Қизиқарли шоудан кейин Муфтийлик ҳовлисида болалар «Пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом изларидан» квестида иштирок этди. Болалар Пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом туғилган жойдан ўзига хос саёҳат бошлаб, турли ишоралар ёрдамида Пайғамбар ўтган мамлакатлар ва шаҳарлар орқали ўтдилар. Шу тариқа, саволларга жавоб берган ҳолда, улар Маккаи-Мукаррамага етиб келдилар.
Бу ерда болалар ҳаж амаллари ҳақида эсладилар. Квестнинг якуний мақсади Каъба эди – бу ерда улар қора тош қаерда жойлаштирилгани, Каъба қандай материал билан қопланганини кўрсатиб, барча мусулмонлар учун муҳим бўлган муқаддас зиёратгоҳ ҳақида турли саволларга жавоб бердилар. Оирида болаларга совғалар улашилди.
Квестнинг кейин муфтийлик чодирида улар мазали палов ва Каъба кўринишидаги чиройли торт билан меҳмон қилинди. Катта ёшдаги болалар учун слайм бўйича мастер-класс ва кичик болалар учун пластилиндан аппликациялар тадбирнинг якунловчи босқичи бўлди. Барча хоҳловчилар қўлларини мехенди билан бўяш имконига эга бўлди.
Москва мусулмонлари болалар учун эсдан чиқмайдиган байрам уюштиришди
Янги ўқув йили бошланишидан олдин Москва муфтийлиги болалар учун байрам тадбири ўтказди. Байрам Крио-шоудан бошланди. Суюқ азот ёрдамида намойиш этилган кўргазмали экспериментлар ва кучли таасурот қолдирадиган фокуслар болаларни бефарқ қолдирмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Жуббали Аҳмад Манзил тариқатига ўтяптими?
- "Ҳақиқий ваъда 3" операциясининг учиничи босқичида нима содир бўлди?
- Ғазода қурбонлар сони 54 900 нафарга яқинлашмоқда: Исроил тажовузи давом этмоқда
- Нега АҚШ ва "Исроил" Эронга ҳужум қилиши керак, Дажжол ва иқлим ҳақида
- "Исроил"ни янги ракета тўлқини қамраб олди