Гарвард университети олимлари ўзига хос тадқиқот ўтказдилар. Улар гуллаб турган орхидея шонасида... 80 миллион йил олдин нима бўлганлигини билиб олдилар. Маълум бўлишича, худди ҳозирги кунда бўлгани каби, у пайтлар ҳам гуллар ҳашаротлар ёрдамида чанглантирилган. Динозаврлар тенгдоши бўлган орхидея шонасида аниқ бир ҳашарот – асалари гулчанги излари топилган.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқаранинг Эрондан газ ва нефт сотиб олиш масаласида АҚШ санкцияларига бўйсунишдан бош тортиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Milliyet. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Туркия Вашингтон томонидан чеклов чораларига қарамасдан, Эрондан энергетика ресурслари харид қилишни давом эттирди.
Москва ҳукуматида Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Айнутдиннинг пойтахтдаги мусулмонлари сони ҳақидаги баёноти кулгили деб топилди. Шу кунларда «Известия»га берган интервьюда муфтий шаҳарда тахминан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик аҳоли – ислом динига эътиқод қилишини айтди ва бунда мэрия амалдорларидан ошкора бўлмаган равишда олинган маълумотларга таянди.
Наманганда овқатдан оммавий заҳарланиш рўй берди. Бу ҳақида UPL мухибир хабар берди. 50 киши заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди. Касалхонага ётқизилган ҳамма Чуст туманидаги тўй меҳмонлари бўлган.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш давомида Абдулазиз Комилов Марказий Осиёдаги хавфсизлик ҳақида гапирди. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Марказий Осиё ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли салоҳият ва воситаларга эга. Бундан ташқари, Комилов охирги йилларда минтақада кўплаб муаммолар ҳал этилганлигини айтди.
Ўзбекистонда тўйлар ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг иштирокисиз ўтмайди. ОАВ ходимлари ўзбек артистларининг тўйларги чиқишлари нархини билиб олишга эришдилар.
Францияда теннисчи Альбина Хабибулина қўлга олинди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар берди. Теннисчи Март ойида Гоннесда бўлиб ўтиши лозим бўлган келишилган ўйинда айблов бўйича қўлга олинди. Франция полицияси ишни британиялик букмекерлар кўрсатмаси бўйича бошлади.
Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари у ёки бу дориларни қабул қилувчи шахслар таомномасидан чиқариб ташланиши керак. Бу ҳақида News. ru га Россия терапевтлар илмий тиббиёт жамияти аъзоси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Цереброваскуляр патология ва инсульт Федерал маркази клиник фармокологи Андрей Кондрахин айтди.
Сиз қулоқларингизни пахтали таёқчалар билан тозалайсизми? Агар шундай бўлса, дарҳол тўхтатинг. Олимлар ва шифокорлар кўп йиллар давомида қулоқларни пахтали таёқча ва бошқа нарсалар билан тозалаш зарарли деб айтишмоқда. Бироқ, кўпчилик ҳали ҳам пахтали тайёқчаларни бошқа мақсадлар учун ишлатади.
Environmental Working Group нотижорат ташкилоти олимлари аниқлашича, ичимлик сувидаги зарарли моддалар АҚШда битта авлод ҳаёти давомида 100 мингдан ортиқ саратон ҳолатига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида 19 сентябрь куни Phys. org сайтида эълон қилинган пресс-релизда.
Шифокорлар қайси дори-дармон воситаларини аралаштириш соғлиққа зиён етказиши, баъзида эса ўлим хавфи ҳам солиши мумкин эканлиги ҳақида гапириб бердилар. Бу ҳақида 22 сентябрь куни «МедикФорум» портали хабар қилди. Маълум бўлишича, йўталга қарши ва аллергияга қарши дориларни бир вақтда қабул қилиш уларнинг таркибидаги моддалар бир эканлиги сабабли дозанинг ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Биринчи аломатлар лоҳаслик ва уйқучилик ҳисобланади.
Никарагуа терма жамоаси сардори Хуан Баррера The Best-2019 мавсумнинг энг яхши ўйинчисини танлашда «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси учун овоз бермаганлигини тан олди. «Мен The Best мукофоти учун Мессига овоз бермадим», – деди Баррера.