Саудия Арабистони ҳукумати собиқ валиаҳд қамоқда инфарктга учрагани ҳақида эълон қилинган маълумотларни ўчириб ташлади
Саудия қамоқхоналар маъмурияти Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлган хабарни рад этди. Унда айтилишича, қироллик тахтининг собиқ вориси шаҳзода Муҳаммад бин Найиф инфарктга учраган ва шифокорлар назорати остида реанимацияда бўлган.
Макка зиёратгоҳларига юқори технологик санитария эшиклари ўрнатилди
Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишига қарши курашишнинг янги юқори технологияли усуллари жорий этилмоқда. Кеча Икки муқаддас масжиднинг Бош дирекцияси Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромга кираверишда юқори технологияли санитария эшигини фойдаланишга топширди.
Саудия Арабистони томонидан суратга олинган янги сериал премьераси араб мамлакатларида ғазабга сабаб бўлди
Саудия Арабистонининг биринчи эпизоддаги монолог иброний тилида сўзланган янги "Умм Ҳорун" ("Ҳоруннинг онаси") сериалининг премьераси араб дунёсида қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Кириш монологидаги яҳудий аёл бу сўзларни айтади: "Биз, Форс кўрфази мамлакатларида туғилган, Форс кўрфази яҳудийларимиз".
Англия премьер-лигасига Саудия Арабистонидан муҳаббат келяпти
"Ньюкасл Юнайтед" футбол клубининг Англия Премер-лигасидаги мухлисларни Саудия Арабистонидан кутилмаган муҳаббатга дуч келишди. Улар ўзларининг Твиттер профилларига оммавий равишда Саудия байроқларини қўшадилар, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳақидаги «мем»лар алмашадилар ва баъзи ҳолатларда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида ҳазил қилишади.
Саудия Арабистони Рамазон ойида уйда ибодат қилишга чақирди
Саудия Арабистонидаги энг юқори диний ташкилоти – Уламолар кенгаши бутун дунё мусулмонларини Рамазон ойида уйда ибодат қилишга чақирди, деб хабар беради SPA. Бу йил Рамазон бошланиши 24 апрелга тўғри келади (Инша Аллоҳ). Мўминларга оммавий йиғилишлардан сақланиш тавсия қилинди, чунки бу COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг асосий жойидир.
Салмон ва унинг ўғли Муҳаммад: Ҳокимлик сари йўл
Яқинда The New York Times ўзининг Байрут бюроси раҳбари Бен Хаббард томонидан ёзилган "МБС: Муҳаммад бин Салмоннинг ҳокимият тепасига келиши" китобидан парча эълон қилди. Саудия Арабистони билан Путиннинг Россияси ўртасидаги нефт уруши муносабати билан, Россия рубли ва нефтнинг жаҳон нархларини пасайтирган одамнинг шахси яна диққат марказида бўлганлиги сабабли, биз ушбу нашрнинг қисқача шарҳини ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.
New York Times: Саудия Арабистони қироли оиласининг 150 аъзоси коронавирусга чалинган бўлиши мумкин
Саудия Арабистони қироли оиласининг 150 га яқин аъзоси COVID-19 коронавирус касаллигини юқтириб олган бўлиши мумкин, деб ёзади американинг The New York Times нашри қироллик оиласига яқин манбага таяниб. Айни пайтда ар-Риёд губернатори саналган шаҳзодалардан бири реанимацияда. Қироллик оиласининг ўнлаб аъзолари коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги расман тасдиқланди.
Саудия Арабистони ТИВ Путинни ОПЕК+ битими ҳақида ёлғон сўзлаганини айтди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархан ал-Саид Россия ҳукуматини ОПЕК+ битимини барбод қилганликда айблади. Унинг айтишича, айнан Кремль ушбу битимни барбод қилган ва нефть нархини тушириб юборган. ОПEК+ янги музокаралари арафасида Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар яна ёмонлашди.
Саудия Арабистони ҳажни кейинга қолдиришга чақирмоқда
Саудия Арабистони Ҳажни ташкил қилиш бўйича вазири Муҳаммад Бантен телевидение орқали COVID-19 коронавирус пандемияси сабабли мусулмонларни муқаддас Макка шаҳрига ҳажга боришни кейинга қолдиришга чақирди. Саудия Арабистонида Макка шаҳрига, яна бир муқаддас шаҳар саналган Мадинага ва мамлакат пойтахти ар-Риёдга кириш аллақачон ёпилган. Мамлакат чегараларни ёпиб қўйди, жамоат транспорт ҳаракати чекланган.
Саудия Арабистони нефт ортидан газ нархини ҳам 50%гача туширади, Россия билан иқтисодий уруш янги босқичга ўтади
Ар-Риёд Москва билан давом этаётган қарама-қаршилик давомида суюлтирилган газ нархини максимал даражада туширишга қарор қилди. Бу Россия Федерацияси иқтисодиёти учун янги зарба бўлади, чунки саудияликлар демпинги жумладан, Россия мижозларига қаратилган.