Тилни олдинлаб кетгани сабабли исмни ўзгартириб талоқ қўйиш ҳукми
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 209 марта кўрилди
Бир киши аёлларидан бирига талоқ қўйишни ирода қилду-ю, тили олдинлаб кетгани боис талоқ қўяётган вақтда ўзи истамаган бошқа аёлини исми тилидан чиқиб кетиб, унга талоқ қўйиб юборди. Бас, қазоан ўзи хоҳламай лекин тили олдинлаб кетиб, исмини айтиб юборган аёли талоқ бўлади. Диёнатан эса, ҳар иккиси ҳам талоқ бўлмайди. Аллома шомий бу ҳақда қуйидагиларни келтирганлар:
سَأَلَ عَمَّنْ أَرَادَ أَنْ يَقُولَ زَيْنَبُ طَالِقٌ فَجَرَى عَلَى لِسَانِهِ عَمْرَةُ عَلَى أَيِّهِمَا يَقَعُ الطَّلَاقُ؟ فَقَالَ: فِي الْقَضَاءِ تَطْلُقُ الَّتِي سَمَّى وَفِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللَّهِ تَعَالَى لَا تَطْلُقُ وَاحِدَةٌ مِنْهُمَا.
“Зайнабга талоқ” дейишни ирода қилиб, тили олдинлаб кетгани боис “Умрахонга талоқ” деб айтиб юборган киши ҳақида айтиб қайси бирига талоқ тушади деб сўради. “Қазоан исмини айтганига талоқ тушади. Диёнатан, яъни ўзи билан Аллоҳ ўртасида эса, улардан бирортасига талоқ воқе бўлмайди” деди”.
Янгиликлар
- Magnum қозоқ тилини камситгани учун унга халқ бойкот эълон қилди
- Британия разведкаси: Украинада 200-250 минг россиялик аскар қириб ташланган
- АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
- Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди