Исроил армияси Ғазодаги православ маданият маркази ва юнон мактабига зарба бериш билан таҳдид қилмоқда
Исроил армияси 1500 дан ортиқ одам бошпана олаётган православ маданият маркази ва юнон мактабига зарба бериш билан таҳдид қилди.
Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот хизмати Телеграмда хабар берди.
Қайд этилишича, 1000 киши исроиллик ҳужумларидан православ маданият марказига, 500 дан ортиқ киши юнон мактабига бошпана олмоқда.
Бошқа бир баёнотда Исроилнинг касалхоналарни бомбардимон қилиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри таҳдидлари оқибатлари ва бу муассасаларни эвакуация қилиш талаблари ҳақида огоҳлантирилди.
Баёнотда, Исроилнинг шифохоналар атрофидаги ҳудудларни бомбардимон қилишда давом этиши ва уларга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш таҳдиди уруш жинояти эканлиги таъкидланди.
Ғазо ҳукумати: Исроил 1500 дан ортиқ одам бошпана бўлган иккита марказга зарба бериш билан таҳдид қилмоқда
Исроил армияси Ғазодаги православ маданият маркази ва юнон мактабига зарба бериш билан таҳдид қилмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»