглари бир-биридан фарқли бўлса-да, ҳаёти учун сабаб бўлишига яроқли қилиб турган маънони англаб етишни истасалар, бунинг уддасидан чиқмаслар. Ана шунда улар ҳикмати шу даражага етган Зот Узи истаган ишга қодир ва истаган нарсасини амалга оширувчи эканини билиб оладилар. Юқорида зикр қилинганларга назар солишда ўзининг эҳтиёжмандлиги ва ўзидан бошқаларга муҳтожлиги аён бўлади. Аллоҳ таоло халойиқларни Ўзининг эҳтиёжи учун эмас, балки халойиқларнинг Унга эҳтиёжи борлиги учунгина яратганлиги аниқ ва равшан бўлади.

[25]. Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик.

[26]. Сўнгра ерни (гиёҳлар унсин, деб) ёрдик.
Яъни сув ернинг ёриқларида ўрнашиб олиши, пировардида халойиқлар унинг манфаатидан баҳраманд бўлишлари учун «Биз (осмондан) сувни туширдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар унсин, деб) ёриб қўйдик».

[27]. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик,

[28]. узум ва кўкатларни,
Аллоҳ таоло бу оятда донлар ва узумни зикр қилмокда. Бу иккиси ерда унадиган нарсалардан бўлмаса-да, уларни ерда унув-чи бўлган аслдан - негиздан чиқариб қўйгани учун Аллоҳ таоло уларни ерда ундириб қўйдик, деб хабар бермокда. Яъни униб чиқишнинг бошланиши ерга бориб тақалгани учун ҳам Аллоҳ таоло бу оятда донлар ва узумни ер(дан чиқариб қўйдик, деб ун) га нисбат бермоқда. Бу қуйидаги оятга ўхшайди: «Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмгир) бордир».х Бизнинг осмондан келадиган ризқимиз ёмғирдир. Аммо егулик ва бошқа ризқларимиз эса фақат ерда унади. Осмондан тушган ёмғир воситасида ердан униб чиққани учун ҳам ризқимиз осмонга нисбат берилмоқда. Чунки ризқимизнинг бошланиши осмонга тегишли. Шунингдек, Аллоҳтаоло: «У сизларни тупроқдан яратган Зотдир»,(Зориёт сураси, 22-оят.) (Ғофир сураси, 67-оят.)деган. Бизнинг барчамиз тупроқдан яратилган эмасмиз. Аммо аслимиз (яъни Одам) ўша тупроққа тегишлидир. Бинобарин, биз тавсифлаб ўтган маъно туфайли донлар ва узум ҳам юқорида зикр қилиб ўтилган нарса (ер)га нисбат берилмоқда.
Оятдаги [ал-қадбу]дан мурод, кўкатлардир. Улар қайта-қайта қирқилиб, йиғиштириб олингани учун ҳам [қадбун] деб номланди.

[29]. зайтун ва хурмоларни,
Аллоҳ таолонинг бу оятда зайтунни зикр қилишида биз айтиб ўтган фойда бор. У ҳам бўлса шуки, зайтун энг юмшоқ нарса бўлиб, унинг илдизи энг қаттиқ ер бўлмиш тоғлар бағрида бўлади. Шундай экан, энг қаттиқ нарсалар ичидан энг юмшоқ нарсаларни чиқаришга қодир бўлган Зот йўқдан бор қилишга ҳам, қайта тирилтиришга ҳам қодирдир. Ёки энг қаттиқ нарсалар ичидан энг юмшоқ нарсаларни чиқаришга қодир бўлган Зот қотиб қолган қалбларни Аллоҳ таолонинг зикрига мойил бўладиган даражада юмшатиб қўйишга ҳам қодирдир.

[30]. қалин дарахтзор боғларни,
Оятдаги [ал-ҳадаиқу] - дарахтлар билан ўралган ва қуршаб олинган боғлардир. [ал-ғулбу] - қалинлик, зичлик маъносидадир. Агар кишининг бўйни йўғон бўлса, [рожулун ағлабу] (йўғон бўйинли киши) дейилади. [қовмун ғулбур-риқоби] - (яъни қўпол ва дағал қавм) дейилади. Муфассирлар яна [ал-ғулбу] - қалин ва узун дарахтлардир, деганлар.

[31]. меваю гиёҳларни ҳам.
[ал-аббу] - ўт-ўлан (гиёҳ)лардир. Аллоҳ таоло бу нарсаларни Узининг манфаатлари учун эмас, балки халойиқларнинг ҳамда чорва ҳайвонларнинг истеъмоли учун яратганини хабар қилмокда.

[32]. (Буларни) сизларнинг ва чорва ҳайвонларингизнинг истеъмоли учун (яратдик).

[33]. Бас, қачонки, (қулоқларни) кар қилувчи (чинқириқ) келганда (Сур иккинчи марта чалинганда),
Ҳасан: [ас-сооххоту] қиёматнинг исми бўлиб, ҳар бир нарса унинг овозидан қўрқувга тушиб қолади» деган.(Қаранг: Мовардий. «Ан-нукат вал уйун». 6 жилд, 209-бет.) Абу Бакр Асам ҳам шу гапга асосланиб, [ас-сооххоту] келган куни ҳар бир нарса қўрқувга тушиб қолади ва Аллоҳ таоло: «Чақирувчи томонига шошганларича борар эканлар»,(Қамар сураси, 8-оят.) деб айт-ганидек, чақирувчи (Исрофил)га бўйсинади, деган.
Қутабий: [ас-соххоту] - бир бало (офат)дир», деган.(Ибн Қутайба. «Тафсири ғарибул-Қуръон». 515-бет.) Бу гапга кўра, юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ таоло қиёматни унда содир бўладиган ҳолатлар ёки унда амалга ошадиган ишлар билан зикр қилган бўлади.
Зажжож: [ас-соххоту] - «кар қилувчи» маъносида бўлиб, қиёмат кунида қулоқлар ўзлари чақирилган овоздан бошқа барча нарсадан кар бўлиб қолади», - деган.

[34]. Ўша куни киши ўз биродаридан қочур.

[35]. Яна онаси ва отасидан ҳам,

[36]. хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур).
Ушбу оятларда чиндан ҳам қочиш назарда тутилаётган бўлиши ҳам, бу назарда тутилмаётган бўлсада, қочувчи инсонда топиладиган маъно (яъни ўзи билан бўлиб қолиш) унда ҳам топилгани учун у (ўз биродари, ота-онаси, хотини ва ўғилларидан) қочади, деб сифатланаётган бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳ таоло: «Бас, қачонки сур чалинганида (қиёмат бошланганида) анаўша куни уларнинг ўрталарида (ҳеч цандай) насаблар қолмас ва улар ўзаро савол-жавоб ҳам қила олмаслар»,(Муъминун сураси, 101 -оят.) - деган.
Бунинг маъноси шуки, одатда қариндошлар бир жойга тўпланиб қолсалар, бир-бирларини кўриб хурсанд бўладилар ва ана шу тўпланишга ўрганиб қоладилар. Мабодо, бир-бирларидан узокда бўлсалар, ҳол-аҳвол сўрашадилар ва бу нарсага аҳамият берадилар. Сўнгра улар ўша кунда (сур чалинган қиёмат кунида) кўзларидан йироқда бўлган қариндошни сўрамайдилар, олдиларида бўлган қариндошни кўриб хурсанд бўлмайдилар. Худди ўрталарида ҳеч бир қариндошлик йўқдек бўлиб қолади. Бундай бўлиши чиндан ҳам уларнинг ўрталарида қариндошлик йўқ бўлгани учун эмас, балки ҳар кимнинг бошига ўша қариндошининг ҳолини сўраши ва уни кўрганидан хурсанд бўлишига тўсқинлик қиладиган қайғу тушгани учундир. Ҳатто чиндан ҳам қочмаса-да, қочадиган кишида топиладиган маъно ундан содир бўлгани учун худди қочаётгандек бўлиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло: «(Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур»,(Кейинги оят.) деган. Бинобарин, унинг бошига тушган ташвиш уни ўзидан ва қариндошларидан қочишига монелик қилади.
Ёки ҳақиқий маънода қочади, деб тушуниш мумкин. Чунки ўзларининг зиммаларидаги ҳақларнинг барчасини тўлалигича адо этадиган қариндошларнинг ўзи йўқки, улардан бу борада нуқсонга йўл қўйиш топилмаса. Шунинг учун ҳам улар ўша куни шу ишлари сабабли жазога йўлиқишларидан қўрқадилар ва бу қўрқув уларни ўз (яқинларидан) қочишга ундайди.
Ехуд Аллоҳ таоло: «Агар огир гуноҳ эгаси бўлган жон (бировни) ўз юки - гуноҳига (яъни гуноҳининг бир қисмини кўта-ришга) чорласа, (гарчи чорлангувчи) якрн цариндоши бўлса-да, у (гуноҳдан) бирон нарса кўтарилмас»,(Фотир сураси, 18-оят.) - деб айтганидек, ҳар бир инсон ўз қариндошларининг оғирлиги (гуноҳи)ни ўз зиммасига олишдан қочади, деб тушуниш ҳам мумкин. Ҳолбуки, улар бу дунёда ўзларининг оғир кунларида (ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида) бир-бирларига ёрдамчи эдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ерда ўша куни (қиёмат куни) инсонлар бир-бирларига ёрдамчи бўлмасликлари, балки бир-бирларидан қочишларининг хабарини бермоқда.
Сўнгра бу оят кофирлар ҳақида келган бўлиши ҳам мумкин. Мусулмонларга келсак, яқин дўстларнинг ўрталаридаги дўстлик риштаси сақланиб қолгани каби уларнинг ўрталаридаги қариндошлик ҳақ-ҳуқуқлари ҳам сақланиб қолиши мумкин. Бунинг далили ушбу ояти каримадир: «У кунда тацводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар».(Зухруф сураси, 67-оят.)
Агар бу оят барча инсонлар - мусулмонлару кофирлар хусусида нозил қилинган бўлса, у ҳолда (оятда зикр қилинаётган) қочиш айрим ҳолатларда бўлади, деб тушуниш мумкин. У ҳам бўлса, ҳали ўзининг бошига тушган ташвишдан халос бўлиб олмаган вақтдадир. Аммо хавфдан қутулиб, хурсандчилик хабари келганида эса, у ўзининг яқинларини шафоат қилишни бошлайди. Уларнинг ҳол-аҳволларини суриштиради. Улардан қочмайди.

[37]. (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур.
Муфассирлар: «Ҳар бир инсонга уни ўзгалардан банд қилиб, тўсиб турадиган ташвиш берилади», - деганлар.

[38]. У кунда (баъзи) юзлар ёруғ.
Яъни нурафшон ёки яшнаб турувчи, мамнун ва ёрқин. Демак, бу оятда мўминлар неъматлар ичида бўлишлари, ҳатто бу нарса уларнинг юзларида ҳам намоён бўлиб туришининг хабари берилмоқда.

[39]. шоду хуррам (бўлур).
Яъни Аллоҳ таоло уларга инъом этган неъматлар туфайли шод, Аллоҳ таоло ўзларидан рози бўлгани учун хурсанд (бўлур).

[40]. У кунда (бошқа бир) юзлар узра ғубор бўлиб,
Муфассирлар шундай деганлар: «Бу ҳолат уларнинг юзларидаги ўзгаришнинг бошланиши бўлади. Яъни уларнинг юзларини ғубор босиб олгандек бўлиб қолади. Сўнг юзлари қораяди. Сўнг Аллоҳ таоло: «Юзларни сидириб, тескари цилиб юборишимиздан ёки уларни худди «шанба эгалари»ни лаънатлаганимиздек лаънатлашимиздан олдин»,(Нисо сураси, 47-оят.) деганидек, юзлари сидирилади ва тескари қилиб юборилади.

[41]. уларни қоралик қоплар.
Абу Бакр Асам: «Уларни қоралик қоплар», яъни уларни хорлик ўраб ёки эгаллаб олур. Сўнгра ана ўшандан кейин уларнинг юзлари ўз тусини ўзгартириб, худди ғубор қамраб олган каби бўлур, сўнгра биз юқорида зикр қилиб ўтганимиздек, қорайиб қолур», - деган.

[42]. Ана ўшалар (дунёда яшаган пайтларида фисқу) фужур қилувчи кофирларнинг ўзидирлар.
Яъни Аллоҳ таолонинг неъматларига ношукрлик қилувчи, (ўзининг зиммасидаги) ҳақларни адо этишдан юз ўгирувчи фосиқ ва фожирларнинг ўзидирлар. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase