close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Саудия Арабистони
25.01.2020 07:40

Саудия Арабистонида ишлайдиган ҳинд ҳамшираси Хитойда юзлаб одамлар чалинган атипик пневмонияга ўхшаш вирусга ижобий натиа берди. ОАВ хабар қилишича, ҳамшира ижобий натижага эга бўлган филиппинлик ҳамкасбига қараш вақтида вирусни юқтириб олган бўлиши мумкин. Лекин шундай бўлсада, ар-Риёд ҳам, Деҳли ҳам ўз мамлакатларида бу вирус ҳолати ҳақида ҳеч қандай хабар бермади.

02.01.2020 01:15

Индонезия халқ маслаҳат конгресси (ХМК) раиси Ахмад Музани мусулмонларнинг Саудия Арабистонига индонезиялик зиёратчилар учун квоталар оширилишидан умид қиишини айтди, хабар қилади Antara. «Бизнинг илтимосимиз яхши қабул қилинди, Саудия Арабистони қироллиги бу илтимосни кўриб чиқади», — деди Индонезия халқ маслаҳат конгресси вице-спикери Ахмад Музани.

01.01.2020 14:36

Саудия адлия вазирлиги 18 ёшдан кичик шахсларнинг никоҳдан ўтишини тақиқлаб қўйди ва никоҳдан ўтиш учун минимал ёш қилиб 18 ёшни белгилаб қўди. Адлия вазири ва Олий суд кенгаши раиси шайх доктор Валид ал-Самаани барча судлар учун чиқарган циркулярда таъкидланишича, никоҳдан ўтиш истагини билдирган мамлакат фуқаролари 18 ёшга тўлган бўлиши лозим.

16.12.2019 06:23

Ўзбекистон кичик зиёрат учун хорижга рейслар сонини оширди. Бу ҳақида республиканинг мусулмонлар Бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Саудия Арабистони ҳукумати Ўзбекистонлик 14 нафар зиёратчини депортация қилди. Яқинда Саудия Арабистонига 490 кишидан иборат зиёратчилар гуруҳи йўл олди – бу одатий кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.

16.12.2019 00:10

Саудия Арабистони бюджет тақчиллиги 2020 йил, афтидан, 50 миллиард долларга ўсади, чунки мамлакат нефть нархининг пасайиши ва нефть қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига дуч келяпти. Расмий баёнотга кўра, ар-Риёд 2020 йилда бюджет тақчиллигини 50 миллиард долларгача башорат қилинмоқда, бу эса ушбу йилга нисбатан 15 миллиард долларга кўпдир.

13.12.2019 23:11

Пайшанба куни Саудия Арабистони истеъдодли чет элликлар, айниқса тиббиёт ва технологиялар соҳасидаги мутахассисларга ўз фуқаролигини беришга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу қадам аллақачон тарихий деб номланган. Ўзгаришлар шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар режаларининг бир қисми бўлиб, қироллик иқтисодиёти нефтга боғлиқ эмаслигини таъминлашга қаратилган.

10.12.2019 09:16

Ўзбекистондан Саудия Арабистонига кичик ҳаж (умра) сафарига йўл олган бир гуруҳ зиёратчилар қалбаки визалар туфайли бу мамлакатга киритилмади. Бу ҳақида «Интерфакс» Ўзбекистон ҳукумати қошидаги дин ишлари қўмитасига ҳавола қилган ҳолда маълум қилди.

09.12.2019 03:16

Саудия Арабистонида «Мухталифун» (Ҳар хиллар) ташкилоти илк марта рўйхатга олинди, бу ташкилот ноанъанавий жинсий муносабалар тарафдорларини (ЛГБТ) ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди. Тарихан ислом анъаналари қарор топган қиролликда ноанъанавий жинсий муносабатлар улар учун жазо кўзда тутилган ахлоқсиз ва номуносиб ҳаракатлар сифатида кўриб чиқилади.

05.12.2019 04:28

Буюк Британияда асосий мухолифатчи саналган лейбористлар партияси етакчиси Джереми Корбин агар унинг партияси мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларда ғолиб чиқса, урушдан тинкаси қуриган Яманда фойдаланиш учун Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тўхтатишини маълум қилди.

04.12.2019 18:21

Саудия Арабистони якшанба куни G20 (Катта йигирмалик) ташкилотида раисликни қўлга киритган илк араб давлати бўлди. Бу ҳодиса Саудия Арабистони Қироллигида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича дунё миқёсида қаттиқ ғазаблар шароитларида қиролликнинг жаҳон майдонига қайтишга уриниши асносида рўй берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase