“Нетаньяху қамоқда чирийди”
Бутун дунё кўз ўнгида Ғазодаги масъум аҳолини қатл қилаётган Исроил бош вазири Нетаньяхунинг Гаагадаги жиноий иши бўйича далиллар кундан-кунга кўпаймоқда.
Эрдўған: "Исроил дунё кўз ўнгида инсониятга қарши жиноят содир этмоқда"
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.
Исроил ма’мурияти Европа ва АҚШнинг сўзсиз қўллаб-қувватлаши билан 25 кундан бери бутун дунё кўз ўнгида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда.
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.
"7-октабрдан бери ғазолик биродарларимиз катта шафқатсизликка дучор бўлмоқда. Европа ва Америка томонидан сўзсиз қўллаб-қувватланган Исроил маъмурияти роппа-роса 25 кундан бери бутун дунё кўзи олдида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда",-дейди Эрдўған.
Саратон касаллари даволанадиган "Туркия-Фаластин дўстлик касалхонаси" Исроил ваҳшийлигининг қурбони эканини тилга олган Эрдўған: "Давлат онгини бутунлай йўқотиб қўйган ва террористик ташкилот каби ҳаракат қилаётган Исроилга имкон қадар тезроқ чек қўйиш керак”,-деди.
"Исроилнинг тинч аҳолига тўғридан-тўғри ҳужумлари натижасида ҳозиргача 8 минг 500 фаластинлик ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти болалар ва аёллар. Ғазода содир этилаётган уруш жиноятлари айбдорларини қонун олдида жавобгарликка тортиш ишларимиз давом этмоқда",-деб қўшимча қилади Туркия президенти.
Эрдўған шунингдек, Туркия тўқнашув бошланган кундан бери инсонпарварлик ёрдам фаолиятларини давом эттираётганини айтди.
"25 кундан бери давом этаётган бу қирғинни олдини олиш бизнинг устувор вазифамиздир. Бунинг учун ўт очишни тўхтатиш, доимий тинчликка ёъл очиш керак. Барча тегишли томонлар иштирокида ўтказиладиган “Фаластин-Исроил халқаро тинчлик конференсияси” бунинг учун энг мос платформа бўлишига ишонамиз" деди Эрдўған.
Эрдўған қолаверса, минтақадаги фаоллар билан ҳамкорликда янги хавфсизлик механизмини ўрнатишни зарур деб билишини ва бу қадам ташланса, мас’улиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканлигини маълум қилди.
"ғарб дунёси, хусусан Европа давлатлари ғазода яна бир бор инсоният синовидан ўта олмади”,-дейди у.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркиядан Ғазога юборилган гуманитар ёрдамлар миқдори 213 тоннага етди. Уларнинг бир қисми Ғазо халқига етиб борди.
Блинкен нутқи пайтида Исроилга қарши намойишчилар Конгрессга бостириб киришди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш талаби билан чиқиши вақтида намойишчилар Конгрессга бостириб кирди. Буни C-SPAN мезбонлик қилаётган учрашувдан олинган кадрлар тасдиқлайди.
Сионистик режим Ғазо уруши баҳонаси билан Масжиди Ақсонинг мақомини ўзгартирмоқчи
Сионистик режим расмийлари масжид устидан кўпроқ назоратни қўлга киритиш ва унинг тарихий мақомини ўзгартириш мақсадида Ғазо секторидаги урушни суиистеʼмол қилиб, Масжидул-Ақсога янги шартлар қўйишга ҳаракат қилмоқда.
Араб давлатлари ХЖСни Исроилга қарши тергов очишга мажбурлаши мумкин
Газетага кўра, прокурор Карим Хон Халқаро жиноий судда иштирок етувчи асосий мамлакатларнинг фикрларини инобатга олмоқда, шу сабабли "у шу пайтгача Фаластин-Исроил можаросидан узоқда бўлган".
Исроилнинг Ғазога уюштирган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8306 нафарга етди
Фаластин анклавининг 21 048 нафар аҳолиси жароҳатланган
"Исроил ҳужум ҳақида олдиндан билиб, фаластинликларга уни амалга оширишда озгина "ёрдам" бериши мумкинмиди?
Исроил давлат сифатида
Ғазо ҳукумати: Исроил 1500 дан ортиқ одам бошпана бўлган иккита марказга зарба бериш билан таҳдид қилмоқда
Исроил армияси Ғазодаги православ маданият маркази ва юнон мактабига зарба бериш билан таҳдид қилмоқда
800 дан ортиқ ҳуқуқшунос олимлар Ғазода мумкин бўлган геноцид ҳақида огоҳлантирмоқда
7000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, улардан 2913 нафари болалар, 1 миллиондан ортиғи кўчирилди, Ғазо секторининг бутун ҳудудлари вайроналарга айланган, 800 дан ортиқ олим Исроил томонидан қамал қилинган анклавда фаластинликларга қарши геноцид бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи оммавий баёнотни имзолади.
Исроил Маскнинг Ғазодаги ёрдам ташкилотлари учун интернет бўйича ташаббусига қарши курашишга ваъда берди
Аввалроқ Илон Маск унга тегишли бўлган Starlink компанияси Ғазо секторидаги халқаро тан олинган ташкилотларга алоқа хизматларини кўрсатишини маълум қилганди.