Горбачёв СССРни қандай парчаланганди. Фақат фактлар
Горбачёвнинг ҳокимият тепасига кўтарилиши совет иттифоқининг тугашининг бошланиши эди. Дастлаб у аъзо давлатларни тўғридан-тўғри НАТОга юбориш орқали «Варшава шартномаси» ташкилотини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Ваҳоланки, 1985 йилда ушбу блок шартномани 20 йилга узайтириш орқали бирлигини намойиш этди.
Путин СССРнинг тикланиши ҳақида фикр билдирди
Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларининг ҳаракатларини бирлаштириш, собиқ СССР тикланиши борасидаги қўрқувлар ва ўтмиш билан боғлиқ фобияларга қарамай, ҳаммамиз учун фойдалидир. Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида "Москва. Кремль. Путин" дастурига берган қисқа интервьюсида шундай фикр билдирди.
Август путчи СССР парчаланиб кетишини муқаррар қилиб қўйган, ҳисоблайди журналистлар
1991 йил август путчи СССРнинг парчаланиб кетиш жараёнини муқаррар қилиб қўйди ва мамлакатда тинч ўтиш жараёнига халал берди, ҳисоблайди Германиянинг ARD биринчи канали Москвадаги студияси собиқ раҳбари, журналист Герд Руге.
Америкалик журналистлар, ўз навбатида, 20 йил олдин қўлидаги ҳокимият ва имтиёзларни сақлаб қолиш истагида бўлган путч фитначилари ҳақида хотирладилар.
Ўйлаб топилган СССР
Совет даврини қўмсаш – оддийгина ўтмиш ҳақида орзу эмас. Бу ўйлаб топилган ўтмиш орзусидир. У ҳақида ўйлайдиганлар ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ҳақиқатга қайтишни истайди ва шунинг учун у норози бўлишга маҳкумдир. «2,20 сўмлик колбаса», «3,62 сўмлик ароқ», «жавонлар бўм-бўш, музлатгичлар эса тўла» – ўтмиш ҳақида формулалар жуда узоқ яшайди.
Тожикистонда СССР парчаланиб кетганидан кейин спорт ютуқларининг 40 баравар ўсганлиги ҳақида маълум қилинди
Тожикистон ҳукумати СССР парчаланиб кетгани ва мамлакат мустақилликни қўлга киритганидан кейин тожик спортчиларининг натижалари кескин ўсганлиги ҳақида эълон қилди. Тожикистон ҳукумати қошидаги ёшлар ишлари ва спорт бўйича Қўмита раиси Ахтам Абдуллозоданинг баёнотидан келиб чиқадики, гап спорт ютуқларининг 40 баравар ўсганлиги ҳақида бормоқда, хабар қилади «Азия-Плюс».
Йўқликдан бош кўтараётган СССР
Совет Иттифоқининг тарқалиб кетишига асос бўлган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ғояси кўплаб россияликларнинг фикру-зикрини қамраб олмоқда. Олий суд эндигина толяттилик Дмитрий Третьяковнинг даъво-аризасидан қутулганида "Единая Россия", КПРФ ва ЛДПР депутатларининг бир гуруҳи Совет Иттифоқи тарқаб кетиши конституцион бўлмаганлигини тан олиш ва Михаил Горбачевни собиқ иттифоқнинг тарқаб кетгани учун жиноий жавобгарликка тортиш талабини кўтариб чиқишди.
Шарқий Туркистон нега СССР таркибида 16- республика бўла олмаган?
1943 йилнинг ёз мавсуми Шинжонда советларга қарши кайфиятнинг кучайиши қайд этилди. Гоминьданга содиқ бўлган ҳарбий қисмларни бошқатдан жойлаштириш бошланди. Улуғ Ватан уруши якунланган пайтга келиб, Шинжонда ҳарбий қисмлар аъзолари 100 минг кишини ташкил қиларди, улар асосан хан ва дунганлардан иборат эди.
Курашчан худосизлар иттифоқи
Собиқ Иттифоқ даврида динга қарши кураш олиб бориш учун тузилган оммавий жамият. Унинг тарихи 1922-23 йилларда Худосизлар тугаракларидан бошланади. Шулар заминида 1924 й. Москвада “Безбожник” (Худосиз) газетасининг дўстлари жамияти ташкил этилган. 1925 йил апрелида жамиятнинг биринчи Бутун иттифоқ сеъездида Худосизлар иттифоқи тузилган.
СССРда олимлар нима учун қамалган ва отиб ташланган
«Мемориал» Халқаро жамиятида «Москва. Места памяти» тадқиқотчилик ва маърифат лойиҳаси семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинар доирасида физика-математика фанлари номзоди, Вавилов номидаги РФА ИИЕТ катта илмий ходими, «Социальная история отечественной науки» сайти муаллифи ва муҳаррири Константин Томилин СССРда олимларга қарши қатағонлар ҳақида гапириб берди. «Лента.ру» унинг нутқидан парча келтириб ўтди.
СССР – жаҳон терроризмининг ҳомийси
Фавқулодда комиссарият ичкаридан туриб давлатга таҳдид қилаётганларни йўқ қилиш учун атайлаб Ленин ва Дзержинский томонидан тузилган. Сталин даврида НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) рақибларини хорижда ҳам ўлдира бошлади: 1937 йилда Лозаннада Игнац Рейс; 1938 йилда Амстердамда Евген Коновальц; 1940 йилда Мексикада Лев Троцкий.