СССРнинг қисқача тарихи
Ленин ўлганидан сўнг, партиядаги иккинчи одам ҳисобланган ўртоқ Троцкий хоин экани маълум бўлди. Каменев, Зиновьев, Бухарин ва Сталин Троцкийни ағдариб, уни СССРдан ҳайдашди. Бироқ ордан икки-уч йил ўтиб, Каменев, Зиновьев ва Бухаринлар ҳам хоин эканини маълум бўлди. Ўшанда довюрак ўртоқ Генрих Ягода уларни отиб ташлади.
Бухоро амирлигининг йўқ қилиниши
Бундан 100 йил олдин қонхўр Михаил Фрунзе қўмондонлиги остидаги совет қўшинлари Бухоро амирлигининг пойтахти ва мусулмонларнинг дурдона шаҳри саналган Бухорони бомбордимон қилиб, забт этганди. СССР тарихида бу Ўрта Осиёда ўрта асрларга хос бўлган феодализм ўчоқларини тугатиш бўйича қаҳрамонона жасоратлардан бири бўлди, Бухоро ишғол қилинганидан сўнг бошланган маҳаллий аҳоли қаршилиги эса босмачилар ҳаракати деб атала бошлади.