
Жамият (978)
1. Сун-цзи айтади: уруш олиб бориш қоидалари қуйидагича:
Ҳижобофобия - ҳижоб кийган мусулмон аёлларга нисбатан диний ва маданий камситишнинг бир тури.
1. Сун Цзи айтади: бу уруш қоидаси: қўмондон ҳукмрондан буйруқ олган ҳолда армия шакллантиради, қўшинларни тўплайди, душман билан яқинлашиб, ўз ўрнини егаллайди. Урушда курашишдан қийинроқ нарса йўқ.
Намойишчилардан бири полицияда бир кун ўтказди ва зўравонлик гувоҳи ва қурбонига айланди
Яқинда бир дўстимникидаги меҳмондорчиликда унинг беш ёшли набирасига “Улғайганингда ким бўлмоқчисан?” деган саволни бердим. Болакай ё шифокор, ё юрист, ё муҳандис, ё учувчи бўламан деб, одатда болаликдаёқ танлови бошланадиган орзусини айтса керак, деган хаёлда турувдим, унинг жавоби мени ҳайрону лол қилди.
Бугун ҳаммамиз исрофгарларнинг исрофгарига айланиб кетдик. Деярли кўп нарса, у қимматми ёки арзон, аҳамиятлими ёки аҳамиятсиз, нодирми ёки сероб, ҳамма нарса бараварига исроф қилиняпти. Хонадонларимизда ортиб қолган таомлар ташлаб юборилмоқда.
Эҳтимол, кўпчилик Европанинг таназзулга юз тутишини ва тез орада мигрантлар европаликларни қул қилишини яхши билишади. Бу, айниқса, «келиб чиқиши бўйича мусулмон» аҳолига тааллуқли. Россия оммавий ахборот воситаларида бу мавзу жуда муваффақиятли муҳокама қилинмоқда.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойликдир. Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрли кечмиши, орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқ.
Мен шундай савол бердим: «Жуда кўп компаниялар нақд билан насиянинг қийматида фарқ қилишади. Накдга юз сўмга берса, насияга бир юз ўн сўмга беради. Зоҳиран қараганда бу судхўрликнинг бир ҳийласи эмасми?»
Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган.
Тўғри йўл таслимдир, яъни шўнғимасдан, жанжаллашмасдан, баҳс-мунозарага, жанжалга кирмасдан, "ответ" қилмасдан ўзини топширишдир.
Ҳақ субҳанаҳу ва таоло одатда бандаларнинг айблари сир бўлиб қолишини, бандалари орасида яхши хабарлар тарқалишини хуш кўради. Шунинг учун ҳам бандаларга бир-бирларининг айбларини очишни, кўпчилик ичида тарқатишни ҳаром қилган.
Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:
Рубаййъ бинти Муъаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига товоқ хурмо ва тукли тарра олиб бордим. У зот менга кафтлари тўла тақинчоқ ёки тилло бердилар ва: «Қизгинам, ушбуни тақинчоқ қилиб ол», дедилар». (Термизий («Шамоил»да), Аҳмад, Табароний ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган)