АҚШ Яманга 225 миллион долларлик ёрдам беради
Дональд Трамп маъмурияти чоршанба куни маълум қилишича, АҚШ фавқулодда озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун Яманга қўшимча 225 млн доллар тақдим этади, бу март ойида АҚШ томонидан тақдим этилган ёрдамдан 73 млн доллар кўпдир. Давлат котиби Майк Помпео матбуот брифингида ёрдам Яманнинг жанубидаги БМТнинг фавқулодда озиқ-овқат дастурига ва Яманнинг шимолий қисмига БМТ "шу ойнинг бошида эронпараст ҳуссийлар туфайли қисқартиришга мажбур бўлган" жаҳон озиқ-овқат дастурига ажратилишини айтди.
АҚШ давлат департаменти Россияни Яқин Шарқдаги низоларни кучайтиришда айбламоқда
АҚШ Давлат департаменти фикрига кўра, Россия Ливия ва Суриядаги можаролардан ўзининг таъсир доирасини кенгайтириш учун фойдаланмоқда ва бунинг учун уларни кучайтирмоқда. Аммо Сурияда вазият режа бўйича кетмаяпти. Ливия масаласида, Кремлнинг воситаси бўлиб хизмат қилаётган ЧВК «Вагнер»га Россия ҳукумати илғор ускуналар етказиб беради, деди Давлат департаменти вакиллари Россиянинг Яқин Шарқдаги хатти-ҳаракатларига бағишланган брифингда.
Сионизмни қораловчи мусулима АҚШ Конгрессига номзодини илгари сурмоқда
Америка Қўшма Штатларида ўнлаб сиёсатчилар таҳдид ва нафратга учраган, конгресс аъзолигига номзод мусулмон аёлни қўллаб-қувватладилар. 27 ёшли Амани ал-Хатахтби Нью-Жерси штатига сайловларда қатнашган биринчи мусулмон аёл бўлди, хабар қилади Religion News.
Хитой АҚШнинг давлат қарзини сотиш орқали долларни қулатади, деб ёзади ОАВ
Хитой АҚШ валютасини қадрсизлантиришга олиб келиши мумкин бўлган АҚШ қимматли қоғозларини сотишни бошламоқчи, деб хабар берди РИА Новости South China Morning Post нашрига таяниб. Хитой АҚШнинг 1,1 триллион долларлик давлат облигацияларига эга.
Кунига 3 минг кишининг ўлиши кутилмоқда: АҚШ эпидемиянинг иккинчи тўлқинидан хавотирди
"АҚШ ҳукумати учун ишлаб чиқилган хавотирли ички башоратларга кўра, августга келиб мамлакатда коронавирусдан 135 минг киши ўлиши мумкин", - хабар қилади немис нашри Handelsblatt. "Ҳозир кўп штатлар Оқ уйнинг кўрсатмаларига қараганда тезроқ чеклов чораларини қўлламоқда. Масалан, Жоржия ва Техасда кинотеатрлар, ресторанлар, дўконлар ва сартарошхоналар очилиши мумкин.
АҚШда коронавирусдан ўлганлар сони 75 минг кишидан ошиб кетди
АҚШда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўлимлар сони 75 мингдан ошди, деб хабар беради Жонс Хопкинс университети сайти. Ҳисобот эълон қилинган пайтда, АҚШда COVID-19 оқибатида 75447 киши вафот этганлги тасдиқланган. Мамлакатда жами 1252911 та коронавирус ҳолати қайд этилди.
АҚШда COVID-19 ишлаб чиқиш «бўсағаси»да бўлган олим ўлдирилди
Коронавирус инфекциясини тадқиқ этиш биан шуғулланган Питтсбург университети олими Бин Лю ўлик ҳолда топилди, хабар қилади People журнали. Нашрнинг қайд этишича, полиция 37 яшар мутахассис танасини шанба куни топган. Қотил эканлиги тахмин қилинаётган шахс ҳам машинада ўлик ҳолда топилган, полициячилар у ўз жоинга суиқасд қилган деб ҳисоблайди.
Хитой разведкаси АҚШ билан низо юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг, Хитой тобора ўсиб бораётган душманлик ва очиқ душманлик тўлқинига дуч келди, бу эса, мамлакат разведкаси фикрига кўра, АҚШ билан очиқ тўқнашувга айланиши мумкин. Ушбу давлатлар ўртасида қуролли қарама-қаршилик бўлиши мумкинлиги ҳақида Reuters нашри Хитой разведкаси ҳукуматга тақдим этган ҳисобот матнига таяниб ёзади.
20 йиллик Вьетнам урушига қараганда коронавирусдан америкаликлар кўпроқ ўлди
Бугунги кунга қадар коронавирус оқибатида вафот этган америкаликлар сони Вьетнам уруши пайтида ўлганлар сонидан ошди, деб ёзади BBC. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 60 мингга яқин киши коронавирусдан вафот этди. Вьетнам урушининг 20 йил давомида АҚШ армияси қарийб 58 минг одамни йўқотди.
АҚШ комиссияси: Ўзбекистон энди алоҳида хавотирга молик давлат эмас
АҚШ Халқаро Диний Эркинлик Комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни тарихда илк бор "алоҳида хавотирга молик давлат" деб ҳисобламасдан Давлат департаментига унга "махсус кузатувдаги мамлакат" сифатида қарашни тавсия қилмоқда. Бу ҳақида “Америка овози” хабар берди.