Мутахассислар АҚШнинг 48363 та сув таъминоти тизимларида инсон саломатлигига 22 канцерогеннинг умумий таъсирини ўрганиб чиқдилар. Маълум бўлишича, сув таркибидаги маргимуш, дезинфекция қолдиқлари, шунингдек, радиоактив элементлар - уран ва радий соғлиққа энг катта риск ҳисобланади.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, ерости сувларидан фойдаланган сув таъминоти тизимлари энг хавфли ҳисобланади. Гарчи зарарли моддалар миқдори меъёр доирасида бўлсада, узоқ муддатли истиқболда улар инсонга зиён етказиши мумкин.
Олимларнинг сўзларига кўра, сув учун фильтрлардан фойдаланиш рискни пасайтириши мумкин.
Саратоннинг энг тарқалган сабаби айтилди
Environmental Working Group нотижорат ташкилоти олимлари аниқлашича, ичимлик сувидаги зарарли моддалар АҚШда битта авлод ҳаёти давомида 100 мингдан ортиқ саратон ҳолатига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида 19 сентябрь куни Phys. org сайтида эълон қилинган пресс-релизда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»