Москва муфтийси кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди
Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди. У 25 сентябрда баёнот берганидек, бу қадам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилган бўларди. Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклар сонидан 10 миллионга кўп эканлиги, бунда аёлларнинг кўпчилиги ажрашган ёки бева қолганлигини эслатди, хабар қилади «РИА Новости».
Москва мусулмонлари болалар учун эсдан чиқмайдиган байрам уюштиришди
Янги ўқув йили бошланишидан олдин Москва муфтийлиги болалар учун байрам тадбири ўтказди. Байрам Крио-шоудан бошланди. Суюқ азот ёрдамида намойиш этилган кўргазмали экспериментлар ва кучли таасурот қолдирадиган фокуслар болаларни бефарқ қолдирмади.
Москвада Ойша Қодировага тегишли бутик очилди
Бугун Москвада Чеченистон раҳбарининг қизи Ойша Қодирова томонидан бошқариладиган Firdaws модалар уйининг биринчи бутик дўкони очилди. Унда эркаклар ва аёллар либослари коллекциялари, жумладан, ўзига хос услубдаги ҳижжоблар шунингдек, заргарлик буюмлари, атир-упалар, аксессуарлар тақдим этиди.
Москвалик имом Маҳмуд Велитов озодликка чиқди
Москвалик имом Маҳмуд Велитов терроризмни оммавий равишда оқлаганликда айбловлар бўйича жазони ўтаб бўлгач, озодликка чиқди. Имомнинг адвокати Дагир Хасавов Facebook саҳифасида қуйидаги шарҳ билан расм қолдирди: «Шайх Маҳмуд Велитов озодликда, унинг ортида эса Астрахан вилояти ИК-8».
Эксперт: абайя энг оммавий кийимга айланади
Москвада Al Arabia Fashion Days Араб модалар Куни иккинчи мавсуми очилиши бўлиб ўтди. Кўпчилик мода экспертларининг фикрига кўра, шарқона мода услуби унга хос бўлган аёлларнинг ёпиқ либослари билан бирга замонавий мода саноатида энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бирига айланмоқда.
Москвага масжидлар етишмаяпти
Ҳар йили Москва масжидларида ҳайит намозларига келган барча мусулмонлар сиғмай қолади. Шаҳар ҳукумати Исломнинг издошларига кўнгиллари очиқ эканлиги ҳақида айтадилар, лекин аслида уларнинг янги масжидлар қуриш ҳақида илтимосларини эътиборсиз қолдирмоқда.
Москва касалхоналарида намоз ўқиш учун хоналар ташкил қилинади
Яқин келажакда Россия пойтахтидаги шифохоналарда мусулмонлар намоз ўқиши учун мўлжалланган хоналар сони икки баравар кўпаяди. Бу ҳақида «Москва» шаҳар янгиликлар агентлигига берган интервьюсида шаҳар муфтийси Илдар Аляутдинов хабар килди. «Ҳозирги кунда Москва шаҳрида 10 та хосписда кўп динли хоналар бор – бу инсон у ерга кириб, ибодат қилиши мумкин бўлган алоҳида хоналардир.
Москвада Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун акция бўлиб ўтади
Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун акция 3 июнда, душанба куни, Москванинг Сокольники паркида халқаро ал-Қудус куни муносабати билан бўлиб ўтади, деб хабар қилди ташкилий қўмитада. Ташкилотчилар сифатида ҳукумат билан келишувга кўра, миллий диаспоралар иштирок этади.
«Толибон» Москвага қайтди
Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати анжуманда иштирок этиш учун Россия пойтахтига такроран ташриф буюрди. Делегация таркибига 14 киши киради, уларга «Толибон» ҳаракати етакчисининг сиёсий масалалар бўйича муовини мулла Барадар Ахунд бошчилик қилади.
Москвада яҳудийларнинг энг йирик ОТМ ёниб кетди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Россия ҳудудида энг йирик яҳудий таълим муассасаси саналган «Торат хаим» иешивасида рўй берган ёнғин ҳолатини текшириб чиқмоқда. Яҳудийлар жамоатида Песах арафасида рўй берган ёнғин жиноий характерга эга деб ҳисоблашмоқда.