Худонинг шак-шубҳасиз мавжудлиги
Туғилгандан сўнг, инсон унинг эҳтиёжи бўлган ҳар нарса муҳайё қилинган ажойиб дунёга келади. Одам нафас олиши керак, бунинг учун Ерда кислород мавжуд. Атмосферада шунчалик кўп кислород борки, биз нафақат омон қолишимиз мумкин, балки бемалол нафас оламиз. Ҳаётнинг мавжуд бўлиши учун бизга иссиқлик манбаи керак, шунинг учун бизда Қуёш бор ва у Ердан аниқ бир масофада жойлашган бўлиб, бизнинг сайёрамиз ундан зарар кўрмасдан исиниши ва ёритилиши мумкин.
Олимлар Худо борлигини тан олмоқда
Ҳозиргача коинот ҳақидаги илмий кашфиётлар Худо борлигини тасдиқламоқда. Илм-фан туфайли, олам Ўзининг кучида, билимида, ҳикматида мукаммал бўлган Яратувчига эга деган хулосага келди. Дин бу Худони билиш йўлидир. Шунинг учун биз илм-фан дин томонидан эслатиб ўтилган воқеликларни ўрганиш усули деб айта оламиз. Шунга қарамай, баъзи олимлар бунинг тескарисини таъкидлайдилар: илмий далиллар Худо борлигини кўрсатмайди, фан ва дин эса бир-бирига зид иккита тушунчадир.
Дарвиннинг қабри қошида
Олимларнинг тахминича, бутун коинот икки юз эллик миллиард галлактикадан иборат. Ҳар бир галлактикада эса уч юз миллиард атрофида юлдузлар мавжуд. Фаннинг бугунги юксак тараққиёти-да уни тўлалигича тавсифлаб бера олмаяпти. Лекин шуниси аниқки, бу улкан ва мураккаб тизим ҳам табиат қонунларига қатъий амал қилади.
Даҳрийлик: такаббурлик ақлни енганда...
Тасаввур қиламиз, столим устида ичида шарбат тўлдирилган стакан турибди. Шунда сиз мендан сўраяпсиз: “У қаердан келди?”. Мен жавоб бераман: “Унинг ўзи шу ерда пайдо бўлиб қолди”. Сиз мен ҳақимда ё бу эсини еб қўйган ёки мазах қиляпти, деб ўйлайсиз. Бироқ бутун бир катта олам ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган, дегувчилар ҳақида нима дейиш мумкин. Агар мободо ўша машҳур портлаш амалга ошган бўлса, уни Кимдир ўзига хос илм билан идроқ қилиб, амалга оширган бўлиб чиқмайдими?
Теорема исботланди – Худо бор!
Худо борми? Буни қандай исботлаш мумкин? У нимада намоён бўлади? Атеистлар ва агностиклар шу каби саволлари билан имонли қариндошлари ва яқинларини қийнайди. Бироқ, Исломнинг эътиқод деб аталишига қарамасдан, бу дин жуда аниқ қоидаларга асосланган.
Курашчан худосизлар иттифоқи
Собиқ Иттифоқ даврида динга қарши кураш олиб бориш учун тузилган оммавий жамият. Унинг тарихи 1922-23 йилларда Худосизлар тугаракларидан бошланади. Шулар заминида 1924 й. Москвада “Безбожник” (Худосиз) газетасининг дўстлари жамияти ташкил этилган. 1925 йил апрелида жамиятнинг биринчи Бутун иттифоқ сеъездида Худосизлар иттифоқи тузилган.
Сигизмунд Фрейд ва фрейдизм
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Фрейдни мусулмон уламолар бузғунчи деб билишлари ҳақида айтгандилар. Фрейд шахси ва унинг ғоялари психологияга катта таъсир қилганига қарамай жуда кўп тадқиоқтчилар унинг асарларини интеллектуал фирибгарлик деб айтганлар.