ОМОН, ички қўшинлар ва Белоруссиянинг бошка куч ишлатар структуралари Минск кўчаларини тарк этди
Хавфсизлик кучлари 11 август оқшомида киритилганди. Уларга оммавий норозилик намойишлари такрорланишининг олдини олиш учун бутун шаҳар марказини назоратга олиш вазифаси юклатилди. Ҳозирда Белоруссия пойтахти кўчалари очилди ва асосий автомобиль йўллари бўйлаб транспорт ҳаракати тикланди.
АҚШ Белоруссиядаги сайловларни эрксиз ва адолатсиз деб эълон қилди
Қўшма Штатлар Белоруссиядаги президентлик сайловларини эрксиз ва адолатсиз деб ҳисоблайди, дея маълум қилди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео. "Қўшма Штатлар Белоруссияда эркин ва адолатли бўлмаган президент сайловларидан чуқур ташвишда.
Жириновский: «Белоруссия Лукашенко режимини тугатиш учун пишиб етилди»
Жириновский Лукашенко ҳақида: «Бу текинхўр ҳаммани сотди», деб айтди. ЛДПР етакчиси Белоруссиядаги вазиятни шарҳлар экан, аччиқ сўзларни аямади. Бугун Белоруссияда сиёсий вазиятнинг ривожини бутун Россия диққат билан кузатмоқда. Президент сайловида овоз бериш натижалари эълон килингач, мамлакатда оммавий норозилик акциялари бошланди.
Светлана Тихановскаянинг штаби сайловлар натижаларини тан олмади
Мухолифатдан бош номзод Светлана Тихановскаянинг сайлов штаби Белоруссия президенти сайловлари натижаларини тан олмади, хабар қилади РИА Новости штаб вакилига таянган ҳолда. Сайлов штабида маълум қилишларича, барча туманларда олинган маълумотларга мувофиқ, Тихановская учун 70-80% сайловчилар овоз берган.
Светлана Тихоновская сайловида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон килди
Белоруссия президентлигига номзод Светлана Тихоновская Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган овозларнинг дастлабки натижаларини тан олмаслигини ва ўзини бу сайловларнинг ғолиби деб ҳисоблашини айтди. Тихоновская Александр Лукашенкони ҳокимиятни куч билан ушлаб туришга уринишда айблади.
Белоруссияда сайлов якунлари бўйича норозиликлар бошланди
Прездент сайлови дастлабки якунлари илан норози бўлганлар бир қатор шаҳар кўчаларига чиқдилар. Белоруссияда президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилиниши ортидан норозилик намойишлари бошланди. Аввалроқ ёшлар лабораториясининг exit poll натижаларига кўра мамлакатнинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко 79,7% овозни қўлга киритаётгани маълум қилинганди.
МСҚ Белоруссия президенти сайловларини бўлиб ўтган деб тан олди
Белоруссияда президент сайловлари бўлиб ўтди, чунки уларда сайловчиларнинг 50% дан ортиғи овоз берди, деди МСҚ раиси Лидия Ермошина. 13:20 га келиб (Москва вақти билан бир вақтга тўғри келади) сайлов участкаларида иштирок этганлар 54.57% ни ташкил этди. Бугун, 9 август, асосий овоз бериш куни ҳисобланади. 4-августдан 8-августгача муддатидан олдин овоз бериш мумкин эди.
Белоруссияда шошилинч сафарбарлик эълон қилинди
Белоруссия мудофаа вазирлиги 11 августдан бошлаб Витебск вилоятида режали ҳарбий йиғинлар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости. Идора вакили Наталья Гаврусикнинг сўзларига кўра, ҳарий йиғинларда ҳарбий ўқитилган захира тайёрлаш тўхтовсиз амалга оширилади, шу сабабли бундай воқеаларни қандайдир ғайриодатий деб қабул қилмаслик керак.
Лукашенко Белоруссияда россияликларнинг қўлга олиниши воқеасига шарҳ берди
Минск қўлган олинган россияликлар ҳақида Москвага қўшима маълумот тақдим этишга тайёр, деб баёнот берди Белоруссия президенти Александр Лукашенко. Унинг сўзлари давлат раҳбарининг сайтида келтирилган. "Биз сиёсатни ёлғонларга асосламаймиз.
Белоруссия коронавирусга қарши курашда Россиядан ёрдам сўради
Белоруссия коронавирусга қарши курашда Россиядан ёрдам сўради. Бу ҳақида «Коммерсантъ» газетаси Россия давлат структураларидаги манбаларига таяниб хабар берди. Нашр манбаларининг аниқлаштиришича, Минск Москвадан тиббий ниқоблар, тест-тизимлар ва ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари сўраган.