"Менинг кўчага чиқишим можаронинг авж олишига олиб келади. Хозир мен халқ билан биргаман. Ўзимни сайлов ғолиби деб биламан. Бизда муқобил ҳисоблаш маълумотлари бор ва биз барча қоидабузарликларни исботлаймиз", - деди Тихановская матбуот анжуманида.
Тихоновская, шунингдек, у Лукашенконинг можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун учрашиш ва вазиятни муҳокама қилишни таклиф қилганини айтди.
Александр Лукашенконинг ўзи 9-август сайловлари байрам сифатида ўтказилганини, бироқ "кимдир бу байрамни бузишни истаганини" айтди. Лукашенко намойишчилар хориждан назорат қилинганини ҳам иддао қилмоқда.
Светлана Тихоновская сайловида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон килди
Белоруссия президентлигига номзод Светлана Тихоновская Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган овозларнинг дастлабки натижаларини тан олмаслигини ва ўзини бу сайловларнинг ғолиби деб ҳисоблашини айтди. Тихоновская Александр Лукашенкони ҳокимиятни куч билан ушлаб туришга уринишда айблади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди