Мингга яқин москваликлар вакцинациядан кейин коронавирусга чалинди
Россия пойтахтида юзлаб одамлар вакцинациядан кейин COVID-19 иккинчи таркибий қисми билан касалланди, деб хабар қилишди "Интерфакс" агентлигига Москва ижтимоий тараққиёт комплекси матбуот хизматида.
Москвада ташкил қилинган акцияга 40 мингдан ортиқ киши чиқди
Камида 40 минг киши Москвада ташкил қилинган «Навалнийга озодлик!» норозилик намойиши қатнашчиларига айланди, хабар қилади Reuters. Агентлик бу Москвада охирги йилларда уюштирилган энг йирик рухсатсиз акциялардан бири бўлди, деб айтмоқда.
Бир нечта мусулмон мамлакатлар раҳбарлари ғалаба парадида иштирок этишади
МДҲ мусулмон мамлакатлари раҳбарлари 24 июн куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба куни парадида иштирок этишларини тасдиқладилар, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида. Айни пайтда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари тез орада Россия пойтахтига ташриф буюриши маълум.
РФ коронавирусга чалинганлар сони психологик нуқтага яқинлашди, Москва – касаллик ўчоғи
Россияда янги турдаги коронавирус билан боғлиқ вазият шиддатли суратда ёмонлаши бормоқда. 29 апрель кечга ва 30 апрель эрта тонгда касалланганлар сони қариб 100 мингга етди. COVID-19 билан энг оғир вазият - бу Москвада. Россияда коронавируснинг янги туридан вафот этган ҳолатлар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Москва черковлари руҳонийларида коронавирус аниқланганлиги сабабли карантинга ёпиляпти
13 апрель куни Москва епархиясининг 18 нафар руҳонийсида CОВИД-19 коронавирус тестлари ижобий натижа бергани маълум бўлди. Натижалар олингач, Россия пойтахтининг айрим православ черковлари карантинга ёпила бошлади. "Ҳамма нарса ёпиқ, ҳамма нарса муҳрланган", деб айтади "360" телеканали Крилатскийдаги «Рождество Пресвятой Богородицы» черковининг руҳонийларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтириб.
Москвада бир суткада 434 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди
Ўтган сутка давомида Москвада коронавирус касаллигига чалиниш билан боғлиқ 434 та ҳолат қайд этилди, хабар қилинади мэрнинг сайтида. Бу 448 та ҳолат қайд этилган бир кун олдинги кўрсаткичан камроқ. Пойтахт бўйича умумий касалланганлар сони эса 3357 кишига етди.
Москва имоми 40 минг рублга бир соатлик VIP-маслаҳат таклиф қилмоқда
Москва мемориал масжидининг имоми Шамил Аляутдинов "ҳозирги молиявий аҳволини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун" машғулотларни эълон қилди. Бу ҳақда диний раҳбарнинг веб-сайтида хабар берилди. Хабарга кўра, курс олтита вебинардан иборат бўлиб, унда имом одамларга пул ишлаш учун психологик ёрдам бериш ва уларни инвестиция киритишга ўргатишни ваъда қилади.
Москвада муслиманинг эрига вафо ва садоқати ҳақидаги «Завжа» фильми намойиш этилади (видео)
9-10 декабрь кунлари Москва шаҳрида «Артдокфест» фестивали доирасида турмушга чиққан мусулмон аёлнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинадиган «Завжа» тўлиқ метражли фильми илк бора намойиш этилади. Алфиназ исмли ёш аёл, иккита вояга етмаган боланинг онаси, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган эри билан учрашиш учун узоқ йўлга ҳозирланади.
Мусулмонлар Москвада ММА турнирида мусобақалашадилар
Россия муҳожирлар Федерацияси 1 декабрь куни Москвада Марказий Осиё республикаларидан номдор спортчилар иштирокида қоидаларсиз жанг (MMA) бўйича турнир ўтказади. Бу ҳақида IslamNews га федерация матбуот хизматида хабар қилишди.
Турнир саккиз минг томошабинни ўз бағрига сиғдирадиган Лужникидаги Кичик аренада бўлиб ўтади.
Москва мэриясида муфтий Айнутдиннинг баёноти устидан кулишди
Москва ҳукуматида Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Айнутдиннинг пойтахтдаги мусулмонлари сони ҳақидаги баёноти кулгили деб топилди. Шу кунларда «Известия»га берган интервьюда муфтий шаҳарда тахминан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик аҳоли – ислом динига эътиқод қилишини айтди ва бунда мэрия амалдорларидан ошкора бўлмаган равишда олинган маълумотларга таянди.