Буюк Американинг ўзини алдаши
"Буни тасаввур қилиб бўлмайди, аммо кунлик коронавирус ўлими ҳақида хабарларга қарамай, бой Америка ҳозирда ўзини улуғлаш учун улкан ҳаракатни бошидан кечирмоқда , - деб ёзади немис нашри Handelsblatt. -Хусусан, The Wall Street Journal газетаси шарҳловчиларида Пасха арафасида қандай қилиб 330 миллион аҳолиси бўлган мамлакат жуда тез ва маҳорат билан коронавирусга қарши курашнинг янги талабларига мослаша олгани ҳақида ўқишингиз мумкин эди. Таъминотнинг ҳалокати ёки маъмурий бетартиблик ҳақида бирон бир сўз айтилмаган".
АҚШ Хитойнинг Марказий Осиёга ёрдамидан хавотирда эмас
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Марказий Осиё давлатларига коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётганидан хавотирда эмас, қолаверса ажабланаётгани ҳам йўқ. Американинг ўз роли ва ўрни бор, дейди у. Журналистлар билан телефон мулоқотда Помпео "Америка Овози"нинг бу борадаги саволига жавоб берди.
ОАВ: АҚШ разведкаси Исроил ва НАТОни коронавирус ҳақида олдиндан огоҳлантирганди
Америка разведкаси ўтган йилнинг ноябрида мамлакат раҳбариятига Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалгани ҳақида хабар қилганди, деб ёзади The Times of Israel. Нашр маълумотларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти бу маълумотга қизиқмади, лекин бунда Вашингтон ушбу хабарни НАТО бўйича иттифоқчиларига, жумладан, Исроилга етказди.
Rai Al Youm (Буюк Британия): Трамп энг ёмон кунларни бошидан кечиряпти
«Rai Al Youm» бош муҳаррирининг ишончи комил-ки, Трамп COVID-19 билан урушни бой бериб, мувафақиятсизликка учради. АҚШ президенти ҳар куни брифинглар ўтказиб, обрўсини сақлашга уринаётган бир пайтда, муаллифнинг фикрига кўра, у беҳуда гапларни гапиряпти, америка соғлиқни сақлаш тизими ҳам, маълум бўлишича, ҳеч нарса эмас экан. Дунёнинг янги етакчиси ким бўлади?
АҚШнинг барча штатларида тарихда биринчи марта йирик ҳалокат режими эълон қилинди
АҚШ Президенти Доналд Трамп Вайомингда йирик ҳалокат режими эълон килди. Шундай қилиб, тарихда биринчи марта бу режим барча штатларда амал кила бошлади, хабар қилади Оқ уй вакили Джадд Дир твиттерда. "Тарихда биринчи марта президент йирик ҳалокат режими 50 та штатнинг ҳаммаси бирданига амал қилишини эълон қилди", — деб ёзди у.
АҚШ коронавирусга қарши курашни бошқаришни истамоқда
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини танқид қилди ва Вашингтон коронавирусга қарши курашда "раҳбарлик қилиш ролини" олишга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, "ташкилотлар ишлаши керак, улардан кутилаётган натижаларни беришлари керак", аммо Қўшма Штатлар ЖССТ мисолида "у нимага эришганини кўрмаяпти", деб хабар беради РИА Новости.
АҚШ ўз фуқароларини олиб кетмайдиган давлатларга нисбатан санкциялар жорий қилади
АҚШ президенти Доналд Трамп имзо чеккан фармонга кўра коронавирус пандемияси шароитида ўз фуқароларининг қайтиб келишига тўсқинлик қиладиган ёки кечиктирадиган давлатларга виза санкwиялари қўлланилиши мумкин. Бу ҳақида Оқ уй матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “РИА Новости”.
АҚШ вирус туфайли бир суткада 2 мингдан ортиқ киши ўлган биринчи мамлакатга айланди
Ўтган кун давомида АҚШда коронавирус оқибатида 2000 дан ортиқ ўлим қайд этилди. У бир суткада ўлим кўрсаткичи 2 мингдан ошган биринчи мамлакат бўлди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида ушбу мамлакатда 2108 киши, жами 18777 вафот этган. Касалларнинг умумий сони - ярим миллиондан ошиқ.
Америкаликлар осмонни тўлдирган юзлаб "ўлим даракчилари"дан қўрқиб кетишди
"Планета новости" порталининг хабар қилишича, улкан қарғалар галаси Сиэтлда осмонни қоп-қора қилиб қоплади. Нашрнинг ёзишича, маҳаллий аҳолини қушлар бу қадар кўплиги қўрқитиб юборган, маҳаллий ижтимоий тармоқларда қарғалар яқинлашиб келаётган глобал ларзага келтиришлардан дарак бериши ҳақида афсоналарга алоқадор. Таъкидланишича, худди шундай ҳолат Вашингтон университетида ҳам кузатилган.
АҚШ Россия ва Қатарни Жаҳон чемпионатларини ўтказиш учун пора берганликда айбламоқда
6 апрел куни АҚШ федерал прокурорлари бир қатор мамлакатларнинг собиқ футбол амалдорларини 2018 ва 2022 йилларда Жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқи учун курашган ва ғолиб чиққан Россия ва Қатардан пора олганликда айблашди. Бу ҳақда “Радио Свобода” хабар берди.